Forwarded from BoburAkmalov
Астағфируллаҳи ва атубу илайҳи
Шу кунларда интернетнинг ўзбек сегментида қайнаётган мавзулардан бири бўлмиш Аброр Мухтор Алий ва унинг суратини тарқатган, унга яқин одамлар - икки армияга бўлинган юртдошлар мавзусига қизиқмадим ҳам, аралашмадим ҳам. Фақат диний уламонинг биргина видеосини кўриб, "тўғри қилибди", деб қўллаб юбордим (Twitter'да).
Ва бу билан хато қилдим. Аввало бу аралашадиган мавзу эмас. Майда. Эҳтимол, Аброр домла айрим менга ёқмайдиган одамларга қарата айтгани учун нафсим олдида ожиз қолдим.
Нима бўлса бўлди, айтмоқчи бўлганим эса шу: қаттиқ пушаймонман! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, бир одамни даҳрий/кофир дейишга 99 исбот бўлса-ю, мусулмонлигига (ёки даҳрий эмаслигига) биргина исбот бўлса айнан шу ягона исбот олинади. Қилич урилишидан олдин калима айтган куфр эгасини қатл қилгани учун Набий (с.а.в.)дан танбеҳ эшитган саҳобаи киром ҳақида ҳам эшитгансиз.
Мендан ранжиганлардан астойдил узр сўрайман. Аллоҳдан эса...
Буёғи энди махфий ишим.

Шу кишининг битта твитини ўқиб, ёмон кўнглим қолганди, шундан сўнг мен анчадан буён севиб томоша қиладиган "Футбол+" лойиҳасига бойкот беришга қарор қилгандим (жиддий!). Мана бу постни кўриб хурсанд бўлдим: имони бақувват чин мусулмон кибрли бўлмайди, ўз хатосини ўз вақтида англаб, кечирим сўрайди. Хуллас, кетдим Youtube га - Футбол+ нинг янги сонини кўргани😁
Агарда сиз битта инсонни мутлақ ҳақ деб ҳисоблашни бошласангиз, демак, сизда катта эҳтимол билан фикр параличи бошланган. Изланишдан ва доимий билим ўрганишдан тўхтаманг. Мустақил инсон бўлиб яшашдан кўра завқлироқ туйғу йўқ бу дунёда.
Mr Freeman
2012-йилдан бери Чемпионлар лигаси ғолиблари: 2013: Манджукич 🇭🇷 2014: Модрич 🇭🇷 2015: Ракитич 🇭🇷 2016: Модрич 🇭🇷 2017: Модрич 🇭🇷 2018: Модрич 🇭🇷 2019: Ловрен 🇭🇷 2020: Перишич 🇭🇷 2021: Кова...
Шу ривоятни хорам қилмаслик учун Ковачични🇭🇷 майдонга туширди Тухел)
Анъана давом этадими?
Анъана давом этадими?
Челси ЕЧЛ ғолиби!
Гвардиолани қаторасига учинчи марта ютиб ташлаяпти Тухел. Хосеп ҳали ҳеч қачон бу даражада хўрланмаган бўлса керак)
P.S. Юқоридаги анъана давом этди.
@freemanuz
Гвардиолани қаторасига учинчи марта ютиб ташлаяпти Тухел. Хосеп ҳали ҳеч қачон бу даражада хўрланмаган бўлса керак)
P.S. Юқоридаги анъана давом этди.
@freemanuz
Дарвоқе, яна бир кичик факт: Абрамович иккинчи марта мавсум давомида мураббийни алмаштириб, ЕЧЛни ютяпти. Тухелдан олдин бу ишни италиялик Роберто Ди Маттео бажарганди. Абрамович ЕЧЛни ютиш сирини билади)
Пенсионер чол эски чироқ топиб олибди. Ишқаласа, ичидан жин чиқибди. Жин: "Тила тилагингни, фақат абадий умр тилама!" деса, чол: "Пенсиямни пулини йиғиб, битта Nexia олгунимча ўлмай турай", дермиш)
Киши фақат билмагани туфайли эмас, баъзан билгани учун ҳам сукут сақлайди:
ҳаддини билади – сукут сақлайди;
сабр қилишни билади – сукут сақлайди;
ҳурмат қилишни билади – сукут сақлайди;
ўзини англамасликларини билади – сукут сақлайди;
гапириш бефойдалигини билади – сукут сақлайди... (c)

Психологлар тавсия қилади: «Файзбоғ» ва шу каби бошқа танқидий-таҳлилий платформаларни кузатавериб руҳий тушкунликка тушиб қолмаслик учун, ҳар куни «Ўзбекистон 24» телеканалини томоша қилиб боринг😁
👉 @freemanuz
👉 @freemanuz
Forwarded from Nilufar
Assalomu alaykum. O'sha psixologlar olib borgan tadqiqot linkini qo'ymabsizu😁