Проклятие Эмери)
Вильяреал ўз тарихида биринчи, Унаи Эмери эса тўртинчи титулни (Европа лигаси) қўлга киритди.
Миланни бекор чиқарвординглар мусобақадан, ёриб ташларди бугун😒
@freemanuz

Францияда Париж гегемонлигига барҳам берган кашфиёт жамоа Лиллнинг асосий дарвозабони Меньян бугун Милан билан шартнома имзолади. Доннаруманинг кетиши деярли ҳал бўлди.
@freemanuz
@freemanuz
Forwarded from Икбалович
Чемпионлар лигаси финали олдидан мухлислар учун жиддий йўқотиш
Чемпионлар лигаси финали мен учун зерикарли бўладиганга ўхшаяпти))
Тахминимча, Челси - Манчестер Сити ўртасидаги баҳсни @xayrulla_hamidov ҳамда @turdialiyev_hasan шархлаб боришади. Кузатишларимга кўра, барчамиз учун севимли бўлган таниқли шархловчи @Davron_Fayziev миллий терма жамоамиз билан Дубайга сафар қилиши сабабли финални ўтказиб юборади. Даврон акага Челси ва Манчестер Ситиданда кўпроқ мухлислик қилишим боис финал мен учун ўз жозибасини йўқотади. Кўрамиз, балким ўзи шарҳлар. Ҳар ҳолда шундай деб умид қилиб қоламиз!

#обуначилардан келибди. Қўшиласизларми бу фикрга?
Anonymous Poll
47%
Ҳа, Файзиев топ!
18%
Менга шарҳда ким бўлиши аҳамиятсиз
14%
Мен ўйинни Ўзбекистон ТВларида кўрмайман
21%
Аксинча, шу иккаласи топ!
Гвардиола ўзининг доимий тўп назорати ва ҳужумкор ўйин услубига бу мавсумдан бошлаб прагматик тактикасини ҳам қўшди ва керакли пайтда ҳисобни ушлаб қолиш, ҳимояда тартибли ўйнаш каби услублардан ҳам кенг фойдалана бошлади. У ниҳоят ўзининг тўпни тотал контрол қилиш тактикасидан воз кечишни бошлаган эдики, айнан шу омил унга катта муваффақиятлар олиб келди.
Тухел жамоага келди ва муваффақият қозонишни бошлади. У Абрамович бошига қўнган омад қушига ўхшайди: АПЛда асосий вазифа бажарилди + ЕЧЛ финали - немис мутахассиси бугунги Челси учун қилиш мумкин бўлган максимал ишни бажарди. Менимча, лондонликлар ҳатто финални ютқазган тақдирда ҳам, бу мавсум улар учун феноменал якун топади.
Менга Ситининг бу мавсумдаги ўйинлари тартибли машинани эслатмоқда, бундай жамоани енгиш жуда қийин, бироқ "Челси" Тухел қўл остида уни икки марта енгишга муваффақ бўлди. Футбол тобора миялар, интеллект ва мураббийлар ўйинига айланиб бормоқда. Ким бугун Европа қироли номига сазовор бўлади: Тухел ёки Гвардиола? Ўйинни Тошкент вақти билан соат 00:00 да томоша қиламиз.
👉 @freemanuz

Forwarded from Bahodir Ahmedov
"Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш".
Бу жумлаларни мен тўқиб чиқарганим йўқ. Булар Жиноят кодекси 244-1-моддасидан олинган. Агар бу қилмишни шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб ва оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этган бўлса👇
5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Менимча тушунган тушуниб олди. Кўр-кўрона эргашиб кетманглар. Омад!
Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈

Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
Ўзбекистонлик йигит Россияда ўғирлаб кетилди
Бир неча йиллардан буён Европа суди ҳимоясида бўлган 34 ёшли қочқин Шоҳрух Бозоров номаълум шахслар томонидан иш жойидан олиб кетилди. Маълум бўлишича, Бозоров Россияда бир хонадонда таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида ҳибсга олинган.
Бозоровнинг адвокатларидан бири Баҳром Ҳамроев бу ишда Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходимларининг қўли бор деб ҳисобламоқда. Бошқа бир адвокат Тимофей Широков эса Бозоров аллақачон Тошкентга юборилганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра эса Бош прокуратура фуқаро Шоҳрух Бозоровни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция килиш борасида Россия Федерациясининг ваколатли органларига сўров юбормаган.
Маълумот ўрнида, Шоҳрух Бозоров конституциявий тузумга тажовуз (159-модда) ва жамоат хавфсизлигига таҳдид (244-модда) бўйича айбланган. Унинг икки акаси эса Ислом Каримов давридан бери худди шу моддалар бўйича қамоқда сақланмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда Бозоровни Россиядан экстрадиция қилишга қарор қилган, бироқ Европа суди уни 39-сонли қоида (агар қабул қилувчи давлатда одамга нисбатан бирон бир хавф мавжуд бўлса, унда суд экстрадицияни тақиқлайди) бўйича ҳимояга олган.
@fayzboguz

Эртага Тошкентда +31 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бир доллар 10 595 сўмга тенг...😐
Forwarded from BoburAkmalov
Астағфируллаҳи ва атубу илайҳи
Шу кунларда интернетнинг ўзбек сегментида қайнаётган мавзулардан бири бўлмиш Аброр Мухтор Алий ва унинг суратини тарқатган, унга яқин одамлар - икки армияга бўлинган юртдошлар мавзусига қизиқмадим ҳам, аралашмадим ҳам. Фақат диний уламонинг биргина видеосини кўриб, "тўғри қилибди", деб қўллаб юбордим (Twitter'да).
Ва бу билан хато қилдим. Аввало бу аралашадиган мавзу эмас. Майда. Эҳтимол, Аброр домла айрим менга ёқмайдиган одамларга қарата айтгани учун нафсим олдида ожиз қолдим.
Нима бўлса бўлди, айтмоқчи бўлганим эса шу: қаттиқ пушаймонман! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, бир одамни даҳрий/кофир дейишга 99 исбот бўлса-ю, мусулмонлигига (ёки даҳрий эмаслигига) биргина исбот бўлса айнан шу ягона исбот олинади. Қилич урилишидан олдин калима айтган куфр эгасини қатл қилгани учун Набий (с.а.в.)дан танбеҳ эшитган саҳобаи киром ҳақида ҳам эшитгансиз.
Мендан ранжиганлардан астойдил узр сўрайман. Аллоҳдан эса...
Буёғи энди махфий ишим.

Шу кишининг битта твитини ўқиб, ёмон кўнглим қолганди, шундан сўнг мен анчадан буён севиб томоша қиладиган "Футбол+" лойиҳасига бойкот беришга қарор қилгандим (жиддий!). Мана бу постни кўриб хурсанд бўлдим: имони бақувват чин мусулмон кибрли бўлмайди, ўз хатосини ўз вақтида англаб, кечирим сўрайди. Хуллас, кетдим Youtube га - Футбол+ нинг янги сонини кўргани😁
Агарда сиз битта инсонни мутлақ ҳақ деб ҳисоблашни бошласангиз, демак, сизда катта эҳтимол билан фикр параличи бошланган. Изланишдан ва доимий билим ўрганишдан тўхтаманг. Мустақил инсон бўлиб яшашдан кўра завқлироқ туйғу йўқ бу дунёда.
Mr Freeman
2012-йилдан бери Чемпионлар лигаси ғолиблари: 2013: Манджукич 🇭🇷 2014: Модрич 🇭🇷 2015: Ракитич 🇭🇷 2016: Модрич 🇭🇷 2017: Модрич 🇭🇷 2018: Модрич 🇭🇷 2019: Ловрен 🇭🇷 2020: Перишич 🇭🇷 2021: Кова...
Шу ривоятни хорам қилмаслик учун Ковачични🇭🇷 майдонга туширди Тухел)
Анъана давом этадими?
Анъана давом этадими?
Челси ЕЧЛ ғолиби!
Гвардиолани қаторасига учинчи марта ютиб ташлаяпти Тухел. Хосеп ҳали ҳеч қачон бу даражада хўрланмаган бўлса керак)
P.S. Юқоридаги анъана давом этди.

Дарвоқе, яна бир кичик факт: Абрамович иккинчи марта мавсум давомида мураббийни алмаштириб, ЕЧЛни ютяпти. Тухелдан олдин бу ишни италиялик Роберто Ди Маттео бажарганди. Абрамович ЕЧЛни ютиш сирини билади)