Mr Freeman
2.73K subscribers
2.38K photos
970 videos
7 files
801 links
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Download Telegram
Шунақа бўпқолди..😌

Яна иккита тур ўйинлари қолди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг Милан ниҳоят ЕЧЛга қайтиши мумкин.

@freemanuz
Милан уч кун ичида Турин жамоаларига ("Ювентус" ва "Торино") қарши майдонга тушиб, умумий 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди! 😳
Йилда бир марта эслайдиган дўстларимиздан Аллоҳ рози бўлсин😁

@freemanuz
Байрамлар билан!

@freemanuz
​​- Устоз, мана ҳозир Фаластин билан Исроил ўртасида жанглар бўляпти, шу ҳақда нима дейсиз?

- Буни юрт ичидаги душманлар қилишади. Биздаям бор шунақалар, ўзимиз ичимиздаги душманларимиз - Зафарбек Солижонов билан Темурмалик Тожиддинзода, ўшалар менга қарши гапиришганди, халқ душмани улар...

- Устоз, Фаластинга нега бирор бир мусулмон ўлка ёрдам бермайди?

- Чунки улар Америкага сотилган ҳаммаси. Биздаям бешинчи колонна бор, Зафарбек билан Темурмалик дегани, ўшалар ҳам Американи пулига ишлашади...

- Устоз, мусулмонларни бирлаштириш учун, қолаверса дунёвий билим, тараққиёт, янги кашфиётлар бўйича мусулмонлар лидер бўлишлари учун нима қилиш керак?

- Мусулмонларни хоинлардан тозалаш керак! Зафарбек Солижонов билан Темурмалик деганлари бор, ўшалар ҳақиқий хоин - бизнинг бирлашишимизни кўра олмайдилар...

- Мошолло устоз, илмиз зиёда бўлсин!

@freemanuz
Жамиятимизда юқори интеллект ва сўзамол тоқатсизлар ўртасида кураш авжига чиқаётгани ҳақида

Сўнгги йилларда журналистика ва блогерлик соҳасида жамиятдаги муаммоларни ҳақиқатан англайдиган ва уларни таҳлил-танқид қиладиган кадрлар бўй кўрсатди. Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида дунёқараши теран, жамиятдаги муаммолар борасида ўз фикру мулоҳазаларини билдириб келадиган зиёли қатлам вакиллари етишиб чиқди. Аммо бугун уларнинг айрим фикрлари интернет фойдаланувчилари томонидан тоқатсизларча қарши олинмоқда, таассуфки, ўзгача фикрловчи, воқеага бошқа ракурсдан назар солувчи фаоллар "фикр тошбўрони"га йўлиқмоқдалар. Бунинг оқибатида бир қанча фаоллар резонансли мавзулар муҳокамасидан анчагина чекинишга мажбур бўлишди, улар гўёки тоқатсизларнинг қаршиликларидан чўчиб қолгандек. Кўпчилик фаолларнинг ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикр билдиришга хафсаласи пир бўлмоқда.

Қайсидир ғоя тарафдорларини сунъий равишда кўпчилик деб кўрсатиш, кимнидир ёқлаш ёки аксинча қоралаш мақсадида яқин-яқингача троллар гуруҳларидан фойдаланилар эди. Тролларнинг вазифаси ўзларининг ақли ҳам етмайдиган мавзуларда билдирилган фикрларга қарши чиқиш эди. Бугун мана шу тенденция аста-секинлик билан ўзгараётганига гувоҳ бўляпмиз, энди троллик қилиш, ҳукуматнинг айрим қарорларига қарши чиқадиган қатламни лойга чаплаш учун одатий сунъий троллар жамоаси ўрнига аудиторияси катта бўлган шахслардан фойдаланилмоқда.

Мамлакатнинг ижодий ва инновацион тафаккурга эга қудратли интеллектуал ресурси унинг ёш авлод вакили бўлиб, рақамли технологиялар даврида туғилган интернет авлоди ҳам ижтимоий феноменлардан ўзига хос хулоса чиқариб улғаймоқда. Ҳар қандай воситани нима мақсадда ишлатишда гап кўплигини зиёли қатлам яхши англашади. Шахсий, касбий, ижодий, кашфиётли ғояларга мойил бўлган рақамли авлодни ҳам ўз авторитети томонга буриб, ўзини ҳамма нарсани биладигандай, жонкуяр, ватанпарвар, динни севувчи қилиб кўрсатувчи инсонлар бугунги янги авлодни ботқоққа ботириш билан банд. Улар рақамли авлод йилларида туғилмаган бўлсада, иллатни технологиядан, интернетдан ва ҳур фикрли одамлардан излайди. Мияси китоблар ва билимлар билан тўлмаган, таълимни ҳам юзаки шаклда олиб бораётган, чет тилларини билмайдиган кўплаб ёшлар, рақамли авлод йилларида туғилмаган, олимлар "номаълум авлод" деб атаган йилларда туғилган шахсларга эргашиб, виртуал маконда ўзларига идеаллар ясаб олганлар. Объектив бўлмаган ҳақиқати ортида маълум мақсад ётувчи бундай контентларни илғаш учун катта ҳажмдаги ахборотни синтезлаб фикрлаш керак бўлади. Зиёли қатлам ҳамма нарсани кўриб ва тушуниб турсалар ҳам, бундай савиясиз манипуляция ижрочиларига қарши чиқишмайди. Сабаби, юқорида ҳам қайд этганимиздек, бугун биздаги ижтимоий тармоқлар сленги, яъни сўзлашув, жавоб услуби ҳақоратли кўринишга етган.

Олдинги авлод дунёқараши телевизор ва китоблар таъсирида шаклланган бўлса, бугунги авлоднинг қарашлари таълим ва интернет қулайликларидан унумли фойдаланиб, билим ва информация интеграцияси асосида шаклланиши керак. Кимлардир интернетдаги ресурслардан одамлар ўртасига нифоқ солиш, салбий ҳиссиётларини ўзгаларга сочиш каби деструктив мақсадларда фойдаланиб келмоқда. Катта ва кичик ҳарфлар имлосини ҳам фарқлолмайдиган ёки муқаддас эътиқод ҳақида гапирган тили билан ҳақорат ва туҳмат ёғдириб юрадиган маърифатсиз маънавиятчиларга эргашадиган бўлсак, илғор замонда туғилиб ҳам яна қолоқ ва йўқотилган авлод номини оламиз. Аслида эса биз рақамли технологиялар ва алфа авлодмиз, биз тезкор ривожланаётган даврда iPad, VR va 3D реалликни фаол қўллайдиган ва интеллекти юқори авлод бўлиб қолишимиз, илм-фанда мислсиз бурилишлар қилишга қодирмиз. Виртуал вақтимизни қимматли нарсаларга, онлайн билим олишга, ўз устимизда ишлашга сарфлашимиз керак.


👉 @fayzboguz
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ, бунга ҳаракат қилиш шахснинг холислиги ва ўзлигини йўқотишга олиб келади.


👉 @xushnudbek 👈
Muzikayf [Vk.com/uzbek.mahalla]
Shoxrux ft. 662 Broz
Орада икки марказ алоқада банд,
Афросиёб йўли: Тошкент-Самарқанд! 😎


@freemanuz
Эркинлик ва бағрикенглик ҳақида.

Ўзбекистонда рўмол ўраган ва соқол қўйган фуқаролар кўп тазийққа учрайди, бу ҳақда деярли ҳар куни хабарлар чиқади. Ўзбекистонда виждон эркинлиги қонунан белгилаб қўйилган. Шундай экан, исталган киши рўмол ўраши, ҳижобда юриши, соқол қўйиши мумкин ва бунга тақиқ бўлмаслиги керак.

Ҳудди шундай, бошқа дин вакиллари, динсизлар, атеистлар, чўчқа гўштидан шашлик ейдиганлар, калта юбка киядиганларда ҳам эркинлик бўлиши керак. Уларнинг мушугини ҳеч ким пишт демаслиги зарур.

Агар сиз соқол қўйишга ўзингизни ҳақли деб ўйласангиз, унда бировнинг калта юбка кийишига бўлган ҳуқуқини унутманг. Жамиятнинг сизга нисбатан бағрикенг бўлишини истасангиз сиз ҳам жамиятнинг бошқа аъзоларига нисбатан бағрикенг бўлишингиз шарт.

Эркинлик бир томонлама бўлмайди. Бир томонлама преференция ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди; ҳатто ўша преференция берилган томон ҳам охир-оқибатда ютқазади.

@zambarakning_oqi
Эронда биттаси 47 ёшли ўғлини уйланишдан бош тортгани учун сўйворибди.. Ҳаракатимни бошламасам бўлмайдиёв😐
Сизлардачи, мияларизда кимлар? Личка ва ботда кутаман.

@freemanuz
Youtube платформасининг ўзбек сегментида яхши рейтингларни қўлга киритмоқчи бўлганлар учун махсус лайфхак)

P.S. Менам аҳли илмлардан билим ўрганишни бошладим😁

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Милан учун ҳаёт-мамот жанги: мавсум бошида А серияда лидерлик қилиб юрган Милан бугун ЕЧЛ йўлланмаси учун курашмоқда. Бергамога кетиш арафасида клуб футболчилари ўз фанатлари қўлловини шу тариқа қабул қилиб олишди.

Бугун. 23:45.
Аталанта - Милан


2. Аталанта = 78
3. Милан = 76
4. Наполи = 76
5. Ювентус = 75

Бугун шу жамоалардан биттаси ЕЧЛ йўлланмасидан маҳрум бўлади.
Милан ЕЧЛга чиқа оладими?
Anonymous Poll
65%
Ҳа
35%
Йўқ
АПЛ тугади. Ливерпул билан Челси бир амаллаб тўртликдан жой олди, Лестер эса қаторасига иккинчи йилдан буён энг охирги турларда тўртликдан маҳрум бўляпти.

@freemanuz
Аталанта - Милан 0:2. Ўйин тугади.

Милан чемпионатни ҳақли равишда иккинчи ўринда якунламоқда. Ниҳоят, ЕЧЛ мусобақасига қайтдик!

Эслатиб ўтаман, Милан кучли бешлик чемпионатида энг ёш таркибга эга😎

Якуний жадвал:

1. Интер 91
2. Милан 79
3. Аталанта 78
4. Ювентус 78
5. Наполи 77
- Учта тилагингни айт...
- Қўшнимиз жуда бой, ўшани ўғли бўлиб қолишни истайман.
- Яхши, тилакларинг ҳалиям учта.