Италияда Интер чемпионликни расмийлаштирди, бироқ қолган ўринлар учун қизғин курашлар давом этмоқда. Чемпионат тугашига 3 тур қолди, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун 5 та клуб ҳаракат қилмоқда. Роналду фаолиятида биринчи марта ЕЧЛсиз қолиб кетиши мумкин...
@freemanuz
@freemanuz
Ҳайкал ҳеч қачон инсон ҳуқуқлари ва қадридан устун турмаслиги керак, у хоҳ Алишер Навоийники бўлсин, хоҳ Амир Темурники ё бошқа буюкларники.
Ҳайкал олдида прикол видео ясаган болани қайси мантиқ ё қонун асосида 15 суткага қаматишганини ҳалиям тушунмаяпман. Унга жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсинмаслик бўйича айблов қўйилган экан, лекин тиктокерчининг қайси ҳаракати жамиятга зарар етказди? У тартибсизликлар содир этгани йўқ, сўкингани йўқ, бировга зулм қилгани йўқ - бугун кимдир оддий ҳазили учун қамаладиган бўлса, эртага исталган одамни қайсидир одамларга ёқмаган ҳазили учун қаматиб қўяверишадими? Ҳазилнинг чегараси қаерда?
Албатта, агар бизда қандайдир махсус маънавият кодекси мавжуд бўлиб, мен бундан хабарсиз қолиб кетган бўлсам, унда барчадан узр сўрайман.
Ўтган йили Амир Темур ҳайкали устидан кулганлар ҳам оммага сазойи қилиниб, 15 суткага қамалган эди. Эсимда, ўшанда ҳам кўпгина таниқли жамоатчилик фаоллари бу ҳолатга нисбатан кескин эътирозини билдиришган эди. Орадан бир йил ўтиб, ҳолат яна такрорланмоқда. Бугунги резонанс жамоатчилик фикри айримлар учун бир тийин эканлигини яна бир маротаба кўрсатиб берди.
Фуқаро қилган ҳазили ё айтган гапи учун қамалмаслиги керак. Бу фуқаролик ва ҳуқуқий жамиятнинг олтин қоидаси.

Аждодларинг билан ҳадеб мақтанавермай, ҳеч бўлмаганда улар амалга оширган ишларнинг юздан бир қисмини бажаришга ҳаракат қил, дейишади. Тўғри гап. Хусусан, буюк аждодимиз - Имом ал-Бухорий амалга оширган ишларнинг ҳеч йўқса бир қисмини бажариш керак. Яъни, суриш керак. У ёғи бир гап бўлар)
Forwarded from 23.5° бурчак остида
🇷🇺Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Исроил ҳақидаги сўзлари Россия Федерациясининг позицияси бўлиши мумкин эмас, уни фақат Россия президенти белгилайди ва Ташқи ишлар вазирлиги амалга оширади, деди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.
Aввалроқ Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Исроил ҳукумати шанба куни кечқурун Шарқий Қуддусда фаластинликлар ва Исроил чегара полицияси жангчилари ўртасида содир бўлган тўқнашув учун узр сўраши кераклигини айтган эди.
👉 @burchakostida

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билмай вовуллаб қўйганидан кейин эгаси секин арқонидан тортиб, қўрқмай ўтаверинг, тишламайди, дегандек бўлибди)
@freemanuz
@freemanuz
Токи мусулмон аҳли бутун дунё ғайридинларига нисбатан нафрат ва аламзадаликни йиғиштириб, ўз вақт ва ресурсларини дунёвий билим олишга, илм-фан ва технологияларни ўрганишга йўналтиришмас экан, бугунги хўрликлар давом этаверади. Кучли ва мустақил бўлишнинг ягона йўли шу.
Шунақа бўпқолди..😌
Яна иккита тур ўйинлари қолди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг Милан ниҳоят ЕЧЛга қайтиши мумкин.

Милан уч кун ичида Турин жамоаларига ("Ювентус" ва "Торино") қарши майдонга тушиб, умумий 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди! 😳
Forwarded from АЛИ
Казахов меньше нас в два раза, но короли Центральной Азии они именно.
А все потому что у них не было манавията, поэтому у них такая уникальная современная культура
https://youtu.be/skLvb0JCNJk

YouTube
Ирина Кайратовна – новые звезды из Казахстана / вДудь
Поддержать следующие выпуски вДудя https://taplink.cc/vdud
Для любой задачи есть профи.
Установи приложение и профи будут всегда под рукой:
https://profi-client.onelink.me/3205134365/fb7126c2
Если ты профи, то скачивай приложение для специалистов и получай…

- Устоз, мана ҳозир Фаластин билан Исроил ўртасида жанглар бўляпти, шу ҳақда нима дейсиз?
- Буни юрт ичидаги душманлар қилишади. Биздаям бор шунақалар, ўзимиз ичимиздаги душманларимиз - Зафарбек Солижонов билан Темурмалик Тожиддинзода, ўшалар менга қарши гапиришганди, халқ душмани улар...
- Устоз, Фаластинга нега бирор бир мусулмон ўлка ёрдам бермайди?
- Чунки улар Америкага сотилган ҳаммаси. Биздаям бешинчи колонна бор, Зафарбек билан Темурмалик дегани, ўшалар ҳам Американи пулига ишлашади...
- Устоз, мусулмонларни бирлаштириш учун, қолаверса дунёвий билим, тараққиёт, янги кашфиётлар бўйича мусулмонлар лидер бўлишлари учун нима қилиш керак?
- Мусулмонларни хоинлардан тозалаш керак! Зафарбек Солижонов билан Темурмалик деганлари бор, ўшалар ҳақиқий хоин - бизнинг бирлашишимизни кўра олмайдилар...
- Мошолло устоз, илмиз зиёда бўлсин!

Қайси ўййинни кўрамиз?
Anonymous Poll
52%
Ювентус - Интер (Серия А
48%
Челси - Лестер (Англия кубоги, финал)
Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
Жамиятимизда юқори интеллект ва сўзамол тоқатсизлар ўртасида кураш авжига чиқаётгани ҳақида
Сўнгги йилларда журналистика ва блогерлик соҳасида жамиятдаги муаммоларни ҳақиқатан англайдиган ва уларни таҳлил-танқид қиладиган кадрлар бўй кўрсатди. Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида дунёқараши теран, жамиятдаги муаммолар борасида ўз фикру мулоҳазаларини билдириб келадиган зиёли қатлам вакиллари етишиб чиқди. Аммо бугун уларнинг айрим фикрлари интернет фойдаланувчилари томонидан тоқатсизларча қарши олинмоқда, таассуфки, ўзгача фикрловчи, воқеага бошқа ракурсдан назар солувчи фаоллар "фикр тошбўрони"га йўлиқмоқдалар. Бунинг оқибатида бир қанча фаоллар резонансли мавзулар муҳокамасидан анчагина чекинишга мажбур бўлишди, улар гўёки тоқатсизларнинг қаршиликларидан чўчиб қолгандек. Кўпчилик фаолларнинг ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикр билдиришга хафсаласи пир бўлмоқда.
Қайсидир ғоя тарафдорларини сунъий равишда кўпчилик деб кўрсатиш, кимнидир ёқлаш ёки аксинча қоралаш мақсадида яқин-яқингача троллар гуруҳларидан фойдаланилар эди. Тролларнинг вазифаси ўзларининг ақли ҳам етмайдиган мавзуларда билдирилган фикрларга қарши чиқиш эди. Бугун мана шу тенденция аста-секинлик билан ўзгараётганига гувоҳ бўляпмиз, энди троллик қилиш, ҳукуматнинг айрим қарорларига қарши чиқадиган қатламни лойга чаплаш учун одатий сунъий троллар жамоаси ўрнига аудиторияси катта бўлган шахслардан фойдаланилмоқда.
Мамлакатнинг ижодий ва инновацион тафаккурга эга қудратли интеллектуал ресурси унинг ёш авлод вакили бўлиб, рақамли технологиялар даврида туғилган интернет авлоди ҳам ижтимоий феноменлардан ўзига хос хулоса чиқариб улғаймоқда. Ҳар қандай воситани нима мақсадда ишлатишда гап кўплигини зиёли қатлам яхши англашади. Шахсий, касбий, ижодий, кашфиётли ғояларга мойил бўлган рақамли авлодни ҳам ўз авторитети томонга буриб, ўзини ҳамма нарсани биладигандай, жонкуяр, ватанпарвар, динни севувчи қилиб кўрсатувчи инсонлар бугунги янги авлодни ботқоққа ботириш билан банд. Улар рақамли авлод йилларида туғилмаган бўлсада, иллатни технологиядан, интернетдан ва ҳур фикрли одамлардан излайди. Мияси китоблар ва билимлар билан тўлмаган, таълимни ҳам юзаки шаклда олиб бораётган, чет тилларини билмайдиган кўплаб ёшлар, рақамли авлод йилларида туғилмаган, олимлар "номаълум авлод" деб атаган йилларда туғилган шахсларга эргашиб, виртуал маконда ўзларига идеаллар ясаб олганлар. Объектив бўлмаган ҳақиқати ортида маълум мақсад ётувчи бундай контентларни илғаш учун катта ҳажмдаги ахборотни синтезлаб фикрлаш керак бўлади. Зиёли қатлам ҳамма нарсани кўриб ва тушуниб турсалар ҳам, бундай савиясиз манипуляция ижрочиларига қарши чиқишмайди. Сабаби, юқорида ҳам қайд этганимиздек, бугун биздаги ижтимоий тармоқлар сленги, яъни сўзлашув, жавоб услуби ҳақоратли кўринишга етган.
Олдинги авлод дунёқараши телевизор ва китоблар таъсирида шаклланган бўлса, бугунги авлоднинг қарашлари таълим ва интернет қулайликларидан унумли фойдаланиб, билим ва информация интеграцияси асосида шаклланиши керак. Кимлардир интернетдаги ресурслардан одамлар ўртасига нифоқ солиш, салбий ҳиссиётларини ўзгаларга сочиш каби деструктив мақсадларда фойдаланиб келмоқда. Катта ва кичик ҳарфлар имлосини ҳам фарқлолмайдиган ёки муқаддас эътиқод ҳақида гапирган тили билан ҳақорат ва туҳмат ёғдириб юрадиган маърифатсиз маънавиятчиларга эргашадиган бўлсак, илғор замонда туғилиб ҳам яна қолоқ ва йўқотилган авлод номини оламиз. Аслида эса биз рақамли технологиялар ва алфа авлодмиз, биз тезкор ривожланаётган даврда iPad, VR va 3D реалликни фаол қўллайдиган ва интеллекти юқори авлод бўлиб қолишимиз, илм-фанда мислсиз бурилишлар қилишга қодирмиз. Виртуал вақтимизни қимматли нарсаларга, онлайн билим олишга, ўз устимизда ишлашга сарфлашимиз керак.
👉 @fayzboguz

Forwarded from Xushnudbek.uz
Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ, бунга ҳаракат қилиш шахснинг холислиги ва ўзлигини йўқотишга олиб келади.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈