Mr Freeman
2.73K subscribers
2.38K photos
971 videos
7 files
801 links
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Download Telegram
Роналду: «Мен беш карра «Олтин тўп» соҳибиман!»

Месси: «Мен олти карра «Олтин тўп» соҳибиман!»

Мбаппе: «Пивомни ушлаб туринглар...»

@freemanuz
«Лавозимидан олинганларни телевизорга расмини хиёнатчи деб бериш керак. Барча олган ойликларини қайтарсин» — Президент.

@freemanuz
Қозоқ эстрада вакиллари бир неча йил олдин МДҲда катта машҳурликка эришаётган эдилар (Jah Khalib, Скриптонит), бугун улар жаҳон даражасида хит яратишмоқда

Rita Ora, David Guetta, Imanbek - Big ft Gunna
Big (feat. Gunna)
Rita Ora, David Guetta, Imanbek, Gunna
Устоз-шотир ва Рита Ора 🔫

@freemanuz
Ажримлар олдини олиш механизми: ҳаёт ё мамот?

Хоразмда 19 ёшли келин молхонада ўзини осган ҳолда топилибди, ижтимоий тармоқларда келиннинг ўз жонига қасд қилишига унинг ўлимидан аввал эри, қайнакаси ва қайнотаси томонидан дўппослангани туртки бўлгани, бунга сабаб сифатида эса келин уйидагилардан бесўроқ аммасининг туғилган кунига кетгани ва йўлкирага қўшнидан 5 минг сўм пул қарз олгани айтилмоқда.

Жамиятимизда қиз-аёлларга жудаям қийин, уларнинг келажагини ўзларидан бўлак ҳамма — ота-она, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар белгилаб беришади. Қизлар бамисоли уйдаги ортиқча буюмга ўхшайди — уйдагиларнинг наздида, уларнинг "вазифалари" оилани, уйини тезроқ бўшатиб беришдан иборат. Яна камига ўз уйларидан бадарға қилиниб, "ўзга уйга палахмон тошидай отилган" қизларга янги "тушган жой" ларидаги барча хўрликларга, руҳий ва жисмоний тазйиқларга чидаш лозимлиги, чидамаслик беодоблик экани уқтирилади. Бунинг натижасида баъзи хонадонлар зулмлар ўчоғига айланиб, жиноятлар содир бўлишига айнан шу дунёқараш мотив бўлиб келмоқда. Бундан ташқари, нотинчлик ҳукм суриладиган оилаларда улғаётган янги авлод орасида муттасил жанжаллардан руҳан эзилган, ўзига ишончи паст, турли касалликларга мойил, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналадиган келажак эгалари пайдо бўлмоқда.

Бу муаммо бугун юзага чиқаётгани йўқ, унинг нақадар долзарб эканлиги анчадан буён таъкидлаб келинган. Хусусан, Женевада ўзбек делегациясига раҳбарлик қилган Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига ҳисоб берар экан, Маҳалла институти орқали Ўзбекистон давлати фуқароларни назоратга олаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги эътирозларга халқимиз ҳамиша ўз қадриятларига содиқ қолиб, оилаларда тинч-тотувлик ҳукм сурилишига эришиш учун қўлидан келган барча ишни, шу жумладан ажрашишлар сонини камайтиришга ҳам ҳаракат қилишини айтиб ўтган эди. "Ўзбекистонда 7,5 млн оила бор, биз ажрашиш бўйича энг паст кўрсаткичларга эга бўлган давлатлардан биримиз ва бу билан фаҳрланамиз. Маҳалла фаоллари оилаларни яраштириш учун инсонларнинг шахсий ҳаётига аралашиши бизнинг қадриятларимиздан бири", деганди Акмал Саидов. Бу ўша пайтда кўпгина хорижлик ҳуқуқ фаоллари эътирозларига сабаб бўлган эди, чунки уларнинг фикрича, маҳаллалар оилаларни яраштириш ҳаракатлари билан бир қатор жиноятларга шерик сифатида кўрилмоқда. Зеро, ажрашиш агар аёлнинг шахсий танлови бўлса ҳам у маҳалла, яқинлари, қариндошлари қистови билан эрининг уйида азобда яшашда давом этади. Бунга эса Акмал Саидовдек юристлар йўл очиб беради.

Аёллар баъзи хонадонларда ўзини занжирбанддек ҳис қилиши, никоҳни бекор қилиш ўрнига барча босимларга чидаб яшаб келиши мана шундай мудҳиш ҳодисаларга замин яратмоқда. Ўзбекистонда ажримларга қарши курашиш эмас, ажримлардан кейинги таҳдиду камситишларга қарши курашилиши, ажрашган аёллар руҳий ва моддий томондан қўллаб-қувватланишига эришилиши керак. Бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятида манфаатлар тўқнашуви ва ажримлар бўлиши эса, табиий ҳол.


👉 @fayzboguz
- Файзбоғ хоин, Никита Макаренко хоин...
- Сиз ҳақизда Зафарбек Солижонов ёзибди...
- Демак, у ҳам хоин! Хоинларни таниб олинглар!
(А.М. Алий эфиридан.)

Давлат жуни билан шахсий жун аралашиб кетди...
Биз танқидий постлар ёзганимизга, Парламент "шессекунд"да "спешил фор ми" қонунларни имзолаб чиқди. Аммо Youtube да минглаб агрессив фанатлар армиясини йиғаётганларга қарши ҳеч қандай реакция бўлгани йўқ. А не аукнется ли это нам..🤔
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
А.М Алий ҳақида ёзганимдан кейинги ҳолатим)

@freemanuz
👍3
Forwarded from Mirshakar Fayzulloyev
Шунда, ану гап сарказм булса, мен бечара хотинни бекорга урдимми?
Севмайдими у энди мени?

@mirshakar
Ўзбек блогосферасида ижтимоий-сиёсий баҳсларни сталинча айбловларга буриб, хоинлик ва душманликдан кўп гапираётган блогерлар кўпайиб бораётгани мени ташвишга солмоқда. Ундайлар очиқ-ошкора, тенг баҳсга дош беролмай, сиёсий айбловлар ва қўрқитиш билан эркин фикрловчиларнинг овозини ўчиришга интилмоқда. Бу, шубҳасиз, хавотирли тенденциядир.

Бирор блогер постларида, аудио-видеоларида рақибларини "халқ душмани" ва "ватан хоини"га чиқаришни ёқтирса, билингки, унинг бошқа айтадиган ақлли, асосли бирор далили йўқ, ёлғон гапиряпти. Бундайларни тинглашга, ўқишга вақт сарфламанг. Сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигини ҳурмат қиладиган муаллифларга кўпроқ эътибор қаратинг.

Ким ҳақиқий "хоин"-у "душман" эканига келсак, ўтган асрда айнан "халқ душмани", "ватан хоини" деган ёрлиқлар билан миллатнинг гуллари, зиёлилар қамаб, отиб, йўқ қилинган. Шу туҳматлар билан ўзбек интеллигенциясини йўқ қилганларнинг бугун қулоғини кўрсатаётган давомчилари жамиятнинг ғоявий ўсиши йўлидаги асосий ғовдир.

@AsanovBeyondFormat
Forwarded from Alimoff
Хоинометр ҳақида

Айрим одамларда шундай қурилма бор, уни номи хоинометр. Да у хоинларни аниқлаштириб беради. Хоинометрнинг кўрсаткичи қизил чизиқдан ўтиб овоз чиқаряптими? Демак кимдир ушбу қурилма эгасининг фикрларига қарши фикр айтмоқда. У канешна энди хоин бўлиши керак. Хоинометр адашмайди.

Миллатнинг прогрессив фикрловчи қатлами бўлган жадидлар, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Хамзалар ҳам шундай қурилмаси бор одамларнинг қурбони бўлишган эди.

Бу жуда хавфли тенденция, мияда конспирология, юракда нафрат, қўлда хоинометрга эга бўлган инсонлар эртага қўлидаги аппаратини сизга қарши ишлатади. Сиз хоин бўлишингиз шартмас, шунчаки ўз фикрингизга эга бўлиб партиянинг линиясидан четга чиқсангиз бас, хоинометр сизнинг марсиянгизни ўқиган мисол титиллашда давом этаверади...

@nurbekalimov
👍2
Жоҳилият агрессияси қобиғидан қутулиш нақадар муҳимлиги ҳақида

Минг йиллар аввал хитойлик Конфуций монархияни қўллаб берадиган фалсафани яратгани учун ҳукмдорлар қўллови билан бир куни оддий аҳоли учун Худога айланган ва у яратган ғоялар конфуцийлик динига айланган. Миллат ҳиссиётларини ўрганиб чиқиб, онгларни музлатадиган кўплаб ғоя ва мафкуралар натижасида одамлар маълум фикрга эргашиб кетаверадиган, осон бошқариладиган омма психологиясига асос солинган эди.

Европа ҳам ўз бошидан черков инквизицияси даврини ўтказди. Инквизиция қарорлари билан қатл этилган христианларнинг сони 300 000 дан ортиқ бўлиб, шулардан 32 000 таси гулханда тириклай ёқилган эди. Улар ичида машҳур олим Жордано Бруно ҳам бор эди. Черков ундан бошқа сайёралар борлиги ҳақида айтган сўзлари учун интиқом олди. Бошқа олим Галилео Галилей эса, "Ер Қуёш атрофида айланади", деб эътиқод қилгани учун бутун умр черков нафратига дучор бўлган.

Халқимиз ҳам асрлар давомида қонунлар эмас, жамият ёки бир зўравон "қамчи" билан ўрнатган тартиб-қоидалар асосида яшашга кўниктирилди, ўз эътиқодларини ўзлаштириб, руҳий ҳолатларини манипуляция қилувчи шахсларга эргашди. Бир ёки бир нечта шахсларнинг фикрлари, ташаббуслари, фатволари барча илғор фикрдан устун кўрилди. Натижада соғлом ақлга зид бўлган ишлар қонунийлаштирилди. Бу йўлда зўравонлар, тоқатсизлар, агрессив фикрловчилар тўдаси тарбияланди ва давлатнинг ноқонуний эгаси сифатида белгиланди. Натижада бутун халқ катта террор асосида яшашга мажбур бўлди. Бу ҳолат айниқса, хонлик ва «Катта террор» даврида кульминацион нуқтага чиққан.

Бугун ҳам тарих такрорланиш арафасида: бир нечта шахслар интернет платформалари орқали катта агрессив тўдани шакллантиришга ва шу тўда орқали ўзининг ижтимоий душманини ерга уришга, камситишга уринмоқдалар. Бугун бу ишлар беозор кўрингани билан, эртага оқибати самосудларга айланиши мумкин, зеро ҳар бир аланга ҳам кичик оловдан бошланади. Телеграм блогерларини назорат қилишга бор кучини йўналтираётган "ватанпарвар" кучлар, уларни босиб туришга мажбурловчи қонунларни имзолаётган сиёсатчилар асл хавф бошқа жойдан кўринмас йиринг сингари ўсиб бораётганини англашлари лозим. Балки, ҳозирда ушбу агрессив тўда ва уларнинг руҳий лидерларидан кимлардир ўзи учун қурол сифатида фойдаланаётгандир, лекин кун келиб бу қурол ўзларига қарши ишлаши ёинки бутун халқ ва давлатчиликка хавф туғдириши эҳтимоли юқори.

Илмга ташна бўлган ёшларга, шахслардан эмас, мустақил тарзда, китоблару турли манбалардан ўрганишларини тавсия қилган бўлардим. Афсуски, бугун халқнинг билим савияси юқори бўлмагани кимларгадир қўл келмоқда ва улар диний ва дунёвий билимга ташна бўлган ёшларни турли агрессив йўлларга бошламоқдалар. Шахслар қўлларида қурол бўлмасдан, тарих қайтарилмаслигини истасак, энг аввало, ишни ўзимизнинг дунёқарашимиз ва виждонимиздан бошлашимиз керак.


👉 @fayzboguz
Ҳеч кимнинг фойдаси тегмаётганга яраша зарари ҳам тегмаса яхши бўларди. Бир чеккада попкорн еб турориларчи, томоша қизғин палласига етяпти.

Бугундан комментлар ўчиқ. Демократияни менданмас, давлат амалдорларидан талаб қилинглар. Мен блогерман, истаган фикримни ёзаман, фикримга қўшилиш ё қўшилмаслик ўзингларга ҳавола, но бугундан мени ҳеч кимнинг фикри абсолютно қизиқтирмайди. Ҳамма ўз фикрида қолавергани маъқул.
Блогеры хотят стать политиками
Политики хотят стать блогерами
Бизнесмены хотят во власть
Власть хочет бизнес

Как называется эта страна ?

@alikaxxorov
ЕЧЛ ярим финалида жудаям қизиқарли баҳслар бўлиши кутилмоқда😁

@freemanuz
Вечеринка
Скриптонит
Это моя вечеринка,
Одна и та же пластинка.
33 суки - все как моя половинка,
Ни с одной из них мне не нужна резинка..

@freemanuz