Forish tumani hokimligi
1.32K subscribers
46.6K photos
4.3K videos
243 files
6.81K links
Forish tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
ФОРИШ ТУМАН ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА
Ўзгалар қаровига муҳтож, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор кишиларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий қадриятлардан саналади.
Фориш туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳам азалий қадриятларимизга амал қилган ҳолда тумандаги ёлғиз қариялар ҳолидан улар хонадонларига бориб хабар олишди ва ўзбекона ош тарқатишди.
Бу каби саховат тадбирлари барча туманимиз бўйлаб амалга ошириб келинмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
ЮЗАГА КЕЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Фориш туманида аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда.
Жумладан, шундай мурожаатлардан бири туман ҳокимлигида фаолият юритаётган қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳоли мурожаатларини ҳал этиш штабига туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласи Илонли қишлоғи аҳолисидан тушган. Мурожаат ўрганилганда маҳалла ҳудудидаги трансформатор пункти ва электр энергияси тармоғида авария юз бериб, қишлоқ аҳолиси электр энергияси таъминотисиз қолган.
Аниқланган муаммо туман электр тармоқлари корхонаси махсус авария гуруҳи ходимлари томонидан тезда бартараф этилди ва қишлоқ аҳолисига электр узатиш таъминланди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Jizzax viloyatida 88,3 % uy xo‘jaliklari xususiy hovlida yashaydi

2022-yilning yanvar-noyabr holatiga ko‘ra, Jizzax viloyatida uy xo‘jaliklarining uy-joy turlari bo‘yicha taqsimlanishi:

- alohida uy (xususiy hovli)lar – 88,3 %;
- ko‘p kvartirali uylarda – 11,5 %;
- boshqa turdagi uy-joylar – 0,2 %ni tashkil
etdi.

Telegram| Facebook| Rasmiy sayt
СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари генерал майор Ғайрат Қодиров, Фориш тумани ҳокими Икром Матиев, туман прокурори Икром Нарзиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров иштирокида туманнинг 3-сектор худудидаги “Нурак” маҳалласида аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида аҳоли билан мулоқот ўтказди ҳамда маҳаллада жойлашган 4, 8-умумтаълим мактабларининг бугунги ҳолатини ўрганди.
Аҳоли билан бўлган мулоқотда маҳалла аҳолиси сектор раҳбарига маҳаллага ўрнатилган 1та 60 квт трансформатор пунктининг қуввати камлиги, аҳоли етарли миқдорда электр энергияси билан таъминланмаётгани, ушбу трансформатор пунктини 100 квт трансформатор пунктига алмаштириб бериш юзасидан мурожаат қилишди.
Аҳолининг ушбу мурожаати ўз жойида ечим топди. “Жиззах худудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти томонидан маҳаллага 100 квт трансформатор пункти ўрнатиб берилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.