Forensic Audit
25 subscribers
39 photos
3 videos
2 files
28 links
🕵️‍♀️ 🔍 Корпоратив фирибгарликка қарши кураш бўйича бутун дунёдан олинган маълумотлар. Молиявий хавфсизликда Форензик аудитнинг аҳамияти.

Канал на русском: @forensicUK

(71) 202-25-65
(94) 871-00-78
Download Telegram
Forensic Audit халқаро форумда

Бугун Forensic Audit жамоаси 2025 йил 24–25 апрель кунлари Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистонда давлат харидлари имкониятлари ва сиёсат ислоҳотлари” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этмоқда.

Форум кун тартибида давлат харидлари тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
• Осиё тараққиёт банки (ADB)
• Жаҳон банки (WBG)
• Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD)
• Осиё инфратузилма инвестиция банки (AIIB)
• Ислом тараққиёт банки (IsDB)

Алоҳида эътибор маҳаллий компаниялар учун халқаро лойиҳалар доирасидаги имкониятлар ҳамда давлат харидларининг ошкоралиги Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини оширишдаги аҳамиятига қаратилаяпти.

Forensic Audit халқаро алоқаларни фаол ривожлантиришда давом этмоқда ва тендер жараёнларининг барча босқичларидаги фирибгарликка қарши кураш ва молиявий текширувлар бўйича эксперт ёрдамини таклиф этишга тайёр.
👍1
Forensic Audit
https://youtu.be/k6zaLOOVDSM?si=oYWHS846hnW7jAa8
Revolut таҳлил остида: финтех-необанклар қай даражада хавфсиз?
BBC ҳужжатли фильми тез ривожланаётган финтех хизматларининг заиф жихатлари ва хатарларини очиб беради. Нега энг инновацион сервислар ҳам молиявий шаффофлик ва назоратни талаб қилади?
Форензик мутахассислари ва аудиторлар учун томоша қилиш тавсия этилади.
Сизнинг компаниянгизда корпоратив фирибгарлик авж олаётганининг 5 яширин белгиси

Ҳатто назорат тизими яхши ишлайдиган барқарор компанияларда ҳам фирибгарлик ва ўғрилик ҳолатлари кузатилади. Нега? Чунки кўплаб хатарлар жуда кеч бўлгунга қадар кўринмасдан қолади. Қуйида — еътибордан четда қолдириб бўлмайдиган 5 та хавфли сигнал:
1. Харидлар бўлимидаги ёпиқлик
Агар бўлим ҳужжатларни беришни хоҳламаса, ташқи аудитдан бош торса ёки етказиб берувчиларни шаффоф мезонларсиз тез-тез ўзгартирса — бу боғлиқлик ёки “откат” схемаларининг аломати бўлиши мумкин.
2. “Жуда алмаштириб бўлмайдиган” ходимлар
Агар бир шахс барча жараёнларни назорат қилса, билимларини баҳам кўрмаса ва таътилга чиқишга қарши бўлса — у ниманидир яшираётган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
3. Ҳисоб-китобдаги доимий “йўқотишлар” ёки “хатолар”
Такрорланаётган чиқимлар, йўқолган ҳужжатлар, унутилган актлар — булар шунчаки беэътиборлик эмас, балки фирибгарлик схемасининг бир қисми бўлиши мумкин.
4. Ходимлар хулқ-атворидаги ўзгаришлар
Тўсатдан бойиш, тез-тез жанжаллар, ижтимоий изоляцияга уриниш ёки ўз масъулияти доирасида “қатъий назорат” — булар фош бўлишдан қўрқишнинг муҳофаза механизми бўлиши мумкин.
5. Ички назоратга беъэътиборлик ёки саботаж
Процедураларни четлаб ўтишга уриниш, аудиторларга босим ўтказиш ёки янги назорат тизимларига “тушунарсиз” қаршилик — яна бир хавфли сигнал.

Нима қилиш керак?
Шаффофлик маданиятини шакллантиринг. Мустақил форензик таҳлил ўтказинг. Ва энг муҳими — ноқулай саволлардан қўрқманг. Сукунат жуда қимматга тушиши мумкин.
Агар инсон суҳбатда мана шу 8 иборадан фойдаланаётган бўлса — у сиз билан манипуляция қиляпти
“Х” компаниясидаги молиявий бўлим билан боғлиқ реал кейс орқали тушунтирамиз

Корпоратив муҳитда манипуляция — анча кенг тарқалган ҳолат. Айниқса, молия, тендер ва ички ресурсларга боғлиқ жараёнларда. Етарли тажрибага эга манипулятор раҳбариятни йиллаб бошқара олади, текширувлардан четда қолади ва ўз шахсий манфаатларини илгари суради — ҳатто маблағларни яширинча ўзлаштиришгача бориши мумкин. Қуйида — суҳбатда эшитилса, эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган 8 ибора.

Кейс:

“Х” компаниясида ички аудит вақтида молиячи Олегнинг фаолиятида шубҳали ҳолатлар аниқланди. У 6 йилдан бери молия бўлими бошлиғи сифатида ишлаётган, “алмаштириб бўлмас” кадр ҳисобланарди ва директор унга тўлиқ ишонарди. Аммо аудит бошлангандан сўнг, у қуйидаги ибораларни қайта-қайта ишлатди…



1. «Сиз менга ишонмайапсизми?»

Аҳлоқий босим ва айбдорлик ҳиссини уйғотиш.
Бу иборани Олег биринчи учрашувдаёқ айтди. Асосли жавоб ўрнига — ҳиссиётга босим.

2. «Бу сиз учун жуда мураккаб»

Маълумотни яширишнинг “профессионал” усули.
Бюджетдаги фарқлар ҳақида сўралганда, “бу солиқ режалаштириш, тушунмайсиз” деди. Аслида эса — масъулиятдан қочиш.

3. «Мен бу ишни йиллар давомида қилиб келяпман»

Тажрибани далил сифатида кўрсатиш.
Тажриба — бу плюс, лекин шаффофликни алмаштиролмайди.

4. «Агар мени текшираётган бўлсангиз, демак ишонмаяпсиз»

Аудитни шахсий ҳужум сифатида кўрсатиш.
Профессионал назорат — нормал амалиёт. Бундан бош тортиш — хавф белгиси.

5. «Сиз компанияга зарар қиляпсиз»

Айбни бошқаларга ағдариш.
Олег текширувчиларни компаниянинг обрўсига путур етказишда айблай бошлади.

6. «Ҳозир бундай гапларни вақти эмас»

Саволларни кечиктириш тактикасидан фойдаланиш.
Ҳужжатларни бермаслик учун у доим “ишлар жуда кўп” деб баҳона қилди.

7. «Ҳамма шундай қилади»

Шубҳали амалиётни “меъёрлаштириш”.
Бир хил компания ҳисоб рақамига қайта-қайта пул ўтказишни шундай оқлади.

8. «Агар мен кетсам, ҳамма нарса вайрона бўлади»

Қўрқитиш: менсиз ишлар юрмайди.
Аммо унинг кетиши билан бизнес жараёнлари яхшиланди, яширин схемалар очилди.



Хулоса:
Манипуляция — корпоратив фирибгарликнинг биринчи қадами. Маълумотни яширадиган, эҳтиросларга босим ўтказадиган ва “жабрланувчи” ролини ўйнайдиган ходим — эҳтимолий хавф манбаи. Савол беришдан қўрқманг ва “тажриба” сўзини шаффофлик ўрнига қабул қилманг.

Каналимиз обуначилари учун:
Яқиндаги постда — иш муҳитида манипуляцияларни таниш учун чек-лист. Кузатиб боринг!
👍2
Текширув рўйхати: Иш жараёнидаги заҳарли иборалар — манипуляцияни қандай таниш мумкин?
Энг яхши халқаро ва шахсий тажрибалар асосида

Иш муҳитида баъзи иборалар оддий туюлиши мумкин, аммо аслида — булар босим, масъулиятдан қочиш ёки яширин назорат воситалари бўлиши мумкин. Қуйида манипуляторлар томонидан кўп ишлатиладиган 8 та ибора ва улар ортида нима ётгани келтирилган:
1. «Барибир тушунмайсизлар»
Белги: масалани «мураккаб» деб яширишга уриниш.
Нима қилиш керак: содда ва тушунарли изоҳ беришни талаб қилинг.
2. «Агар текширсангиз, демак ишонмайсиз»
Белги: касбий назоратни шахсий ҳақоратга айлантириш.
Нима қилиш керак: текширув — бу одатий амалиёт эканини эслатинг.
3. «Ҳамма ҳам шундай қилади»
Белги: шубҳали амалиётларни одатий қилиб кўрсатиш.
Нима қилиш керак: қонун ва ички тартибларга амал қилинг, «ҳамма»га эмас.
4. «Мен кетсам, ҳаммаси вайрона бўлади»
Белги: қўрқитиш орқали манипуляция.
Нима қилиш керак: шахс эмас, жараёнлар таҳлил қилинсин.
5. «Сиз ишга халал бераяпсиз»
Белги: текширувчини айблашга уриниш.
Нима қилиш керак: ҳис-туйғулардан эмас, вазифалардан келиб чиқинг.
6. «Ҳозир буни муҳокама қилиш вақти эмас»
Белги: ноқулай масалалардан қочиш.
Нима қилиш керак: саволни ёзма равишда қайд қилинг ва қайта мурожаат қилинг.
7. «Бу аллақачон ҳал қилинган» (тасдиқсиз)
Белги: қарорни мажбуран қабул қилдиришга уриниш.
Нима қилиш керак: ёзма асослар ва расмий тасдиқларни талаб қилинг.
8. «Йўқса, ўзингиз қилинг!»
Белги: агрессия ва масъулиятдан қочиш.
Нима қилиш керак: бунақа сўзларни ёзиб қайд этинг, зарурат бўлса — юқорига мурожаат қилинг.



Муҳим:
• Ҳиссий провокацияларга берилманг.
• Текшириш — бу хиёнат эмас, соғлом иш муҳитининг бир қисми.
• Очиқликни ҳимоя қилинг — ҳатто қаршиликка учраганда ҳам.

Бу рўйхатни сақлаб қўйинг ва ҳамкасбларингиз билан бўлишинг — у сизга бошқарув тугунларидан қочиш ва яширин босимлардан ҳимояланишда ёрдам беради.
📝 ХАРИДЛАРДА ФИРЕБГАРЛИКНИ АНИҚЛАШ УЧУН ТЕКШИРУВ РЎЙХАТИ

🔍 I. ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР:
1️⃣ Харидлар бўлими ходимларининг лавозим йўриқномаларини текшириш.
2️⃣ Корпоратив одоб-аҳлоқ кодекси ва манфаатлар тўқнашуви сиёсати мавжудлиги.
3️⃣ Ваколатларни тақсимлаш тизимини баҳолаш (бир ходим харид жараёнининг барча босқичларини назорат қилмаслиги керак).
4️⃣ Харид бўлими ходимларининг мунтазам ротацияси.

💰 II. МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛ:
1️⃣ Харид нархларини бозор аналоглари билан солиштириш.
2️⃣ Бир хил товарлар бўйича бир хил етказиб берувчилар нархларининг динамикасини таҳлил қилиш.
3️⃣ Харидларни майдалаш (яъни такрорланувчи кичик битимлар) ҳолатларини аниқлаш.
4️⃣ Рақобатчилар билан шартлар ва нархларнинг солиштирма таҳлили.

🏢 III. ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ:
1️⃣ Контрагентларнинг ходимлар билан боғлиқлиги ёки аффилирланганлигини текшириш.
2️⃣ Етказиб берувчиларнинг барқарорлиги ва фаолият муддатини баҳолаш.
3️⃣ Регистрацион маълумотларни таҳлил қилиш (умумий телефон рақамлари, манзиллар, таъсисчилар).
4️⃣ Етказиб берувчилардаги ҳақиқий ресурслар ва ходимларнинг мавжудлигини текшириш.

📄 IV. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ:
1️⃣ Имзоланган шартномаларни дастлабки тендер шартлари билан солиштириш.
2️⃣ Бажарилган ишлар актлари ва товар қўшимчаларини сохта маълумотларга текшириш.
3️⃣ Етказиб бериш муддатларини ва режадан четга чиқишларни таҳлил қилиш.
4️⃣ Шартномалардаги шартларнинг имзолангандан кейинги ўзгаришларини аниқлаш.

⚠️ V. ФИРЕБГАРЛИК БЕЛГИЛАРИ:
1️⃣ Бир хил етказиб берувчиларнинг доимий ғалаба қозониши.
2️⃣ Ҳужжатларда бир хил ифода ва хатоларнинг такрорланиши.
3️⃣ Бекор қилиб бўлмайдиган узоқ муддатли шартномалар мавжудлиги.
4️⃣ Талаб ошмасдан харид ҳажмининг асоссиз ошиши.

🛡 VI. АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ:
1️⃣ Харид тизимларига кириш ҳуқуқларини текшириш.
2️⃣ Тизимдаги маълумотларнинг ўзгариш журналларини таҳлил қилиш.
3️⃣ Ички хабарлар ва ёзишмаларни назорат қилиш.
4️⃣ Тендер маълумотларини ноқонуний киришдан ҳимоя қилиш.

💸 VII. ТЎЛОВЛАРНИ ТЕКШИРИШ:
1️⃣ Етказиб берувчиларнинг банк реквизитларини расмий маълумотлар билан солиштириш.
2️⃣ Етказиб берувчиларга пул қайтариш ҳолатларининг мавжуд эмаслигини текшириш.
3️⃣ Олдиндан тўловларнинг миқдорини ва тез-тезлигини таҳлил қилиш.
4️⃣ Дубликат тўловларни аниқлаш.

🗣 VIII. ХОДИМЛАР БИЛАН СЎРОВ:
1️⃣ Ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви бўйича саволларга жавобларини олиш.
2️⃣ Фиребгарликнинг олдини олиш бўйича процедуралар ҳақидаги хабардорлигини текшириш.
3️⃣ Бошлиқлар ёки етказиб берувчилар томонидан босим ўтказиш ҳолатларини аниқлаш.
4️⃣ Ички муаммоларни аниқлаш учун аноним сўровлар.

📊 IX. ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР:
1️⃣ Маълумотларни таҳлил қилиш ва аномалияларни аниқлаш алгоритмларидан фойдаланиш.
2️⃣ Кутилмаган ташқи аудитларни ўтказиш.
3️⃣ Ички сифат назоратини жорий қилиш ва шартномалар шартларини қайта кўриб чиқиш.
4️⃣ Ходимларнинг касбий одоб-аҳлоқ қоидалари ва фиребгарликни аниқлаш усуллари бўйича ўқитиш.
👍2
КОРПОРАТИВ МУҲИТДА ЙЎЛҒОННИ ФОШ ҚИЛУВЧИ 9 ЖИСМОНИЙ СИГНАЛ

Форензик — бу фақатгина ҳужжатлар ва рақамлар эмас. Бу — инсонни «ўқий олиш» маҳорати, айниқса сўзлар ҳақиқатга мос келмаганда.

Ҳодимлар тушунтириш берганда, ҳамкорлар «билмас эдим» деганида, ёки молия директори «ҳаммаси назоратда» дейиши ортида нима ётганини фақат гаплардан эмас, балки танаси ҳаракатидан ҳам тушуниш мумкин.

Йўлғонни кўрсатувчи 9 тананинг хос белгиси:
1. Кўзга тикилмаслик
Йўлғончи кўзга қарашдан қочади — айбдорлик ва зичлик ҳисси шундай таъсир қилади.
2. Бўйин ёки юзга тегиш
Стресс ҳолатида инсон онгсиз равишда юзини беркитишга уринади.
3. Кўп кўз қисиш ёки кўзни ишқалаш
Асабийлик мимикада намоён бўлади.
4. Бўйин, йелка ёки ёқани ушлаш
Ички шубҳа ва ноқулайлик белгилари.
5. Оёқни тепиш, ўтиришда тинчсизлик
Тана нохуш вазиятдан қочишни «истайди».
6. Танани ёки бошни четга буриш
Йўлғончи рост гапирмаётганида беихтиёр суҳбатдошдан узоқлашади.
7. Нотўлиқ гаплар ва товушда танаффуслар
Мия «тўғри» жавобни излар экан, одам иккиланади.
8. Қўлларни шилиш ёки мушт қилиб ушлаш
Бу юқори стресс ҳолати ва ички зичлик белгисидир.
9. Мос келмайдиган эмоциялар
Масалан, ёмон хабар айтаётган пайтда табассум қилиш — бу сўз билан ҳис туйғу орасида зиддият борлигидан далолат.



Нега бу форензик учун муҳим?
Допрос, интервью ва музокараларда тананинг тилни таҳлил қилиш — ҳақиқат билан алдовни фарқлашда катта ёрдам беради. Албатта, бир ҳаракатнинг ўзи етарли эмас, лекин бир нечта белгилар йиғиндиси шубҳани кучайтиради ва молиявий терговни тўғри йўналтиришга ёрдам беради.

Forensic Audit’дан маслаҳат:
Кузатинг. Таҳлил қилинг. Ҳужжатлаштиринг. Ва эсда тутинг:
йўлғон — бу нутқдаги хато эмас, бу тананинг зичлигидир.
🔍 Форензик аудит — бизнес ва ташкилотлар учун молиявий детектив

Компанияда нимадир нотўғри кетаяпти, деб ҳис қилганмисиз?
Пуллар “эриб кетаяпти”, харажатлар ошиб бораяпти, лекин тушунтириш — йўқ.

Демак, сизга оддий текширув эмас, балки молиявий тергов — форензик аудит керак. Бу ерда аудиторлар ҳақиқий детективлардек иш олиб боришади 🕵️‍♂️.

📌 Бу нима?

Форензик аудит — бу фақат хатоларни эмас, балки далилларни излаш демак:

• Ким?
• Қачон?
• Қандай ўғирлади?
• Қандай яширди?

Биз шунчаки рақамларни эмас, бутун схема ва найрангларни очамиз.

💼 Қачон зарур?

Пуллар йўқолмоқда — ҳеч ким қаерга кетганини билмайди
Шубҳали харидлар ёки “откатлар”
Бухгалтер тўсатдан янги машинада юра бошлади
Судда ўғирликни исботлаш керак
Ёки шунчаки хотиржам ухлашни истайсиз

📂 Қандай ўтади?
1. Хавфларни таҳлил қилиш
2. Далил ва ҳужжатларни тўплаш
3. Интервью ўтказиш
4. Схемаларни таҳлил қилиш
5. Ҳисобот тайёрлаш

Баъзан биргина деталь бутун фирибгарлик схемасини фош қилиши мумкин.

💬 Ҳақиқий мисол:

Бир компанияда 3 млрд сўм “йўқолди”.
Одатий аудит ҳеч нарса топмади.
Форензик текширув сохта харидлар, фирибгар компаниялар ва ташкилотчини — бош бухгалтерни фош қилди.
Бизнес сақлаб қолинди.

Форензик аудитни нега ўтказиш керак?

• Пул қаерга кетаётганини аниқлаш учун
• Хавфли нуқталарни олдиндан кўриш учун
• Ҳақиқатни судда ва шериклар (партнер) олдида исботлаш учун

👥 Биз — Forensic Audit
CFE халқаро стандартларига мувофиқ форензик аудит ўтказамиз: исботлаш ва тергов тажрибаси билан.
🔍 Форензик усулда ходимларни кузатиш: фирибгарни вақтида аниқлаш мумкин!
У эрталаб қаҳва ичади, ҳамкасблари билан ҳазиллашади ва ҳисоботларни ўз вақтида топширади.
Кечқурун эса — пулларни сохта компанияларга ўтказади.
📌 Бу қандай қилиб мумкин?
Жаҳон тажрибасида шунга ойдинлик киритилган:
❗️Молиявий жиноятларни кўпинча ишончли ходимлар, ўзимизникилар амалга оширади.
Форензик аудит — бу шунчаки текширув эмас, балки фактлар, хатти-ҳаракат ва рақамлар асосида таҳлил қилишдир.
📂 Форензик мутахассислар нималарга эътибор беради?
🔸 Асоссиз бойиш — бухгалтер ёки харидчиларда тўсатдан янги машина, хорижда дам олиш, лекин расмий даромад ўзгармаган.
🔸 Яккаликка интилиш — барча маълумотларни ўзи назорат қилади, ҳужжатларга бошқаларни яқинлаштирмайди, барча ҳисоботларни ўзи тайёрлайди.
🔸 Назоратга нисбатан агрессив муносабат — текширувга қарши чиқади, аудит пайтида таътилга чиқади, жамоани эзгулашга ҳаракат қилади.
🔸 “Алмаштириб бўлмас” шахс — барча маълумот, ҳужжат, тизим фақат унда. Уни бўлмасангиз, тизим ишламайди.
🔸 Манфаатлар тўқнашуви — келишувларни олаётган компанияларда у билан боғлиқ бўлган одамлар бор.
📊 Жаҳон экспертлари нимани тавсия қилишади?
🌍 ACFE маълумотларига кўра, фирибгарлик аниқланган ҳолатларнинг 85% да ходимларда камида битта хулқ-атвор белгиси мавжуд бўлган.
🔐 Ходимларни назорат қилиш — хатарларни олдини олишда ҳал қилувчи омил.
Бу шунчаки кузатув эмас — балки "қизил байроқ" (red flags) тизимини ташкил этиш ва рақамли изларни таҳлил қилиш:
Тўловларни ким бошлаган?
Шартномаларни ким тузган?
Бухгалтерия тизимидаги ўзгартишларни ким киритган?
💬 Ҳақиқий кейс:
Бир логистика компаниясида харид бўлими ходими икки йил давомида таъминловчилардан пора олиб келган.
У ҳеч қачон таътилга чиқмаган, барча тендерларни ўзи назорат қилган ва “ҳамма нарса жойида” деб айтган.
Форензик мутахассислар эътиборини такрорланаётган таъминловчилар ва унинг рақобатчиларга қарши чиқишига оид ички хатлар тортган.
Натижа: 1 миллион доллардан ортиқ зарар — нархларни сунъий ошириш орқали яширилган.
Бизнес нима қилиши керак?
• Форензик кузатув тизимини жорий қилиш — маълумотлар, жараёнлар ва хатти-ҳаракатлар асосида
• Хулқ-атвор ва рақамли аномалияларни таҳлил қилиш
• Вазифаларни тақсимлаш — битта ходимга жуда кўп функция бериш — хатарли
• Ошкоралик ва жавобгарлик маданиятини ривожлантириш
• Мустакил (аутсорсинг) текширувлар ўтказиш — ташқи кўз кўпроқни кўради
📑 Шартномадаги тузоқ: бизнес қандай қилиб миллионларни йўқотади — майда ҳарфларга эътибор қилмай

Сиз шартнома имзоладингиз.
Таъминотчи ишончли кўринади, реквизитлар тўғри, муддатлар ҳам нормал.
Аммо 3 ой ўтиб билиб қоласиз:
— товар сифати талабга жавоб бермайди,
— пулларнинг бир қисми “йўқолган”,
— таъминотчи эса олдиндан изсиз йўқолган.

🔍 Нима хато кетди?

Дунёда шартномалар орқали амалга ошириладиган корпоратив фирибгарлик ҳолатлари хўжалик жиноятлари ичида ТОП-3ликка киради.
Сабаб — эътиборсизлик, ортиқча ишонч ва контрагентни текширмаслик.



📌 Шартномалар орқали амалга ошириладиган фирибгарлик схемалари:

🔸 Сохта подрядчи
Шартнома ходимлардан бирига боғлиқ фирма билан тузилади. Пул ўтади, аммо иш бажарилмайди.

🔸 Имзолангандан кейинги ўзгаришлар
Виждонсиз контрагент шартномага иловалар киритади — аксар ҳолда хабардор қилмасдан ёки “ширин гаплар” билан.

🔸 Қасддан “унутилган” номувофиқ шартлар
Ходим шартномадан жарима ёки олдиндан тўлов ҳақидаги бандни чиқариб юборади — иккинчи томондан “мукофот” олиш учун.

🔸 Сохта харидлар ва сунъий оширилган нархлар
Ҳақиқатда мавжуд бўлмаган товар ва хизматлар шартнома орқали харид қилинади. Ёки нарх 2–3 баробар кўтарилади — фарқ “ўзларича” бўлишилади.



📊 Халқаро амалиётлар нимани тавсия этади?

🌍 ACFE ва OECD каби ташкилотлар 4 босқичли ҳимоя тизимини тавсия қилади:
1. Due Diligence — контрагентни текширинг: таъсисчилар, боғлиқликлар, суд ишлари, қарз юки
2. Шартномавий комплаенс — шартнома шартларини юридик ва форензик экспертиза қилиш
3. Ваколатларни бўлиш — кимдир имзолайди, кимдир текshiradi
4. Ижрони мониторинг қилиш — шартларни бажариш ва тўловларни аниқ назорат қилиш



💬 Ҳақиқий ҳолат:

Бир қурилиш компаниясида молия директори қурилиш техникаси ижараси бўйича шартномани ўз қариндошига тегишли компания билан тузади.
Нарх — бозор нархидан икки баравар юқори. Ҳеч ким таъминотчини текширмаган.
9 ой мобайнида компания 800 млн сўмдан кўпроқ пулни ортиқча тўлаган.
Факт фақат ташқи форензик аудитдан кейин аён бўлган. Шартнома ҳақиқий эмас, деб топилган, аммо фақат 15% пул қайтарилган.



Бизнесни шартнома бўйича қандай ҳимоя қилиш мумкин?

• Контрагентни албатта текширинг — чиройли вебсайтга ишониб қолманг
• Битта одамга бутун жараённи топширманг — келишувдан тўловгача
• Катта суммали шартномаларни юрист ёки аудитор орқали текширинг
• Барча музокара ва ўзгаришларни ёзма равишда расмийлаштиринг
• Агар “нимадир тўғри эмас” деган туйғу бўлса — форензик ёндашувдан фойдаланинг
🕵️‍♂️ Галстукдаги фирибгар: раҳбар ишонган ходим ташкилотни қандай ичидан емиради?

У хушмуомала, масʼулиятли ва доим “алоқада”.
Раҳбарни “бошлиқ” деб атайди, байрамларда биринчи бўлиб табриклайди.
У — шунчаки ходим эмас. У ишончга кириб улгурган.
Ва айнан у — бюджет ташкилоти учун энг катта хавф манбаи.

📌 Бу ким?

Бу — корпоратив фирибгар, яъни ташкилот ичида ишонч ва муомала орқали назоратни қўлга киритаётган шахс.
Жаҳон амалиётида бу усул “Social Engineering Fraud” деб аталади — ишонч орқали амалга ошириладиган фирибгарлик.

🧩 У қандай ҳаракат қилади?

Раҳбар ишончига киради — чойхона суҳбатлари, хушомад, "фидойилик" ва ташаббус билан.

“Ишончли кадрларни” таклиф қилади — ва аста-секин муҳим лавозимларга ўз одамларини жойлаштиради.

Қонунларга риоя қилмайди — харидлар, буйруқлар, ҳужжатлар — ҳаммаси ички "қоидалар" асосида амалга оширилади.

Текширувларга тўсиқ яратади — аудиторлар ҳужжат ололмайди, ходимлар интервьюдан қочади, маълумотлар "йўқолади".

Ёпиқ тизим яратади — ҳамма нарса у орқали. Ҳатто раҳбарга ҳам фильтрланган маълумот беради.

⚠️ Бу қандай оқибатларга олиб келади?

• Бюджетга зарар — сохта шартномалар, оширилган нархлар, подставной компаниялар
• Қонунбузарликлар — прокуратура текширувлари, жиноят иши, ташкилотнинг обрўсига путур
• Назоратни йўқотиш — раҳбар ҳақиқий вазиятни билмай қолади
• Жамоатчилик ва кузатув органларининг ишончи йўқолади

📊 Жаҳон амалиёти нимани кўрсатади?

🔹 ACFE маълумотларига кўра, йирик фирибгарлик ҳолатларида айбдор шахс раҳбар ишонган ходим бўлган
🔹 67% ҳолатда бу шахс кадр танлови ва жойлашувида иштирок этган
🔹 90% ҳолатда аудит текширувлари қаршиликка дуч келган — ҳужжатларни яшириш, босим, саботаж

Бюджет ташкилоти раҳбари нима қилиши керак?

• Ҳеч қачон барча ваколатларни битта шахсга берманг — айниқса кадр ва молияда
• Очиқ ва шаффоф тизим яратинг — ҳужжатлар, қарорлар ва маълумотлар бир шахсга боғлиқ бўлмаслиги керак
• Ногаҳон аудит текширувларини жорий этинг
• Форензик кузатув тизимини йўлга қўйинг — хатти-ҳаракат ва таъсир доирасини таҳлил қилинг
• Аноним мурожаат тизимини яратинг — ходимлар сигнал беришдан қўрқмасин
🔍 Форензик — аудиторлик ташкилотлари учун кучайтирувчи восита

Кўпчилик форензикни “алоҳида соҳадек” тасаввур қилади: гўё у классик аудит билан боғлиқ эмас.
Аммо аслида, форензик — рақобатчи эмас, балки аудитни кучайтирувчи ёндашув.

📌 Аудиторлик ташкилотлари учун форензик, айниқса, қуйидаги ҳолатларда муҳим:

— Рақамлар тўғри, лекин маҳсулиятли сўроқ қолади
— Бухгалтерия “тоза”, аммо мижозда муаммо бор
— Заказчик шундай дейди: “Бизни кимдир алдаяпти, лекин далил йўқ”

💡 Форензик аудит ташкилотларига нима беради?

Чуқур таҳлил
Агар аудит — бу “рентген” бўлса, форензик — “МРТ”. У шунчаки хатоларни эмас, балки схемаларни аниқлайди.

Текширув кўникмалари
Аудитор фақат ҳужжат эмас, балки ходим хатти-ҳаракатини, мотив ва ички сигналларни ҳам ўрганишни ўрганади.

Мижоз учун қиймат
Аудитор фақат “бу ерда хатолик бор” демасдан, “нега бундай қилинган?” деб сўраса — у назоратчи эмас, ишончли маслаҳатчига айланади.

Репутацияни ҳимоя қилиш
Агар аудитдан кейин фирибгарлик очилса — бу аудитор учун катта хатар. Форензик эса яширин хавфларни олдиндан кўради.

📂 Форензик аудитда қачон қўлланилади?

Ҳамкорлар ўртасида низо бўлганда
“Откат” ва коррупция шубҳаси бўлганда
Йирик шартномалар ёки тендерлар текширилганда
Маблағлар мақсадсиз ишлатилган ҳолларда
Бухгалтерия яхши, аммо бизнес зарарда бўлганда

🌍 Жаҳон амалиёти нима дейди?

🔹 ACFE маълумотларига кўра, корпоратив фирибгарлик ҳолатларининг 43% текширув + таҳлил орқали фош қилинган
🔹 Кўпгина йирик аудит компанияларининг ўз форензик бўлимлари бор
🔹 ISO 37001 (антикоррупция стандарти) форензик ёндашувни тавсия этади

Форензик аудитни қуйидаги ҳолатларда кучайтиради:

• Фақат “нима” эмас, “ким, қачон, қандай ва нега” саволлари жавоб талаб қилса
• Суд ёки ички тергов учун далиллар керак бўлса
• Мижоз фақат хулоса эмас, муаммони ҳал этишни истаса
• Аудитор ўзини фарқлантиришни, маслаҳатчига айланишни хоҳласа
👍3
📢 Ўзбекистон тарихида илк бор
🏆 “Пахтакор” футбол клубига форензик-аудит сертификати топширилди

💼 Форензик-аудит — бу молиявий хавфсизликнинг замонавий воситаси бўлиб, ташкилотлардаги фирибгарлик, молиявий қоидабузарликлар ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш ҳамда олдини олишга хизмат қилади. Халқаро амалиётда у активлар, обрў-эътибор ва мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим қисми ҳисобланади.

🇺🇿 Ўзбекистон спорт соҳаси тарихида илк бор, Буюк Британиядаги “Alliott Global Alliance” халқаро альянси аъзоси бўлган “Forensic Audit” аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари ва тартибларига мувофиқ комплекс форензик-аудит жараёни ўтказилди.

📜 Форензик-аудит якунларига кўра, “Пахтакор” футбол клубига мамлакатда илк бор ишонч категориясини белгилашни ўз ичига олган форензик-аудит сертификати тантанали равишда топширилди.

📊 Олиб борилган иш спорт соҳасида молиявий очиқлик ва корпоратив ҳалоллик амалиётини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Сертификат клуб фаолияти тўлиқ ўрганилгани ва унинг молиявий жараёнлари форензик-процедура методологияси ҳамда халқаро стандартлар асосида баҳоланганини тасдиқлайди. ААА ишонч категориясини олиш молиявий хавфлар аниқланмаганини ва юқори даражадаги молиявий интизом мавжудлигини англатади.

🌍 Бу воқеа нафақат спорт саноати, балки Ўзбекистондаги бутун корпоратив бошқарув соҳаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Йирик ташкилотлар фаолиятига форензик ёндашувни жорий этиш очиқликни оширади, инвесторлар ва ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлайди ҳамда молиявий ҳалолликнинг замонавий маданиятини шакллантиради.

#ForensicAudit #Paxtakor #ФорензикАудит #Uzbekistan #AGA
🏆2👍1
🕵️‍♂️ PFI схемасидан сабоқ: “идеал” фирибгар қўлига тушмаслик

2020 йилда Калифорнияда охирги йиллардаги энг катта Понзи-схемалардан бири фош бўлди. Professional Financial Investors (PFI) компанияси йигирма йилдан зиёд вақт давомида ишончли кўринаётганига қарамай, 1 200 дан ортиқ инвесторни $149 млндан ортиқ маблағга алдагани очилди.

Нима бўлган эди?

PFI инвесторларга 7–9% даромад ва доимий тўловларни ваъда қилган. Лекин амалда янги инвесторларнинг пуллари қуйидагиларга йўналтирилган:
• олдинги инвесторларга тўловлар,
• банк қарзларини тўлаш,
• компания эгалари учун шаън-шукӯҳ ҳаёти.

📉 Компания асосчиси Кеннет Кейси вафотидан сўнг ўтказилган аудит бутун бизнес алдамчиликка қурилганини кўрсатди. Ҳатто $550 млн қийматга эга кўчмас мулк ҳам арзон нархга — $436 млнга сотилди.



⚖️ Банклар эътибор марказида

Барча операциялардан хабардор бўлган Umpqua Bank ҳам саволлар остида қолди. Инвесторлар банк Кейси ҳақидаги ўтмиш маълумотларини (у аввал молиявий жиноятлар учун жазоланган) билган ҳолда кўз юмишда айблади.

Натижада банк инвесторларга $55 млн компенсация тўлашга рози бўлди.



🔑 Бизнес ва инвесторлар учун сабоқлар

Бу ҳолатдан чиқариладиган хулосалар:
1. Due diligence – шарт. Очиқча ишонч ва яхши обрў молиявий шаффофлик текширувини алмаштирмайди.
2. Огоҳлантирувчи сигналларни инкор қилманг. Ҳисобот йўқлиги, юқори фоизли ваъдалар, “чегараланган таклифлар” — эҳтимолий фирибгарлик аломатлари.
3. Банк ва воситачилар жавобгар. Мижозга хизмат кўрсатиш билан чекланмай, хавфларни ҳам аниқлаши шарт.
4. Аудит миллионларни сақлаб қолади. Мустақил аудит схемани очди ва маблағларнинг бир қисмини қайтаришга ёрдам берди.



💡 Хулоса:
Ҳатто “мувофақиятли” кўринадиган компаниялар ҳам тузоқ бўлиши мумкин. Инвесторлар ва банклар учун ягона қоида — ишон, лекин текшир.
👍2
🔎 Қандай қилиб чарчаб қолган ёки токсик ходимни аниқлаш мумкин?

Жамоада доимо ишни ҳавас билан бажарадиганлар ҳам, аста-секин «чарчаб» қоладиганлар ҳам учрайди. Баъзан бу ҳолат токсикликка айланади: доимий норозилик, кескин жавоблар, ҳар қандай вазифага қарши чиқиш. Бизнес учун бу жиддий хавф.



📌 Чарчаб қолиш белгилари
• ходим ҳатто оддий вазифалардан кейин ҳам чарчанишдан доим шикоят қилади;
иш сифати тушади, ҳисоботлар ноаниқ ёки chalkash бўлади;
тажанглик: ёзишмаларда кескин изоҳлар, мулоқотда норозилик;
• ташаббус йўқолади: «менда бошқа иш йўқ», «ҳисоботни топширдим, қолгани менинг ишим эмас».



⚠️ Токсиклик белгилари
• ходим жамоа муҳитини бузади: ҳамкасблар ва раҳбариятни танқид қилади, лекин ечим таклиф қилмайди;
сарказм ёки иронияни конструктив жавоб ўрнига ишлатади;
масъулиятдан қочади: бирор иш бажарилмаса — «бу менинг ишим эмас».



🛠 Раҳбар нима қилиши керак?
1. Дастлаб суҳбат
Шахсий гаплашинг: қийинчилик нимада — эҳтимол ортиқча юклама ёки шахсий муаммоларда.
2. Имкон бериш
Аниқ талабларни қўйинг: «Ҳисоботлар тушунарли ва асосланган бўлиши керак, мулоқотда — иш услуби. Бир ой шу тарзда ишлаймиз».
3. Келишувларни қайд этиш
Барча талаб ва муддатларни ёзма ва оғзаки белгилаш — интизомни оширади.
4. Агар ўзгариш бўлмаса
Ходимни ушлаб турманг. Бир токсик одам бутун жамоа ишини бузиши мумкин. Бундай ҳолларда ишдан бўшатиш — йўқотиш эмас, балки бизнес учун соғломлаштириш.



💡 Хулоса

Чарчаб қолган ёки токсик ходим — бу шунчаки «қийин характер» эмас, балки компания учун хавф: ҳисоботларда хатолар, мижозларни йўқотиш, жамоа руҳиятини бузиш.
Раҳбарнинг асосий вазифаси — бундай ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш: аввал ёрдам бериш, ёрдам бермаса — алмаштириш.
👍2
🎯 ACFE халқаро тажрибасига кўра тавсиялар
Сертификатланган фирибгарликни тергов қилиш бўйича мутахассислар ассотсиацияси (ACFE) маълумотларига кўра, коррупция ва давлат харидларидаги фирибгарлик корпоратив жиноятчиликнинг энг кўп учрайдиган бешта туридан бири ҳисобланади.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун мутахассислар қуйидагиларни тавсия этадилар:
- Тендер иштирокчилари ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш.
- Таъсисчилар, алоқа маълумотлари ва аффилирланган шахсларни текшириш учун маълумотлар базалари ҳамда очиқ манбалардан фойдаланиш лозим.
- Бозор нархларини таққослаш.
Мустақил нарх таҳлили шартнома қийматининг сунъий равишда оширилиш хавфини камайтиради.
- «Қизил байроқча» сигналларини жорий этиш.
Масалан: тажрибасиз ёки номаълум компаниялар иштирок этиши, рақибларда бир хил алоқа маълумотлари бўлиши ёки хатоларнинг такрорланиши.
- Аноним хабар бериш каналларини яратиш (whistleblowing).
ACFE маълумотларига кўра, фирибгарлик ҳолатларининг 42 фоизга яқини ички манбалар орқали ошкор этилади.
- Мунтазам форензик-аудит ўтказиш.
Мустақил текширувлар нафақат қонунбузарликларни аниқлайди, балки ташкилотнинг обрўсини ҳам давлат ва инвесторлар кўзида мустаҳкамлайди.
👍1
Forwarded from davletovuz
Австралия ҳукумати Deloitte компаниясига 440 минг долларлик буюртма беради. Маълум бўлишича, консалтинг компанияси ўз ҳисоботида сунъий идрокдан фойдаланган, оқибатда бир нечта фейк маълумотлар, чалғитувчи манбалар ўтиб кетган. Кейинчалик ушбу хатолар тузатилган. Deloitte, ўз навбатида, Австралия ҳукуматига кўрсатилган хизмат учун олган маблағнинг бир қисмини қайтаришини билдирган. Ҳукумат вакилларининг айтишича, йўл қўйилган хатолар ҳисоботнинг тавсиялари ўзгаришига олиб келмаган.

*Albanese Government — бу Австралиянинг ҳозирги федерал ҳукумати бўлиб, унинг раҳбари — Антони Албанез (Anthony Albanese)
💼 Ходим компания ҳисобидан “ўзини суғурталайди”

“Агар ходим яқин вақтда ишдан бўшатилишини ҳис қилса, у компания ҳисобига молиявий подушка яратишга уринши мумкин…”

Форензик амалиётида бу ҳолат “ички мувозанатни тиклаш” деб аталади.
Агар ходим ўз ҳиссаси иш берувчи томонидан етарлича баҳоланмаётганини ҳис қилса, у ноқонуний, лекин ўзича “адолатли” мувозанат излайди — масалан, компания ресурсларини шахсий мақсадларда фойдаланиш, “сохта қўшимча иш соатлари” расмийлаштириш ёки харажатлар билан манипуляция қилиш орқали.

⚖️ Нега бундай бўлади
📉 Қадрланмаганлик ҳисси.
Компания ходимнинг қўшимча меҳнатини ёки ташаббусини инобатга олмайди.
💰 Мотивация тизими шаффоф эмас.
Премия ва бонуслар субъектив асосда тақсимланади.
🧱 Ички назорат заиф.
Айниқса кичик компанияларда бухгалтерия ва назорат формал равишда амалга оширилади.

🔍 Форензик кузатув

Кичик ташкилотларда бундай “компенсацион” ҳаракатлар хавфи юқори.
Сабаби оддий — жамоа кайфияти ва молиявий аномалияларни ўз вақтида сеза оладиган ички назорат тизими йўқ.

👁️ Шунинг учун раҳбар учун муҳимки, компанияда шундай мутахассис бўлсинки:
• ташкилот “набасини ҳис қила олади”;
• ким ва нимадан норози эканини билади;
• корпоратив манфаатларга таҳдидни олдиндан олдини олади.

💡 Хулоса

Фирибгарлик ҳар доим ҳам ўғирлик ниятидан бошланмайди.
Баъзан у ходим томонидан ҳис қилинган “адолатсизликни тўғрилаш” истагидан келиб чиқади.
Шу боисдан, форензик аудит — бу фақат рақамлар таҳлили эмас, балки инсон мотивларини таҳлил қилиш ҳамдир.



📊 Forensic Insight:
ACFE маълумотларига кўра, ички корпоратив фирибгарлик ҳолатларининг 37% ида ходимлар ўз ҳаракатларини “меҳнатим қадрланмади” деб изоҳлаган.
👍1
КОМПАНИЯ НОМИГА АВТОБИЛ Сотиб ОЛИШ — ҚАЕРДАН ХАВФЛАР БОШЛАНАДИ?
Ҳозир электромобиллар бозори тез ўсмоқда. Нарҳлар турлича, таклифлар кўп, бизнеслар хизмат учун машина олишни хоҳлашмоқда.
Бироқ шунга ёшрин тарзда турли схемалар ҳам кўпаймоқда.
Кўп учрайдиган ҳолат:
Компания машина сотиб олмоқчи.
Сотувчи эса айтади: «Биз тез олиб келамиз, нарх яхши, ҳужжатлар кам».
Бир қарашда қулай.
Амалда эса — хавфли.
Комиссия орқали олиб бериш схемаси
Сотувчи шундай дейди:
«Сиз пулни олдиндан беринг. Биз машина сотиб оламиз. Мулк ҳуқуқи кейин ўтади.»
Таша туриб қаралса — тўғри.
Ҳақиқатда эса:
Машина аввал воситачи номига сотиб олинади
Пулни сиз берган бўласиз
Мулк ҳуқуқи сизга ҳали ўтмаган бўлади
Агар воситачи:
Йўқолиб қолса
Машинани бошқага сотиб юборадиган бўлса
Солиқ ёки бошқа муаммосига тушса
Сиз ҳам пулсиз, ҳам машинанисиз қоласиз.
Гарантия масаласи
Кўпинча «гарантия» дегани:
Заводники эмас
Воситачининг ўзи берган қоғоз
1 йиллик
Сервис маркази йўқ
Яъни машина ишлаётганда ҳаммасини яхши.
Ишламай қолса — таъмир ўз ҳисобига.
Схема эканлигини қандай билиш мумкин?
Агар шартларда қуйидагилар бўлса, хавф бор:
100% олдиндан тўлов
Мулк ҳуқуқи фақат етказиб берилгандан кейин
Гарантия расмий дилер эмас, сотувчи компания томонидан
Бу — бизнес учун жиддий хавф.
Биз бу ҳақда нима учун гапирамиз?
Форензик — фақат «муаммо бўлгач текшириш» эмас.
Форензик — муаммо чиқишидан олдин кўра билиш.
Баъзан энг тўғри қарор — битимни умуман қилмаслик.
Бизнес нима қилиши керак
Фақат расмий дилер ёки аккредития қилинган импортёрдан олинг
Расмий сервис маркази борлигини текширинг
Кафолатсиз тўлиқ олдиндан тўлов қилманг
Компанияни ва ҳужжатларни текширинг
Энг муҳими — нархга эмас, шартларга эътибор беринг.
Хулоса
Бизнесда «ярим хавфсиз» битим бўлмайди.
Битим ё шаффоф, ё хатарли.
Агар шартлар жуда «ширин» бўлса — демак, қайси хавфга пул тўлаётганингизни ўйлаб кўринг.
Forensic Audit — қарорлар далиллар асосида қабул қилинадиган жой.
👍2