Feruza Madrakhimova
1.17K subscribers
3.83K photos
334 videos
44 files
355 links
Urganch davlat pedagogika instituti rektori
@FeruzaMadraximova_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабдаги синфдан синфга ўтиш имтиҳонлари қандай тартибда бўлади? Масофавий таълим жараёнида жудаям қийналдик. Боиси, уйга вазифалар кўп берилмоқда. Илтимос 11-синф имтиҳонларини бекор қилинг. Биз 9-синфда барча фанлардан имтиҳон топширганмиз.

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчилари учун эфирга узатилаётган телевизион дарсларнинг сифати қандай назорат қилинади?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тест маркази изоҳи

Университетларга кириш тест синовларини соддалаштирилиши ҳақида маълумот берилди. Бу қай шаклда бўлмоқда?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Якуний давлат аттестацияларида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган талабаларга қайта топширишга имконият яратиладими?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратура мутахассислиги битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари қандай тартибда ўтказилади?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фан олимпиадасининг учинчи, (вилоят) ва тўртинчи (республика) босқичлари ўтказиладими? Агар ўтказилмаса, туманда ғолиб ўқувчиларга қандай имтиёзлар бор?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020-2021 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш жараёни қандай тартибда ўтказилади?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб раҳбарияти карантин даврида синфларни таъмирлашни талаб қилмоқда. Бу тўғрими?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
​​ЎзА “Бир қути саховат!” акциясини эълон қилади

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, юзлаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. Улар бугун ёрдамга муҳтож. Ҳар биримиз алоҳида муаммоларни еча олмаслигимиз мумкин, лекин биз бирлашсак катта кучга айланамиз!

Биз билан бирга “Бир қути саховат!” акциясига қўшилинг!
Эсингизда, авваллари минг-минглар сарфлаб, Рамазонда ифторликлар қилардик, бугун шу ифторлик маблағини ёрдамга, саховатга ажратиш имкони бор!

Бунинг учун ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Сирдарёдаги офат жабрдийдаларига ёрдам акциясига қўшилиб, юртошларингиз дастурхонига озиқ-овқатлар (ширинликлар, гуруч, ёғ, ун, тухум кабилар), гигиеник воситалар (саломатлик ва кир ювиш воситалари, болалар учун керакли буюмлар ва ҳ.к.), кийим-кечаклар, болалар учун ўйинчоқлар юборишингиз мумкин.

Туҳфаларингизни олиб келиш имконингиз бўлмаса, ўзимиз бориб, оламиз.

Пул ўтказиш орқали ёрдам бермоқчи бўлсангиз қуйидаги пластик карта рақамига маблағ ўтказишингиз мумкин:
8600 0202 7926 1981
(Карта акцияда кўнгилли сифатида иштирок этаётган Рўзибоева Муаттарга тегишли.)
Чет элда ёрдам қилмоқчи бўлганлар учун UnionPay 6262470096849588
(Карта акцияда иштирок этаётган мухбиримиз Нозима Тошпўлатовага тегишли)

Шунингдек, ёрдамга муҳтож жабрдийдалар ҳам биз билан боғланишлари мумкин.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси 42.

Мухбирларимиз сизнинг қўнғироғингизга жавоб беришади
☎️Телефонлар:
(91) 137 30 82,
(90) 959 76 62,
(90) 320 46 10,
(93) 571 72 35,
(93) 577 05 82,
(90) 333-90-96

Саволлар учун — телеграм манзил @UzA_pochta, uzauz@yandex.ru почта манзили ҳам ишлаб турибди.

Сизнинг “Саховат қутингиз” ўз эгаларига етиб бориши кафолатланган! Ҳисоботлар uza.uz сайти ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мунтазам бериб борилади!
Шунингдек, алоҳида очилган @uzayordam каналида жараённи тўлиқ кузатиб борасиз.

Бизни кузатиб боринг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаси битирувчи курс талабасига шартнома пулларини тўлаш керак дейилмоқда. Агар тўламаса, талаба якуний назоратларга киритилмайди ва унга битирганлик тўғрисидаги диплом берилмайди деб эшитдик. Шу тўғрими?

Каналга уланиш👇
@fmadraximova
Президент мактабларига кириш учун тайёрлайдиган расмий ўқув курслари мавжуд эмас!

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда “Президент мактабларига тайёрлаймиз”, “Президент мактабларига кириш учун оралиқ “repetitsion” тест синовлари” қабилидаги эълонлар асосида “Президент мактаблари” бренди остида мўмайгина даромад орттираётган тайёрлов курсларининг эълонлари жуда кўпайиб кетди. Англиянинг Cambridge assessment ташкилоти томонидан ташкил қилинадиган тест синовларига бу каби ўтказилаётган тестларга умуман алоқаси йўқ.

Асосий мақсад иқтидорли, билимга чанқоқ, ўз устида доимий равишда ишлайдиган, изланадиган, шижоатли ўқувчиларни шаффоф синов орқали танлаб олиш.

PRESIDENT SCHOOLS (BLOG), Next Step Up School, Reprez.uz веб-саҳифаси ёки “Президент мактаблари учун тайёрлов курслари” деб эълон бераётган бошқа ўқув курсларининг Президент мактабларига ҳеч қандай дахли йўқ.

👉@fmadraximova
Савол: Мен ҳозир умумтаълим мактабида ишлайман. Олий малака тоифасига эгаман. Агарда кейинги ўқув йилидан академик лицей ёки янгидан ташкил этилаётган профессионал таълим муассасасига ишга ўтсам, олий малака тоифам сақаланиб қоладми?

Жавоб: Албатта сақланиб қолади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
13 майдаги 392-сон қарор билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”нинг 18-бандида: Таълим муассасалари педагог кадрларининг малака тоифалари ёки лавозимлари ушбу таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланиш, иккинчи малака тоифаси катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси - етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси- бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилиши белгилаб қўйилган.

👉@fmadraximova
Савол: Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қандай ҳолатларда рад этилиши мумкин?

Жавоб: Қуйидаги ҳолларда рад этилади:

- хорижий давлатларда таълимнинг умумий меъёрий даври Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан кам бўлса;

- ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса;

- маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш рад этилиши белгиланган.

👉@fmadraximova
Савол: Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олишда ҳужжат эгасининг иш стажи ҳам инобатга олинадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужатларни тан олиш тартиби ҳақида Низом” билан белгиланган тартибга мувофиқ ҳужжатларни тан олишда талабгорнинг иш стажи ҳисобга олиниши кўзда тутилмаган.

👉@fmadraximova
Савол: Академик лицей педагог кадрлари аттестацияси қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил қилинади ва ким томонидан ўтказилади?

Жавоб: Академик лицей педагог кадрлари аттестацияси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарор билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади.

Академик лицейлар педагог кадрлар аттестациясини Таълим сифатини назоратини назорат қилиш давлат иснпекцияси ва тасарруфида академик лицейлар бўлган Олий таълим муассасаларида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.

👉@fmadraximova
Савол: Олдинги касб-ҳунар коллежлари ва ҳозирги профессионал таълим тизимидаги коллежлар нимаси билан фарқ қилади?

Жавоб: Олдинги касб-ҳунар коллежларида ўқиш муддати 3 йил бўлиб тўлиқ давлат бюджети асосида молиялаштирилган. Унда иш берувчининг кадрларга бўлган талаб ва таклифи эътиборга олинмаган.

Профессионал таълим тизимидаги коллежларда ўқиш муддати 2 йилгача бўлиб, иш берувчининг талаб ва таклифлари эътиборга олиниб, ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

👉@fmadraximova
Қатор хусусий бандлик агентликлари лицензияси тўхтатилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра,
"Oxiana work xususiy bandlik agentligi”,
“Taraqqiyot milliy markazi xususiy bandlik agentligi”,
“World work xususiy bandlik agentligi”,
“Work in World xususiy bandlik agentligi” МЧЖларга
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига “Oxiana work xususiy bandlik agentligi”, “Taraqqiyot milliy markazi xususiy bandlik agentligi”, “World work xususiy bandlik agentligi” ва “Work in World xususiy bandlik agentligi” МЧЖлар фаолияти устидан шикоят аризалари келиб тушган.
Мазкур агентликлар фуқароларни Германия, Чехия, Литва давлатларига ишга жойлаш учун ваъда берган, бироқ шартнома шартларини бажармаган.

👉@fmadraximova
Савол: Янги ташкил этиладиган профессионал таълимда қандай таълим шакллари мавжуд?

Жавоб: Касб-ҳунар мактаблари таълим шакли фақат кундузги;

Коллеж ва техникумларда таълим шакли кундузги, кечки ва сиртқи таълим асосида амалга оширилади.

👉@fmadraximova
11 май куни эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали

1-синф (Давлат тили)
8:30 ― Математика
8:45 ― Ўқиш
9:00 ― Она тили

1-класс (Рус тили)
9:15 ― Математика
9:30 ― Чтение
9:45 ― Русский язык

2-синф (Давлат тили)
10:00 ― Она тили
10:15 ― Математика
10:30 ― Ўқиш

2-класс (Рус тили)
10:45 ― Русский язык
11:00 ― Математика
11:15 ― Чтение

3-синф (Давлат тили)
11:30 ― Она тили
11:45 ― Ўқиш
12:00 ― Математика

3-класс (Рус тили)
12:15 ― Русский язык
12:30 ― Чтение
12:45 ― Математика

4-синф (Давлат тили)
13:00 ― Математика
13:15 ― Она тили
13:30 ― Ўқиш

4-класс (Рус тили)
13:45 ― Математика
14:00 ― Русский язык
14:15 ― Чтение

Маҳорат дарси
2-қисм ― Дўсматов Бекназар
(Ўзбекистон Халқ хофизи, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори)

5-синф (Давлат тили)
8:30 ― Математика
8:45 ― Она тили
9:00 ― Инглиз тили
9:15 ― Биология

5-класс (Рус тили)
9:30 ― Математика
9:45 ― Русский язык
10:00 ― Английский язык
10:15 ― Биология

6-синф (Давлат тили)
10:30 ― Математика
10:45 ― Она тили
11:00 ― Инглиз тили
11:15 ― Тарих

6-класс (Рус тили)
11:30 ― Математика
11:45 ― Русский язык
12:00 ― Английский язык
12:15 ― История

7-синф (Давлат тили)
12:30 ― Она тили
12:45 ― Алгебра
13:00 ― Ўзбекистон тарихи
13:15 ― Кимё

7-класс (Рус тили)
13:30 ― Русский язык
13:45 ― Алгебра
14:00 ― История Узбекистана
14:15 ― Химия

8-синф (Давлат тили)
14:30 ― Алгебра
14:45 ― Ўзбекистон тарихи
15:00 ― Инглиз тили
15:15 ― Физика

8-класс (Рус тили)
15:30 ― Алгебра
15:45 ― История Узбекистана
16:00 ― Английский язык
16:15 ― Физика

9-синф (Давлат тили)
8:30 ― Она тили
8:45 ― Геометрия
9:00 ― Биология
9:15 ― Инглиз тили

9-класс (Рус тили)
9:30 ― Русский язык
9:45 ― Геометрия
10:00 ― Биология
10:15 ― Английский язык

10-синф (Давлат тили)
10:30 ― Она тили
10:45 ― Алгебра
11:00 ― Биология
11:15 ― Инглиз тили

10-класс (Рус тили)
11:30 ― Русский язык
11:45 ― Алгебра
12:00 ― Биология
12:15 ― Английский язык

11-синф (Давлат тили)
12:30 ― Она тили
12:45 ― Биология
13:00 ― Геометрия
13:15 ― Инглиз тили

11-класс (Рус тили)
13:30 ― Русский язык
13:45 ― Биология
14:00 ― Геометрия
14:15 ― Английский язык

@fmadraximova
Савол: Мен 2018 йилгача касб-ҳунар коллежида математика фанидан дарс ўтиб келганман, ҳозирда мактабда дарс ўтиб келяпман. Янгидан ташкил этилаётган касб-ҳунар мактабига ишга киришим мумкинми?

Жавоб: Ҳа, бўлади. Ташкил этилаётган касб-ҳунар мактабларида умумтаълим фанларини ўқитилиши белгиланган. Диплом бўйича мутахассислигингизга мос фанлардан дарс беришингиз мумкин.

👉@fmadraximova
Forwarded from Ta'lim nazorati (Sh X)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Педагог кадрлар аттестацияси қачон ўтказилади?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бўлим бошлиғи Сафарали Хамраев жавоб беради.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A