𝗙𝗜𝗥𝗗𝗔𝗩𝗦𝗜𝗬𝗟𝗔𝗥 ᴵⁿ ˢʰᵃᵃ ᴬˡˡᵒʰ
6.03K subscribers
3.98K photos
1.8K videos
45 files
3.62K links
بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

💰: @reklamaFR

Ijtimoiy tarmoqlar ro'yxati:
👉 https://taplink.cc/firdavsiylar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бефарқ_бўлманг

Эх муштипар она, Аллоҳ ўғлингизга шифо берсин, айтишларича ўғли қори экан😢

❗️Имконингиз бўлса 5000 сўм бўлса хам эхсон қилинг, имкон бўлмаса хабарни барча группаларга тарқатинг, сиз сабаб кимдир эхсон қилса савобидан ажр олинг Иншааллох🤲

@firdavsiylar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авлиёлардан бизнинг битта фарқимиз бор☝🏻🌙

Намозни вақтида ўқинг!

@firdavsiylar
Abu Nu’aym Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: To’rt narsa
baxtsizlikdan dalolatdir 1. Yosh oqmaydigan ko’z 2. Qalb torligi 3. Harislik 4. Uzun orzu☝🏻🌙

@firdavsiylar
Эшак отнинг кийимида намоён бўлсада, ҳанграган пайтида унинг асли ошкор бўлиб қолади.

@firdavsiylar
Шунча гуноҳдан кейин кулишга хаққинг борми Эй нафс?!

Aйман Ёғий

@firdavsiylar
Assalomu alaykum aziz yurtdoshlar. Ikki farzandning otasi 1979-yilda tushgʻilgan Zokirov Burhon. Siz azizlarning koʻmagingizga muhtoj. Ikkinchi guruh nogironi boʻlgan Zokirov Burhon 2014- yildan buyon ikkita buyrak yetishmasligidan aziyat chekmoqda. Ikkala buyragiga ham jarrohlik yoʻli bilan katleytr oʻrnatilgan shundan buyon mana shu katleytrlar bilan yashab kelmoqda, bu katleytrlar har oy almashtirib turadi va doimiy ogʻriqni boshdan oʻtqazadi. Kassalikni 38 000 $ AQSh dollari bilan Germaniyada davolatsa boʻlar ekan. Siz aziz yurtdoshlardan shu mablagʻni yigʻishda koʻmak soʻrab qolamiz. Inshaalloh Alloh qodir qilgancha yordamingizni ayamang. Hech boʻlmasa boshqa guruhlarga tarqatib boʻlsa ham oʻz hissangiz qoʻshing.
Uzcard 8600 0423 9828 8257 Zokirov Burxon

Visa nbu milliy bank Zokirov Burxon 4916 6400 0021 0722.

tel: 909922417.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-Онага яхшилик қилиш катта гунохларга каффоратдур☝🏻🌙

Ота-Онаси хаётларга юборинг

@firdavsiylar
Юсуф ибн Асбат роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Отам қадарийлар тоифасидан эди. Тоғаларим эса рофизалар тоифасидан эдилар. Суфён Саврий сабабли ундан (нотўғри йўлга тушиб қолишдан) Аллоҳ мени сақлади.
Суннатга мувофиқ ҳаёт кечирадиган кишилар билан суҳбат қуришга ошиқинг!

@firdavsiylar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар.Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. - Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада
холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».
(Маъноси: "Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).
Имом Муслим ривоятлари.☝🏻🌙

@firdavsiylar
Фарз намозларига камчилик ораласа, бу иймон ўта заиф нуқтага келганига очиқ ишорадир. Диннинг биноси қулаш арафасига келибди. Зеро, намоз диннинг устунидир. Ўзингизни сарҳисоб қилиб олинг!


@firdavsiylar
​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

@firdavsiylar
Инб Умар розиёллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

《 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 《 Ким илмни Aллоҳдан бошқа учун ёки Aллоҳдан бошқани (рози қилишни) ирода қилиб ўрганса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин 》, дедилар》.

@firdavsiylar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умуман талаб қилмайдиган охиратингни қандай топасан☝🏻🌙

@firdavsiylar
Kiygan kiyimingiz emas,
ko’tarib yurgan axloqingiz go’zal bo’lsin.

@firdavsiylar
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Батамом гуноҳдан тийилмасдан истиғфор айтиш ёлғончиларларнинг тавбасидир.

@firdavsiylar
​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 09.11.2020, ҳижрий тарихда 23 – рабеул аввал, 1442 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

!•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
وَإِذَآ أَرَدۡنَآ أَن نُّهۡلِكَ قَرۡيَةً أَمَرۡنَا مُتۡرَفِيهَا فَفَسَقُواْ فِيهَا فَحَقَّ عَلَيۡهَا ٱلۡقَوۡلُ فَدَمَّرۡنَٰهَا تَدۡمِيرٗا


«Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини амр қилурмиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар. Шунда унга «сўз-азоб» ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз».


(Ҳар бир юртнинг маишатпарастлари бор. Улар каттакон амалдорлар ва ҳар хил нозу неъматга кўмилган кишилар тоифасидир. Фазилат, муқаддас нарса, гуноҳ ёки савоб каби тушунчалар уларнинг хаёлига ҳам келмайди. Кўнгиллари тусаган ишни қилишга ўрганиб қоладилар. Кўнгиллари эса, доимо фисқу фасодни, ҳаром маишатни тилайди. Аъёнлари шу даражага етишига томошабин бўлиб турган халқдан ҳам яхшилик кутилмайди. Бундай юрт ҳалок бўлишга сазовордир.)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

-سورة الإسراء, آية ١٦

t.me/AsarMedia
“Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман», дегин”. (Марям сураси, 26-оят).

Кўплаб муаммоларнинг муолажаси сукутдир. Жим туриш баъзи ўринларда ҳикматдир.
Аллоҳим, сўзларимиз ва амалларимизни Ўзинг розилигинг йўлида қилгин!

@firdavsiylar
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:
Сизлардан қайси бирингизда уч нарса мавжуд бўлса, Аллоҳ унинг қалбини иймонга тўлдиради.
1. Фақиҳлар суҳбати.
2. Қуръон тиловати.
3. Рўзадорлик.

@firdavsiylar
Бир киши кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми? Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”, деб айтган. Шундай экан, Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилинглар, ким гўзал гумон қилса, муваффақиятга эришади.

@firdavsiylar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
«Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.
(Маъноси: "Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман").
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.☝🏻🌙

@firdavsiylar