Namanganda gullar festivali dasturi
25- maydan boshlanib bir oydan ko'p vaqt davom etadigan gullar festivalida chet el qo'shiqchilaridan tortib ilmiy konferensiyalargacha tashkil qilishmoqda ekan. Birdaniga mehmonlarni jalb qilish uchun yaxshi o'lanibdi. Nasib qilsa, Namanganga ham boramiz.
Tadbirlar ro'yxati sanasi bilan rasmda.
#namangan #gulfestival #gul
@feruzrahim

🔥3
25-May - o'quvchilar bayrami.
Davlat rasmiy bayrami qilib belgilansa arzir ekan. Ko'cha to'la o'quvchilar.
@feruzrahim
Davlat rasmiy bayrami qilib belgilansa arzir ekan. Ko'cha to'la o'quvchilar.
@feruzrahim
🤓1
Ўзбекистонда инвестицион жозибадорликни ошиширш учун таклифлар:
1. Халқаро Инвестиция Омбудсмани ва инвестиция суди ташкил этиш. Яширин аралашув ва коррупцион ҳолатларда ишлатиш учун хорижий инвесторлар учун “Red Button” тизими бўлиб, тўғридан-тўғри тегишли президент маслаҳатчилари, прокуратура ва омбудсманга мурожаат тугмаси.
2. “Smart Rugalation Sandbox” - тартибга солишдан озод этилган тажриба зоналари ташкил этиш. Белгиланган ҳудудларда (IT Парк, инновацион технопарклар) лицензиялар, қаттиқ тартиблар ва руҳсатномалардан вақтинча озод қилинган майдонлар.
3. Инвесторлар томонидан баҳоланадиган “Инвестор ишончи балл тизими” жорий этиш. Ушбу рейтинг тизимида маҳаллий корхоналар ва давлат ташкилотларига хорижий инвесторлар томонидан балл берилади. Келгусида юқори балл олган маҳаллий корхоналар хорижий инвесторлар билан шериклик келишуви тезлашади, ишонч кўрсаткичи яратилади.

Ko'p hududlarda vrachlar yetishmaydi.
Xalqaro tajribada vrachlar yetishmovchiligini qisqartirish uchun oliy maʼlumotli hamshiralarni malakali vrach sifatida qayta tayyorlash tajribasi mavjud.
АQShda “RN-to-MD” (hamshiralikdan doktorlikka) dasturi doirasida bakalavr darajasiga ega hamshiralarni arzon narxlarda (ikki barobargacha arzon) va 3-7 yillik (odatda 7-15 yil) dasturlar asosida oʼqitiladi. Buyuk Britaniyada "Graduate Entry Medicine", Аvstraliyada “Nursing to Medicine Pathways” ham shunday dasturlar yoʼlga qoʼyilgan.

👍2
2023 yilda Amazonda bestseller bo'lgan "Xodimlarni masshtablash" kitobida shunday deyiladi:
Kompaniyaning asoslari va xodimlarni yollash tizimi zo‘r bo‘lishi mumkin, ammo natijani jamoa beradi. Har bir jamoa maqsad bilan yo‘naltirilgan, biroq o‘z madaniyatiga ega bo‘lishi kerak.
🧠 Strukturadagi qattiqlik – samaradorlik beradi.
❤️ Moslashuvchanlik esa ijodkorlikni ochadi.
⚙️ Balansni topgan lider — g‘alaba qozonadi.
Xodimlarni boshqarishda qattiqqo'llik bilan yumshoqlikning o'rtasini toping.

"Yoshlarimiz vaqtlarini behuda sarflashmasin, vaqtning qadrini bilishsin!"
Bugun Arnasoy tumani (Jizzax) hokimi bilan gaplashib qoldim. Nuroniylar yoshlarga biriktirish islohotini yanada samarali tashkil etish uchun, Nuroniylarimiz yoshlarga kitob o'qib, tushuntirib, ta'lim berishlarini yo'lga qo'ymoqchi ekan. Birinchi kitob sifatida "Ulamolar nazdida vaqtning qadri" kitobini tanlash haqida gaplashdik va bu kitobni qayerdan olish mumkinligini aytib berdim. "Yoshlarimiz vaqtlarini behuda sarflashmasin, vaqtning qadrini bilishsin!" - deydi. Har bir nuroniyning qo'liga ushbu kitobni olib bermoqchi ekan. Keyin aniqlasam, nuroniylarimizga bu uchun haq ham to'lanar ekan.
Kitobxon hokimlarimizga tasanno!
(Suratdagi yoshrog'i hokimimiz bo'ladi)

❤2👍2
Бугундан Ғиждувон (Бухоро) туманини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқамиз:
Комплекс туризм хизматлари ва фестиваллар ташкил этиш:
1. Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи ва “Қўрғон” туризм маҳалласи билан уйғунликда яхлит туризм масканини ташкил этиш мақсадида “Қўрғон”, “А.Ғиждувоний” ва “Чорсу” маҳаллаларини туризм маҳалласига айлантириш, “Ғиждувон Қўрғони” очиқ осмон остидаги музейга айлантириш.
Бунинг учун маҳаллаларда камида 20 тадан меҳмонхона уйлари ва 5 тадан туризм хизматлари ташкил этиш. Туризм маҳалласи ташкил этиш учун Туризм қўмитасига ариза топшириш зарур.
2. 2026 йилда Ғиждувон туманининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан фестивал ташкил этиш.
Фестивалда тумандаги туризм объектлари яқинида концерт дастурлари, танловлар, конференция ва форумлар, спорт мусобақалари, маданий кечалар ва турли тематик тадбирлар, керамика ва ҳунармандчилик соҳаси тақдимотлари ташкил этиб, унга блогерлар, хорижий меҳмонлар ва туристик фирмалар вакилларини таклиф этиш.

❤2👍1
Forwarded from bakiroo
Youtube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига $30-50 млн.га ошириши мумкин
Бу рақамни айтайлик, Ўзбекистон тери ёки сут маҳсулотлари экспортидан олаётган даромадлар ҳажми билан солиштирса бўлади.
"Иқтисодий шарҳ" журнали ўрганишларига кўра, Youtube Ўзбекистонда монетизация қилиниши натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига $30-50 млн.га етиши мумкин. Янги контент яратувчилар сони ошиб, креатив саноат ривожланади (креатив иқтисодиёт бўйича катта режалар қўйилаётганига қарамай, амалда сўз эркинлиги коридорлари торайиши ҳисобига унинг тобора биқиқлашуви юз бермоқда).
Ҳозирда, Youtube'нинг ўзбек сегментида контент яратувчиларда харажат бор, лекин платформадан олинадиган бевосита даромад йўқ (минтақада фақат Қозоғистонда монетизация очиқ). Монетизация очилиши миллий контент учун фақат давлат маблағлари эмас, реклама даромадларини йўналтириш, сифатни ошириш ва бойитиш имкониятларини очган бўларди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажми ўтган 2024 йилда 2,1 трлн.сўмни ташкил этган, 29% - рақамли рекламага тўғри келади (20% - ташқи реклама, 51% - телерекламалар). Лекин бу фақат ичкаридаги транзакциялар ҳисобига. Реклама экспорти деярли йўқ (импорт бор ва йилдан йилга ошмоқда).

Telegram
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
📺 Ютуб платформасининг Ўзбекистонда реклама даромади кўриш (монетизация) хизмати ёқилиши таҳлили
Ютуб монетизацияси 108 та давлатда ёқилган бўлиб, Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистонда мавжуд.
™️ Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасига оид 9,6…

❤3👍1
YouTube монетизацияси ҳақидаги мақоламнинг тўлиқ версияси:
https://telegra.ph/YUtub-platformasining-%D0%8Ezbekistonda-reklama-daromadi-k%D1%9Erish-monetizaciya-hizmati-yo%D2%9Bilishi-ta%D2%B3lili-05-30

Telegraph
Ютуб платформасининг Ўзбекистонда реклама даромади кўриш (монетизация) хизмати ёқилиши таҳлили
Feruz Rakhimov Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ютуб платформасининг Ўзбекистонда реклама даромадларидан фойдаланиш (монетизация) хизмати ёқилишининг иқтисодиётга таъсири ва мавжуд тўсиқлар таҳлил қилинди. Ютуб монетизацияси 108 та давлатда…
👍1
Muhrim aka ham post qo'yibdilar. Mashhurlik ham qiyin ekan, ba'zi raqamlarni so'rab chiqishyapti, hammasini qayerdan topganimni aytib berib turibman. Ingliz tiliga ham tarjima qildim maqolani. Qaniydi, shu maqolam google ga ham yetib borsa, davay yoqamiz devorsa 😁.
Telegram
Muhrim / Муҳрим
Gap bormi? Marhamat — @muhrimchatbot
Tijoriy takliflar uchun @Eightmediamaker’ga murojaat qiling.

👏4
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi YouTube platformasining O‘zbekistonda reklama daromadlaridan foydalanish (monetizatsiya) xizmati yoqilishining iqtisodiyotga ta’sirini tahlil qilib chiqibdi.
Hisob-kitoblarga ko‘ra, YouTube'dagi monetizatsiyaning ochilishi bilan O‘zbekiston yalpi ichki mahsulotini 0,05−0,1 foizga oshirishi mumkin. Taqqoslash uchun, Qozog‘istonda bu ko‘rsatkich YaIMning 0,1 foizini tashkil qiladi.
Erinmagan tahlilchilar O‘zbekistonda qancha videobloger borligini ham hisoblab chiqibdi. Unga ko‘ra, hozir bizda 26 mingdan ortiq faol videoblogerlar mavjud ekan.
Ularning 1000 nafari katta bloger (obunachilari 100 mingdan ortiq), 5000 nafari o‘rta bloger (10-100 ming obunachi) va 20 ming nafari kichik bloger (1-10 ming obunachi) ekan.
“Agar 1000 ta ko‘rish uchun o‘rtacha CPM (reklama to‘lovi) $0,8 — $1,4 deb olinadigan bo‘lsa va yillik umumiy ko‘rishlar soni 36 milliardni tashkil etsa, jami daromad $28,8 mln — $50,4 mln oralig‘ida bo‘lishi mumkin. Taqqoslash uchun: AQSHda CPM $5 — $15, Qozog‘istonda $0,8 — $2 atrofida”, - deyiladi tahlilda.
AKT vazirligimiz “ingliz tilida kontent qilinglar, ingliz tilida monetizatsiya muammosi yo‘q”, demasdan, YouTube O‘zbekistonda monetizatsiyani ochishi uchun bir odamga o‘xshab harakat qilib ko‘rsa bo‘larkan. Kamtarona hisob-kitob bo‘yicha, mana, yo‘q joydan salkam 30-50 mln dollar kelaman, deb turibdi. Shuncha pul ishlash mumkinligini bilsa, O‘zbekistonning yarmi videobloger bo‘ladi - ana unda bir necha yuz mln daromad qilish ham hech gap emas.

Газета.uz
O‘zbekistonda YouTube monetizatsiyasi yoqilishi 50 mln dollargacha daromad keltirishi mumkin. Uni ishga tushirishga nima to‘sqinlik…
O‘zbekiston YouTube monetizatsiya yo‘qligi tufayli yiliga taxminan 50 mln dollar yo‘qotadi. Ushbu imkoniyatni ishga tushirish iqtisodiy o‘sishni 0,1 foizga oshirishi mumkin. Nima uchun monetizatsiya hali ham ishlamayotgani va vaziyatni qanday o‘zgartirish…
👏4👍2❤1
Madaniy xordiq taym.
"Bir kunlik baxt" spektaklidan iqtiboslar:
- Hozir hamma odamning g'ami qornida;
- Odamlar oqimiga tushib qolmay o'z yo'lida hamma ham yura olmaydi;
- Zamonga moslashib yashang, shunda hammasi yaxshi bo'ladi;
- Onalarimizning baqir-chaqirig'iga o'rganib qolganmiz. Sokin gapirishni boshlasalar qo'rqaylik.

🔥2❤1👏1😁1
HRM - Xodimlarni boshqarishga qiziqqanlar uchun kitob tavsiyasi. Xodimlarni masshtablash kitobi mazmuni 10 daqiqa kanalimizda.
Aytgancha, 10 daqiqa kanali va ushbu video muallifi kaminayu kamtarin. 10 daqiqa kanali loyihamiz haqida keyinroq batafsil gaplashamiz.

👍2🔥1🥰1👏1
Forwarded from 10 Daqiqa
Google va Stripe kompanniyalarining xodimlarini boshqarishdagi muvaffaqiyat siri!
Kleyr Xyuz Jonsonning "Xodimlarni masshtablash" kitobining mazmuni.
Video havolasi: https://youtu.be/JRWGCL3WNeY
@ondaqiqa

Bugun bolajonlarimizni xursand qildik. Siz ham kichik oilamiz a'zolariga - kelajagimizga vaqt ajrating.
@feruzrahim
@feruzrahim
👍3❤1