𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
10.9K subscribers
4.6K photos
1.53K videos
7 files
2.3K links
ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ

Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link

Ҳамкор канал:
@agrobloger

Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi

Мурожаат: @agrobloger_admin
Download Telegram
⚡️ПРЕСТИЖ - ЎЗБЕКИСТОНДА КЎСАК ҚУРТИГА ҚАРШИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ БИОЛОГИК ИНСЕКТИЦИД! У ФОЙДАЛИ ҲАШОРАТЛАРГА ЗАРАРСИЗ!

Микробиологик инсектицид

Асосий таъсир этувчиси Bacillus thuringiensis тирик бактериялари

Давлат реестри рўйхатига киритилган.

2009 йилдан буён ўзгармас сифат тимсоли.

Мевахўр ва баргхўр қуртларнинг барча турлари, жумладан, кўсак қурти, қандала, қисман трипслар, шира ҳамда бошқа бир қатор зараркунандаларга қарши юқори самарали қўлланилади.

Сарф меъёри: гектарига 3 литр.

Фойдали ҳашоратларга, яъни энтомофагларга зарари йўқ.

Ғўзанинг шоналаш давридан бошлаб, ҳосил давригача 2 мартагача ишлов берилади.

Препаратга қарши зараркунандаларда иммунитет шаклланмайди.

Заводдан етказиб бериш хизмати

Нархи: 60 минг сўм/литр

📍Ўзбекистон бўйича ҳамкор дўконлар рўйхати бу ерда:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2234

14 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Бу йил буғдойдан 13 миллион тонна ҳосил олиниши прогноз қилинмоқда.

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бу йилги буғдой ҳосили прогнозини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Баҳорда экиш ўз вақтида амалга оширилгани, ишлаб чиқарувчиларнинг барча эҳтиёжларини таъминлаганимизни инобатга олсак, бу йилги буғдой ҳосилдорлиги 13-13,5 миллион тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда», - деди вазир.

Унга кўра, бу йил жами ҳосил ўтган йилгидан кўпроқ бўлиши керак.

«Ўтган йилга нисбатан ҳосилдорлик тахминан 15-20 фоизга юқори бўлади. Бошқача айтганда, сўнгги беш йил ичида олган ўртача ҳосил олишни кутмоқдамиз», - деди Ербол Қарашўкеев.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РАСМИЙ ХАБАР: Қозоғистоннинг қатор вилоятларида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури босқини юз берган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди:

Бугунги кунга қадар Костанай вилоятининг 260 минг гектар ҳудудида (режалаштирилган майдоннинг 70 фоизи) зарарли чигирткаларга қарши ишлов берилиб, вазият назоратга олинган.

Маълумот учун, Костанай вилояти Ўзбекистондан 2 000-2200 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси республикамиз ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент вилоятида зарарли чигирткага қарши кураш чоралари олиб борилди. 2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
⚡️10 ДАН 9 ҚИСМИ ҚИСМИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ: Ўзбекистонда олти ойда 2,2 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган.

Ўзбекистонда ўтган олти ойда ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 5 968 та (2 236,3 гектар) ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов маълум қилди.

Аниқланган ҳолатлар:

қишлоқ хўжалиги ерларида – 1 961 гектар;

аҳоли пунктлари ерларида – 144 гектар;

саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда – 14,2 гектар;

табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерларда – 1,3 гектар;

тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда – 3,7 гектар;

ўрмон фонди ерларида – 23,2 гектар;

сув фонди ерларида 9,9 гектар ва захира ерларда 79 гектарни ташкил этади.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 2 390 та ҳолатда 642,6 гектар майдондаги қонунбузилишларнинг ихтиёрий бартараф этилиши таъминланган. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларида қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан судларга 1 754 та даъво аризалари киритилган. Ер билан боғлиқ 325 та ҳолатда эса тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.

Таъкидлаш керакки, 2021- ва 2022 йилнинг беш ойи давомида республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 511 та (5 164,7 гектар) ҳолат аниқланганди.

Бундан олдин Ўзбекистонда 2,4 миллион хонадоннинг кадастр ҳужжати йўқлиги маълум қилинган эди. Кадастр агентлиги муносабатида келтирилишича, кадастр ҳужжатлари йўқлиги деганда мулк ва эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган кўчмас мулклар назарда тутилган. Ер ажратиш ҳужжати бўлмагани сабабли кадастр органлари ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказолмайди, дейилади хабарда.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 6 июль, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+22, кундузи +33..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +33..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17..+22, кундузи +31..+36 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19..+24, кундузи +31..+36 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ХОРИЖДАН ХАБАР: Қўшни Афғонистон жорий мавсумда 5 миллион тонна ғалла йиғиб олишни режалаштирган.

Kazakh-zerno.net порталининг ёзишича, Афғонистон ўз олдига яқин келажакда ўзини ўзи ғалла билан таъминлаш вазифасини қўйган. Мамлакатнинг буғдой истеъмолига бўлган талаби йилига 6,5–7,5 млн тоннани ташкил этади.

Ҳозирча Афғонистон Қозоғистонда етиштирилаётган ғаллани импорт қилувчи Топ-3 давлатлар сирасига киради. Қозоғистондаги ун тайёрлаш комбинатларидан тайёрлангани унни харид қилиш бўйича эса етакчи. Сўнгги уч мавсумда Қозоғистондан Афғонистонга 1,8 млн тонна ғалла ва 3,5 млн тонна ун жўнатилган.

Ukragroconsult.com сайтида ёзилишича, ўтган йили Афғонистонда жорий этилган тақиқлар туфайли кўкнори етиштириш кескин қисқарган ва деҳқонлар ёппасига буғдой етиштиришга ўтган.

«Айнан мана шунинг учун ғалла етиштириш сўнгги йил ичида кескин ўсган», — дея нашр Афғонистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Мисбаҳуддин Мустаиннинг сўзларини келтирмоқда.

«Афғонистон — аграр давлат. Афсуски, биз шу пайтгача фақат ғалла импорт қилиб келганмиз. Камолхон, «Шоҳ ва Арўс» тўғонлари ҳамда Қўштепа канали каби ва бошқа суғориш объектлари қурилиши билан биз ўзимизни ўзимиз ғалла билан таъминлашга эришамиз», — деган вакиллар палатасининг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик қўмитаси депутати Мирвоис Ҳожизода.

Афғонистонга азалдан ун ва ғалла Покистон орқали кириб келган. 2019 йилдан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистон асосий етказиб берувчиларга айланган. 2022 йилда Афғонистон импорт қилган уннинг 63 фоизи Қозоғистон, 36 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган. 2022 йилда Афғонистон Россияда тайёрланган 60 млн долларлик ун харид қилган ва импортни нақ олти баробарга оширган.

Марказий Осиё давлатларининг ўзида 2022 йилда тайёрланган ун миқдори қуйидагича:
Қозоғистон — 16,4 млн тонна;
Ўзбекистон — 7,6 млн тонна;
Афғонистан — 4,5 млн тонна;
Туркманистон — 1,6 млн тонна;
Тожикистон — 0,9 млн тонна;
Қирғизистон — 0,7 млн тонна; 


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ВИДЕОМАЪЛУМОТ: Дунёнинг энг кўп пахта етиштирувчи давлатлари ўнталиги


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️МАКСИПЛАНТ - ПАХТА ҲОСИЛИНИ ЙИРИКЛАШТИРУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР!

КЎСАКЛАШДАН ҲОСИЛ ТЕРИМИГАЧА 2 МАРТА ИШЛОВ БЕРИЛАДИ!

ТАРКИБИ:

B. mucilaginosus ва B. megaterium var phosphaticum микроорганизмлари туркумининг полисахарид комплекси ва A. chroococcum, P. fluorescences биологик фаол моддалари

ИШЛОВ ВА УНИНГ НАТИЖАСИ:

Кўсаклар етилишини стимуляция қилувчи ферментлар ажралиши ҳисобига уларнинг вазни ва ўлчови катталашади.

Оқсил синтезини фаоллаштирувчи ва тўқималарнинг ажралишига ёрдам берувчи микроорганизмлар ажратиб чиқарадиган биологик фаол молдалар ҳисобига кўсакларнинг пишишини тезлаштиради.

Тола сифатини яхшилайди!

Сарф меъёри: гектарига 2 литр бўлиб, 20-25 кунда 1 марта, жами 2 мартагача суспензия қилинади.

Нархи: 75 минг сўм/литр

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ ВА ИЛМИЙ ЁНДОШУВ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Мурожаат учун телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ТЎЛИҚ МАТНИ: Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

🟢Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишни мақсад қилган фермерларимиз учун фойдали маълумот.

@fermer_uzbekistan

telegra.ph/-07-06-1486
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: Яна ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилгани хабар қилинди.

5 июль куни Пискент туманидаги «Учқун агробизнес» фермер хўжалигига тегишли 9,2 гектар ер майдонидаги ғалладан бўшаган сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилгани сабабли табиатга 17,4 млн сўм зарар етди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, бошқарма масъуллари жойига чиқиб ҳолатни ўрганган. Ҳозирда аниқланган ҳолат бўйича соҳа ходимлари суд органига тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмоқда. Аниқланишича, воқеа оқибатида табиатга 17 млн 433 минг сўм зарар етказилган.

Июнь ойида Тошкент вилоятида яна бир шу каби ҳолат кузатилганди. Ғалладан бўшаган 11,6 гектар майдондаги сомонпоя қолдиқлари ёқилгани сабабли дала четидаги дарахтлар шикастланган. Тупроқ унумдорлигига 24,6 млн сўм, ўсимлик дунёсига 16,8 млн сўм зарар етган. Фермер жаримага тортилган. Экология вазирлиги сомонпоя қолдиқларини ёқмасликка чақирмоқда, дейилади хабарда.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АГРОИННОВАЦИЯ: Хитойлик фермерлар бегона ўтларга қарши ўта аниқликда ишловчи лазер қурилмалари ёрдамида курашни бошладилар.

"Ақлли" техника сенсор ёрдамида бегона ўтларни аниқлаб, шу заҳоти уни ёндириб, нобуд қилади. Бунинг натижасида тупроққа гербицидлар қўлланилмасдан, фойдали микроорганизмлар сақлаб қолинади.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"ҒАНИЕВ ЭФФЕКТИ"

🟢Журналист Шокир Шарипов лойиҳаси


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 7 июль, ҳафтанинг жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18..+20, кундузи +31..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+28, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17..+22, кундузи +31..+36 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +35..+40 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +31..+36 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ: Хорижга қарам уруғчилик, шўрланаётган ерлар ва режасизлик хавфи ҳақида.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️НАМАНГАНДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ: “Ўзимиз пахта етиштириб, толани дунё бозоридан ҳам қиммат нархда сотиб оляпмиз”.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Наманганда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Учрашувга қурилиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш ва савдо йўналишларидаги 150 дан ортик тадбиркорлик субъектлари вакиллари таклиф этилди.

Мулоқот давомида тадбиркор ўзларини қийнаб турган кўплаб масала ва муаммолар билан мурожаат қилди. Жумладан, Намангандаги тўқимачилик корхоналаридан бирининг вакилининг билдиришича, калава-ип ишлаб чиқарувчи корхоналар пахта толасини Республика хом ашё биржасидан дунё бозорига нисбатан ҳар бир килограммини ўртача 2000-3000 сўм қимматга сотиб олмоқда. Бу эса ишлаб чиқарилаётган тайёр ва ярим тайёр текстиль маҳсулотлари таннархи ошиб кетиши, экспорт ва ишлаб чиқариш режалари бажарилмаслигига олиб келмоқда.

Яна бир тадбиркорга кўра, экспортёр корхоналар томонидан хом ашёни импорт қилишда қўшимча қиймат солиғи ўша вақтнинг ўзида тўланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кейинчалик экспорт қилиниб, ҚҚС қайтарилиши кўп муддат талаб қилмоқда. Бу эса корхонанинг айланма маблағлари чўкиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Давлат мулки объектларидан фойдаланиш учун ижара шартномаларини имзолашда шартномалар бир йилдан ортиқ мудддатга тузилган тақдирда уларни давлат рўйхатидан ўтказилиши белгилаб қўйилган. Бу эса ортиқча вақт ва харажатларга сабаб бўлмоқда. Тадбиркорлар ушбу муддатни уч йилгача узайтиришни сўради.

Намангандаги чой қадоқлаш корхоналаридан бирининг вакили Ўзбекистонда чой импорти ҳажмини инобатга олиб, мамлакатда чой етиштириш плантацияларни ташкил этиш, бунинг учун қир-адирлардан ер майдонлари ажратиш таклифини билдирди.

Ушбу таклифлар умумлаштирилиб, тегишли вазирлик ва идораларга юборилади, дейилади хабарда.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШУ КУНЛАРДА АЙРИМ ВИЛОЯТЛАР ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА ВИЛТ КАСАЛЛИГИ ТУРЛАРИ КУЗАТИЛМОҚДА!

СПОРАГИН - ҒЎЗА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЮҚОРИ САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ВА УЗОҚ МУДДАТ ҲИМОЯЛОВЧИ ТЕНГСИЗ БИОЛОГИК ФУНГИЦИД!

Таркиби: Bacillus subtilis бактериялари

Қуйидаги касалликларга қарши қўлланилади: Гоммоз, Илдиз чириши, Вертицеллёз вилти, Фузариоз вилти, Ризоктиниоз ва ҳ.к.

Препарат самараси:

3 кундан 5 кунгача муддатда замбуруғ касалликларининг ривожланишини тўла тўхтатади.

Ўсимликларни даволайди ва ривожланишини тиклайди.

Сарф меъёри: Гектарига 2 литр.

Нархи 47 минг сўм/л

Қўлланилгандан кейинги самара: 85-99%

Кутиш муддати 1-2 кун. Ҳимоялаш даври 2 марта қўлланилганда 1-1,5 ойгача. Ишлов оралиғи 15-20 кун. Касалликда кўникма ҳосил қилмайди.

Қалбаки маҳсулотдан эҳтиёт бўлинг!

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
⚡️МАЪЛУМОТ: Гербицидлар ҳақида...

Гербицидлар кимёвий таркибига кўра органик ва ноорганик турларга бўлинади.

Ўсимликка таъсир этишига қараб гербицидлар ёппасига қирувчи ва танлаб таъсир қилувчиларга бўлинади.

Ёппасига қирувчи гербицидлар (фенорун, монурон, диурон ва бошқалар) маданий ва ёввойи ўсимликларни бараварига ўлдиради. Бундай гербицидлар маданий экинлар билан банд бўлмаган шудгорларда, йўл ва ариқ бўйларида қўлланилади.

Танлаб таъсир килувчи гербицидлар (2,4-Д, 2М-4х, днок, которан, прометрин, атрозин, симазин) айрим ўсимликларни ўлдириб, бошқаларга таъсир қилмайди.

Суғориладиган деҳқончилик минтақаси тажрибаларига мувофиқ, 1 гектар ерга гербицидларни сепиш меъёри 1,5-2 кг соф модда.

Энг кучли ва кенг қамровли таъсирга эга гербицидлар Глифосат асосли турлари ҳисобланади.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️СУВСИЗЛИК МУАММОСИ: Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидан лавҳалар


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️КУН ХУШХАБАРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУ МАВСУМДАГИ ИЛК ПАХТА ОЧИЛГАНИ ХАБАР ҚИЛИНМОҚДА.

Жарқўрғон туманидаги “Абдумўмин Жўраев” фермер хўжалигида ушбу мавсумда пахтанинг “Султон” элита нави экилган. Экиш ишлари 19-март куни бошланган.

🟢Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РОССИЯ: Фермер хўжаликларидан бирида қулликка учраган 62 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди.

Волгоград вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарига кўра, фермер хўжаликларидан бирида ишлаётган 62 нафар ўзбекистонлик муҳожир оғир меҳнат шароитидан шикоят қилган. Мигрантлар Ўзбекистон Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасига шикоят қилишган. Уларнинг айтишича, иш берувчи уларнинг паспортларини олиб қўйган, иш вақтини узайтирган ва узоқ вақтдан бери маошларини бермаган.

Мурожаат шу йилнинг май ойида қайд этилган. Текширув натижасида мигрантлар билан тузилган меҳнат шартномаларида меҳнат фаолияти учун рухсатнома ёки патент, ходимга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мажбурий маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Иш ҳақини тўлаш ва ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича машғулотлар ўтказиш тартибини бузиш ҳолатлари ҳам аниқланган. Фермер хўжалиги раҳбари огоҳлантирилди. Айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилди, дейилади хабарда.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM