FC OKMK
3.1K subscribers
21.6K photos
976 videos
46 files
1.29K links
⚡️ OKMK futbol klubi
⛏️ «Konchilar»

Instagram: instagram.com/fcokmk

YouTube: youtube.com/@FCOKMK
Download Telegram
Миржалол Қосимов: «Кутилмаган автогол ўйин тизгинини бузиб қўйди»

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин жамоамиз устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.


— Курашларга бой қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. "Пахтакор"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этиб бўлмайди. Шу боисдан бугунги беллашувда тактик схемада ўзгариш амалга ошириб, 5-4-1 кўринишида ўйнашни лозим топгандик. 
Умуман жамоамиз бугун ёмон ҳаракат қилмади. Кучли рақибга карши муносиб ўйнашди. Яратилган қатор вазиятларни голга айлантира олганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Танаффусдан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи тушириб, одатий 4-3-3 тактик схемасига кайтгандик. 
Бироқ иккинчи таймдаги кутилмаган автогол ўйин тизгинини бузиб қўйди. "Пахтакор"даги тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди, ҳамда улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Бу билан "Пахтакор"ни табриклайман. Жамоамиз эса келгуси учрашувларда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилади. Олдимизда кубок доирасидаги баҳс турибди.
АГМК — «Пахтакор» (0:3) учрашувида ҳар иккала жамоа футболчиларидан энг яхшилар аниқланди ва уларга совға берилди.

АГМК сафида шу куни энг фаол ҳаракат қилган Элгужа Григалашвили ҳамда «Пахтакор» таркибидан Владимир Козак энг яхши футболчилар номига лойиқ деб топилди.
АГМК — «Пахтакор» учрашувида омадли чипта эгаларига АГМК футбол клуби совғаларни (4 дона футбол тўпи ва футболка, 2та мобил уяли алоқа телефони ҳамда 1 дона планшет) тақдим этди.
АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди

Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган АГМК футзал жамоаси бугун эрта тонгда Тошкентга қайтиб келди.

АГМК футзал жамоасини кутиб олиш учун клуб раҳбарияти ва ОАВ вакиллари ҳам чиқишди. Александр Петров бошчилигидаги футзал жамоамиз Осиё чемпионатида АГМК клуби тарихидаги энг яхши натижа, яъни мусобақанинг тўртинчи ўринини қўлга киритди. Шу боисдан ҳам ёш таркиб билан қитъа чемпионатида муносиб иштирок этган жамоамизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди ва АГМК футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петровга зарбоп чопон кийдирилди. Шунингдек, барча футзалчиларни карнай-сурнай садолари ва гуллар билан кутиб олинди.
Футзал жамоасини кутиб олган ОКМК бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов ва клуб бош директори Мухтор Қурбонов чиқишди. Шунингдек, АГМК телеканали мухбирлари ҳамда "championat.asia" сайти ходимлари мазкур жараённи ёритиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига келишди.
Қайд этиш керакки, АГМК футзал жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати ярим финалига чиқди ва мазкур мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа давомида жами 6 учрашув ўтказган жамоамиз 3 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этди. Гуруҳда ва 3-ўрин учун бўлган баҳсда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" жамоасига имконият бой берилган бўлса, ярим финалда Эрон клуби "Мес Сунгун" ғалаба қозонди. Гуруҳда "Нафт Ал Васат" ҳамда "Ал Райян" ва чорак финалда Таиланднинг "Порт" жамоалари эса доғда қолдирилди.
Шу тариқа АГМК футзал жамоаси Осиё чемпионатида 24 маротаба гол киритиб, ўз дарвозасидан 28та тўп ўтказиб юборди. Жамоамиз киритган голларга Акбар Усмонов (6), Даврон Чориев (6), Ихтиёр Ропиев (5), Илҳомжон Ҳамроев (2), Ҳусниддин Нишонов (2), Дилшод Раҳматов, Машраб Одилов ва Анасхон Раҳматовлар муаллифлик қилишди.
Бугун Тошкентга қайтиб келган футзалчиларимиз эндиликда бугундан старт оладиган Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўришади.
АГМК жамоасининг навбатдаги ўйини Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида "Оқ-тепа"га қарши кечади. Мазкур учрашув 21 август, чоршанба куни Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 17:00да бошланади.
Акобир Шукуруллаев тўртинчи маротаба АГМК учрашувида ишлайди

Ўзбекистон Кубоги чорак финал ўйинларига ҳакамлар тайинланди.

Унга кўра, жамоамизнинг "Оқ-тепа"га қарши беллашувини Акобир Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакамга қанотда Аваз Абдуллаев ҳамда Ҳусниддин Баҳодиров кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида эса Раҳимбек Каримов қайд этилган. Ўйин назоратчиси этиб Сайфиддин Эрматов тайинланган.

Статистикага кўра, Акобир Шукуруллаев фаолияти давомида тўртинчи маротаба жамоамиз иштирокидаги беллашувда ишлайди. Бунга қадар мазкур рефери бошқарган 3 беллашувда турли хил натижалар қайд этилган. Ўтган мавсумда Олмалиқда кечган "Локо"га қарши ўйинда АГМК ғалаба қозонган бўлса, "Қизилқум" билан бўлган баҳсда мағлубият қайд этилганди. Жорий мавсум эса "Бунёдкор" билан бўлган учрашувда ҳам айнан Акобир Шукуруллаев ўйинни бошқарганди. Бўлажак ўйин Шукуруллаевнинг жамоамиз иштирокидаги тўртинчи учрашувига айланади.


Coca-Cola Ўзбекистон кубоги, чорак финал.

21 август, чоршанба

17:00 «ОҚ-ТЕПА» - АГМК

Ҳакамлар
: Акобир Шукуруллаев, Аваз Абдуллаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Бекзод Арипов