FC OKMK
3.34K subscribers
22.5K photos
1.02K videos
46 files
1.37K links
⚡️ OKMK futbol klubi
⛏️ «Konchilar»

Instagram: instagram.com/fcokmk
YouTube: youtube.com/@FCOKMK
Twitter: x.com/fcokmk
Download Telegram
АГМК жамоаси тайёргарликни давом эттирмоқда

Жамоамиз Тошкентдаги Яшнободда жойлашган сунъий қопламали майдонда янги мавсумга тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини ўтказмоқда.

Бугун дарвозабонимиз терма жамоага жалб этилган Валижон Раҳимов ва жамоага янги қўшилган футболчи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоаси билан Дубайга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди.

Қолган футболчилар эса бугунги машғулотда иштирок этишди.
Туғилган кун муборак, Шерзод Бойиров!

Бугун АГМК жамоасининг видео тасвирчиси — Шерзод Бойировнинг таваллуд айёми. Шу муносабат билан АГМК жамоасининг аҳил оиласи номидан Шерзод Бойировни табриклаймиз ва унга соғлик, бахт ва омад ёр бўлишини тилаймиз!

#AGMK💛🖤 #OKMK #BizBuBiz💪🏻
Санжар Турсунов билан шартнома узайтирилди✍🏻

АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.

Клуб 2020 йили жамоага келган тажрибали футболчи Санжар Турсунов билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Санжар Турсунов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Миржамол Қосимов билан шартнома узайтирилди✍🏻

АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.

Клуб 2019 йили жамоага келган ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Миржамол Қосимов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан АГМК футбол клуби юртимиз тинчлигини таъминлашда хизмат кўрсатиб келаётган барча Ватанимиз посбонларини чин юракдан табриклайди!

АГМК жамоасининг аҳил оиласи номидан жонажон мамлакатимиз хавфсизлигини тун-у кун қўриқлаётган барча ҳарбийларни муборакбод этамиз!

Ватанни қўриқлашда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатаётган барча аскарларга саломатлик ва мардонавор фаолиятларида омад ҳамда зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

Сиз билан биз ўзимизни тинч ҳамда хавфсиз ҳис этамиз.

АГМК футбол клуби барчангизга Ватанимиз олдидаги хизматларингиз учун ҳурмат изҳор қилади!
Зафар Полвонов билан шартнома узайтирилди✍🏻

Олмалиқлик мухлислар ёқимтойи, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳужумчилардан бири, АГМК сафида барча - 5 мусобақада (Суперлига, Ўзбекистон кубоги, Лига Кубоги, ОЧЛ, Суперкубок) гол урган ягона футболчи - Зафар Полвонов янги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Тажрибали голедор ҳужумчи Зафар Полвонов клуб билан ўртадаги битимни 2022 йил якунига қадар узайтирди. 36 ёшли футболчи АГМКда тўққизинчи мавсумни ўтказишга тайёр.

Зафар Полвонов АГМК сафида 189 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 60 маротаба гол урган.

Тажрибали ҳужумчи бутун фаолияти давомида 388 учрашувда майдонга тушган ва 110 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Голга чанқоқ ва бош билан ўйнаш ҳадисини олган ажойиб ҳужумчи янги мавсумда ҳам АГМК либосида мухлисларни хурсанд этишига ишонамиз.
Суперлигада «қайноқ» трансфер амалга ошиш арафасида!

АГМК мухлисларини ажойиб хушхабар кутмоқда!


🔜🔄🔝🔥
Алишер Жалилов – АГМК футболчиси!

Жамоамиз селекция ишларидаги амалга оширилган трансферларни эълон қилишни давом эттиради.


Бу гал АГМК футбол жамоаси Ўрта Осиё футболи юлдузларидан бири саналган истеъдод соҳиби, тожикистонлик Алишер Жалилов билан келишувга эришди.

Фаолиятини Қозоннинг “Рубин” клубида бошлаган Алишер Жалилов маълум вақт “Нефтехимик” ва “Балтика” жамоалари ҳам ўйнаган. 2019 йилдан эътиборан эса Тожикистонга қайтган ва кетма-кет 3 мавсум “Истиқлол” жамоаси билан мамлакат чемпионига айланган.
Алишер Жалилов футболчилик фаолиятини Россияда бошлаган ва Россиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган. Кейинчалик эса Жалилов Тожикистон миллий терма жамоасида ўйнашни маъқул топган ва футболчи 2019 йилдан эътиборан Тожикистон миллий жамоаси аъзоси саналади.
Алишер Жалилов марказий ярим ҳимоячи амплуасида ўйнайди. Футболчи фаолияти давомида жами 159 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 40та гол киритган.
Алишер Жалилов 1993 йили 29 августь куни таваллуд топган.
Марказий Осиё футболи юлдузи — Алишер Жалилов жамоамиз билан 2 йиллик шартнома имзолади✍🏻

АГМК аҳил оиласининг янги аъзосига айланган Алишер Жалиловга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан Алишер дея иқтидор соҳибини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АГМК жамоаси футболчиси — Алишер Жалиловнинг ҳаракатлари жамланган видеони томоша қилинг 📹
Туғилган кун муборак, Шерзод Юнусов!

Бугун АГМК жамоаси маъмури — Шерзод Юнусов таваллуд топган кун. Шу муносабат билан АГМК жамоасининг аҳил оиласи номидан Шерзод Юнусовни табриклаймиз ҳамда унга соғлик, бахт ва омад ёр бўлишини тилаймиз!

#AGMK💛🖤 #OKMK #BizBuBiz💪🏻
Forwarded from Championat.asia
Суперлигада энг яхши трансфер кампанияни қайси жамоа амалга оширмоқда?
Anonymous Poll
25%
АГМК
12%
Нефтчи
58%
Навбаҳор
5%
Қизилқум