FCNAVBAHOR | Расмий канал
6.57K subscribers
34.7K photos
2.49K videos
10 files
10.9K links
“Навбаҳор” футбол клубининг расмий канали

Таклиф,мурожаат ва рекламалар учун: @ulugbek197526 📩
Download Telegram
Forwarded from UzPFL
Ўзбекистон клублари тарихидан – “Навбаҳор” -
http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga/9900
“Навбаҳор” футбол клуби 1978 йили ташкил топган. Жамоа дастлаб “Текстильшик” номи билан собиқ иттифоқ чемпионатида иштирок этган.
1980 йилга келиб “Текстильшик” номи “Навбаҳор”га ўзгартирилган. Шунингдек, жамоа 1984 – 1987 йиллар оралиғида “Автомобилист” номи остида ҳам тўп сурган.
“Навбаҳор” 1992 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган миллий чемпионатимиз баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. “Лочинлар” жамоаси юқори дивизиондан ҳали пастга тушиб кетмаган иккита клубдан бири саналади.
1992 йилда чемпионатда бешинчи ўринни эгаллаган “Навбаҳор”, Ўзбекистон тарихидаги биринчи мамлакат кубогини қўлга киритган. 1993, 1994 ва 1995 йиллари чемпионатнинг бронза медаллари соҳиби бўлган. 1993 йили кубок финалигача борган “Навбаҳор”, 1995 йили ўзининг иккинчи кубогига эга чиққан. 1996 йили Наманган клуби биринчи ва ҳозиргача оҳирги бўлиб турган чемпионликка эришган. Кейинги уч мавсумда кетма-кет уч марта бронза медалларини ютган. 1998 йили эса ўзининг учинчи кубогига эга чиққан. 1999 йили Ўзбекистон Суперкубогининг биринчи соҳибига айланган.
Жамоа ўша йиллари халқаро майдонда ҳам ёмон натижалар қайд этмаган. Осиё кубок эгалари кубогида 1999/2000 йиллар мавсумида ярим финалгача борган ва Эроннинг “Ал-Завра” жамоасига имкониятни бой берган.
2000, 2001 ва 2002 йилларда “Навбаҳор” чемпионатни медалларсиз тугатган. 2003 ва 2004 йиллари эса яна бронза медалларини ютишга эришган.
2005 йилдан бошлаб клубда бироз турғунлик кузатилди.
Кейинчалик “Навбаҳор”нинг энг катта ютуғи 2017 йилдаги бешинчи ўрин бўлди. Орадан 14 йил ўтгач эса, 2018 йили Ўзбекистон Суперлигаси якунларига кўра, жамоа учинчи ўринни эгаллаб, яна бир бора бронза медалига соҳибига айланди.
“Навбаҳор” жамоасининг эришган натижалари:
Ўзбекистон чемпиони (1996);
9 карра Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби (1993-1995, 1997-1999, 2003, 2004, 2018);
3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (1992, 1995, 1998);
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (1999).

Жамоа таркибида тўп сурган машҳур футболчилар: Амет Мемет, Олег Мирний, Олег Шацких, Сервер Жепаров, Геннадий Денисов, Азамат Абдураимов, Фарҳод Магометов, Георгий Забиров, Рустам Забиров, Рустам Дўрмонов, Жаъфар Ирисметов, Илҳом Мўминжонов, Равшан Бозоров, Марат Кабаев, Февзи Давлетов, Хайрулла Каримов, Илҳом Шарипов, Леонид Кошелев, Александр Хвостунов, Гуванчмуҳаммед Овеков, Павел Леус.

Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар: Биродар Абдураимов, Виктор Жалилов, Раҳим Қурбанмамедов, Рустам Забиров, Бахтиёр Ашурматов, Рашид Ғофуров, Илҳом Мўминжонов , Андрей Канчельскис.
Манба:pfl.uz.
Таъзия
“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ишчи-ходимлари клуб ходимаси Зарима Аблаевага падари бузруквори Дилявер аканинг вафот этганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этадилар ва марҳумнинг оила аъзоларига Аллоҳдан сабру-жамил тилайдилар.
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Наманган вилоят футбол ассоциацияси ва “Навбаҳор” ПФК барча юртдошларимизни, шунингдек, ўзбек футболида фаолият юритаётган барча инсонларни кириб келаётган янги – 2019 йил билан табриклайди.
Янги йил барчангизга қувонч, оилавий бахт, омад олиб келсин!
Барча ҳамюртларимиз янги йилда ўз орзуларига етишсин!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариковнинг ҳамюртларимизга янги йил табриги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскисдан янги йил табриги
Турғунбоевни шартномаси якунланмаган
Бундан бироз вақт олдин жамоамиз футболчиси Азизбек Турғунбоевни "Пахтакор" клуби билан шартнома имзолаганлиги ҳақида турли ОАВларда хабар тарқалди. Ваҳоланки Азизбекни "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси мавжуд. 2018 йилги чемпионат якунига етгач бир қатор футболчилар билан амалдаги шартнома муддатлари узайтирилган. Турғунбоев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилиб, 2020 йилгача амалда бўлади. Шу сабабли Турғунбоевни "Навбаҳор" футболчиси дейишга асосларимиз бор.
FCNAVBAHOR | Расмий канал pinned «Турғунбоевни шартномаси якунланмаган Бундан бироз вақт олдин жамоамиз футболчиси Азизбек Турғунбоевни "Пахтакор" клуби билан шартнома имзолаганлиги ҳақида турли ОАВларда хабар тарқалди. Ваҳоланки Азизбекни "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси мавжуд. 2018…»
Азизбек Турғунбоев бундан бир неча соат олдин Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков билан учрашди.
​​Азизбек Турғунбоев: "Раҳбарлар ва мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим"
Ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоевни «Пахтакор» жамоаси билан расман келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ваҳоланки Турғунбоевнинг "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Азизбек билан суҳбат уюштирдик.
- Бугун кўплаб сайтларда сизни «Пахтакор» билан келишувга эришганингиз ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу қанчалик ҳақиқат?
- «Пахтакор» жамоаси билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, якуний қарорим «Навбаҳор»да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш. Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар ва мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим.
- «Навбаҳор» жамоаси раҳбарияти жамоада қолишингиз учун Сизга таклиф қилган шартномага имзо чекишга мажбур бўлганингиз ростми?
- Йўқ, (кулади) бундай нарса бўлмаган. Одамлар бунақа гапларни қаердан топишади ҳайронман. Ҳар доим ўз хоҳишим билан шартномага имзо чекканман. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас.
- Юқорида «Пахтакор» билан келишув тўғрисида айтдингиз. Якуний қарорингиз эса «Навбаҳор»да қолиш экан келажакда «Пахтакор» билан ҳеч қандай муаммо бўлмайдими?
- Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. «Пахтакор» клуби раҳбарияти мени тўғри тушунишади деб умид қиламан. Эътибор қилиб жамоага таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман. Аммо, юрагим «Навбаҳор»да. Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, яна «Навбаҳор»да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман.
Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди.
Ўрунов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади
2018 йили Ўзбекистоннинг “энг яхши ёш футболчиси” деб топилган истеъдодли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов “Навбаҳор” билан бир йиллик шартнома имзолади.
Ўтган мавсумда ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган Ўрунов жамоамизнинг 14 йиллик танаффусдан кейин бронза медалини қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди.
Энди 18 ёшли футболчи 2019 йилги мавсумни ҳам “лочинлар” таркибида ўтказадиган бўлди.
Биз янги мавсумда ҳам Остон Ўруновдан ажойиб ўйинлар кутган ҳолда, “Навбаҳор”нинг ўз олдига қўядиган юксак мақсадига ўз ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Ўрунов билан шартнома имзолангач тушилган сурат.
“Навбаҳор” аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди
“Навбаҳор” аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди
Наманганнинг “Навбаҳор” клубининг айрим футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтишди. Жамоанинг қолган аъзолари эса эртага тиббий кўрикдан ўтишади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Бугунга мўлжаланган икки маҳаллик машғулотлар ҳам поёнига етди.