Қорабайир зотдор отларидан ташкил топган кичик карвон бугун Қашқадарёдан Тошкентга қараб йўл олди
Шаҳрисабз шаҳрининг “Оқсарой” мажмуасидан Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонигача давом этадиган ушбу парадда 12та зотдор отлар иштирок этмоқда. Отлар марафонида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам қатнашяпти.
Қашқадарёлик чавандозларнинг айни пайтда Самарқандда экани хабар қилинди.
👉 @fayzboguz

— Табриклаймиз, сиз маррага иккинчи бўлиб етиб келдингиз!
— Иккинчи ўрин? Биринчи ўриндаги ким?
— Ҳозир келиб қолади. (c)
👉 @fayzboguz
— Иккинчи ўрин? Биринчи ўриндаги ким?
— Ҳозир келиб қолади. (c)
👉 @fayzboguz
2021 йилда ер участкаларини бузиш ва олиб қўйиш орқали аҳолига етказилган зарарни қоплаш учун ҳукумат томонидан 150 миллиард сўм компенсация ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ ташкил этилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага 2021 йил учун 150 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Mobi.uz алоқа оператори ташкил топганига олти йил бўлгани муносабати билан компания ходимлари каминага махсус совға юборишибди. Совғалар жуда оригинал, кутмагандим, раҳмат! (Бу совғаларни кўриб, Mobi.uz компанияси нимага шаъма қилишаётганини тушунгандек бўлдим. Энди Youtube’даги саҳифамизни ҳам ривожлантиришга ҳаракат қиламиз😁)
Совға ва эътибор учун алоҳида миннатдорлик билдираман. Туғилган кунингиз билан, дўстлар! 🙂👍
👉 @fayzboguz
Совға ва эътибор учун алоҳида миннатдорлик билдираман. Туғилган кунингиз билан, дўстлар! 🙂👍
👉 @fayzboguz
Жорий йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақомини олади
Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазирлиги департамент бошлиғи Михаил Анисимов "Россия - Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва ҳамкорлик" онлайн-конференциясидаги нутқида айтиб ўтди. Ҳозирда ЕОИИда фақат Молдова кузатувчи мақомига эга.
Шу йилнинг 24 январида Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида ЕОИИга қўшилиш масаласида ўз фикрини билдириб ўтиб, гап аъзолик эмас, балки ҳамкорлик тўғрисида кетаётганлигини таъкидлаган эди: "Биз, албатта, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг хоҳиш-иродасига таяниб иш кўрамиз."

Хитойлик тадбиркор рақибини йўқ қилиш учун қотил ёллади, лекин...
2014 йил 18 октябр куни Хитой маҳаллий судида тадбиркорга нисбатан суиқасд уюштиришга уринган олти нафар айбланувчининг иши кўриб чиқилди. Хўш, мазкур жиноят тарихининг ижтимоий тармоқларда "энг хитойча воқеа" дея кулгуга қолганлигига сабаб нимада?
2013 йилда Наньин шаҳрида яшовчи кўчмас мулк компанияси эгаси Тан Юхуй уни судга берган Вей исмли бизнесдаги рақобатчисини йўқ қилиш учун қотил ёллайди.
Си Гуаньгань деган қотил буюртмани якка ўзи бажариши учун Юхуй унга 2 миллион юань нақд пул тўлайди, шунингдек, Вейнинг ҳужжатлари, телефон рақами ва бошқа маълумотларни беради. Бироқ, қотилнинг ўзбилармонлик билан иш қилиши бизнесменнинг пинҳона режасини пучга чиқаради.
Гуаньгань 2 миллион юаньнинг тенг ярмини олиб, қолган пулга Вейни ўлдириш учун яна бир қотил – Мо Тяньсяньни ёллайди. Буюртмани бошқасига топширган биринчи қотил мижоздан қўшимча бир миллион юань сўрайди, лекин пул ололмайди. Иккинчи қотил ҳам буюртмани ўзи бажармай, 270 минг юаньга учинчи бир қотилни ёллайди. Учинчи қотил ҳам аутсорсинг занжирини давом эттирган ҳолда ушбу "масъулиятли вазифа"ни 200 минг юань эвазига тўртинчи қотилга топширади. Шўрлик Вейни ўлдириш учун тўртинчи жаллод Лин Хианси исмли хитойликка 100 минг юань таклиф қилади. Хианси буюртма сотиш занжирида бешинчи бўғин бўлди (қотиллик буюртмаси деярли бир йил мобайнида кўлма-қўл бўлиб юрган).
Киллер атиги 100 минг юань бир одамни ўлдиришга арзимайди деб ҳисоблаб, Вей билан боғланади ва ўзига берилган топшириқни айтиб беради. Вей дарҳол полицияга мурожаат қилади ва қотилликни ташкиллаштиришда иштирок этган олти нафар киши ҳибсга олинади. Натижада, тадбиркор Юхуйга 5 йил, биринчи қотилга — 3,5 йил, иккинчи ва учинчи қотилларга — 3 йил 3 ой, тўртинчи қотилга – 3 йил, бешинчисига эса 2 йил 7 ой қамоқ жазоси белгиланади.

«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w

#ЁшИстеъдод
Ўтган асрнинг 60 йилларигача Италиядаги энг йирик жиноятчи ташкилот ҳисобланувчи мафиялар фаолиятига кўпчилик давлатлар афсона ва қуруқ сафсата деб қарашган, мафия аъзоларининг ўта махфий тарзда иш юритиши бунга асосий сабаб бўлган. Қуйидаги мақола орқали сирли ташкилот ҳақида ноёб маълумотларга эга бўласиз деган умиддамиз.
👉 @fayzboguz
https://telegra.ph/Unga-shundaj-taklif-beramanki-rad-ehtolmajdi-mafiyalar-%D2%B3a%D2%9Bida-%D2%9Bizi%D2%9Barli-malumotlar-12-01

Telegraph
“Унга шундай таклиф бераманки, рад этолмайди”: мафиялар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Кўпчилигимизнинг мафиялар тўғрисида биладиганимиз “Унга рад қилиб бўлмайдиган таклиф бераман” деган ибора ёки қора бизнесни бошқарувчи ва муаммоларни қурол кучи билан ҳал қилувчи жиноят олами вакиллари фаолиятидан нарига ўтмайди. Дарҳақиқат, босқинчи образининг…
Фарғонада «Нефтчи»—«Турон» ўйинидан сўнг юзага келган тартибсизликларда иштирок этган 6 кишига жиноят иши очилиб, беш нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Куни кеча «Нефтчи» ва «Турон» учрашуви тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ҳужум қилди. Фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берган. Кейинчалик ҳакамни тепган футболчи 98-рақамли Жамшид Тўрақулов эканлиги маълум бўлди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаевда юз қисми лат ейиш ва танасининг шилинмалари, ёрдамчи ҳакамлар Ришат Нугманов ва Дониёр Сайлавовда эса танага турли кўринишдаги жароҳатлар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «в» (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда содир этилган безорилик ) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шок хабар! Эртага АОКА раҳбари илк маротаба ўзбек ТВсида кўриниш беради!
Халқаро пресс-клуб “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари” мавзусида давра суҳбатини ташкил қилмоқда. Учрашув эртага, 3 декабрь куни соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри олиб берилиши кўзда тутилган.
Қизиқ томони шундаки, унда АОКАнинг амалдаги раҳбари Асаджон Хўжаев бир йиллик фаолияти давомида илк маротаба ТВда чиқиш қилади. Жорий йилда барчамиз Ой тутилиши ҳамда Илон Маскнинг SpaceX ракетаси самога кўтарилиши каби оламшумул воқеликлар гувоҳига айлангандик, яна битта тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу ҳодисани ўтказиб юбормасликни тавсия қиламиз.
Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Комилов, Сенатор Содиқ Сафоев ҳамда мана шундай халқаро тадбирларда қатнашиш учун махсус очилган Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳам қатнашади.

Тошкентда 70 мингдан ортиқ янги туғилган чақалоқлар эшитиш қобилияти скринингидан ўтказилади
«Zamin» фонди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда йилига 70 000 дан зиёд чақалоқ дунёга келадиган Тошкент шаҳрида синов лойиҳасини бошлади.
Тиббиёт муассасаларида ўтказилаётган скринингни мониторинг ва таҳлил қилиш учун лойиҳа доирасида онлайн тизим ишга туширилди.
Янги туғилган чақалоқлар шаҳардаги 4 та болалар шифохонасида ва барча 15 та туғруқ марказларида эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказилиши мумкин бўлган аппаратлар ўрнатилди.
Ушбу лойиҳа 1 йиллик синов муддатидан муваффақиятли ўтгандан сўнг республикамиздаги барча туғруқ марказларига тадбиқ қилинади.
«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишди, туғруқ марказлари шифокорлари ва янги туғилган чақалоқларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, уларга энг эзгу тилакларни билдирди.

Давлат харидлари порталига кўра жорий йилнинг май ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги 398 миллион сўмга TRAILBLAZER сотиб олган. Мазкур агентликнинг асосий вазифаси узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.
2020 йилнинг феврал ойида эса Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги 311 миллион сўмдан 2 та MALIBU сотиб олганлиги маълум бўлди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иллюзия vs реаллик
Халқаро пресс-клуб “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари” мавзусида давра суҳбати давомида журналистлар сўзга чиққан вақтда жонли эфир узиб қўйилди...
Тугади.

Forwarded from Komil Allamjonov
Пресс клубни роса берилиб кўриб ўтирган эканман, сакраб тушдим news24 бошланиб, инглиз тилида гапириб кетса. Аввалига синхрон таржима ўчиб қолди деб ўйладим, кейин кўзойнагимни тақиб яхшилаб қарасам, йўқ ҳақиқатда news24. Ўзи энди ўйлаб ўтирган эдим, негадир news24 вақтида эфирга чиқмаяпти, уни кўрмай энди бугун қандай иш кунимни бошлайман деб.
#очкарикларгақийин
#очкарикларгақийин
Қонун ва ҳуқуқлар ҳақида
Бугун Халқаро пресс-клубнинг "Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёни" мавзусида давра суҳбатини томоша қилдим. Кўпгина саволлар барибир очиқ қолиб кетди. Журналистларга деярли сўз берилмагани, сўз берилган вақтда эса жонли эфир узиб қўйилгани ҳақида гапирмасаям бўлади. Майли, ҳозир мен бошқа масалага эътибор қаратмоқчиман.
Пресс-клуб давомида тахминан 100га яқин маротаба "ҳуқуқ" сўзи янграгани диққатимни тортди. Анжуманда қатнашганларнинг деярли барчаси Ўзбекистон қонунчилиги ҳамма нарсадан устун туриши кераклигини таъкидлашди. Жумладан, журналист билан блогерлар қонунни бузмасдан ўз материалларида ҳуқуқ нуқтаи назаридан тўғри ёндашишлари зарурлиги бот-бот эслаб ўтилди. Ҳуқуқ — бу яхши нарса, албатта, фуқаролик жамият қуришда ҳам ундан фойдаланиш ўта муҳим, бу борада ортиқча гап бўлиши мумкин эмас. Бироқ ўша костюм-шимли амакилар "ҳуқуқ" сўзини фақатгина "қора халқ", яъни журналист билан блогерларга келгандагина ишлатиши мени ҳайрон қолдиради.
Нимага ҳокимбуваларнинг биттаси ёнига шикоят билан келган фуқароларни 15 суткага қаматганда, наригиси "блогернинг жанозасини ўқиб юбориш"ни талаб қилганида "ҳуқуқ ва қонунлар" атамаси кун тартибига чиқмаган?
Нима учун Давлат харидлари порталида бир қатор амалдорларнинг сотиб олаётган қимматбаҳо машиналарига "юқоридан" бирон бир тирик жон эътибор қаратмаяпти? Бу харидлар кимнинг рухсати билан амалга оширилаётгани, ким бунга ҲУҚУҚ бергани тўғрисида қизиқмаяпти?
Қайси қонун ва ҲУҚУҚларга асосан Ўзбекистонда "UzAutoMotors" монопол гегемонлигини ўрнатган? Қайси ҲУҚУҚга кўра, Давлат божхона хизмати чет эл машиналарига "отни калласидек" фоиз қўйган?
ҲУҚУҚ тўғрисида бош қотириш учун бугунги кунда мавзулар етарли, аммо бизнинг амалдорлар фақатгина журналист ва блогерларга келгандагина бу ҳақда баёнотлар беришади, қатор лойиҳалар, қонунлар имзолашади.
Бугунги Янги Ўзбекистон чиновниклари ижтимоий тармоқда кўтарилаётган масалалар ва танқидий мақолалардан зада бўлиб кетганлиги бор гап, "негативлар кўпайиб кетди", дейишади, бироқ дунёнинг қаерида бундай негатив йўқ? Россия, Европа, ҳаттоки АҚШда ҳам мавжуд ҳукумат ва сиёсатдан норозилар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ бу бутун халқ фикрини англатмаслиги табиийку. Негативни бостириш учун бундай тадбирлар уюштирилиши, қонун лойиҳаларию турли қарорлар ишлаб чиқилишидан мақсад нималигини тушунмайман. Давлат структурасини бузаётганлар интернетдаги "негативщиклар" эмас, негатив фикрлар ҳали биронта давлат амалдорига ҳалақит берганини кўрмадим, ана, ҳаммаси жавлон уриб, соққасини қилганча ишлаб келмоқда. Негатив аксинча давлат имиджига фойда бермоқда, дунёга янги юз билан танилмоқдамиз. Муаммо нимада ўзи?
Марк Тулий Цицероннинг бир машҳур гапи бор: «Жазосизлик жиноятни рағбатлантирувчи энг катта омилдир». Қонун ва ҲУҚУҚлар бузилмаслигини истасак, жазо муқаррар бўлишига эришишимиз лозим. Ва бу иш пастдан эмас, теппадан бошланиши мақсадга мувофиқдир.

Forwarded from 23.5° бурчак остида
#бурчактарихи
Бўйсунмадингми, жазо муқаррар!
📸 1936 йил. Германия. Фашистчасига саломлашишдан бош тортган ягона одам.
1936 йилда олинган расмда тасвирланган шахс, баъзи маълумотларга кўра, Гамбургдаги Blohm + Voss корхонаси ишчиси Август Ландмессер бўлиб, у бошқа ишчилар қаторида фашистча кўришишдан бош тортганлиги билан танилган. Унинг интизомга бўйсунмаслиги, табиийки, фюрер тарафдорларига ёқмайди ва унинг пайига тушишади. Кейинчалик, Ландмессернинг яҳудий Ирма Эклер билан ноқонуний алоқалари туфайли у билан фашистик партия ўртасида жанжал келиб чиқади ва ишчи қамоққа ташланади. Охир-оқибат ҳарбий хизматга жўнатилиб, у ердаги жарима батальонида ҳалок бўлади.
Суратдаги алоҳида ажралиб турган киши борасида яна бир тахмин мавжуд бўлиб, унга кўра бу шахс Blohm + Vossдаги чилангар Густав Вегерт бўлган. У ўз диний эътиқодига хилоф бўлган анъанани бажармаган ва қаттиқ жазоланган. Кўплаб манбаларда ҳам суратда тасвирланган қоидабузар Густав Вегертга жуда ўхшашлиги таъкидланган.
👉 @burchakostida

Бугун Халқаро пресс-клубнинг "Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда сўзга чиққан ОАКА директори А.Хўжаев сўз эркинлиги ва давлат бошқаруви органлари билан ОАВ ўртасидаги мулоқот тўғрисида гапириб, ижтимоий тармоқларда турли нохолис ахборотлар тарқалиши журналистлар ва халқ билан мулоқот яхши йўлга қўйилмаганлиги билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтди: "Одамлар ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини билдиришяпти. Албатта, у ерда турли фикрлар юради, улар орасида танқидийлари ҳам бор. Давлат бошқаруви органлари уларни эшитиб, ўзларининг фаолиятини шу берилган сўзлар орқали таҳлил этиши керак."
Aдлия вазири Руслан Давлетов, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва БМТ вакили Хелена Фрейзер хоним ҳам ушбу учрашувда нутқ сўзлади.
Спикерлардан сўнг навбат журналист ва блоггерларнинг саволларига етганида жонли эфир кутилмаганда узилиб қолди.