FayzbogUz
16.5K members
3.47K photos
266 videos
6 files
2.57K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Мурожаат учун: @fayzboguz_adminbot

WEB: www.fayzbog.uz

FACEBOOK fb.com/fayzbogh

INSTARGAM: instagram.com/fayzboguz?igshid=2umtszmosicm
Download Telegram
to view and join the conversation
Шунақа бемаза таклиф ҳам бўладими? Бу журналист яна хизмат кўрсатган экан. Рим худоси номини ойга қўйиш ноўрин экан, аммо зардуштийлик китоби Авесто номини қўйса бўловрармиш.

Қаранг, қандай чалкашликлар келиб чиқади
- Мен тўртинчи фарғонийда туғилганман.
- 1-ибн сино имтиҳонига тайёрмисиз?
- Зулфия келсин, тўйингни қиламиз, ўғлим.
- Алишер Навоий 9-навоийда туғилган))
- Конституция куни авестонинг саккизинчисида.
- 21-улуғбек – байрамлар келинчаги))
- Беруний келди, китоб-дафтарларинг тайёрми?
- Амир темур - ёлғончилар ойи.

Шукуржон Исломов

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Германиялик олимларнинг тадқиқотига кўра овқатланиш рациони ва нотўғри овқатланиш натижасида ўлаётган инсонлар бўйича Ўзбекистон Евроосиё минтақасида биринчи ўринни эгаллабди.

***
Мен эса ўзбекларни дуоси ижобат бўладиган нодир миллатлар қаторига қўшаман.

"Омин!. Топганинг тўйларга буюрсин!"
"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин!"

Ҳа ниятингга ўт тушсин сени!

Саид Комил
@fayzboguz
Forwarded from Salom, Dunyo! (🇺🇿 uzbekSD ☆ 👍)
Бизнинг уммат...

Усмонийлар давлатининг илк муфтийси Мулла Фонарий (асл исми Шамсиддин Маҳмуд) бўлган. У зот Мовароуннаҳрда таваллуд топган, кейинчалик Онадўлига кўчган экан.

Wikipedia'да Мулла Фонарий ҳақида ўқиётиб қизиқ бир фактга дуч келдим: Бурса шаҳрида қози бўлган вақтда бир масалада султон Йилдирим Боязиднинг гувоҳлигини қабул қилмаган, бу билан ҳукмдор ва оддий фуқаронинг ҳуқуқи тенг эканини кўрсатиб қўйган экан.

Ривоят қилинишича, Йилдирим Боязид намозларини жамоат билан ўқимагани учун қози унинг гувоҳлигини қабул қилмаган ва юзига қараб: "Ёлғон гапириш эҳтимолинг бор", деган.

У пайтлар муллалар ҳукмдорларга эмас, ҳукмдорлар муллаларга қуллуқ қилар экан...

Аброр Машарипов

Kanalimizga a'zo bo'ling 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEjxEhqUZykMgVnUqw
Forwarded from UzTwit (Isroil Tillaboyev)
#юмортайм

Ҳозиржавоб уста😂😅

@uztwit

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEp9L6p1ZTZBok4dw
FayzbogUz via @like
Шунақа бемаза таклиф ҳам бўладими? Бу журналист яна хизмат кўрсатган экан. Рим худоси номини ойга қўйиш ноўрин экан, аммо зардуштийлик китоби Авесто номини қўйса бўловрармиш. Қаранг, қандай чалкашликлар келиб чиқади - Мен тўртинчи фарғонийда туғилганман.…
Йилниям ўзгартирайлик, қачонгача християнларнинг йилидан фойдаланамиз? Ҳеч бўлмаса эскичага ўтайлик. Кейин ҳафта номлариям тожикча, ўзбеча қилиш керак: бирбозор, иккибозор, учбозор, ошпалов, жуманомоз, сўзашти, бозор 😄

© Давронбек Тожиалиев

@fayzboguz
ЖАҲОН АДАБИЁТИДАН ИЛК ТАРЖИМА

Машҳур инглиз адиби Даниел Дефонинг «Робинзон Крузо» асари андижонлик тараққийпарвар олим Муҳаммад Фозилбек Отабек қози ўғли (1879-1938) тарафидан ХХ аср бошларида таржима қилинган ва 1911 йили Тошкентда «Ғулом Ҳасан Орифжонов» матбаасида босилган. Унга таржимон қуйидагича дебоча ёзади:

«Рўбинзўн деган бир англизнинг бошидин ўткан ғариб ва ажиб бир ҳикоя бўлғани учун анинг аввал англитара лисони бирла ёзилиб баъда жумла фаранг тилларида таржима қилинған бир ибратнамо ҳикоя бўлубдур. Яна арабча, туркча, ҳиндча, форсча, татарча қилинған таржималари ҳам бордур. Лекин бизларнинг сартия халқининг забонларида ҳеч вақт таржима бўлмай ва ушбу ибратнамо ҳикоядан бебаҳра қолғанлари учун ушбу ибратнамо Ҳикояи Рўбинзўннинг сартия забониға таржима қилдимки бизларни сартиялар ҳам ўқуб билиб ғафлат уйқусидин кўзлари очилсун деб».

© Искандар Мадгазиев

Каналга уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Мунофиқлар (кофирлар) охиратда дўзахнинг энг чуқур жойида бўлишади. Дунёда эса баъзи мунофиқлар газеталарнинг аввалги саҳифаларида.

Жалол Омир.
-----------------------------
Суратда инсонни қатл қилгани кетаётган Америкалик аскар мушукка меҳрибончилик қилаяпти.

© Абдулқодир Полвонов

Каналга уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Қўқон шаҳрида Йўл четидаги дарахтлар кесиб ташланмоқда. Йўловчиларни қуёш тафтидан тўсувчи бу кўҳна чинорлар кимнинг жиғилдони учун керак бўлиб қолди билмаймиз. Ўзбекистонда ЭкоПартия тузилган. Унинг ишлаши Миллий Тикланиш билан бир хил.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Футболимиз мухлислари яхши билишади - вилоят жамоалари кўпинча ҳокимият қўлига қараб қолган. Ҳокимият эса ишчилар ойликларидан маълум миқдорини ўз қарамоғидаги футбол клуб учун ажратиб қўйишни буюради.

Бу оиланинг жасоратига тан берган ҳолда, бошқаларни ҳам ўз ҳақларини талаб этишни ўрганишларини тилаб қоламиз.

@fayzboguz
«Узтелеком синдроми» Купер бирадга ҳам юқибди...

@fayzboguz
Малайзия ҳукумати сузиш бўйича жаҳон паралампия чемпионатида қатнашиш мақсадида виза учун мурожаат қилган Исроил спортчиларига рад жавобини берди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Малайзия бош вазири Маҳатхир Муҳаммад Исроил матбуоти тарқатган хабарлар тўғри эканини, мазкур мамлакатнинг спортчилари Малайзияга киритилмаслигини маълум қилди.

“Агар келадиган бўлишса, бу жиноятга киради. Малайзиядан чемпионатга мезбонликни олиб қўйишни исташса, уриниб кўришлари мумкин”, – деди бош вазир.

Чемпионат жорий йилнинг 29 июль – 4 август кунлари бўлиб ўтади.

Малайзия ушбу қарори орқали Исроилнинг Фаластинга ўтказаётган зулмларига эътироз билдиришни ният қилган.  

Манба: azon.uz
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи "амалдорларимиз" қилғилиқни қипқўйиб, камига шунақилиб бекинволади:)

@fayzboguz
Бугун осмонимиз бироз булутли, эртадан мусаффо бўлади деган умиддамиз ;)

Муаллиф: Закариё ан-Насафий

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Сизларга танқид бўлса бўлди. Асрор акадек хизматлар кўрсатворган журналист акамизни қўллаб-қувватлайлик! Уларники эслаб қолиш учун бироз қийин бўлади деган хавотирда ўз вариантларимни тақдим этаман.

Қимматлаш ойи
Тушкунлик ойи
Севги ойи
Жинни ой
Витамин ой
Каникул ойи
Иссиқ ой
Чилла ойи
Пахта ой
Хирмон ой
Свет ойи
Газ иси ойи

Ибрат Сафо
@fayzboguz
Balki yigitlarga qo‘shnilarga ozor bermaslik haqida aytish kerakdir. :D😁
Eldor Shomurodov golni nishonlash uchun sajda qildi. Afsus, Sport TV bu vaziyatni kesib tashlay olmadi 😃

Zakariyo an-Nasafiy
@fayzboguz