Файзбоғ (ТемурМалик)
17.7K subscribers
8K photos
1.73K videos
13 files
8.44K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6
Download Telegram
Бош прокуратура Trailblazer сотиб олгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Улар Equinox сотиб олишган

Ижтимоий тармоқларда Давлат харидлари порталининг маълумотига асосан 2020-йил давомида Бош прокуратура UzAutoMotors Lacetti, Equinox ҳамда Trailblazer автомашиналарини сотиб олганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура баёнот берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан UzAutoMotors Lacetti ҳамда Equinox русумли автомашиналари сотиб олинган. Бироқ Trailblazer русумли автомашина харид қилинмаган.

Equinox русумли автомашина Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинган.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Яқинда каналимизга журналистика факультети талабаси Д.Азимовнинг АОКА раҳбари А.Хўжаев номига йўллаган мурожаати келиб тушди. Мурожаат матни билан қуйида танишишингиз мумкин:

"Менинг ота-онам собиқ журналистлар. Улар ўз касбини жуда яхши кўрганлар, лекин соҳани тарк этишга мажбур бўлишган. Уларнинг журналистлик фаолияти 2000 йилларнинг биринчи ўн йиллигига тўғри келган. У пайтларда Ўзбекистон халқи хабардор бўлиши керак бўлган кўплаб воқеалар юз берган, аммо айтиш имконсиз эди. Барча ОАВ материаллари фақат расмий органлар раҳбариятининг нуқтаи назари асосида тасдиқланган қоидалар моделига мос келиши керак эди ва улар нуқул ҳаммаси жойида эканлигини айтишдан бўшашмасди. Журналист сифатида улар фуқаролардан кўра кўпроқ нарсани билишар эди, одамлар газетага ёки бошқа ОАВга мурожаат қилган тақдирда улар ёрдам беришга доим тайёр эдилар. Хизмат сафарлари ва учрашувлар, оддий одамлар билан суҳбатлар олиб бориларди, бироқ, ҳеч қайсиси босма, радио ёки ТВда ёритилмас эди. Одамларнинг азоб-уқубатларини кўриб туриб, материалларда эса “жаннатдан хабарлар”ни ёзиб, иккиюзламачилик қилишни истамаган ота-онам ўз касбини ўзгартиришга қарор қилишган.

Университетга киришим ўтиш даврига тўғри келди. Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, журналистиканинг эркин фаолият юритишини эълон қилди. Шунча қийинчиликни бошдан кечирган ота-онам журналистлик касбини танлашим ҳақидаги қароримни айтгач, бироз хавотирланишди, лекин тўсқинлик қилишмади. Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ОАВ фаолиятининг гуллаб-яшнашини, уларнинг янги Ўзбекистонда тутган ўрни қанчалик юксалиб бораётганини кўриб, журналистика соҳасини танлаганимдан хурсанд бўлдим, ота-онамга ҳозир ҳамма нарса бошқача эканини исботладим. Лекин айни пайтда уларнинг кўзига қандай қарашни билмаяпман, нигоҳларидан "Биз сенга айтгандикку!” деган ифодани ўқияпман.

Асаджон Азатбекович, битта саволимга жавоб берсангиз: ўз ишларини ҳалол бажараётган ОАВга таҳдид солиш сизнинг шахсий ташаббусингизми ёки ҳозирги давлат сиёсатими? Буни чин дилдан тушунишни истайман. Ахир, Президентимиз ОАВнинг жамиятнинг кўзгусига айланиши қанчалик муҳим эканини бир неча бор таъкидлаб ўтган эдику. Ўзбекистон ҳозир очиқ давлат, энди аввалгидек чегараларни ёпишмайди, интернетни узиб қўйишмайди. Сенат раҳбари Танзила Норбоева, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам эркин фаолият юритувчи ОАВнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтган. Сиз раҳбарлик қилаётган АОКА ташкилотининг асосий вазифаси фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлиги бўйича конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлашдан иборат. Айтганча, сиз ушбу ҳужжатлар билан танишиб чиққанмисиз ўзи? Агар ўқиб чиққанингизда, президент сиёсатига қаршилик кўрсатмас, давлат раҳбари айтган гапларни обрўсизлантирмас эдингиз! Сизнинг ҳаракатларингиз орқали халқаро майдонда мамлакат ва президент нуфузига қандай зарар етказилганлигини тушуняпсизми? Сиз қандай асосга кўра қонунларни бузяпсиз? “Oммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 40 моддасига биноан, маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистик ҳисобот маълумотларидан олинган ёхуд ахборот агентликлари ёки матбуот хизматлари, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали олинган ҳолларда бош муҳаррир, шунингдек, журналист ОАВда ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатиш учун жавобгар эмас, дейилган. Нима учун цензура тақиқланган мамлакатда ОАВни цензура қилишга ҳаракат қиляпсиз?

Мен ўз мамлакатимни яхши кўраман ва унинг учун бирор наф келтиришни истайман, бу эса фақат севимли машғулот билан шуғуллангандагина амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, жуда кеч бўлмасидан олдин, журналистликда давом этишим ёки бошқа ишга ўтишим борасида қарор қабул қилишим зарур, чунки агар ҳокимиятни сиз кабилар идора этишда давом этса, журналистика ўлади, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги эса манқуртлар билан тўлади".


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
#Кун_мавзуси

Бугун ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида мана бу скрин кенг тарқалмоқда.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Forwarded from Xurmo
​​AL CAPONE 💸

Uning birgina ismi sarguzasht va ekshnni anglatadi!
Italiyalik oddiy muhojirlarning farzandi qanday qilib jinoyat olamining eng QUDRATLI insoniga aylangan? 🧐

PREMYERA 19:00 da
👇👇👇
https://youtu.be/utFNCQ37FDo

Telegram kanal👉 XurmoOfficial
​​Сўз эркинлигининг муҳимлиги ҳақида

Бугун Бош прокуратура ўзига Equinox сотиб олганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бош прокуратуранинг ўзи мазкур ҳолатни Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинганлиги билан изоҳлади. Бироқ, шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда кўпчилик ушбу харидга нисбатан эътироз билдиришда давом этмоқда. Фойдаланувчиларнинг асосий қисми бугунги эпидемия билан боғлиқ кризис даврида бюджет пуллари бундай қимматбаҳо мошиналарга сарфланишини номақбул деб ҳисобламоқда.

Аммо бунақанги харидлар дастлабкиси ва қўрқамизки сўнгиси ҳам эмас. Амалдорлар томонидан қимматбаҳо мошиналар сотиб олиниши бундан олдин ҳам кўп бора рўй берган.

Давлат харидлари порталига кўра, 12 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 882,8 млн сўмга Toyota Prado, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича давлат активларини бошқариш агентлиги 398 млн сўмга Trailblazer, Миллий болалар тиббиёт маркази 349 млн сўмга Equinox автомобилини харид қилган.

Наманган вилояти ҳокимлиги 2 июлда 1 млрд 579 млн сўмга Tоуоtа LC 200 автомобилини, 23 сентябрда 398 млн сўмга Trailblazer LTZ AT русумли автомобилни сотиб олган. Шунингдек, Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ноябр ойида хизмат автомобилини сотиб олиш бўйича ҳужжатларни сохталаштириб, белгиланган Nexia-3 ўрнига Equinox сотиб олган. Жиззах вилоятининг Зарбдор ва Мирзачўл туманлари ҳокимликлари томонидан 9 ва 16 октябр кунлари 370 млн сўмдан Trailblazer LTZ AT русумли автомобили харид қилинган.

Яқинда ташкил этилган ҳамда ҳали бирор каромат кўрсатиб улгурмаган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 795 млн сўмга Tahoe, 635 млн сўмга иккита Malibu, 115,6 млн сўмга эса Lacetti автомобиллари харид қилинган. 2020 йил 11 апрелда Хоразм вилояти таркибида ташкил этилган Тупроққалъа тумани ҳокимлиги учун 398 млн сўмга Traiblazer, 138 млн сўмга Lacetti ва 90 млн сўмдан жами 630 млн сўмга 7та Nexia-3 харид қилинган. Битта туман ҳокимлиги учун 1 млрд 166 млн сўмлик автомобиллар сотиб олинмоқда.

Қизиғи, бу баҳслар ОАВ ва блогерлар томонидан мазкур ҳолатлар ёритилганидан кейингина авж олди. Ундан олдин ҳеч бир амалдор ёки ташкилот шу харидларни амалга оширганини билдирмади, бу ишига тушунтириш бериб ўтирмади. Ижтимоий тармоқ "ларзага" келгач эса, бирдан чиновниклар аҳоли олдида ҳисоб беришлари лозимлиги ёдларига тушди. Бугунги кунда амалдорларнинг шаффоф ҳисобдорлик тамойилларига амал қилишини айнан ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчилари назорат қилиб келишмоқда. Агар бу каби ижтимоий резонанслар юз бермаганида, бугун аҳвол қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қилаверинг.

Нима демоқчиман, бугунги эркинлик, жамият фаоллашуви фақат ва фақат халқ хизматига ишлаяпти. Фаолларнинг илғорлашуви натижасида бошқа фуқароларимиз ҳам ғафлатдан уйғона олишди, шунингдек, бу фактор жамиятнинг ҳуқуқий онги ошишида ҳам муҳим рол ўйнади. Фикр эркинлиги борлиги жуда кўпчиликнинг оғирини енгил қилди ва умид қиламанки бу тенденция ҳали узоқ вақт давом этади.

Демак, сўз эркинлиги нафақат президент сиёсати учун, балки жамият тараққиёти учун ҳам ўта муҳим. Цензор раҳбарлар шуни тушунмаётган экан, бу уларнинг шахсий муаммоси. Биз ўз эркин фикримизни бировларгга бериб қўймаймиз.


👉 @fayzboguz
Халқ таълими тизимидаги бир қатор мутахассислар Xалқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган #Ustoz2020 кўрик-танловидан норози бўлиб, президентга мурожаат ёзишмоқда. Уларнинг фикрича, танловда кўпгина ноҳақликлар кузатилган. Мурожаатни қуйида ўз ҳолича келтириб ўтамиз.

"Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович!


Биз, халқ таълими тизимидаги бир қатор ўқитувчилар Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Биз таълим тизимидаги ислоҳотларга ишонган ҳолда, Xалқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган #Ustoz2020 кўрик-танловига қатнашдик, аммо биз биринчи босқич натижаларидан қаттиқ норозимиз. Танлов шартларига кўра, икки дақиқалик видео ролик ўқитувчининг ижодкорлиги ва изланувчанлигига кўра баҳоланиши керак эди. Бироқ, танловга топширилган аризаларни иншо кўринишида қабул қилиб, фақат иншога қараб видео роликларни баҳолашган. Низомда эса иншога урғу берилмаган. Катта эҳтимол билан, бизнинг аризаларимиз ва видео роликларимиз кўриб чиқилмаган.

Нуфузли Global Teacher Prize танловига қандай мезон асосида ўқитувчиларни саралашмоқда, бизга қоронғулигича қолмоқда. Айрим, сертификатлар билан кифояланган, ичида маълум ғояси бўлмаган видео роликларни халқаро кузатувчивчиларга тақдим қилиб, юртимиз обрўсини таваккалга қўйишмоқчими? Таълимда арзирли бир янгилик яратган, мавжуд чекланган имкониятлардан шахсан қулайлик яратиб, йиллар давомида кўплаб меҳнат қилган ўқитувчилар номуносиб баҳоланган.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Нима учун, бизда таълимдан бошлаб ҳамма соҳада "қўл учида" ёндашиб ишлаш механизми кучайиб кетган? Ривожланган давлатларда, ҳар бир жараёнга ипидан-игнасигача аҳамият қаратилиб, ҳар бир ҳодиса илмий ишдек таҳлил қилинади, уларнинг ривожланиш сабаби ҳам шунда, деб ўйлаймиз. Биз танловдаги мағлубиятимиз учун эмас, тизимидаги ноҳақликлардан қаттиқ норозимиз. Ўзимиздан кучли, билимли кадрларни тан олишга тайёрмиз, аммо нуфузли халқаро танловга шунчалик юзакилик билан ёндашиш мумкинми? 12 минг 495 нафар иштирокчини 9 нафар ҳакамлар ҳайъати қандай қилиб қисқа муддатда таҳлиллаши мумкин? 24 минг 990 та эссе ва 12минг 495 та роликни 10 кун ичида 9 киши баҳалой олиши ақл бовар қилмас иш, деб ҳисоблаймиз. Аттестациялардан норозиликлар, исбот қила олмайдиганимиз таниш-билишлик ёки коррупция, ён босиш ҳолатлари, бекордан бекорга тарқалмайдиган турли миш-мишларни текшириб, қонунан чора кўришларини, бизни бошимизда ўтирган катта-кичик раҳбарларнинг ўз дунёқарашидан келиб чиқиб туриб, қарорлар қабул қилиши тизимни фалаж ҳолатга олиб келишига қаршимиз! Албатта, бизни устимиздан турли раддиялар бериб, ўзларини оқлаш учун ташкилотчилар ҳамма имкониятини ишга солишини яхши англаймиз, лекин шуни айтмоқчимизки, биз кўплаб ўқитувчилар энди ҳеч қачон миллий танловга қатнашмаймиз, ишончимиз қолмади.

Шавкат Миромонович! Таълим тизими, халқ таълими бугун ва эртани ҳал қилувчи энг катта омиллигини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг мурожаатимизни шахсан ўзингиз кўриб чиқишингизни ва адолат қарор топишини истаймиз".


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Ўзбекистонда Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади

Шавкат Мирзиёевнинг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий таҳлил тизимларида давлат бошқарувини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятида бир қатор йўналишлар бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқилади.

Лойиҳага кўра, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, илм-фан ва амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида 2021–2022-йилларда республиканинг барча ҳудудларида ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг филиалларини ташкил этиш, шунингдек, мазкур илмий-тадқиқот институти ҳузурида соҳа мутахассислари ва раҳбар ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

👉 @fayzboguz
— Ҳурматли мулозим, айтингчи, нега бизнинг тизимда 2х2=5?

— Aлбатта саволингиз ўринли. Бу муаммо дарҳақиқат охирги икки-уч кунда кузатилди. Aммо, шуни ишонч билан айта оламанки, бу каби ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун тегишли барча чоралар қўлланилади. Бу масала юзасидан куни кеча раҳбариятда алоҳида селектр мажлиси бўлиб ўтди ва тегишли масъулларнинг ҳар бирига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Эндиликда ҳар бир ходим ўз ишига танқидий нуқтаи назардан баҳо бериши белгиланди. Мутассаддилар жойларга чиққан ҳолда ўзларига берилган топшириқларни амалга оширмоқдалар. Ва шуни яна бир бор таъкидлаб айтаманки, бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун мутассаддилар туну кунни улаб ишламоқдалар, эътиборингиз учун раҳмат, кейинги савол.

👉 @fayzboguz
Ўзбекистон Молия вазирлиги 2021 йилги солиқ сиёсати бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди

Ўзбекистон Молия вазирлиги “Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлади. Унда 2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш, аксиз солиғи, ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини Солиқ кодексига киритиш, 73 хил товарга акциз солиғини бекор қилиш, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа чоралар кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 2021 йилги солиқ сиёсати Солиқ кодексининг тўғридан тўғри амал қилишини, экспорт қилувчиларни янада қўллаб-қувватлашни, солиқ юкининг адолатли тақсимланишини ва табиий ресурсларидан самарали фойдаланилиш оширилишини таъминлашни назарда тутувчи солиқ ислоҳотларини давом эттиришга қаратилган.

👉 @fayzboguz
Афанди кўприк қулаганидан кейин: "Нима менга осиласанлар, олтитагина тушликнинг пулига битта катта кўприк қурганимдан кейин нимжон бўлади-да", деярмуш.

👉 @fayzboguz
Ташкент Cитидан уй олиш ҳаммага ҳам эмас. Мана, спортдан кетган бечора Тайсон қарзини тўлаш учун боксга қайтди.

© Аббос Серобов

👉 @fayzboguz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорларнинг пахта чигитини сотиб олишдаги муаммолар юзасидан йўллаган мурожаатлари ҳақида маълумот берди.

Қўмитанинг маълум қилишича, хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатида, вилоят ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги ИИВ ходимларига вилоят ҳудудидан чигитни чиқармаслик тўғрисида топшириқ берилган ва маҳсулот чегара пост хизматларидан чиқарилмагани маълум қилинган.

Тадбиркорлар қўмитага, қонунчиликка кўра барча ҳудудлардан чигит маҳсулотини сотиб олиш мумкинлиги белгиланган бўлсада, ҳокимликлар томонидан чигитни фақат ўз ҳудудидаги ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиб олиниши бўйича кўрсатма берилаётганини билдиришган. "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасига асосан, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига аралашиши тақиқланади. 

Қўмита томонидан Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ва Ички ишлар бошқармаларига нисбатан тегишли иш қўзғатилган.

👉 @fayzboguz
Ижтимоий кайфият: замон ва одамлар ўзгачалиги

Ҳозирги замон одами фақат қорин тўйдирадиган маошга рози бўлмайдиган, ўз устида тинимсиз ишловчи, ҳаракатчан ва ақллидир. У оддий ҳаётий эҳтиёжларини қондира олмаса, бунга тоқат қилолмаслиги табиий. Бекликлар тугатилган, якка ҳукмронларгина тўкин яшайдиган тузумлар инсоният томонидан аллақачон мавҳ этилган ва замонавий одамлар энди фикрлайдилар ва тенглик талаб этадилар. Бироқ, шундай шароитда ҳам дунёда ўз халқининг мияларини боғлаган хўжайинлар мавжудки, бу ерда одамлар ўзлари сабабини чуқур англамаган ҳолда доимий депрессияда яшашади.

Кўнгилочар жойлар, кўрсатувлар билан омма кайфиятини бир маромда ушлашга ҳаракат қилинсада, ижтимоий зўриқишлар одамларни тушкун кайфиятини узоқ вақт ўзгартиролмайди. Одатда, қишлоқ жойларидан кўра, олигархлар ин қурган катта шаҳарларда одамларнинг маданий ҳордиқлари учун етарлича шароит мавжуд бўлади. Қиш фаслида лой ва қора кўринувчи қишлоқларда одамлар кўпинча доимий стрессда яшашади ва инсонларнинг қаерда яшашлари ҳам ҳаётга бўлган қарашларини белгилаб беради. Яшаш шароити оғирлашган сари, онг ҳам оғирлаша боради.

Одамларда энг кўзга кўринган аломат — бу оғир ва доимий паст кайфият, чуқур қайғу ёки умидсизлик ҳисси, ташқи агрессия, яъни сўкиниш, тортишиш, ҳақоратлаш, тез асабийлашиш. Босим остида яшайдиган одамлар одатда ёқимли бўлган ишлардан ҳам завқлана олишмайди. Маданиятли атроф муҳит ва фаровонлик — одамларни бахтли ва ўз ақл имкониятларидан тўла фойдаланишларни таъминлайди.

Узоқ вақт давом этган ноаниқлик одамларни тоқатсизлигига сабаб бўлади, шунинг учун ҳам юзага келган ноқулайликлар зудлик билан бартараф этилиши зурур, акс ҳолда тузатиб бўлмайдиган оғир оқибатлар вужудга келади ва бунга оддий одамлар эмас, ваколатлилар сабабчи бўлиб қолишади.

Imaginative Girl

👉 @fayzboguz
Хрушчев барча капиталистларни дафн этмоқчимиди?

Совуқ уруш изғирини эсган 1956 йилда Польшадаги элчихонада ўтказилган тантанали маросимда СССР раҳбари Никита Сергеевич Хрушчев коммунизмнинг капитализмга нисбатан устунроқ ва афзалроқ эканлиги ҳақида қизғин нутқ сўзлайди ва сўзи сўнгида Карл Маркснинг асаридан бир иқтибос келтириб ўтади: "Сизга ёқадими ёки йўқми, лекин тарих аллақачон биз томонда. Коммунизм шунчалик узоқ ҳукм сурадики , у ҳатто капитализмнинг дафн маросимига ҳам гувоҳ бўлади."

Совет Иттифоқи раҳбарининг ушбу жумлалари эса тажрибасиз таржимонлар томонидан поляк тилига бошқача тарзда ўгирилади ва даҳшатли тусда янграйди: "Сизга бу ёқадими ёки йўқми, лекин тарих аллақачон биз томонда. Энди сизларни дафн қиламиз!"

Ғарб оммавий ахборот воситалари дарҳол бу гапга сиёсий тус бериб, Хрушчевнинг бутун капиталистик дунёни кўмишга ваъда берганлиги ҳақидаги шов-шувли хабарларни чоп этган.

👉 @fayzboguz
Адлия вазирлиги Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

1) педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахслар устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;

2) педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;

3) педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш;

4) педагог ходим томонидан уй-жой ва транспорт воситасини харид қилиш учун даромад солиғидан озод этиш;

5) педагог ходимга 56 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил белгилаш;

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

👉 @fayzboguz
Энергетика вазирининг “Ҳамма истеъфога чиқса, ишни ким қилади?” деган саволи одамни ўйлантириб қўйди...

У ўтган йил февралида шу янги ташкил этилган Энергетика вазирлигига раҳбар бўлди. Ўшанда тайинлов ҳақида хабар қилинганда, мана булар режаланганди:

“2019 йил мартига қадар электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва сотишнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш, бунда электр энергиясини ишлаб чиқаришувчи ва тақсимловчи корхоналарга хусусий, шу жумладан хорижий, тўғридан-тўғри инвестицияларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосидаги ҳамкорликни кўзда тутган ҳолда жалб қилиш белгиланган. Энергетика вазирлиги ёқилғи-энергетика мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича барча масалалар учун жавобгар ҳисобланади.”

Вазир бу постда салкам икки йил ишлаб қўйди. Юқоридаги режалар амалга ошдими? Ҳозирги энергия аҳволи, ҳали қиш келмасидан болалар ис газидан ўлаётгани ҳисобга олинса, афтидан, йўқ. Ўрганиладиган муаммолар эса ҳеч янгилик эмас. Унинг устига вазир бу лавозимгача бош вазирнинг айнан ёқилғи-энергетика комплекси бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган, демак шароитдан яхши хабардор.

Истеъфо демократик давлатларда сиёсатчилар орасида кўп учрайдиган ҳолат. Британия сиёсий истеъфолар бобида ҳаммани ортда қолдиради. Одатда истеъфо берган сиёсатчига ҳурмат ортади. Кимлар учундир бу протест нишонаси. Лекин, одатда у сиёсатчининг ўз масъулиятини чуқур хис этиши, ҳамдардлиги, виждон азоби, сиёсатчи сифатида ўз аҳамияти ва қобилиятини камтарона баҳолашини англатади. Мен эплай олмадим, кечиринг, бошқа эплар, деган мужда берилади.

Бу айнан энергетика вазирига ҳамла эмас — Ўзбекистон сиёсатида ўзи бу одат тус олмаган. Карьера поғоналари инсоний ва касбий масъулиятдан анча юқори кўрилади. Мен кетсам, ишни ким қилади дейиш ўзига яраша масъулиятни англатиши мумкин, лекин ким олдида? Исдан ўлаётган болаларми ё тайинлаган шахсми? Энергетика соҳаси ўта мойли соҳа, заҳира билан ҳам Ўзбекистон яхши сийланган. Бу борада ҳақиқий инновация қила оладиган мутахассисларнинг йўқлигига ишониш бироз қийин.

Ибрат Сафо


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Тил билганга — минг танга! Рус тилини ўрганмоқчимисиз? Унда @russkiyotprofessionalafush каналига марҳамат!

Рус тили профессионал ўқитувчиси Умурқул Шуҳратович ўзининг улкан тажрибасини ишга солиб, фойдали бир лойиҳага асос солибди. Унда рус тилини билмоқчи бўлганлар ёки ўрганиш процессига старт берганлар ўз устида янада кўпроқ ишлашлари учун шароит яратиб берилган. Канални кузатиб боринг ва ўз билимингизни янада ривожлантириш йўлида тинмай меҳнат қилинг.

Муаллифнинг таъкидлашича, айни дамда рус тили бўйича махсус курслар ўқувчиларга тўлиб бўлгани сабаб у ўз билимини телеграм канали орқали кенг аудитория билан бўлишишга қарор қилган. Канални кузатиб, ҳар эҳтимолга қарши курсларда бўш жой пайдо бўлишини кутсангиз ҳам бўлади)

Каналга уланиш учун:
👉 https://t.me/russkiyotprofessionalafush
Forwarded from Deleted Account
Smart book'дан мега акция.

Эндиликда сиз Smart book компаниясининг интерактив Араб тили китобларини харид қилган холда Умра зиёрати учун бепул йўлланма қўлга киритиш имконига эга бўласиз.

Акциянинг шартлари бир дона. У хам бўлса Араб тили китобини харид қилиш. Китобни харид қилганингиздан сўнг сизга ID рақам берилади ва Инстаграм сахифамиз орқали ғолибларни аниқлаб оламиз.

📆Акциянинг биринчи босқичи 6 декабрь куни якунланади.

⚡️Шошилинг ғолиблар сони чекланган.

Китобга буюртма бериш

☎️Tel: +99878 777 37 77

Ижтимоий тармоқлардаги сихифаларимиз👇

TELEGRAM | INSTAGRAM | FACEBOOK
"UzAutoMotors" 150 млн евро халқаро кредит жалб қилади

"UzAutoMotors" акциядорлик жамияти
Credit Suisse AG компаниясининг Лондон бўлими билан 150 млн еврогача бўлган суммада халқаро синдикатлашган кредит тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ хабар берди.

Ушбу келишув бўйича жалб қилинган маблағлар "UzAutoMotors" АЖнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, заводни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан таъминлаш ҳамда айланма маблағларини оширишга йўналтирилади.

Компаниянинг маълум қилишича, ушбу инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши компанияга General Motorsнинг янги моделларини GEM платформасида ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

👉 @fayzboguz
— Дада, нимага мана бу ерда Ўзбекистон гази рейтингда 14 ўринда деб ёзилган, бизда газ йўқ-ку?

— Бу экспорт, болам. Яъни чет эл учун қазиб олинадиган газ ҳақида гап кетяпти.

— Ҳааа, демак, ўзбек гази ҳам сандиғимизда меҳмонлар учун олиб қўйилган ширинликларга ўхшаш нарса эканда, а?

P.S. Айтишларича, расм 8-синф география дарслигидан олинган.

👉 @fayzboguz
Қорабайир зотдор отларидан ташкил топган кичик карвон бугун Қашқадарёдан Тошкентга қараб йўл олди

Шаҳрисабз шаҳрининг “Оқсарой” мажмуасидан Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонигача давом этадиган ушбу парадда 12та зотдор отлар иштирок этмоқда. Отлар марафонида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам қатнашяпти.
Қашқадарёлик чавандозларнинг айни пайтда Самарқандда экани хабар қилинди.

👉 @fayzboguz