Ўзбекистонда цензура масаласи яна трендда
Кеча KunUZ сайти АОКА томонидан ўзига нисбатан босимлар бўлгани ҳақида ёзиб чиққан эди. Маълум бўлишича, АОКАнинг бу каби "огоҳлантириш хати" нафақат "кунчиларга", балки мамлакатимиздаги бошқа бир қатор таниқли сайтларга ҳам берилган. Улар орасида DaryoUz, GazetaUz, PodrobnoUz каби йирик сайтлар ҳам бор.
Мазкур тушунарсиз ҳолат чет эл расмийларининг ҳам эътиборидан четда қолмаганлигини Буюк Британия Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлотнинг Twitter саҳифасида эълон қилган қуйидаги хабаридан ҳам билиш мумкин: “АОКАнинг оммавий ахборот воситалари ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича тутган йўлидан ҳайрон қолдим. Соғлом ва эркин ОАВсиз демократик жамиятни асло қуриб бўлмайди”.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда АОКА ташкилотини бутунлай тугатиш ҳақидаги чақириқлар ҳам авж олмоқда.
👉 @fayzboguz

Оламда тасодифий номутаносибликлар оқибатида келиб чиққан шундай кулгили ва ноқулай вазиятлар ҳам учраб турадики, улардан чиқиб кетиш учун бирор чора ҳа деганда топилақолмайди. Масалан, шотландларнинг Янги йил анъанасини билмасдан туриб, асло меҳмонга бора кўрманг. Нима учунлигини билиш учун эса қуйидаги мақола билан танишиб чиқишингиз мақсадга мувофиқ.
#ЁшИстеъдод учун Отабековна тайёрлади
https://telegra.ph/Avtomatdek-tezkor-futfolchi-11-24

Telegraph
ФАКТЛАР ВА АБСУРД ҲОЛАТЛАР ЎЗАРО ТЎҚНАШ КЕЛГАНДА...
Биз яшаётган дунё ажабтовур ва ҳайратланарли макондир. Баъзан шундай вазиятлар бўладики, бунда факт ва абсурд ҳолатлар ўзаро тўқнашиши натижасида кулгили ва қизиқ воқеалар содир бўлади. Кўплаб маълумотлар орасидан саралаб, қуйида энг қизиқарлиларини сизга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энди фақат одамларни рози қилган ҳокимга орден берамиз, лавозимини кўтарамиз» — Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда давлат раҳбарининг маълум қилишича, эндиликда «темир дафтар»га киритилган фуқароларни иш билан таъминлашни уддасидан чиқолмаган ҳудуд раҳбарлари ишдан бўшатилади.
«Ҳамма бўйича хулоса бўлади. "Қизил"дан чиқмаганлар йил якунигача кетади… Ҳоким кетдими, иккита тумандаги тўртта сектор ҳам кетиши керак. Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизнинг оғирини енгил қилиш, имкониятлар яратишга қаратилган. Лекин биз қўйган ҳокимлар тўғри тушунмаяпти. Энди фақат одамларни рози қилган туман ҳокимига орден берамиз, лавозимини кўтарамиз. Бошқа ҳеч қандай кўрсаткич бизни қизиқтирмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бепарволикнинг нозик санъати
ХХI асрда муваффақият одамларга босим юклайдиган даражага етиб келди. Ҳамма сизни муваффақиятли бўлишга мажбурлашга ҳаракат қилади. Жамият ҳам, ОАВ ҳам, кинолар ҳам, ҳатто китоблар ҳам.
Синфдошингнинг ўғли мактабга борди, сен ҳали уйланмадинг ҳам. Ўртоғинг Gentra олди, сан ҳали ҳам китоб кўтариб юрибсан. Ижтимоий тармоқларда ҳам ҳамма бахтиёр, ҳамма чиройли ресторанда селфи тушган, муваффақият ҳамма учун идеалга айлантирилган. Натижада, ҳамма бир-бирига ҳеч кимдан кам эмаслигини исбот қилишги киришиб кетган. Ойига икки миллион маош оладиган одам ўзини муваффақиятли кўрсатиш учун 15 миллионга iPhone сотиб олади. Ўзини бошқалардан кам эмаслигини кўрсатиш учун йиллаб пул йиғилади ва 1000 кишилик тўй қилинади. Ҳожибой Тожибоев таъбири билан айтганда, "уйинг томи қўшнининг икки хонали уйидан баландроқ бўлишни истасанг, уйингни уч қаватли қил".
Одам ўзини қанчалик ёлғондан муваффақиятли қилиб кўрсатишга ҳаракат қилса, аслида ич-ичидан шунчалик бахтсиз бўлади. Бу борада замонавий руҳшуносларнинг бир қатор тадқиқотлари ҳам мавжуд.
Ёлғон устида қурилган муваффақият ва бахт аслида муваффақиятсизликдир. Муваффақият учун илк қадам бу инсон ўзини борича қабул қилиши, ўзлигидан уялмаслигидир. Инсон ўзи учун жавобгарликни ўз бўйнига олиши ва ўзи учун ҳаракатни бошлаши керак. Тўғри, буларнинг ҳаммасини айтишгагина осон...
Яқинда АҚШлик блогер Марк Менсоннинг шу мавзуга таалуқли бўлган «Бепарволикнинг нозик санъати» китобини ўқиб чиқдим. Китобда Марк сизга аввало ўзнгизда бор нарсаларни қадрига етишни, бор имкониятингиздан келиб чиқиб ҳаракат қилишни ўргатади. Марк бошқалар хоҳлагандек яшашга ҳаракат қилишни тўхтатишни, умуман сиз учун кераксиз ва фойдасиз нарсаларга умрингизни сарфламасликни тавсия қилади. "Ҳаётдаги муаммолардан қочма, борича қабул қил, имкониятингдан келиб чиқиб ҳаракат қил, ўзинг учун ҳақиқатдан аҳамиятга эга нарсаларга эришишни мақсад қил", дейди муаллиф.
Китоб сизга бошқалар учун эмас, ўзингиз учун бахтли бўлишингиз кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилади.
Бу навбатдаги бизнес ёки психологик китоб эмас. У сизга қандай яшашни ҳам ўргатмайди. Шунчаки, ҳаётингизга бошқа ракурсдан қарашни таклиф қилиб кўради.
Ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Айниқса “нерви бузуладиган” танишларингизга совға қилсангиз, ва ўқишни қаттиқ тайинласангиз, кейинчалик сиздан миннатдор бўлиб юришига аминман))
Китобни Asaxiy UZ орқали харид қилишингиз мумкин. Буюртмангизни Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришади:
https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/mark-menson-beparvolikning-nozik-sanati

Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга Президент портретларини сотиб олган
Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 4965 дона Президент портретларини сотиб олган. Уларнинг умумий қиймати 999,05 миллион сўмга тенг. Бу ҳақда маълумотларни Давлат харидлари порталига юкланган ҳужжатда кўриш мумкин.
2020 йил 19 майдаги шартномага кўра, портретлар «Колорпак» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Буюртмага кўра, ҳар бири 200 минг сўмлик 2894 дона 59×71 лик портрет (жами 665,6 миллион сўм), ҳамда 2071 дона 49×42лик портрет (жами 333,4 миллион сўм) сотиб олинган.
Маълумот учун, «Колорпак» томонидан чиқарилган Президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

Forwarded from Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
Жанубий Корея
Иқтисоди бўйича дунёда 11-ўринда. Ўртача ойлик иш ҳақи – 3000 доллар атрофида. Мамлакатда қашшоқлар деярли йўқ. Ўртача умр кўриш узунлиги – 82 йил. Дунёда гўдаклар ўлими кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакатдир. Дунё миқёсида юқори технологиялар «топ» етказиб берувчиси. Дунёдаги ҳар учта кемадан биттаси айнан шу ерда ишлаб чиқарилган.
Автомобиллар, смартфон ва телевизорлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади. Аҳолиси – дунёдаги энг ўқимишли ва рақобатбардошлардан биридир. Мактаблар таълим сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Шифохоналар тиббий хизмат сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Армия дунёдаги энг кучли ва самарали армиялар орасида бешинчи ўринни эгаллайди. Ҳукумат илм-фанга Япония ва АҚШга қараганда кўпроқ сармоя киритади. Дунёдаги Интернетга уланган одамлар сони энг кўп.
Буларнинг барчаси - нефт, газ, пахта ва қимматбаҳо металларсиз жуда кичик бир ҳудудда. Буларнинг барчаси - бир авлод даврида, қисқа вақт ичида, очарчилик ва уруш харобаларида бунёд этилган. Буларнинг барчаси ўз анъаналарини, ўз тилларини йўқотмасдан, ҳаётга ҳурмат ва муҳаббат ила барпо қилинган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Telegram | YouTube | Facebook

Бош прокуратура Trailblazer сотиб олгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Улар Equinox сотиб олишган
Ижтимоий тармоқларда Давлат харидлари порталининг маълумотига асосан 2020-йил давомида Бош прокуратура UzAutoMotors Lacetti, Equinox ҳамда Trailblazer автомашиналарини сотиб олганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура баёнот берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан UzAutoMotors Lacetti ҳамда Equinox русумли автомашиналари сотиб олинган. Бироқ Trailblazer русумли автомашина харид қилинмаган.
Equinox русумли автомашина Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинган.
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w

Яқинда каналимизга журналистика факультети талабаси Д.Азимовнинг АОКА раҳбари А.Хўжаев номига йўллаган мурожаати келиб тушди. Мурожаат матни билан қуйида танишишингиз мумкин:
"Менинг ота-онам собиқ журналистлар. Улар ўз касбини жуда яхши кўрганлар, лекин соҳани тарк этишга мажбур бўлишган. Уларнинг журналистлик фаолияти 2000 йилларнинг биринчи ўн йиллигига тўғри келган. У пайтларда Ўзбекистон халқи хабардор бўлиши керак бўлган кўплаб воқеалар юз берган, аммо айтиш имконсиз эди. Барча ОАВ материаллари фақат расмий органлар раҳбариятининг нуқтаи назари асосида тасдиқланган қоидалар моделига мос келиши керак эди ва улар нуқул ҳаммаси жойида эканлигини айтишдан бўшашмасди. Журналист сифатида улар фуқаролардан кўра кўпроқ нарсани билишар эди, одамлар газетага ёки бошқа ОАВга мурожаат қилган тақдирда улар ёрдам беришга доим тайёр эдилар. Хизмат сафарлари ва учрашувлар, оддий одамлар билан суҳбатлар олиб бориларди, бироқ, ҳеч қайсиси босма, радио ёки ТВда ёритилмас эди. Одамларнинг азоб-уқубатларини кўриб туриб, материалларда эса “жаннатдан хабарлар”ни ёзиб, иккиюзламачилик қилишни истамаган ота-онам ўз касбини ўзгартиришга қарор қилишган.
Университетга киришим ўтиш даврига тўғри келди. Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, журналистиканинг эркин фаолият юритишини эълон қилди. Шунча қийинчиликни бошдан кечирган ота-онам журналистлик касбини танлашим ҳақидаги қароримни айтгач, бироз хавотирланишди, лекин тўсқинлик қилишмади. Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ОАВ фаолиятининг гуллаб-яшнашини, уларнинг янги Ўзбекистонда тутган ўрни қанчалик юксалиб бораётганини кўриб, журналистика соҳасини танлаганимдан хурсанд бўлдим, ота-онамга ҳозир ҳамма нарса бошқача эканини исботладим. Лекин айни пайтда уларнинг кўзига қандай қарашни билмаяпман, нигоҳларидан "Биз сенга айтгандикку!” деган ифодани ўқияпман.
Асаджон Азатбекович, битта саволимга жавоб берсангиз: ўз ишларини ҳалол бажараётган ОАВга таҳдид солиш сизнинг шахсий ташаббусингизми ёки ҳозирги давлат сиёсатими? Буни чин дилдан тушунишни истайман. Ахир, Президентимиз ОАВнинг жамиятнинг кўзгусига айланиши қанчалик муҳим эканини бир неча бор таъкидлаб ўтган эдику. Ўзбекистон ҳозир очиқ давлат, энди аввалгидек чегараларни ёпишмайди, интернетни узиб қўйишмайди. Сенат раҳбари Танзила Норбоева, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам эркин фаолият юритувчи ОАВнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтган. Сиз раҳбарлик қилаётган АОКА ташкилотининг асосий вазифаси фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлиги бўйича конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлашдан иборат. Айтганча, сиз ушбу ҳужжатлар билан танишиб чиққанмисиз ўзи? Агар ўқиб чиққанингизда, президент сиёсатига қаршилик кўрсатмас, давлат раҳбари айтган гапларни обрўсизлантирмас эдингиз! Сизнинг ҳаракатларингиз орқали халқаро майдонда мамлакат ва президент нуфузига қандай зарар етказилганлигини тушуняпсизми? Сиз қандай асосга кўра қонунларни бузяпсиз? “Oммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 40 моддасига биноан, маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистик ҳисобот маълумотларидан олинган ёхуд ахборот агентликлари ёки матбуот хизматлари, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали олинган ҳолларда бош муҳаррир, шунингдек, журналист ОАВда ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатиш учун жавобгар эмас, дейилган. Нима учун цензура тақиқланган мамлакатда ОАВни цензура қилишга ҳаракат қиляпсиз?
Мен ўз мамлакатимни яхши кўраман ва унинг учун бирор наф келтиришни истайман, бу эса фақат севимли машғулот билан шуғуллангандагина амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, жуда кеч бўлмасидан олдин, журналистликда давом этишим ёки бошқа ишга ўтишим борасида қарор қабул қилишим зарур, чунки агар ҳокимиятни сиз кабилар идора этишда давом этса, журналистика ўлади, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги эса манқуртлар билан тўлади".
«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w

#Кун_мавзуси
Бугун ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида мана бу скрин кенг тарқалмоқда.

Forwarded from Xurmo
AL CAPONE 💸
Uning birgina ismi sarguzasht va ekshnni anglatadi!
Italiyalik oddiy muhojirlarning farzandi qanday qilib jinoyat olamining eng QUDRATLI insoniga aylangan? 🧐
PREMYERA 19:00 da
👇👇👇
https://youtu.be/utFNCQ37FDo
Telegram kanal👉 XurmoOfficial

Сўз эркинлигининг муҳимлиги ҳақида
Бугун Бош прокуратура ўзига Equinox сотиб олганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бош прокуратуранинг ўзи мазкур ҳолатни Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинганлиги билан изоҳлади. Бироқ, шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда кўпчилик ушбу харидга нисбатан эътироз билдиришда давом этмоқда. Фойдаланувчиларнинг асосий қисми бугунги эпидемия билан боғлиқ кризис даврида бюджет пуллари бундай қимматбаҳо мошиналарга сарфланишини номақбул деб ҳисобламоқда.
Аммо бунақанги харидлар дастлабкиси ва қўрқамизки сўнгиси ҳам эмас. Амалдорлар томонидан қимматбаҳо мошиналар сотиб олиниши бундан олдин ҳам кўп бора рўй берган.
Давлат харидлари порталига кўра, 12 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 882,8 млн сўмга Toyota Prado, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича давлат активларини бошқариш агентлиги 398 млн сўмга Trailblazer, Миллий болалар тиббиёт маркази 349 млн сўмга Equinox автомобилини харид қилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги 2 июлда 1 млрд 579 млн сўмга Tоуоtа LC 200 автомобилини, 23 сентябрда 398 млн сўмга Trailblazer LTZ AT русумли автомобилни сотиб олган. Шунингдек, Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ноябр ойида хизмат автомобилини сотиб олиш бўйича ҳужжатларни сохталаштириб, белгиланган Nexia-3 ўрнига Equinox сотиб олган. Жиззах вилоятининг Зарбдор ва Мирзачўл туманлари ҳокимликлари томонидан 9 ва 16 октябр кунлари 370 млн сўмдан Trailblazer LTZ AT русумли автомобили харид қилинган.
Яқинда ташкил этилган ҳамда ҳали бирор каромат кўрсатиб улгурмаган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 795 млн сўмга Tahoe, 635 млн сўмга иккита Malibu, 115,6 млн сўмга эса Lacetti автомобиллари харид қилинган. 2020 йил 11 апрелда Хоразм вилояти таркибида ташкил этилган Тупроққалъа тумани ҳокимлиги учун 398 млн сўмга Traiblazer, 138 млн сўмга Lacetti ва 90 млн сўмдан жами 630 млн сўмга 7та Nexia-3 харид қилинган. Битта туман ҳокимлиги учун 1 млрд 166 млн сўмлик автомобиллар сотиб олинмоқда.
Қизиғи, бу баҳслар ОАВ ва блогерлар томонидан мазкур ҳолатлар ёритилганидан кейингина авж олди. Ундан олдин ҳеч бир амалдор ёки ташкилот шу харидларни амалга оширганини билдирмади, бу ишига тушунтириш бериб ўтирмади. Ижтимоий тармоқ "ларзага" келгач эса, бирдан чиновниклар аҳоли олдида ҳисоб беришлари лозимлиги ёдларига тушди. Бугунги кунда амалдорларнинг шаффоф ҳисобдорлик тамойилларига амал қилишини айнан ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчилари назорат қилиб келишмоқда. Агар бу каби ижтимоий резонанслар юз бермаганида, бугун аҳвол қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қилаверинг.
Нима демоқчиман, бугунги эркинлик, жамият фаоллашуви фақат ва фақат халқ хизматига ишлаяпти. Фаолларнинг илғорлашуви натижасида бошқа фуқароларимиз ҳам ғафлатдан уйғона олишди, шунингдек, бу фактор жамиятнинг ҳуқуқий онги ошишида ҳам муҳим рол ўйнади. Фикр эркинлиги борлиги жуда кўпчиликнинг оғирини енгил қилди ва умид қиламанки бу тенденция ҳали узоқ вақт давом этади.
Демак, сўз эркинлиги нафақат президент сиёсати учун, балки жамият тараққиёти учун ҳам ўта муҳим. Цензор раҳбарлар шуни тушунмаётган экан, бу уларнинг шахсий муаммоси. Биз ўз эркин фикримизни бировларгга бериб қўймаймиз.

Халқ таълими тизимидаги бир қатор мутахассислар Xалқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган #Ustoz2020 кўрик-танловидан норози бўлиб, президентга мурожаат ёзишмоқда. Уларнинг фикрича, танловда кўпгина ноҳақликлар кузатилган. Мурожаатни қуйида ўз ҳолича келтириб ўтамиз.
"Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович!
Биз, халқ таълими тизимидаги бир қатор ўқитувчилар Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Биз таълим тизимидаги ислоҳотларга ишонган ҳолда, Xалқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган #Ustoz2020 кўрик-танловига қатнашдик, аммо биз биринчи босқич натижаларидан қаттиқ норозимиз. Танлов шартларига кўра, икки дақиқалик видео ролик ўқитувчининг ижодкорлиги ва изланувчанлигига кўра баҳоланиши керак эди. Бироқ, танловга топширилган аризаларни иншо кўринишида қабул қилиб, фақат иншога қараб видео роликларни баҳолашган. Низомда эса иншога урғу берилмаган. Катта эҳтимол билан, бизнинг аризаларимиз ва видео роликларимиз кўриб чиқилмаган.
Нуфузли Global Teacher Prize танловига қандай мезон асосида ўқитувчиларни саралашмоқда, бизга қоронғулигича қолмоқда. Айрим, сертификатлар билан кифояланган, ичида маълум ғояси бўлмаган видео роликларни халқаро кузатувчивчиларга тақдим қилиб, юртимиз обрўсини таваккалга қўйишмоқчими? Таълимда арзирли бир янгилик яратган, мавжуд чекланган имкониятлардан шахсан қулайлик яратиб, йиллар давомида кўплаб меҳнат қилган ўқитувчилар номуносиб баҳоланган.
Ҳурматли Шавкат Миромонович! Нима учун, бизда таълимдан бошлаб ҳамма соҳада "қўл учида" ёндашиб ишлаш механизми кучайиб кетган? Ривожланган давлатларда, ҳар бир жараёнга ипидан-игнасигача аҳамият қаратилиб, ҳар бир ҳодиса илмий ишдек таҳлил қилинади, уларнинг ривожланиш сабаби ҳам шунда, деб ўйлаймиз. Биз танловдаги мағлубиятимиз учун эмас, тизимидаги ноҳақликлардан қаттиқ норозимиз. Ўзимиздан кучли, билимли кадрларни тан олишга тайёрмиз, аммо нуфузли халқаро танловга шунчалик юзакилик билан ёндашиш мумкинми? 12 минг 495 нафар иштирокчини 9 нафар ҳакамлар ҳайъати қандай қилиб қисқа муддатда таҳлиллаши мумкин? 24 минг 990 та эссе ва 12минг 495 та роликни 10 кун ичида 9 киши баҳалой олиши ақл бовар қилмас иш, деб ҳисоблаймиз. Аттестациялардан норозиликлар, исбот қила олмайдиганимиз таниш-билишлик ёки коррупция, ён босиш ҳолатлари, бекордан бекорга тарқалмайдиган турли миш-мишларни текшириб, қонунан чора кўришларини, бизни бошимизда ўтирган катта-кичик раҳбарларнинг ўз дунёқарашидан келиб чиқиб туриб, қарорлар қабул қилиши тизимни фалаж ҳолатга олиб келишига қаршимиз! Албатта, бизни устимиздан турли раддиялар бериб, ўзларини оқлаш учун ташкилотчилар ҳамма имкониятини ишга солишини яхши англаймиз, лекин шуни айтмоқчимизки, биз кўплаб ўқитувчилар энди ҳеч қачон миллий танловга қатнашмаймиз, ишончимиз қолмади.
Шавкат Миромонович! Таълим тизими, халқ таълими бугун ва эртани ҳал қилувчи энг катта омиллигини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг мурожаатимизни шахсан ўзингиз кўриб чиқишингизни ва адолат қарор топишини истаймиз".

Ўзбекистонда Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади
Шавкат Мирзиёевнинг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий таҳлил тизимларида давлат бошқарувини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятида бир қатор йўналишлар бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқилади.
Лойиҳага кўра, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, илм-фан ва амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида 2021–2022-йилларда республиканинг барча ҳудудларида ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг филиалларини ташкил этиш, шунингдек, мазкур илмий-тадқиқот институти ҳузурида соҳа мутахассислари ва раҳбар ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

— Ҳурматли мулозим, айтингчи, нега бизнинг тизимда 2х2=5?
— Aлбатта саволингиз ўринли. Бу муаммо дарҳақиқат охирги икки-уч кунда кузатилди. Aммо, шуни ишонч билан айта оламанки, бу каби ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун тегишли барча чоралар қўлланилади. Бу масала юзасидан куни кеча раҳбариятда алоҳида селектр мажлиси бўлиб ўтди ва тегишли масъулларнинг ҳар бирига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Эндиликда ҳар бир ходим ўз ишига танқидий нуқтаи назардан баҳо бериши белгиланди. Мутассаддилар жойларга чиққан ҳолда ўзларига берилган топшириқларни амалга оширмоқдалар. Ва шуни яна бир бор таъкидлаб айтаманки, бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун мутассаддилар туну кунни улаб ишламоқдалар, эътиборингиз учун раҳмат, кейинги савол.

Ўзбекистон Молия вазирлиги 2021 йилги солиқ сиёсати бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди
Ўзбекистон Молия вазирлиги “Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлади. Унда 2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш, аксиз солиғи, ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини Солиқ кодексига киритиш, 73 хил товарга акциз солиғини бекор қилиш, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа чоралар кўзда тутилган.
Шу билан бирга, 2021 йилги солиқ сиёсати Солиқ кодексининг тўғридан тўғри амал қилишини, экспорт қилувчиларни янада қўллаб-қувватлашни, солиқ юкининг адолатли тақсимланишини ва табиий ресурсларидан самарали фойдаланилиш оширилишини таъминлашни назарда тутувчи солиқ ислоҳотларини давом эттиришга қаратилган.

Афанди кўприк қулаганидан кейин: "Нима менга осиласанлар, олтитагина тушликнинг пулига битта катта кўприк қурганимдан кейин нимжон бўлади-да", деярмуш.
👉 @fayzboguz
👉 @fayzboguz
Ташкент Cитидан уй олиш ҳаммага ҳам эмас. Мана, спортдан кетган бечора Тайсон қарзини тўлаш учун боксга қайтди.
© Аббос Серобов
👉 @fayzboguz
© Аббос Серобов
👉 @fayzboguz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорларнинг пахта чигитини сотиб олишдаги муаммолар юзасидан йўллаган мурожаатлари ҳақида маълумот берди.
Қўмитанинг маълум қилишича, хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатида, вилоят ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги ИИВ ходимларига вилоят ҳудудидан чигитни чиқармаслик тўғрисида топшириқ берилган ва маҳсулот чегара пост хизматларидан чиқарилмагани маълум қилинган.
Тадбиркорлар қўмитага, қонунчиликка кўра барча ҳудудлардан чигит маҳсулотини сотиб олиш мумкинлиги белгиланган бўлсада, ҳокимликлар томонидан чигитни фақат ўз ҳудудидаги ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиб олиниши бўйича кўрсатма берилаётганини билдиришган. "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасига асосан, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига аралашиши тақиқланади.
Қўмита томонидан Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ва Ички ишлар бошқармаларига нисбатан тегишли иш қўзғатилган.

Ижтимоий кайфият: замон ва одамлар ўзгачалиги
Ҳозирги замон одами фақат қорин тўйдирадиган маошга рози бўлмайдиган, ўз устида тинимсиз ишловчи, ҳаракатчан ва ақллидир. У оддий ҳаётий эҳтиёжларини қондира олмаса, бунга тоқат қилолмаслиги табиий. Бекликлар тугатилган, якка ҳукмронларгина тўкин яшайдиган тузумлар инсоният томонидан аллақачон мавҳ этилган ва замонавий одамлар энди фикрлайдилар ва тенглик талаб этадилар. Бироқ, шундай шароитда ҳам дунёда ўз халқининг мияларини боғлаган хўжайинлар мавжудки, бу ерда одамлар ўзлари сабабини чуқур англамаган ҳолда доимий депрессияда яшашади.
Кўнгилочар жойлар, кўрсатувлар билан омма кайфиятини бир маромда ушлашга ҳаракат қилинсада, ижтимоий зўриқишлар одамларни тушкун кайфиятини узоқ вақт ўзгартиролмайди. Одатда, қишлоқ жойларидан кўра, олигархлар ин қурган катта шаҳарларда одамларнинг маданий ҳордиқлари учун етарлича шароит мавжуд бўлади. Қиш фаслида лой ва қора кўринувчи қишлоқларда одамлар кўпинча доимий стрессда яшашади ва инсонларнинг қаерда яшашлари ҳам ҳаётга бўлган қарашларини белгилаб беради. Яшаш шароити оғирлашган сари, онг ҳам оғирлаша боради.
Одамларда энг кўзга кўринган аломат — бу оғир ва доимий паст кайфият, чуқур қайғу ёки умидсизлик ҳисси, ташқи агрессия, яъни сўкиниш, тортишиш, ҳақоратлаш, тез асабийлашиш. Босим остида яшайдиган одамлар одатда ёқимли бўлган ишлардан ҳам завқлана олишмайди. Маданиятли атроф муҳит ва фаровонлик — одамларни бахтли ва ўз ақл имкониятларидан тўла фойдаланишларни таъминлайди.
Узоқ вақт давом этган ноаниқлик одамларни тоқатсизлигига сабаб бўлади, шунинг учун ҳам юзага келган ноқулайликлар зудлик билан бартараф этилиши зурур, акс ҳолда тузатиб бўлмайдиган оғир оқибатлар вужудга келади ва бунга оддий одамлар эмас, ваколатлилар сабабчи бўлиб қолишади.
Imaginative Girl

Хрушчев барча капиталистларни дафн этмоқчимиди?
Совуқ уруш изғирини эсган 1956 йилда Польшадаги элчихонада ўтказилган тантанали маросимда СССР раҳбари Никита Сергеевич Хрушчев коммунизмнинг капитализмга нисбатан устунроқ ва афзалроқ эканлиги ҳақида қизғин нутқ сўзлайди ва сўзи сўнгида Карл Маркснинг асаридан бир иқтибос келтириб ўтади: "Сизга ёқадими ёки йўқми, лекин тарих аллақачон биз томонда. Коммунизм шунчалик узоқ ҳукм сурадики , у ҳатто капитализмнинг дафн маросимига ҳам гувоҳ бўлади."
Совет Иттифоқи раҳбарининг ушбу жумлалари эса тажрибасиз таржимонлар томонидан поляк тилига бошқача тарзда ўгирилади ва даҳшатли тусда янграйди: "Сизга бу ёқадими ёки йўқми, лекин тарих аллақачон биз томонда. Энди сизларни дафн қиламиз!"
Ғарб оммавий ахборот воситалари дарҳол бу гапга сиёсий тус бериб, Хрушчевнинг бутун капиталистик дунёни кўмишга ваъда берганлиги ҳақидаги шов-шувли хабарларни чоп этган.

Адлия вазирлиги Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:
1) педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахслар устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;
2) педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;
3) педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш;
4) педагог ходим томонидан уй-жой ва транспорт воситасини харид қилиш учун даромад солиғидан озод этиш;
5) педагог ходимга 56 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил белгилаш;
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.