Файзбоғ (ТемурМалик)
17.9K subscribers
7.93K photos
1.7K videos
13 files
8.41K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6
Download Telegram
Forwarded from Xurmo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AQSH ning 35-prezidenti John F. Kennedy — bolalik davri, siyosat va qotillik ❗️

🇺🇸 Jon Kennedi shubhasiz qiziqarli hayot kechirgan, siyosatda ko'plab muhim ishlarga qo'l urgan, ammo agar uning sirli o’ldirilishi bo'lmaganida, unga bag'ishlangan minglab kitoblar yozilmas edi 🤔

Kennedi qanday qilib Amerikaning eng yosh saylangan PREZIDENTI bo'la olganini, o'z lavozimida nimalar qilishga ulgurgani va uning ko'plab odamlarga tinchlik bermayotgan O’LDIRILISHI haqida batafsil Xurmo YouTube kanalida

👇👇👇
https://youtu.be/pOxdNfDkHY4

Telegram kanal👉 XurmoOfficial
​​«Бир денгизчидан «Аҳволингиз қандай?» деб сўрашса, «Кайфиятлар аъло, чўкишда давом этяпмиз» деган экан. Бизнинг аҳволимиз ҳам шундай эмасми?»

«Шайтанат», Тоҳир Малик.


Газ захираси бўйича дунёда 19 ўринда, қазиб олиш бўйича 14 ўринда турувчи давлатда (British Petroleum ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон 1,85 трлн куб.метр газ захираси билан дунёда 19-ўринни эгаллайди. Қазиб олиш ҳажми бўйича 2016-2017 йилларда йилига 57-62 млрд куб.м кўрсаткич билан 14-15 ўринларда) газ учун узун навбат.

Ҳали бу оддий ёқилғи учун юзага келган навбат. Фуқаролар учун етказиб бериш бундан ҳам абгор ҳолатда. Уни гапиришга ҳам одамнинг юраги оғрийди...

Бу ҳолат, яъни дунёда захира ва қазиб олиш бўйича кучли 20 таликка кирсангу, ўзингда газ йўқ бўлиши, шунчалик ачинарли ҳолатки, йиғлаш керак бунга, кулмоқлик эмас.

Ҳечам тушунмайман, одамлар учун кундалик ҳаётий эҳтиёжларни ҳам таъминлаб бера олмаган ҳукумат, қандай қилиб 2030 йилгача режа тузади? Бу томга чиқиш учун нарвон ясашни ният қилиб, нарвонни том тарафдан ясаб тушиш дегандек гап. Парадокс, хуллас.

Фараз қилинг, уйингизда буғдой экиб, уни етиштириб, ун тайёрлаб, нон қилиб сотасиз. Сиз сотмайсиз, бир ёки бир нечта ифлос шахсий манфаати йўлида арзон баҳога бериб юборади (албатта, маълум манфаатлар ҳисобига). 1 йил меҳнат қилиб, айни нон ейиш вақтида уни сотиб юборишади, сизга эса сабр қилишни, шукр қилишни, ана, қорнингиз очса, буғдой сомонини ивитиб ейиш мумкинлигини айтишади. Кейин сиз қотган, моғор босган нон бўлсаям майли, дейсиз. Кейин анави оппоқ, биринчи нав нонни сотган ифлослар, нон сотиб олган катта оғаларидан ортиб қолган, қотган, моғор босган нонларни сиз учун олиб беради, албатта, текинга эмас, қора кунларингизга тиш орасида сақлаб қўйган пулларингизга.

Расмдаги газ қуйиш шаҳобчаси Қўштепа, Олтиариқ, Фарғона туманлари ва Марғилон шаҳри кесишмасида жойлашган. Шу атрофда, 500 метр радиусда 4 та газ қўйиш шаҳобчаси бор. 5 км радиусда 8 та шаҳобча бор. Шундай бўлсаям, ҳар кун бу ерда узундан узоқ навбатлар бўлади. Энг ками 1.5 соат, энг узоғи 3 соат навбат. Қиш кунида жуда кўпчилик иш йўқлигидан дамас ёки бошқа машинада тирикчилик қилади, ярим кун навбат, қолган ярим кунда қандай тирикчилик қилиб бўларди...

Нега метан эмас, бензин қилиб олишмаган, деган ҳақли савол туғилади. Муқобил ёқилғилардан метан нархи 2-3 баробар арзон. Метанда юравериб, шунга машиналар мослашиб кетган, бензинга мослаш учун бирмунча ҳаражат қилиш керак.

Ўзбекистонликларнинг сабрига қоил қоламан-да, жудаям сабрли халқмиз.

© Олимжон Ҳайдаров, Фейсбукдан


👉 @fayzboguz
«Одамларга газ ва свет беринглар, улар пингвин эмаслар!» — Ижтимоий тармоқларда янги флешмоб

​​Ижтимоий тармоқларда свет ва газ муаммоси сабаб турли шикоятлар кўпайиб бормоқда. Фойдаланувчилар турли хештеглар орқали ўз норозиликларини билдиришяпти. Хусусан, интернетнинг ўзбек сегментида #Халққа_электр_ва_газ_беринг номли флешмоблар билан биргаликда мана шу расм ҳам кенг тарқалмоқда. Бундан ташқари, биз ҳам сўнги вақтларда шу муаммо билан боғлиқ жудаям кўп шикоятларни қабул қилиб олмоқдамиз. Бу каби шикоятлар тез орада кўриб чиқилишига умид билдириб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган тўққизинчи ялпи мажлис вақтида ижтимоий тармоқда газ ва электр энергияси муаммосига эътибор қаратишни сўраб ёзилган изоҳларга тўхталиб ўтган эди.

«Мен сизларга ваъда бераман, бизнинг тегишли қўмитамиз – Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мана шу масалани махсус ўрганиб чиқади», деб айтиб ўтган Сенат раиси.

Танзила Норбоева Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоевга шу масалада тез кунларда танқидий йиғилиш ўтказиш вазифасини юклаган.


👉 @fayzboguz
«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Forwarded from Xurmo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧠 MIYA QANDAY ISHLAYDI?

Ushbu videoda siz QO’RQUV qayerda paydo bo’lishi va uni o’chirish mumkinligi, miya qanday qilib boshning o’zida xaritalar qurishi, BOKSCHILAR qanday qilib o’z miyasini vayron qilishi va miyani ikkiga ajratsa nima bo’lishi haqida bilib olasiz❗️

PREMYERA 19:00 da
👇👇👇
https://youtu.be/63jSqr94EeQ

Telegram kanal👉 XurmoOfficial
​​"Кўриб чиқамиз", "амалга оширамиз", "ваъда берамиз"... Деярли ҳар битта раҳбарнинг селектори шу сўзлардан иборат. Расмий минбарларда янграганидек, юқоридагилар "олиб қочишга мажбур". Аммо вақт ҳеч кимга шафқат қилаётгани йўқ, вақт тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугунги система аъзоларига халқ томонидан муносиб баҳо бериладиган вақт яқинлашмоқда. Ҳадемай, президент ва унинг жамоаси ўтган 5 йил давомида нималарни бажарганини, амалга оширилган ишлар сарҳисобини аҳолига топшириши шарт бўлади. Ҳар бир система учун ўз легитимлик даражасини юқори планкада ушлаб туриш ўта муҳим. Юқори легитимлик кейинги фаолиятни белгилашда муҳим рол ўйнайди, келгусида ўз олдига аниқ ва равшан мақсадларни қўйиб чиқишга имкон беради.

Футболда бир қоида бор: мураббий ва футболчилар қанчалар ҳаракат қилишмасин, улар рақибнинг имкониятидан келиб чиқибгина ўйнайди. Рақиб имконият берса "ёрворишади", агар қаршилик ҳаддан ташқари кучли бўлса, жамоа аъзолари ҳам шунга яраша ҳаракат қилишга мажбур бўлади. Бу ҳолат нафақат футболда, балки сизу бизнинг кундалик ҳаётимизда ҳам кўп учрайди. Бугунги система аъзолари халқнинг фаоллигига қараб иш юритади: халқ имконият берса "ёрворади" (бюджетни истаганича ўмаради, ўзига қасрлар қуради, етти авлодига етадиган маблағни тўплаб қўяди), агар халқ бунга имконият бермаса, муносиб қаршилик — сиёсий фаоллик кўрсатса, амалдорлар ҳам шунга яраша ҳаракат қилишга мажбур бўлишади. Қачонки халқ ўзининг сиёсий фаоллигини оширса, ҳар бир сиёсий жараёнларда мунтазам иштирок этса, амалдорларнинг, депутатларнинг ҳисобдорлигини талаб қилишни бошласа, шунда қандайдир ренессанслар — уйғониш даврига умид қилишимиз мумкин бўлади.

Ислоҳот ва ўзгаришларга ўзи қалбан ишонмайдиган, ҳақ-ҳуқуқларини амалга ошириш ёки талаб қилишни пайсалга соладиган одамлар билан фуқаролик жамияти қуриб бўлмайди. Бизнинг эътиборсизлигимиз ёки "қуллуқ" қилишимиз (ўз талабларини масъул шахсдан ўта ҳижолат ва ҳурмат билан сўраш) туфайли катта-кичик амалларга ўтирганлар ўзларининг ноқонуний занжирларини яратишда пешвоз чиқишмоқда. Бефарқлик энг катта йўқотишларга йўл очиб беради.

"Нимаям ўзгарарди!" деб сайловларга бормаслик ўрнига сайловларни ўта катта иштиёқ билан халқ кутиши, сайланадиганлар эса сайловчилар олдида катта масъулиятни ҳар доим ҳис этиши керак, вақтинча эмас. Энди хонлик, совет ёки "қора туш" даври тугаган, ўзбек халқининг ҳам кўкрагига эркинлик шамоли тега бошлади. Иқтисодий ва бошқа муаммоларни очиш учун халққа минбар берилди ва бугун халқ ўз сўзини айтиб келмоқда. Бу муҳим жараён бўлиб, энди халқ ўз сиёсий фаоллигини кучайтириши, пойтахтда юрган ўз ҳудуд депутатини таниши, ундан ҳисоб талаб қилишни ҳамма тенгдан бошлаши, амалдорларни "оёғи ердан узилиши"га йўл қўймаслик чораларини кўриши керак.

Ҳар бир қадами жамоатчилик назорати остига олинган мансабдорлар халқ олдидаги жавобгарлигини ҳис этади. Афсуски, ҳозирда улар фақатгина Президентга ёқиш ҳақида кўпроқ қайғуришмоқда.

P.S. Расмда халқ олдида ҳисобдорлик нималигини билмай, ўзини хонлардек тутувчи типик ўзбек амалдорларидан биттаси (кимлиги номаълум), Андижонда юпун кийинган бир нечта мактаб ўқувчиларини ўзи учун "хон йўлакчаси"ни "тўшаб бериш"га мажбурлаётгани тасвирланган.


👉 @fayzboguz
KunUz сайти сўнгги вақтларда аҳоли норозиликларига сабаб бўлаётган, бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланиб бораётган электр энергияси ва газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев билан суҳбат уюштирибди.

Шерзод Хўжаев ушбу муаммога тўхталиб ўтар экан, бугун ишлаб чиқариш ҳажми узлуксиз ошиб бораётганини, шу билан бирга истеъмол ҳам ортиб кетаётганини эътироф этиб, соҳа мутахассислари "бу ўзига хос пойгада қисман ортда қолинаётгани"ни тан олди.

«Электр энергияси шундай маҳсулотки, уни сақлаб бўлмайди. Ишлаб чиқарилдими, дарҳол истеъмол қилиниши керак. Яъни биз уни қаердадир яшириб сақлаб қўя олмаймиз. Жайдари тил билан айтганда, “свет” ўчганда кўпчилик ҳудудий электр тармоқлари операторини сўкади. Аммо уларда айб йўқ, аслида йўқ нарсани улар топиб бера олишмайди», дейди Вазир ўринбосари.

👉 @fayzboguz
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда


Марказий банк мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтган матбуот анжуманида МБ департамент директори ўринбосари Отабек Тожиддинов Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақидаги саволга изоҳ берди:

«Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига, яъни 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 27,6 млрд долларни ташкил этмоқда. Бунда:

10,1 млрд доллар — хусусий сектор ҳиссасига,

17,5 млрд доллар — давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда».


Берилган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи, 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган вақт давомида, 14,6 млрд доллардан 27,6 млрд долларгача ошган.

👉 @fayzboguz
Андижон вилоят ҳокимлиги 2020 йил давомида ўзига тегишли машиналарнинг ёқилғиси учун 1 млрд 183 млн сўмдан зиёд маблағ сарфлади. Бу Ўзбекистондаги энг юқори кўрсаткич.

Бу ҳақда dxarid.uzex.uz сайтига таяниб, блогер Зафарбек Солижонов хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан 2020 йилнинг биринчи яримида Андижонда 112,4 млрд сўм бюджет маблағи мақсадсиз сарфлангани аниқланган эди.

👉 @fayzboguz
Путиннинг Россияни заифлаштириш учун йўлланган Марказий разведка бошқармаси агенти эканлиги борасидаги фитна назарияси янги далиллар орқали янада бойиши мумкин. Кремль дастлаб маданий ва сиёсий жиҳатдан бўлиниб кетган Украинани бирлаштириш учун ўз саъй-ҳаракатларини амалга оширди ва оқибатда мамлакатни Россиянинг биринчи рақамли душманига айлантирди. Айнан Путин учун Украинанинг ягона миллий давлат сифатида бирлашиши жуда зарур эди. Кремльнинг бутунлай тушкун аҳволдаги Лукашенкони қўллаб-қувватлашга ўтиши илгари Россияга содиқ бўлган белорусларнинг эндиликда ундан ҳафсаласи пир бўлишига олиб келади.

Белорусь аҳолиси орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, сўнгги икки ой ичида Россия билан бирлашишни қўллаб-қувватловчилар кўрсаткичи 51,6% дан 40% гача тушиб кетди. Шу билан бирга, Европа интеграциясини қўллаб-қувватловчилар сони 26,7% дан 33% гача ўсди.

Сўнгги йиллардаги Кремль юритаётган геосиёсат Россиянинг барча дўстлари ва иттифоқчиларидан ажралиб қолишига ва барчанинг кўз ўнгида ёлғончи давлатга айланиб қолишига сабаб бўлди.


Юлий ЮСУПОВ

👉 @fayzboguz
— Мен чироқнинг қули Жинман. Тила тилагингни...
— Муҳтарам Жин, илтимос, ўзингизга яшаш учун бошқа бошпана топинг. Свет ўчиб, чироқ ўзимизга ҳам керак бўляпти.


👉 @fayzboguz
Электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга оширмаганлар электр тармоқларидан тўлиқ узилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

Барча истеъмолчиларга (шу жумладан маиший истеъмолчиларга) етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади.

👉 @fayzboguz
Ёз ғамини қишда е)

«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизга таниш бўлган видеоблогер Шавкат Эгамбердиев "Буюк келажак" номли янги видеоролик ясабди.

Айтишларича, Эгамбердиев кимларнингдир босими остида ушбу видеони ўз Инстаграм саҳифасидан ўчиришга мажбур бўлган. Интернет деган "жонивор" қандай кучга эга эканлигини ҳамон тушунмаётган бизнинг колхоз раҳбарлар, аллақачон ҳамма ерга тарқалиб бўлган видео изини йўқотиш устида бош қотиришмоқда. Facepalm.

Истеъдодли ижодкор томонидан тайёрланган ушбу видеороликни биргаликда томоша қиламиз.

#GAZBER
#CHIROQBER
#MENXALQMAN

👉 @fayzboguz
#ЁшИстеъдод

Машҳур америкалик сиёсий арбоб ва ёзувчи Бенжамин Франклин “Бу дунёда фақат икки нарса муқаррар: ўлим ва солиқлар”, деб айтиб ўтган эди. Кўпинча, бир вақтнинг ўзида бир нечта солиқларни тўлашимизга тўғри келиб қолади. Бу ҳам майли, лекин дунёнинг баъзи мамлакатларида фуқароларга шундай бемаъни солиқлар жорий этилганки, уларни эшитиб кулишниям, йиғлашниям билмай қоласиз. Қуйида тақдим этиладиган ажабтовур солиқлар ҳақидаги маълумотларни ўқиш асносида кулиш ёки йиғлашингиз ўзингизга ҳавола.

👉 @fayzboguz

https://telegra.ph/NAFAS-OLGANLIK-UCHUN-20-DOLLAR-SOLI%D2%9A-%D2%9A%D0%8EJSANGCHI-KARL-11-24
Давлат тадбири меҳмонларини овқатлантиришга 1,4 млрд сўм сарфланган

Жорий йилнинг 24 январ куни «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги «Congress Hall» мажмуасида бўлиб ўтган давлат тадбирини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 1 миллиард 768 миллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақда ҳукуматнинг шу йилнинг 1 май куни имзоланган тегишли фармойишида маълумот берилган.

Тадбирга ташриф буюрганларни овқатлантириш ишига «Akfa Dream World» МЧЖ масъул бўлган. Бу ҳақдаги маълумот буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ижрочи «Akfa dream world» МЧЖ ўртасида тузилган шартномада акс этган. Шартномага мувофиқ, 24 январ куни 800 кишининг «Ballroom»да тушлик қилишига 447 миллион 174 минг сўм, «Шош»да 400 кишининг тушлиги учун 223 миллион 587 минг сўм, «Тошкент 2-3-4»даги 110 кишилик тушликка 61 миллион 486 минг 425 сўм сарфланиши назарда тутилган. Ҳар бир шахснинг битта тушлиги 558 минг 967 сўмдан ҳисобланган.

👉 @fayzboguz
— Шаҳримиз тунда жуда чиройли кўринади-да!
— Бизнинг қишлоғимиз эса, фақат кундузи кўринади...

© Камол Қодир ўғли


👉 @fayzboguz
Эй каттакон вазирлар,
Берманг энди таъзирлар,
Ҳаво совуқ халқ йиғлар,
Халққа свет, газ беринг!!!


Девонайи Ҳақгўй


Бугунги кунда блогер дўстимиз Девонайи Ҳақгўй ўзига хос сатирик, сарказм ва қалампир постлари билан кўпчиликнинг эътирофига сабаб бўляпти. Сиз ҳам ушбу каналда кўпчиликни қийнаётган муаммоларнинг кутилмаган танқидларига гувоҳ бўласиз. Ушбу канални кузатиб боришни тавсия этамиз!

Каналга ўтиш: @adolat_kuychisi
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоятининг электр таъминоти корхоналарини судга берди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун маъмурий судга юбориш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Ўз навбатида, юқоридага ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик тўлангандан кейин ҳам автоматик равишда электр тармоғига қайта уланмаган ҳолатлар аниқланган.

👉 @fayzboguz
​​Медиа билан ишлаб, ҳеч қачон медиа олдида кўриниш бермайдиган, очиқлик сиёсатини тарғиб қилиб, ўзи очиқликка қарши бўлган АОКА раҳбари Асаджон Ходжаев KunUz сайтини газ-свет муаммосини ёритгани учун "огоҳлантириб қўйибди". Газ ва свет муаммосини ОАВ ва блогерлар ёритмаса, расмий шахслар бу муаммога муносабат билдирмаса, юртда бугунгиданда хавфлироқ хаос юзага келиши мумкинлигини булар билишармикан?

ОАВ ва блогерлар халқ дардини цивил равишда ёритиб, халқ ва давлат ўртасида кўприк яратаётган онлайн платформадир. Тақиқлар билан муаммога ечим топиб бўлмайди. ОАВ ва блогерларнинг ҳозирги танқидларидан ёрилиб кетаётган бизнинг кўнгли нозик раҳбарчалар халқ олдига бир марта чиқиб кўришганида эди, ОАВда ёритилаётган материалларнинг бари "асал" эканлигини билиб олишарди. ОАВ ва блогерлар гул ширасини (нектар) йиғиб юрадиган асаларига ўхшайди, "боғдаги" асл вазият эса бундан анча ёмон.

Дарвоқе, бу хабарнинг битта позитив жиҳати бор: Асаджон Ходжаевнинг ташқи кўриниши қандай эканлигини ниҳоят билиб олдик.


👉 @fayzboguz
Эрта-индин KunUz сайти қуйидаги баёнот билан чиқиб қолса-я:

"Бугун вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz таҳририяти вакиллари ва Асаджон Хўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида АОКА раҳбари ва сайт таҳририятига тааллуқли, юзага келган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва АОКА раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз аъзолари бошқа нашрларнинг журналистлари ва блогерлардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йўлида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз".

Билбўметта. 😁


👉 @fayzboguz