Farmhuquq
583 subscribers
5 photos
7 videos
249 links
Лочинбек Худаяровнинг фармацевтикага оид ҳуқуқий маълумот берувчи ахборот канали
Download Telegram
СОТИЛГАН ДОРИЛAРНИ ҚAЙТAРИБ ОЛМAСЛИК

☑️ 3-савол:

Дорихона ходими дорихонадан харид қилинган дорини қайтариб олмаслиги ва алмаштириб берилмаслигини айтди. Aйтингчи, бу тўғрими?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган (2-иловаси) Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларининг 39-бандига кўра:

Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар кайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
​​ДОРИ УЧУН ЧЕК БЕРИШ

☑️ 4-савол:

Дорихонада электр энергияси вақтинча ўчирилганда, харидорга товар чеки бермасдан фаолият юритса бўладими?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра

☝️ Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига:

идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори),
дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар,
бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.

☝️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 августдаги 106-сонли (2017 йил 11 сентябрда 2927-сон билан Адлия вазирлигида рўйхатга олинган) буйруғига биноан, товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шакли тасдиқланган.

Хужжатга мувофиқ, товар чеклари китоби титул варақ ва варақларининг тикиш жойи бўйича тикилади. Бунда товар чеклари китобининг титул варағи китобнинг биринчи варағи ҳисобланади. Товар чеклари китоби 15 х 21 см ўлачамда бўлади.

❗️Эслатиб ўтамиз, Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текшириш учун харид қилиш ёки назорат натижалари бўйича олинган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш бўйича тартибни бузиш фактини тасдиқловчи товар ва касса чеклари дорихонанинг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
GMP НИМAНИ AНГЛAТAДИ?

☑️ 5-савол:

Баъзи дори қутиларини устида GMP ёзувини кўрамиз. Бу нимани англатади?

Жавоб:

GMP - Good Manufacturing Practice -
Зарур ишлаб чиқариш амалиёти деган маънони англатади.

🌐 1963 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан дори воситалари, витаминлар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш бўйича халқаро қоидалар қабул қилинган.

☝️ Бугунги кунда аксарият ривожланган давлатларда GMP сифат стандарти - дори воситалари, витаминлар, минераллар ва озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқаришда давлат назоратининг асоси сифатида қабул қилинган. Бундай мамлакатларда миллий стандартлар GMP нинг асосий тамойиллари асосида ишлаб чиқилган, шунингдек, ишлаб чиқарилиши GMP стандартига тўғри келмайдиган дори воситаларини олиб кириш тақиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги №5707-сон Фармонига биноан, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ДОРИ НAРХЛAРИНИНГ НAЗОРAТИ

☑️ 6-савол:

Дорихоналарда дори нархларини кимдир назорат қиладими? Ҳаммаси дориларни истаган нархда сотади...

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги №2647-сон Қарорининг 7-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари зиммасига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибга риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юкланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этиши устидан назоратни ташкил этади ҳамда унинг бузилиши аниқланганда қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли материалларни, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материалларни лицензияловчи органга киритади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
AНТИПСИХОТИК ДОРИЛAР СAВДОСИ

☑️ 7-савол:

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот антипсихотик (таркибида нейролептик, психотроп моддалар бор) препаратларни сотиши мумкинми?

Жавоб:

☝️ Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш - фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги №185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.

❗️Бунда, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни улгуржи реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ УЛГУРЖИ СОТУВЧИ ФИРМА

☑️ 8-савол:

Ўрта махсус маълумотли фармацевт дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи фирма очиши мумкинми?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги №284-сон қарори билан тасдиқланган “Фармацевтика фаолиятини (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ:

Фармацевтика фаолиятининг дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш йўналиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади.

🗂 Маълумот учун, мазкур низомнинг 7-бандида фармацевтика фаолиятини амалга оширишда қўйиладиган лицензия талаб ва шартлари белгиланган.

Унга кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда:

Штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудирининг мавжудлиги талаб этилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ДОРИХОНA 24 СОAТ ИШЛAЙДИМИ

☑️ 9-савол:

Дорихона пештоқига 24 соат деб ёзиб қўйилган бўлса-да лекин нега айрим дорихоналар тунда ишламайди?

Жавоб:

Дорихоналар 24 соат фаолият юритиши мажбурийлиги ҳақида қонунчиликда бирор норма белгиланмаган.

Дорихона - дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилувчи тадбиркорлик субъекти ҳисоблангани боис, иш вақти Дорихона мудири томонидан белгиланади.

❗️Меҳнат кодексининг 123-моддасига мувофиқ, ишчи-ходимлар 12 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Шунинг учун иш жадвалида кўрсатилган график асосида ишлаётган дорихоналар иш вақтини 12 соатдан ошмаган ҳолда режалаштириши ёки қўшимча ходим ёллаш орқали 2 сменадаги иш фаолиятини йўлга қўйиши мақсадга мувофиқдир.

Маълумот учун, фақатгина ижтимоий дорихоналарда товар-моддий бойликларни инвентаризация ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ёпиш давлат томонидан, шерик билан келишилган ҳолда, санитария кунларини ўтказиш учун эса — қўшимча равишда Давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
​​ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНА ҲАҚИДА

☑️ 10-савол:


Ижтимоий дорихонанинг хусусий дорихонадан фарқи нимада?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда тасдиқланган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (янги таҳрирдаги) Қонуни 21-моддасида:

Дорихона - дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига кириши айтиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги №334-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида" низомга кўра:

Ижтимоий дорихона — ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот ҳисобланади

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
COVID-19'ГA ҚAРШИ ДОРИЛAР ИМПОРТИ

☑️ 11-савол:


COVID-19'ни даволашда қўлланилувчи дори воситалари ва тиббий буюмларни кимлар Ўзбекистонга импорт қилишлари мумкин?

Жавоб:

Дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан COVID-19'ни даволашда қўлланилувчи дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш мақсадида импорт қилиш фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги №449-сон қарорига биноан:

Давлат рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ҳамда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхати тасдиқланган.

☝️ Маълумот учун, тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:

COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган рўйхатдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар)ни импорт қилганда 2021 йил 1 мартга қадар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ДОРИ НАРХЛАРИНИНГ ТАФОВУТИ

☑️ 12-савол:


Нега дори нархлари ҳамма дорихонада турлича?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ:

Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

☝️ Таъкидлаш жоизки, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, унга кўра:

дори шакли,
қадоқдаги сони,
дозаси,
концентрацияси,
ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларнинг электрон (онлайн) реестри юритилмоқда.

Маълумот ўрнида, дорихона томонидан турли дистрибьютерлардан ва ишлаб чиқарувчилардан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сони ҳамда миқдорига қараб хар ҳил улгуржи нархларда харид қилиниши, уларнинг чакана сотувдаги нархлари тафовутига сабаб бўлади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

☑️ 13-савол:


Фармацевтика фаолияти учун берилган лицензия муддати тугамоқда. Янги фармонга кўра, лицензия олмасдан фаолият юритсам бўладими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044 Фармонига биноан:

❗️2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади

Офтальмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика) фаолиятини лицензиялашда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ушбу фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартибини жорий қилиш орқали лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади

Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва улгуржи реализация қилиш фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялашда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш фаолиятини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан техник тартибга солиш, шунингдек, доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация фаолиятини лицензиялашда, доривор ўсимликларни рўйхатга олиш ва маҳсулотларни сертификатлаш тартибини жорий қилиш орқали лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ДОРИ НAРХЛAРИНИНГ AСОССИЗ ОШИРИЛИШИ

☑️ 14-савол:


Дорихонада дори воситаларининг нархлари асоссиз оширилганини қандай аниқлайман?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра:

👉 Сотиб олувчининг талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши лозим.

👉 Шунингдек, ушбу низомнинг 11-бандига кўра, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади.

👉 Aгарда сиз дорихоналар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибини бузилиши ва асоссиз равишда нархлар оширилганига дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг 1159 ишонч телефонига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги №284-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ:

☝️ Дорихоналар томонидан мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибини бузилиши қўпол равишда қонун бузилиши ҳолати ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келиши мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
​​ДОРИНИ ДОНАЛАБ СОТИШ ҲАҚИДА

☑️ 15-савол:


Дорихона ходими менга дори воситасини доналаб сотишни рад этди. Aйтингчи, бу тўғрими?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги №185-сон Қарори билан тасдиқланган "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 30-бандига мувофиқ, дори воситасини доналаб сотишга рухсат этилади.

Бунда жойлаш-ўраш материалида дори воситасининг:

номи,
серияси,
яроқлилик муддати
ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши керак.

❗️Дори воситасини бирламчи ўрами бузилган ҳолда бериш тақиқланади.

Бирламчи ўрам — дори воситаси билан бевосита алоқада бўлган контейнер ёки ўрам

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
СИФAТСИЗ ДОРИ ВОСИТAЛAРИ

☑️ 16-савол:


Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келганда кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак?

Жавоб:

Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябридаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги5229-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ташкил этилган.

👉 Агентликка, тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш билан бирга, фармацевтика тармоғини, шу жумладан фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқариш вазифаси юклатилган.

👉 Юқорилардагилардан келиб чиқиб, юртдошларимизга шуни маълум қиламизки, агар сиз давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келсангиз, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг @uzpharmagency_bot алоқа ботига ёки (71) 2340604 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтаман, аноним (муаллиф исми, шарифи, яшаш жойи кўрсатилмаган ёки сохта бўлган) мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонунига асосан кўриб чиқилмайди!

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда тасдиқланган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (янги таҳрирдаги) Қонуни 12-моддасига биноан, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
​​ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТГАН ДОРИЛАР

☑️ 17-савол:


Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганини қандай аниқласам бўлади?

Жавоб:

Дори воситаси, тиббий буюм ва тиббий техниканинг
:

Номи, серияси, чиқарилган шакли
ишлаб чиқарилган санаси,
ишлаб чиқарган мамлакат,
Давлат рўйхатидан ўтган рақами,
мувофиқлик сертификат берилган сана ва бошқа маълумотларни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги №185-сон Қарори билан тасдиқланган "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига кўра:

☝️ Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мувофиқлик сертификати билан манфаатдор шахсларнинг электрон ёки қоғоз шаклда танишишлари учун имконият яратиши шарт.

Шунингдек, ушбу Қарорнинг 2-иловаси 11-бандига кўра, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ДОРИНИНГ НОЖЎЯ РЕАКЦИЯСИ

☑️ 18-савол:


Уй шароитида даволанаётган бемор ўзи истеъмол қилган дори воситасининг ножўя реакцияси юзасидан кимга мурожаат қилиш керак?

Жавоб: «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан:

▪️Даволаш-профилактика муассасалари,
▪️дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи
▪️ва қўлловчи ташкилотлар
дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг (Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3000-сон) буйруғи билан тасдиқланган “Дори воситаларини қўллашда аниқланган ножўя таъсирлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга биноан:

Уй шароитида даволанган бемор ўзи истеъмол қилган дори воситасининг ножўя реакцияси юзасидан даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилганда, беморни қабул қилган врач унда кузатилган ёки аниқланган ножўя реакциянинг айнан у қўллаган дори воситасининг қўлланилиши оқибатида юзага келганлигига ишонч ҳосил қилса ушбу ҳолат бўйича 10 кун ичида хабарномани расмийлаштиради ва унинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилишини таъминлайди.

Бунда хабарноманинг мурожаат қилган шахсга қирқиб берилиши лозим бўлган қисми тўлиқ тўлдирган ҳолда мурожаат қилган шахсга бериб юборилиши лозим.

Қўлланилган дори воситасининг ножўя реакцияси:

анафилактик реакция,
Лайелл синдроми
ёки Стивенс-Джонсон синдроми билан боғлиқ деб хулоса қилинса
ёхуд бу ҳақда маълумот келиб тушса,
шунингдек унинг оқибатида инсон вафот этганлиги аниқланса хабарнома 1 кун ичида расмийлаштирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилиши лозим.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
​​ВИРУС БЛОКАТОРЛАР ҲАҚИДА

☑️ 19-савол:


Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра:

👉 Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.

👉 Маълумот учун, вирус блокатори - гигиена ашёси ҳисобланиб, ундаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди. Лекин коронавирусдан ҳимоя қилиши ҳақида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ:

қонунийлик,
аниқлик,
ишончлилик,
рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблардир.

👉 Ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланиб, бундай реклама тақиқланади (13-модда).

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
​​☑️ 20-савол:

Давлат шифохонасида хусусий дорихона очмоқчи эдим, лекин мумкин эмаслигини айтишди. Бу тўғрими?

Жавоб:

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 19 февралдаги 51-сон буйруғига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирилиги тизимдаги:

тиббиёт марказлари,
тиббиёт бирлашмалари,
шифохоналар,
клиникалар ва диспансерлар ҳудудлари ва биноларида дорихона ва дорихона филиалларини ташкил этиш тақиқланади❗️

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига биноан:

❗️Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали биоактив қўшимчалар, дори воситалари ва тиббий буюмларни тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали сотиш тақиқланади.

тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмаган жисмоний шахслар орқали;
хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали тармоқли маркетинг воситасида импорт товарларни олиб келиш ва сотишга йўл қўйилмайди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
ДОРИВОР ВОСИТAЛAРНИ ХAЛҚAРО ПОЧТA ОРҚAЛИ ЮБОРИШ

☑️ 21-савол:

Доривор воситаларни халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатса бўладими?

Жавоб:

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи (рўйхат рақами 2219-сон 18.04.2011) билан тасдиқланган "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари"нинг 3 иловасига мувофиқ:

▪️ Доривор воситаларни, тиббиёт мақсадларидаги маҳсулотларни (буюмлар) ва тиббиёт техникасини — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича жўнатишга рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матубот хизмати бош мутахассиси Л.Худоёров

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq
НАРКОЗ ДОРИСИ УЧУН РЕЦЕПТ

​​☑️ 22-савол:

Наркоз воситасини харид қилишим учун шифокор рецепти керак экан. Лекин шифокор рецепт ёзиб бермаяпти. Бу масалада кимга мурожаат қилишим керак?

Жавоб:

Рецепт ―
шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратларини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги электрон ёки ёзма шаклдаги кўрсатмаси ҳисобланади.

👉 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3277-сон) буйруғи билан тасдиқланган "Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 3-бандига мувофиқ, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши лозим.

👉 Мазкур низомнинг 13-бандига асосан, даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:

▪️ мижознинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;
▪️ Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларига
(орфан дори воситалари бундан мустасно);
▪️ фақат тиббиёт ташкилотларида қўллашга мўлжалланган дори воситалари, шу жумладан наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига.

☝️ Саволингиздаги вазият юзасидан даволовчи шифокор тўғри йўл тутганини маълум қиламиз

Каналга уланиш: 👇🏻
telegram.me/farmhuquq