Farg'ona shahar hokimligi
1.16K subscribers
2.11K photos
306 videos
7 files
603 links
Farg'ona shahar hokimligining rasmiy kanali
Veb-sayt:👉fargona.uz
Facebook:👉https://www.facebook.com/FargonaShaharHokimligi
Facebook:👉facebook.com/fargonashhokimi

Fuqarolar murojaati uchun:👉@fargona_murojaat_bot
Download Telegram
to view and join the conversation
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли "Кексалар маслаҳат гуруҳини ташкил этиш" ҳақидаги Фармони тахлил этилди ва маҳалладаги жиноятчилик, ажрим, ичкиликбозлик, низоли оилалар, вояга етмаганлар жинояти бўйича "1 нафар нуроний 5 нафар ёшга мураббий" тамойили асосида бириктириш ишлари олиб борилди. Жамоатчи нуронийларни фаоллигини ошириш, рағбатлантириш ва тасдиқланган режа асосида ички туризм бўйича нуронийлар ойлиги ташкилланган ва улар режа асосида Андижон, Наманган вилоятларининг зиёратгоҳларига боришлари таъминланмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлигида 2021 йил 22 ноябр куни шаҳар ҳокимлиги раислигида ўтказилган “Ҳокимлик соати” аппарат йиғилиши давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 24 ноябр кунидан 24 декабр кунига қадар “Оила муқаддас” шиори остида ажримларни олдини олиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси иштирокида ҳамда "Истиқлол", "Лолазор", "А.Қодирий", "Ўзбекистон", "З.Бобур" МФЙларидаги ажрим ёқасида турган оилалар билан сухбатлар ўтказилди. Жумладан, "Шодлик" МФЙ, Қўрғонтаги 121-уйда яшовчи Собировлар оиласи, "Хўжамағиз" МФЙ, Чинобод кўчаси Отахоновлар оиласи, "Ойбек" МФЙ, Олтин куз кўчаси Исроиловлар оиласи, "Истиқлол" МФЙ, А.Қодирий кўчаси 15а-уй 50-хонадонда яшовчи Махсумовлар оиласи, А.Қодирий кўчаси 92-уй, 50-хонадонда яшовчи Юнусовлар оилаларини яраштириш чоралари кўриб чиқилди, ҳамда "Истиқлол" МФЙ, А.Қодирий кўчаси 15а-уй, 50-хонадонда яшовчи Махсумовлар оиласи яраштирилди.
Фарғона шаҳар ҳокими томонидан 2021 йил 26 ноябрь куни Фарғона шаҳар 1-сектор штаби биносида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабулда рўйхатга олинган жами 31 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.
Қабул давомида 21 нафар фуқаронинг мурожаатлари (моддий ёрдам ажратиш, дори-дармон билан таъминлаш, ижра тўловини тўлаб бериш ҳамда ҳуқуқий тушунтириш ва тавсия бериш йўллари орқали) ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатлар бўйича белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг масалага дахлдор аппарат ходимлари, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан Президент қарорига мувофиқ етим болаларга уй-жой топширилди

Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5215-сон қарори ҳам бу тоифадаги болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимлиги масъуллари томонидан 2 нафар чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга замонавий таъмирланган, тўлиқ жиҳозланган уй-жой топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farg’ona shahrida "Ta’lim va kasb—2021" ko’rgazmasi o’tkazildi.

@hududtv
Жорий йилнинг 26 ноябр куни “Оила муқаддас” шиори остида АЖРИМНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдиллазов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 1-ўринбосари Д.Ходжаева, шаҳар бош отинойиси М.Ахмадалиева, ҳудуд имомлари, профилактика инспекторлари иштирокида "А.Қодирий" ҳудудига маҳаллаларда ажримни ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан кўп қаватли уйларнинг бошқарувчилари билан сухбат олиб борилди ҳамда муаммоси мавжуд нотинч ва ажрим ёқасида турган оилалар билан сухбатлар олиб борилди. "Лолазор" ҳудудида яшовчи ичкиликка ружу қўйган ака-сингил Маткаримовлар оиласи аниқланиб, наркология диспансерига даволаниши учун чора тадбирлар белгиланди. "Истиқлол" МФЙда яшовчи ажрим ёқасида турган Б.Махсумовлар оиласи билан яраштириш чоралари кўрилиб, оилани сақлаб қолишга эришилди. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ билан жойларга мевали дарахтлар экилди.