Марғилон шаҳрида бўлиб ўтаётган "Оналарга эҳтиром" фестивалининг вилоят босқичидан фоторепортаж
Видео: Фарғонада ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалида 80 ёшли онахон жонли ижрода қўшиқ айтиб, Озодбек Назарбековни ҳайратга солди
Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да “Оналарга эҳтиром” фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб, фарғоналик мўътабар онахонларга эҳтиром кўрсатган ва уларга бағишлаб қўшиқ айтган.
“Дарё” мухбирининг маълум қилишича, Озодбек Назарбеков ижросидаги қўшиқ тугаган пайтда кутилмаганда саҳнага бир онахон чиқиб келган. Онахон Ўзбекистон халқ артистининг қўлидан микрафонни олиб, жонли ижрода қўшиқ куйлаган.
Онахон ижросидаги қўшиқ тадбир иштирокчиларининг олқишига ва Озодбек Назарбековнинг ҳайратига сабаб бўлган.
“Мен қишлоғимга бориб мақтанаман. Озодбек Назарбеков билан ашула айтдим дейман. Мендан бахтли одам йўқ. Айланай, шу Озодбекни бир кўрсам, шу болани дийдорига бир тўйсам бўлди, деб ният қилгандим. Мана, Аллоҳ етказди. Мана, қизларимнинг ярми ашуламни ёмон кўрса, ярми айтинг она дейди. Э, бор-э, айтовраман дейман. Саксонга киряпман, айтоврайми? Товушим яхшими?”, – деб сўраган онахон Озодбек Назарбековдан.
Шундан сўнг онахон Озодбек Назарбековга: “Энди битта ашула айтинг, ўйинга тушаман, кейин кетаман”, – дея “Бағдодда нима гаплар” қўшиғини айттириб, ўзи рақсга тушган.
Маълум қилинишича, Озодбек Назарбековни ўзининг жонли ижроси билан лол қолдирган 80 ёшли Дорихон Абдуллаева вилоятнинг Ёзёвон туманидан бўлиб, ушбу фестивалда “Энг яхши алла ижрочиси” номинациясида иштирок этган.
Онахонга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров телевизор совға қилган.

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда
Хитойнинг Liaoning Lide компанияси томонидан Фарғона вилояти ҳудудида тахминий қиймати 700 миллион долларга етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Хитойнинг Liaoning Lide компанияси делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган.
Хитой компанияси Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилган.
Компания ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканлигини билдирган.
@fargonadaryouz

Фарғонада ёшлар фестивали ўтказилди
Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида спорт турлари бўйича вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақаларнинг финал босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, ўтказилган спорт мусобақаларида 10 мингга яқин ёшлар иштирок этган. Ғолиб спортчиларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ёш, ҳаваскор спортчиларни, ғолиб ва совриндорларни табриклаган.
Байрам тадбирида спортнинг шахмат, стритбол, мини футбол, кураш, волейбол, енгил атлетика ва Street Workout (кўча спорти) турлари бўйича ғолиблар тақдирланган.
Уларга вилоят ҳокими, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар, солиқ бошқармалари, вилоят прокурори, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигининг кубок, диплом ва эсталик совғалари топширилган.
Тақдирлаш маросимидан сўнг санъат усталари, таниқли хонандалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилган.

Данғарада янги мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди
Данғара туманида 2 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Маълум қилинишича, тумандаги “Санам” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Эски Шилдир маҳалласида жойлашган 13-мактабгача таълим ташкилоти учун 120 ўринли янги бино бунёд этилган.
Унинг очилиш маросимида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Хаджаева, Данғара тумани ҳокими Шуҳрат Тожиҳакимов ва сектор раҳбарлари қатнашган.
Қайд этилишича, шу куни тумандаги “Капасарой” маҳалла фуқаролар йиғинида барча қулайликларга эга бўлган 59-мактабгача таълим ташкилоти ҳам фойдаланишга топширилган. Бу орқали ушбу қишлоқда яшовчи 90 нафар кичкинтойларга сифатли таълим-тарбия бериш имконияти яратилган.

Учкўприкда замонавий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди
Учкўприк туманида аҳолига қулайлик яратиш ҳамда сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида қисқа муддатда замонавий тиббий-диагностика маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Қарийб 3 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган мазкур тиббий-диагностика марказида рақамли рентген, УЗИ ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. Клиника таркибида 20 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, дорихона, ошхона мавжуд.
Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан кардиология, педиатрия, стоматология, гинекология, терапия, узи-диагностика йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.
Янги клиникада бир кунда 100 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.

Фарғонада бозорда ўзганинг сумкасидан пул ва телефон ўғирлаган 36 ёшли аёл ушланди
Фарғона вилояти Қува туманидаги бозорда ўзганинг сумкасидан пул ва телефон ўғирлаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 27 май куни 57 ёшли Д.С. исмли аёл туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. У Бўстон кўчасида жойлашган бозорда қаровсиз қолдирилган сумкасидан 365 минг сўм пули ва қиймати 700 минг сўм бўлган телефонини ноъмалум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Ўтказилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 36 ёшли М.Д. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд оилаларнинг 10 нафар фарзандига хатна тўйи ўтказиб берилди
Ўзбекистон туманида мактабгача таълим ташкилотларининг 10 нафар тарбияланувчисига хатна тўйи ўтказиб берилди.
Тадбирда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, маросимда тўй болаларнинг ота-оналари, яқинлари меҳмон бўлишди.
Тўйда болаларга сарполар кийдирилиб, мактабгача таълим бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг велосипед ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, кичкинтойларга ўз кутубхоналарини ташкил этишлари учун “Академнашр” нашриёти томонидан 50 турдаги китоблар жамланмалари тақдим этилди.

Фарғона гилослари Сингапур супермаркетларида сотилмоқда
Тарихда биринчи марта ўзбек гилоси Сингапур бозорига етказилди. Фарғона вилоятида етиштирилган гилослар “Uz-segang” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Сингапурга экспорт қилинди ва ярим килолик қутиларда 8,8 доллар нархда Сингапур супермаркетларида сотилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга тайёрлашга ихтисослашган “Uz-segang” МЧЖ қўшма корхонаси “Глобал ГАП” халқаро сертификатига эга бўлиб, ушбу сертификат корхона томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга, шу жумладан, Европанинг исталган давлатларига тўсиқсиз экспорт қилиш имконини беради.
Ҳозирда корхона томонидан Кореяга ҳам катта ҳажмда гилос экспорти амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлиги кўмаги билан бунинг учун махсус чартер рейси ташкил этилди.

Бағдодда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қарийб 11 км ичимлик суви тармоғи тортилади
Бағдод туманининг “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Гулистон қишлоғида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Бугун ҳудуддаги 52 та хонадонга оби ҳаёт кириб борди.
Дилрабо Аталикова оиласи билан 3 йилдан буён шу қишлоқда яшайди. Бу томонларга кўчиб келибдики, ичимлик сувини нақд пулига сотиб олган, ё бўлмаса, 2-3 чақирим масофадан ташиб келтирган. Унинг ўзи бу ҳақда шундай дейди:
- Жуда оғир шароитда яшадик. Сувни эшак араваларда ташиб ичганмиз. Гоҳида бир челак сув сотиб олиш учун пул тополмаган кунларимиз ҳам бўлган. Томорқани-ю айтмасангиз ҳам бўлади. Битта гиёҳ ундиролмасдик. Эккан дарахтларимиз мевасидан болаларимиз ермикан, деб жонимиз ҳалак эди. Худойимга айтганимиз бор экан, минг шукр. Бугун меники каби шу депарадаги 50 дан ортиқ ҳовлида сув тушди. Жудаям бахтиёрмиз. Севинчимиз ичимизга сиғмай кетяпти. Қўни-қўшнилар бир-бирини табриклашиб, “сув байрами” қилиб юришибди. Шу ишларнинг бошида турган Президентимизга раҳмат.
“Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича Гулистон қишлоғида 10.8 км масофада тармоқ тортиш, 2 та тик артезиан қудуғи ва 300 метр/куб сиғимга эга бўлган сув сақлаш иншооти қурилиши режаланган.
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи Зафаржон Усмоновнинг маълумқилишича, ҳозирга қадар 5.5 км масофада тармоқ тортиш ишлари якунланди.

Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлимига раҳбар этиб тайинланди
Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлимига раҳбар тайинланди.
Қайд этилишича, Фарғонада Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов иштирокида йиғилиш ўтказилган ва унда ташкилий масала кўрилган.
Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлимига хонанда Отабек Мамазоитов раҳбар этиб тайинланган.

Фарғонада бир кечада 3 та ЙТҲ юз берди. Скутер ва велосипед ҳайдовчилари вафот этди
2 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Турон кўчасида пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, Cobalt автомобили йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтишга уринган вояга етмаган пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи оғир бўлиб, у жонлантириш бўлимида.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, шу куни тунда Ўзбекистон туманида «Қумбосди» қишлоғи ҳудудида ҳам йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
4Р-154 Қўқон—Яйпан—Исфара давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 6-километрида Damas ҳайдовчиси йўлнинг ўзига нисбатан чап қисмидан ўнг томонига ўтаётган скутерни уриб юборган. Скутер ҳайдовчиси шифохонага юборилган, бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, жабрланувчи вафот этган.
Бундан ташқари, шу куни Данғара тумани «Сарам» МФЙ ҳудудидан кесиб ўтган 4Р-150 автомобиль йўлида Spark бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган. Велосипед ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Turkish Airlines Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди
Turkish Airlines 8 июнь куни Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бортида 165 нафар йўловчи билан Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнган самолёт тантана билан кутиб олинган. Фарғона халқаро аэропорти директори Тимур Халилов ва Turkish Airlines’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Қаҳриман самолёт трапи олдида рамзий лентани қирқди.
Хабарда айтилишича, «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпаниясига Истанбул—Урганч—Истанбул ва Истанбул—Фарғона—Истанбул йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган. Аммо эпидемиологик вазият ёмонлашуви ҳамда Туркия ҳукумати томонидан 3 ҳафталик локдаун эълон қилингани сабабли май ойида ушбу мамлакатга амалга ошириладиган қатор рейслар бекор қилинганди.
Turkish Airlines самолётлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Истанбул—Фарғона—Истанбул йўналишида қатновларни амалга оширади.

Фарғонадаги 3 та хонадонда ёнғин содир бўлди. 6 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
Фарғонада кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди, ўт яна икки хонадонга ҳам ўтиб кетди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилинишича, 2021 йилнинг 7 июнь куни соат 10:05 да Фарғона шаҳар «Бобур» МФЙ Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган 28-уйнинг 62-хонадонида ёнғин бўлаётгани юзасидан хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига махсус бўлинмалар соат 10:15 да, яъни 10 дақиқада етиб борган ва 10:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида 62-хонадон балконининг 8 квадрат метр қисмидаги уй жиҳозлари ёниб кетган. Шунингдек, ёнғин юқори қаватлардаги яна икки хонадонга ҳам тарқалган. Натижада, 66 ва 70-хонадонларнинг балконлари ҳам зарар кўрган. Ёнғиндан уйларнинг 120 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин қутқарувчилари томонидан 6 нафар фуқаро қутқарилган ва тез тиббий ёрдам хизматига етказилган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг қўшимча қилишича, ёнғинда куйиш, тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қўқонда “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони ўтказилмоқда
Қўқон университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси билан ҳамкорликда ташкил этилган “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафонининг ҳудудий босқичига старт берилди.
Марафоннинг очилиш маросимида Қўқон университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори Шерзод Мустафақулов, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ва Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси директори Олимжон Тўйчиев иштирок этди.
Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси Бош директори ўринбосари Aкбархон Собирхонов томонидан “TechnoWays“ марафони тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Технологик ривожланиш марафони доирасида тажрибали спикерлар томонидан маърузалар, тренинглар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Aндижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалари, кўнгилли ёшлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этаётган технологик ривожланиш марафони 10 июнга қадар давом этади.

Учкўприк туманида замонавий ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси ташкил этилади
Учкўприк туманида 15 гектар майдонда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси ташкил этилади.
Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган.
Қарор билан, енгил саноат соҳаси салоҳиятини янада ошириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, олиб борилаётган ислоҳотларга ва замон талабига тўлиқ жавоб берадиган енгил саноат марказини ташкил этиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва “Микрокредитбанк” АТБ таклифи асосида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси ташкил этиш белгиланган.
15 гектар майдонда барпо этиладиган янги комплексда ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконлари, логистика маркази, кичик савдо расталари ва қўшимча хизмат кўрсатиш масканлари ташкил қилинади.
Йирик ва замонавий енгил саноат мажмуасида 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо растаси ташкил этилиши кўзда тутилган.
Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси фойдаланишга топширилиши натижасида ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва логистика йўналишларида 7 минг 700 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон туманилик спортчи профессионал боксдаги илк жангида ғалаба қозонди
Тошкент шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди. Ушбу бокс кечасида профессионал боксдаги илк жангини ўтказган Ўзбекистон туманилик Асрорбек Раҳимов ғолибликни қўлга киритган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, кечанинг илк жангида рингга кўтарилган Асрорбек Раҳимов клубдоши - "Аҳмад Ўзбекистон" клуби вакили Исмоилжон Холиқов билан ўзаро тўқнаш келган. 4 раундга мўлжалланган жангда Асрорбек Раҳимов очколар эвазига ғалаба қозонган.
Қайд этилишича, 22 ёшли Асрорбек Ўзбекистон туманининг Даҳанақақир қишлоғида истиқомат қилади. У 13 ёшидан бокс билан шуғулланиб келади.

Фарғоналик аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди
Фарғона шаҳридаги «Хўжамағиз» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ғанижон Одилов ва Мунаввархон Одилова хонадонида бир йўла тўрт нафар эгизак фарзанд – уч ўғил ва бир қиз дунёга келди.
Қайд этилишича, чақалоқларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола деб исм қўйилган. Одиловлар оиласида 2016 ва 2018 йилда ҳам қиз фарзандлар дунёга келган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқлар соғлом, улар зудлик билан жонлантириш бўлимига ўтказилган ва керакли муолажалар қилинган.
Фарғона шаҳар ФҲДЁ бўлими ходимлари чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни туғруқхонанинг ўзида сайёр тартибда топширган.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 июнь кунига қадар Фарғона вилоятида 35 минг 125 нафар бола дунёга келган.

Фарғонада вилоят суди раиси кубоги учун мини-футбол мусобақаси ўтказилди
Фарғонада вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича вилоят суди раиси кубоги учун мусобақа ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Қайд этилишича, мусобақада Фарғона вилояти маъмурий суди, вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича Фарғона минтақаси судлари, жиноят ишлари бўйича Қўқон минтақаси судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар ва иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судлари ходимларидан иборат 8 жамоа иштирок этган.
Таъкидланишича, Фарғона вилояти суди раиси кубогини Фарғона минтақаси судлари жамоаси қўлга киритган. Мусобақа ғолибларига тегишли даражадаги диплом, кубок ва медаллар тантанали тарзда топширилган.

Фарғонада 29 ёшли эркак қўшни келинни пичоқлаб ўлдирди
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 29 ёшли эркак қўшни келинни пичоқлаб қўйди. Аёл шифохонада вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири сўровига кўра вилоят прокуратураси маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 22 июнь куни Ёзёвон туманида яшовчи 1992 йилда туғилган Н.У. қарзларидан қутилиш мақсадида қўшниси И.С.дан 2 минг доллар пул олган. Шундан сўнг Н.У. қўшнисининг уйида кўп миқдорда пул бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. У 23 июнь куни, тахминан, соат 10:00 да қўшнисиникида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, унинг хонадонига ғайриқонуний тарзда кирган. Хонадондаги мол-мулкларни яширинча қўлга киритмоқчи бўлган вақтида қўшни келин М.Қ. келиб қолган.
Н.У. қилмиши ошкор бўлишидан қўрқиб, қўшни келинга пичоқ билан ҳужум қилиб, танасининг турли соҳаларига тан жароҳатлари етказган. М.Қ. фаол қаршилик кўрсатиб, қўшниларни ёрдамга чақиргани учун Н.У. ҳодиса жойидан яширинган.
Фуқаро М.Қ. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
2021 йил 23 июнь куни мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман прокуратураси томонидан У.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми «и» банди (таъмагирлик ниятида қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси 3-қисми «в», «г» (уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда баданга оғир шикаст етказиб, босқинчилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови устидан вилоят прокуратураси назорат ўрнатган.
@daryo_live