Фарғона | Daryo.uz
14 subscribers
74 photos
6 videos
66 links
Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар канали

Хабар юбориш учун: @daryogamurojaatbot
Download Telegram
​​Ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 минг 100 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
 
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
 
Тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ғ. бошқа бир фуқаро Ш.Н.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг бирига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш ва 1-курсни тугатгани тўғрисида маълумот қилдириб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
​​80 дона телевизорнинг ноқонуний сақланишига чек қўйилди
 
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “ЯМА” тадбири ўтказилди.
 
Тадбир давомида фуқаро Р.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 138,7 миллион сўмлик жами 80 дона телевизор борлиги аниқланди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.