Фарғоналик эркак аёл ҳайдовчига тегишли Gentra’га тош отиб, унга зарар етказди
Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак Gentra автомашинасини тош билан уриб, ойналарини синдираётгани акс этган видео тарқалди. «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, ҳолат Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида содир бўлган.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 10 январь куни Олтиариқ тумани «Қапчуғай» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Х. ўз хонадони олдида З.М., Г.К. ва С.М. исмли аёллар билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолган.
Жанжал вақтида аёллардан бири М.Х.га тегишли Matiz автомашинасининг ойналарини синдириб, зарар етказган. Шунинг учун М.Х. аёлларга тегишли Gentra’ни тош билан уриб, ойналарини синдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан тайинланган судга оид тиббий экспертиза хулосасида беш нафар фуқаро енгил тан жароҳати олгани қайд этилган. Терговга қадар текширув давомида Matiz автомашинасига 1 миллион 547 минг 709 сўм, Gentra’га эса 8 миллион 964 минг 254 сўм миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Фуқаролар М.Х., С.М., Г.К. ва З.М.нинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) ва 61-2-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш)даги маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судига юборилган.
Бундан ташқари, томонлар ўртасидаги мол-мулк масаласи юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада фермер хўжалиги ерини 7,5 минг долларга сотиб юборган кадастр ходими ва унинг шериги аниқланди
Фарғона туманида фермер хўжалиги ер майдонини сотиб юборган собиқ кадастр ходими ва унинг шеригига жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида Кадастр агентлигининг Фарғона тумани филиали мутахассиси С.О. филиалнинг собиқ ходими, муқаддам Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан судланган Г.Р. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигига тегишли ерни сотиб юборгани аниқланган.
Улар «А.О.» фермер хўжалигининг 1,5 гектар очиқ ер майдонининг 18 сотихида гўёки иккита 9 сотихли уй-жой мавжудлиги ҳақида сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаган ва ушбу 18 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 7,5 минг долларга сотган. Текширув давомида С.О ва Г.Р. томонидан 200 доллар қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram
Prokuratura Departamenti
Фарғона туманида фермер хўжалиги ер майдонини сотиб юборган кадастр ходими ва унинг шериги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Кадастр агентлигининг Фарғона тумани филиали…

Фарғонада профилактика инспекторига тан жароҳати етказган маст фуқарога жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида профилактика инспекторига тан жароҳати етказган маст фуқарога жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани «Дўстлик» МФЙ Мингбулоқ кўчасида яшовчи 43 ёшли Ж.Ж ҳамқишлоғи 31 ёшли Р.М билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада фуқаро Ж.Ж тан жароҳати олиб, Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Шундан сўнг туман ИИБга олиб борилган Р.М маст ҳолда профилактика инспектори Ф.О.нинг хизмат хонасида ўзини бошқача тутиб, профилактика инспекторини турли ноўрин сўзлар билан ҳақорат қилган. Унга фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳи халқаро талабларга мос спорт аренасига айланмоқда
Фарғона шахрининг асосий спорт мажмуаси бўлган “Истиқлол” ўйингоҳида 2022 йилнинг январь ойидан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Майдонни янгилаш мақсадида хориждан 4 фаслга мослашган 2 хил турдаги “Turfline Е ” хамда “Genta” майса уруғлари олиб келиб экилиб, парваришлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Асосий футбол майдони остида жойлашган дренаж тизими тўлиқ янгиланди, футбол майдонини суғориш учун Европа стандартларига мос келадиган автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди.
Чимни парваришлаш учун хориждан янги замонавий махсус техника воситалари олиб келинди. Футбол майдонини ёритгичларига ҳам AFC ( Осиё Футбол Конфедерацияси) талабларига мос келадиган 1800 люкс қувватига эга лампалар ўрнатилмоқда.
Шунингдек, футбол майдони атрофида жойлашган югуриш йўлакчалари хам қайта таъмирланмоқда. Умумий биноларни хам таъмирлаш кўзда тутилган.
20.000 томошабин сиғимига эга стадионда 2022 йилги Суперлига баҳсларининг иккинчи давраси ўйинлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фарғоналик ота икки фарзандининг алимент пули ўрнига уй ҳадя қилди
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро К.А. икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ундирилиши белгиланган алимент ўрнига уй совға қилди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро судининг 2021 йил 10 августдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.А.дан ундирувчи К.З. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.
Фуқаро собиқ турмуш ўртоғи К.З. билан келишган ҳолда икки нафар фарзанди вояга етгунига қадар тўланадиган алимент пуллари эвазига Фарғона шаҳрида жойлашган квартирани собиқ турмуш ўртоғининг номига ўтказиб беришини маълум қилган.
2022 йилнинг 31 март куни алимент иши бўйича тарафлар ўртасида мазкур хонадон 211,2 миллион сўмга баҳоланиб, К.З.нинг номига ўтказилиши бўйича нотариал идорада тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ундирувчи аризаси билан ушбу ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.

Япониялик инвесторлар томонидан Экошаҳар ҳудудида меҳмонхона-резиденция ва савдо-туризм мажмуаси барпо этилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.
Учрашувда вилоят ҳокимига “Микадо девелоп анд инвестмент” компанияси томонидан Фарғонада қад ростлаётган Экошаҳар ҳудудида меҳмонхона-резиденция ва савдо-туризм мажмуаси барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди.
Лойиҳага кўра, мажмуа 4 қаватли япон саройлари меъморчилигидаги люкс меҳмонхона, 60 блокдан иборат ҳар бирининг майдони 50 метр квадрат бўлган савдо дўконлари ҳамда уларнинг уст қаватида 60 та апартамент, япон боғи, бассейн, сауна, спа-салони, конференциялар залидан иборат бўлади.

Фарғонада жорий йилда 2 минг 233 тонна “кумуш тола” етиштирилади
Ўтган йили вилоятда 37 259 қути ипак қурти парваришланиб, 2 минг тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмони уйилган бўлса, бу йилги мавсумда 39168 қути ипак қуртидан 2233 тонна ҳосил етиштириш мақсад қилинди.
Жорий йилда 60 минг қути саноат ва 2,5 минг қути элита ипак қурти уруғи тайёрланиши ҳам режалаштирилган.
Ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш учун 23 млн туп тут дарахтлари мавжуд 3 690 гектардан ошиқ тутзорлар 4500 нафардан ортиқ аҳолига оилавий пудрат шартномаси асосида тақсимлаб берилган.
Вилоят бўйича 2020 йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумида 12 млндан зиёд тут кўчатлари экилган бўлса, 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 13 млн тупдан зиёд тут кўчатлари ўтқазилган.

83 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди
МИБ Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида қарздор “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОЗА ҲУДУД” ДУКдан 46 нафар ишчиси фойдасига 83 480 620 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банк ҳисобрақамлари, автотранспорт ва кўчмас мулкларига банд сольиниши натижасида “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОЗА ҲУДУД” ДУКдан ишчилари фойдасига 83 480 620 сўм тўланмаган иш ҳақлари ундирилди.

Боғдод туманида қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари 1 500 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини қайтарди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Қ. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга ва ўғли Х.нинг номига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,35 гектардан ер майдони ажратиб бериш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.
Текширув давомида Р.Қ. томонидан 500 АҚШ долларини қайтаргани протсессцуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 минг 100 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ғ. бошқа бир фуқаро Ш.Н.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг бирига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш ва 1-курсни тугатгани тўғрисида маълумот қилдириб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

80 дона телевизорнинг ноқонуний сақланишига чек қўйилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “ЯМА” тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Р.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 138,7 миллион сўмлик жами 80 дона телевизор борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.