Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali
1.5K subscribers
7.78K photos
1.16K videos
7 files
2.46K links
Telefon raqami: 73-249-07-00

Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA
Download Telegram
Forwarded from Aziza Zairova
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Япония божхона хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Токио шаҳрида бўлиб турибди.

Расмий ташриф доирасида Божхона қўмитаси Раиси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг катта вице-президенти Миядзаки Кацура билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Божхона қўмитаси Раиси Ўзбекистон божхона хизмати билан бевосита ва кўп йиллик самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик билдириб, илғор технологияларни жорий этиш орқали кадрлар тайёрлаш ва техник қайта жиҳозлаш борасидаги JICAнинг улкан ёрдамини юксак қадрлашини таъкидлади.

Ҳусусан, Япония ҳукуматининг грант лойиҳаси доирасида тақдим этилган йирик ўлчамли сканерлаш ускуналари ёрдамида оҳирги 3 йилнинг ўзида 600 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ҳамда аниқланган 75 та ҳолатда қиймати 9 млрд.сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.

Бўлиб ўтган учрашув Божхона қўмитаси ва JICA ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини очиб беришга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув доирасида божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида чегара божхона постларини божхона назоратининг техник воситалари билан жиҳозлаш, Япониянинг етакчи илмий марказларида хавфларни бошқариш, божхона аудити, маълумотларни таҳлил қилиш ва бошқа илғор соҳалар бўйича доимий амалиётлар, малака ошириш курслари ва қўшма илмий лойиҳаларни ташкил этиш каби кўплаб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Японияга амалга оширилган амалий ташриф доирасида Япония Божхона-Тариф бюроси Бош директори Эдзима Кадзухико билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Божхона қўмитаси Раиси икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган узоқ йиллик ҳамкорликни юксак қадрлашини қайд этиб, Ўзбекистон ва Япония божхона хизматлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад эканлигини таъкидлади.

Ҳозирги кунда икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам асоси бўлиб, 2019 йилда имзоланган “Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битим хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳамкорлик доирасида ўтган 2023 йилнинг ўзида Ўзбекистон Божхона қўмитасининг 10 нафар ходими Япония божхона хизматида амалиёт ўташди.

Ушбу учрашув иккала мамлакат божхона хизматлари тарихидаги мазкур форматдаги илк учрашуви бўлганлиги боис, Божхона қўмитаси Раиси Ўзбекистон божхона хизмати, эришилган ютуқлар ва амалга оширилган ислохотлар тўғрисида атрофлича маълумот тақдим этди.

Иккала мамлакат раҳбарлари томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни давом эттириш мақсадида профессионал таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, божхона лабораториялари ўртасида фаол ҳамкорликни кенгайтириш, Ваколатли иқтисодий оператор дастурларини ўзаро тан олиш, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашишни йўлга қўйиш каби ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга йўналтирилган таклифлар билдирилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#pozitiv

Унинг 16 та боласи божхонада ишлайди! Шу ҳолида Озарбайжондаги мусобақада 1-ўринни олган. Лекин, қанча довюрак бўлмасин, қон топширишдан қўрқар экан. 😁

Келинг, яхшиси бу ҳақида унинг ўзи гапирсин!
Жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режасини амалга ошириш доирасида Божхона қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси масъул вакиллари ўртасида видеоконференция форматида йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ҳамкорлик режасининг ҳар бир банди бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан фикрлар алмашилди.
#tezkor

❇️ 270 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва Божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ходимлари Шахсий хавфсизлик шўъбаси ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона туманида навбатдвги тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ушбу туман ҳудудида ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси фуқаро яшаш хонадони олдига тўхтаган вақтида ушланиб, автотранспорт воситаси ва хонадон белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 367 млн. сўмлик 2 турдаги жами 270 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

🔎 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram | 🔹You yube