❇️ Божхона хизматида кинологиянинг ўрни беқиёс. Кинологлар ва уларга бириктирилган хизмат итлари ёрдамида товарлар ва транспорт воситалари тез ҳамда сифатли божхона назоратидан ўтказилиши таъминланади. Улар ёрдамида четдан гиёҳвандлик воситалари, қуроллар ва уларнинг ўқ-дориларини ноқонуний олиб кирилишини, шунингдек валюта қимматликларини четга ноқонуний олиб чиқилиши аниқланиб ўз вақтида чек қўйилмоқда. Бу борада кинология хизматининг сифатини янада ошириш мақсадида кинологлар ва уларнинг хизмат итларини рағбатлантириш тизими жорий этилди. Жорий йилда хизматда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ Фарғона вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган кичик инспектор кинологларга бириктирилган хизмат итлари “Хизмат ити нишони” билан рағбатлантирилди. Рағбатлантирилаётган хизмат итлари томонидан 5 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ва 1 дона ов қуролининг ноқонуний сақланиши ҳамда 55 минг АҚШ долларига тенг валюта қимматликларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ҳолатлари аниқланган. Ушбу натижаларга эришган хизмат ити бириктирилган кинологларга “Хизмат ити нишони” топширилди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️ Яхшидан боғ қолар !
🌳 Давлатимиз раҳбари бошчилигида шу йил 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Жорий йилнинг 25 октябрдан 1 декабргача мамлакатимизда "кузги дарахт экиш мавсуми" деб эълон қилинди.
✅ Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Фарғона “Саховат” интернат уйида "кузги дарахт экиш мавсуми" доирасида бир қатор дарахт ва гул кўчатлари экиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштиришга қаратилган ҳашарлар ўтказилиб келинмоқда.
✅ Бугун ҳам Фарғона “Саховат” интернат уйида ташкил этилаётган манзарали дарахтлар ва гуллар экилаётган яшил ҳудудга бошқарманинг “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан 20 дан ортиқ япон сакураси манзарали дарахт кўчатларини экиб яшил ҳудуд ташкил этилишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.
📹👉Farg’ona viloyati bojxona boshqarmasi telegram kanali 👇👇👇
https://t.me/fargonabojxonaboshqarmasi

#tezkor
❇️ 407 миллион сўмлик пиротехника воситалари сақланаётган хонадон фош этилди
✅ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
❗️ Натижада, хонадонда ҳовлисида техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солган ҳолда сақланаётган хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 407 миллион сўмлик 2 турдаги жами 5 мингдан зиёд пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
🔎 Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📹👉Farg’ona viloyati bojxona boshqarmasi telegram kanali
Kanalga ulanish👇👇👇

#qonunchilikdagi_yangilikjlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 ноябрда ПФ-198 сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга биноан, 2025 йил 1 январга қадар:
✅ кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари (ТИФ TH кодлари 3919 108 000 ва 3921906 000) божхона божидан озод этилди;
✅ ип-калава ишлаб чиқарувчиларга Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт ҳаражатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
✅ 2024 йил 31 декабрга қадар ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади;
2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур булган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

2026 йил 1 октябрга қадар импорт қилишда божхона божидан озод қилинаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур булган айрим товарлар рўйхати

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида божхона органлари томонидан уюшқоқлик билан манзарали, мевали ва бута кўчатларини экиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Қуйида ҳудудларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишинг:
✅ Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ховособод” чегара божхона пости ва бошқармага бириктирилган Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ҳудудларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
✅ Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Чуқурсой" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 300 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
✅ Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари Нурота туманидаги “Мурувват” интернат уйида навбатдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга оширишди.
✅ Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Риштон туманида йўл ёқаларига ҳудуд иқлими ва манзарали соя берувчи дарахт экишга алоҳида эътибор қаратилиб жами 400 дона япон сафораси ва каталпа манзарали дарахт кўчатлари экилди.