Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali
1.51K subscribers
7.89K photos
1.18K videos
7 files
2.49K links
Telefon raqami: 73-249-07-00

Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA
Download Telegram
❇️ Ҳалол тадбиркор – элга мададкор
#очиқ_мулоқот
#Ҳалол_тадбиркор_элга_мададкор
Мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори ижроси юзасидан амалиётга жорий этилган “Божхона ва юк операциялари” тизими ҳам бунинг яққол мисоли ҳисобланади. Мазкур тизим орқали юк операцияларини амалга оширишда божхона омбори эгаларига кўплаб ваколатлар берилиши, ўз навбатида уларга катта масъулият юкламоқда.
Шу муносабат билан, Фарғона вилояти божхона бошқармасида божхона омбори эгалари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш, божхона назорати остида ўтказиладиган божхона ва юк операцияларини қонунчилик талаблари асосида амалга ошириш ҳамда эркин муомалага чиқарилмаган товарларни омбор ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда ҳамкорлик, шунингдек давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларини тўлиқ тўланишини таъминлаш ҳамда бундай вазиятларда ходимлар, тадбиркорлар ҳамда омбор эгалари ўртасида коррупция каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи 21 та лицензияга эга божхона омборлари мудири ва масъул ходимлари иштирок этдилар. Тадбир давомида омбор эгаларига божхона омборига жойлаштирилган товарларни божхона органининг рухсатисиз бериб юбормаслик, лицензия талабларига қатъий амал қилиш, турли салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича тушунтиришлар берилди.
#tezkor

❇️ 113 грамм заргарлик буюмларини яшириб олиб кирилишига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Равот” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали қўшни давлатдан ҳаракатланаётган фуқаро ҳамда унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаро Ю.Р.нинг қўл сумкасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, қиймати 51 миллион сўмлик 113 гр. заргарлик буюмлари ва унинг бўлаклари борлиги аниқланди.
🔎 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📹👉Farg’ona viloyati bojxona boshqarmasi telegram kanali

Kanalga ulanish👇👇👇

https://t.me/fargonabojxonaboshqarmasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farg’onada 1kg.ga yaqin giyohvandlik moddalarini 13 ming AQSH dollariga sotmoqchi bo’lganlar ushlandi.

@hududtv
20 май — Бутунжаҳон асаларичилар куни

Табиий асал
(Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги коди - 0409 00 000 0)

2022 йилда юртимизда етиштирилган 68,3 тонна миқдоридаги табиий асал маҳсулотлари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, АҚШ, Корея, РФ, Тожикистон, Япония каби давлатларга экспорт қилинган.

Асалари пакетлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги коди - 0106 41 000 2)

2022 йилда юртимиздан хорижга 265 941 дона асалари пакетлари экспорт қилинган бўлса, 2023 йилнинг 4 ойида бу кўрсаткич 238 902 донани ташкил этди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

Вазият 24|Фарғонада гиёҳванд моддалар савдоси олди олинди
#20may #uzbekiston24

📹👉Farg’ona viloyati bojxona boshqarmasi telegram kanali

Kanalga ulanish👇👇👇

https://t.me/fargonabojxonaboshqarmasi