Excel Hacks
8.54K subscribers
180 photos
222 videos
17 files
435 links
Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз.

Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course
1С видеокурси: @Darslar1C


Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses
Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses
Download Telegram
Excel ҳақида 5 та факт:

▫️Excel листида 17 179 869 184 та ячейка мавжуд.
▫️Ячейкага 32 767 та символ ёзиш мумкин.
▫️Excel дан 1.2 млрд аҳоли фойдаланади.
▫️4 000 000 000 формула бир дона ячейкага боғлиқ бўлиши мумкин
▫️Excel да 2 000 дан зиёд формулалар мавжуд.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
У хам бўлса дастурчи ... 🤓

Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Excel дан Word га жадвални осон ва қулай кўчириш усули.

Excel
жадвалларини Word га оддий усул билан кўчирганингизда унинг кўриниши тўлиқ сақланиб қолмайди, қолаверса жадвал ўзгарганда уни такроран кўчиришга тўғри келади.

Жадвал динамик бўлиши ва кўринишини сақлаб қолиши учун қуйидаги усулдан фойдаланинг:

1️⃣ Excel дан жадвал диапазонини "Копировать" қилинг;
2️⃣ Word файлида "Вставка" командасидан "Специальная вставка" танланг;
3️⃣ "Специальная вставка" параметрларини "Связать с" ва "Лист MS Excel" га ўзгартиринг.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш авлод АйТини жадал ўзлаштираётган бир пайтда айрим кетмон «илғор» фойдаланувчилар ҳалигача янги қаторга ўтиш учун 88 та пробел босиб ётибди.🥴


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Excel да сайтлардаги маълумотларни юклаш ва янгилаш намунаси. (тўлиқ овозли дарслар видеокурсда)


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Японияда қўйилган ҳайкал.

Ҳайкалда китобни кўп ўқувчи боланинг тарозида оғир босиши акс эттирилган.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Креслога ўтириб
Кетамиз ўпириб
🥴


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш кунлари сонини аниқлаш. 📅

ЧИСТРАБДНИ.МЕЖД - белгиланган даврда иш кунлари сонини ҳисоблашда қўлланиладиган функция. (Календарь қучоқлаб санаб ўтириш шарт эмас😌)

Функция 4 та аргументдан иборат (3 ва 4 чи аргументларни белгилаш шарт эмас), булар:

=ЧИСТРАБДНИ.МЕЖД(нач_дата;кон_дата;[выходные];[праздники])

нач_дата - давр биринчи куни;
кон_дата - давр охирги куни;
[выходные] - дам олиш кунлари, рўйхатдан танланади (дам олиш кунлари шанба-якшанба бўлса белгилаш шарт эмас);
[праздники] - байрам кунлари, бир неча ячейкалар танланиши мумкин (белгилаш шарт эмас).


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Бу постни ўқидим — нотўғри солиштирув. Никита айтаётган* қарама қаршилик, равшанки, мавжуд эмас. Лекин худди Никита каби, бизни давлатчилик анъанамиз фикрлайди. Яъни Никитанинг хато фикрлаш модели — жуда оммалашган. Қандайдир маънода Никитанинг фикри — Ўзбекистондаги охирги 31 йилдаги ривожланиш ҳақидаги фикрни кўзгуси. Шу ҳақида ўйлаб кўрмоқчиман.

Биламиз, кўпчилик учун, ялпи ички маҳсулот рақами — қизиқ эмас, ортиқча абстракт ёки тушунарсиз кўринади. Лекин ўқитувчиларни ойликлари, мактабдаги шароитлар ёки катта бир стадион эса жуда кўзга кўринади. Шунинг учун ҳам, шартли ҳокимлар доим катта-катта қурилишлар қилишади, болалар учун байрам қилишади ва ҳоказо. Сабаби оддий — уни кўрсатиш мумкин. Журналистлар келиб кўради, расмга олади, телевизорда янги бино ҳақида репортаж берса бўлади, хуллас кўринади. Лекин, иқтисодий ривожланиш ёки таназзул дарров кўринмайди. Агар шартли ҳоким, одамларни мулкларини бузиш натижасида ҳуқуқий муҳитни ёмонлаштириб, 500 миллионлик потенциал иқтисодий маблағни йўқ қилиб юборса — ҳеч нарса кўринмайди. Лекин ўша ҳоким, халқ пулини сарф қилиб 40 минг долларга етимхонани томини янгилаб берса — жуда кўринади.

Ўқитувчилар баланд ойлик оладиган мамлакатлар, ёки болалар учун зўр шароити бор мамлакатларни умумий ўхшаш жойи битта — Ялпи Ички Маҳсулоти. Ўзбекистондек ялпи ички маҳсулотга эга бирорта бир мамлакат йўқки — мактаблари бизникидан анча яхшироқ ёки ўқитувчилари ойликлари анча баландроқ, ёки шароитлар яхшироқ. Тўғриси, агар даромадимизга қараб гапирсак, бизда нисбатан аҳвол яхши.

Шунинг учун, Никитанинг фикрлаш модели бизни иккала томондан орқага тортади. Тўғри, биздаги давлатчилик фикри худди Никитадек, иқтисодий ўсишга тупуриб қўйган, мана яқинда яна импортга чекловлар қўйишмоқда. Бу нарса миллиардлаб долларга халқни қашшоқлаштиради, ҳеч кимга керак бўлмаган ўлчов — ялпи ички маҳсулотни ўсишини секинлаштиради, лекин ҳеч кимга кўринмайди, ҳеч кимни иши йўқ. Эвазига болалар учун хайрия концерти қилиб беришса — жуда кўзга кўринади, мақтов ҳам эшитишади.

Шу фикрлашимиз, алал оқибат, ҳеч қачон ўқитувчиларни ойликлари ошмаслигига, ёки ҳали ҳам, Ўзбекистондаги 1/3 мактабларда оқар сув ва канализациялик туалет бўлмаслигига олиб келмоқда. Нега мактабда сув йўқ деб сўрасангиз, жавоб оддий — пул йўқ. Нега ўқитувчи кам ойлик оладими? Унга ҳам пул йўқ. Нега пул йўқ деб сўрасангиз эса жавоб мавжуд — чунки биз камбағал мамлакатмиз. Қандай биламиз камбағаллигимизни? Ялпи ички маҳсулотга қараб!

Агар биз ҳақиқатдан болаларимиз яхши мактабларда ўқишини хоҳласак, ўқитувчиларимиз ҳақиқатдан ҳам ҳурматга лойиқ касб бўлиб, катта ойлик олишини хоҳласак — фақат бир нарса бизга керак — Ўзбекистон бойиши керак. Ўқитувчини ҳурмат қил деб юз марта бақириш керак эмас, ёки уларга атаб орден ёки концерт эмас, оддий нарса — камида бир ярим минг доллар ойлик берайлик — анча нарса изига тушади. Шунинг учун ҳам, агар биз иқтисодиётимизни ривожлантирмасак, концерт ва тадбирлар қилиб туришимизга пулимиз етади, лекин болаларимизни ҳаммаси нормал мактабларда таҳсил олишига етмайди.

Хоҳлаймизми, хоҳламаймиз, агар болаларимиз яхши шароитда ўқишини истасак, қариларимиз чиройли шифохоналарда даволанишини истасак жуда тушунарсиз ва кўзга бир қарашда кўринмайдиган нарсалар — масалан ялпи ички маҳсутолга эътибор беришга мажбурмиз.

©
Иқтисодчи кундалиги / Беҳзод Ҳошимов
* Макаренко пости.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Вақти-вақти билан фикрлаш чегараларини бузиб турайлик. 😉


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жадвални кўчирганда кенгликлар сақланиб қолишини истасангиз шунчаки кенгликларни сақловчи "Вставкадан" фойдаланинг.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Ўзбекистон vs Хитой.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ФИНАЛИДА Хитой терма жамоасига қарши дона суради.

Йигитларга омад тилаймиз!
Youtube Live Link - трансляция бошланиши 16:45 да


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
АйТида ким бўлиб ишлашни охирги курсда хал қилганингда 👆🏻


Excel Hacks курсида пиёда фойдаланувчиларни Фарзинга айлантирамиз. Маълумот
: бу ерда.
Forwarded from Excel Hacks
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Excel ёрдамида ишни 171 000 баробар тезлаштириш мумкин.

Жуда кўп фойдаланувчилар ҳалигача автоматизация муҳимлигини тушуниб етмаган.

Буюртмачининг вазифаси асосида сизга амалий мисол тайёрладим.

Автоматизациядан олдин буюртмачи маълум бир суммаларни маълум бир қисмларга тасодиф тарзда тақсимлаб чиқиши керак бўлган.

Бу жуда хам монотон ва оғир иш, айниқса кунлик қаторлар сони 5-10 мингта бўлса. 😵‍💫

Албатта бу ерда Excel даги тасодиф рақамларни шакллантирувчи формула хам камлик қилади, чунки шакллантирилган тасодиф сонлар жами белгиланган суммага тенг бўлиши керак ва барча белгиланган суммалар учун шаклланиши керак.

Бу ерда ностандарт ечимларни қўллашга тўғри келди.

Автоматизациядан сўнг буюртмачининг иши 171 000 баробарга тезлашгани қуруқ гап эмас, балки реал мисол.

1 кунлик тежалган вақт 4-5 соат.

🎯 Шунинг учун, Excel ни мукаммал ўрганишга ҳаракат қилинг. Бунда сизга бизнинг видеокурсимиз ёрдам беради. 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻

🧰 Автоматизациялаш ва макрослар ясаш бўйича ҳам буюртмаларни қабул қиламиз.
Шунақа кутубхоналарда ётволиб илм олиш завқига нима етсин!

Расмларда: Туркия Миллий кутубхонаси.
Кутубхонага видеосаёҳат: YouTube Link


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Ячейкаларни солиштириш.

Excel
да ячейкаларни солиштириш учун:
=Биринчи ячейка = Иккинчи ячейка
формуласидан фойдаланишингиз мумкин.

Лекин сизга матн регистри аҳамиятга эга бўлса:
=СОВПАД(Биринчи ячейка ; Иккинчи ячейка)
формуласидан фойдалансангиз тўғри бўлади.

ИСТИНА ва ЛОЖЬ натижасини бошқа кўринишга олиб келмоқчи бўлсангиз, формулангизга ЕСЛИ (АГАР) логикасини қўшимча қиласиз.

Яъни:
=ЕСЛИ(A3=B3;"Тўғри";"Нотўғри")
=ЕСЛИ(СОВПАД(A3;B3); "Тўппа тўғри" ; "Нотўғри шекилли")


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
🧾 Excel Hacks профессионал видеокурсининг мундарижаси:

1-6. Excel чуқурлаштирилган бошланғич дарслари.
7-14. Автоматизациялашга оид қуроллардан фойдаланиш (Мгновенное заполнение алгоритмлари, бирикмалар, тезкор ишлаш кўникмалари).

15-33. Функция синтаксиси (таркиби), амалиётда 40 дан зиёд функцияни ўзлаштириш, ақлли жадваллар, маълумотларни тўғри визуаллаштириш. Функциялар: ВПР/ГПР, ПОИСКПОЗ+ИНДЕКС, ДВССЫЛ, СУММЕСЛИМН/СУММЕСЛИ, ЕСЛИ ва бошқалар (40 та функция).

34.
Файллар хавфсизлиги.
35. Умумлаштирилган жадваллар (Сводные таблицы)
36. VBA да макросларни яратиш
37. VBA да функцияларни ёзиш
38. Макрорекодердан фойдаланиш
39. Функциялар бирикмаси.
40. 5 та функциядан иборат мураккаб формулани тузиш.
41. Power Query запрослари билан ишлаш.

➞ БОНУС 1️⃣: 49 та Excel Hacks лайфхакларидан иборат тўплам
➞ БОНУС 2️⃣: 21 та
функциядан иборат қўшимча қуроллар вкладкаси (Excel Hacks надстройкаси).