Excel Hacks
8.54K subscribers
180 photos
222 videos
17 files
435 links
Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз.

Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course
1С видеокурси: @Darslar1C


Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses
Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses
Download Telegram
Айни шу куни, 1938 йилнинг 4 октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. Тарихчилар бу кунни ўзбек тарихидаги энг қора кунлардан бири деб ҳисоблайдилар.
Ссср олий суди харбий коллегияси шу куни 570 нафар ўзбек зиёлиларини отувга ҳукм қилган ва ижро этган.
Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон каби адабиётимиз намоёндалари ҳам айнан шу куни қатл қилинганлар.
Одатда, танлаб амалга оширилган қотилликлар геноцид дейилмайди, ҳар қандай ўзбек бундан қутулиб қолиши мумкин бўлгандек тасаввур уйғотади. Лекин ундай эмас - агар танлов ноҳақ, адолатсиз ва бегуноҳ инсонлар ўртасида экан, бу геноциддир.

2-Жаҳон урушидан кейин немис зиёлилари қандай тарбиялангани ҳақида эшитгандим. Масалан, ўша урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир ўқитувчи, ўзига ўхшаганлардан ташкил топган гуруҳ билан мажбурий меҳнатга юборилади. Иш - фашистлар томонидан кўмиб юборилган ёки бомба тагида қолган жасадларни кавлаб олиш ва қабрга қўйиш. Ҳалиги немис ўқитувчисини куйиб кетган гўдак жасадини бир муддат қўлида ушлаб туришга мажбур қилишаркан. Шу орқали у, гарчи фашизмни қувватламаган бўлса-да, ўзининг бефарқлиги Германияга кимларнинг келишига сабаб бўлганини ҳис қиларкан, ўзини бошқа миллатлар олдида айбдор санар экан. Мана шу туйғу уларни дунёнинг энг ривожланган жамиятлардан бирига айлантирди.

Афсуски, Сталинни бундан кам бўлмаган жиноятлари учун ҳеч ким жазолай олмади. Бефарқ бўлиш тугул, ўша отиб ўлдирилган зиёлиларни сотиб берганлар, қатл қилганлар қаҳрамон бўлишди, медаллар олишди, яхши яшашди.
Афсуски, биз ҳалигача жазоланмадик, 1938 йил ва ундан кейинги воқеалар даҳшатини ҳис қилмадик. Афсуски, ҳалигача, Сталинни оқлайдиган, унинг яхши ишлари ҳам бўлганини санайдиганлар орамизда бор.
Менимча, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз, том маънодаги мустақилликка таҳдидлардан қутулмаймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масала: "Локал ресурс" листини "Нарх" листи билан боғлашда мижоз формулани жадвал охиригача кўчира олмаган. Сабаби подкатегориялардаги формулада фақат ўзининг категориясидаги Сони ("Количество") ишлатилган. Яъни хар сафар категория ўзгарганда, формулада категорияга тегишли Абсолют ссылкани ўзгартириб чиқишга тўғри келган. Умуман олганда бунга вақт кўп кетган.

Макрос ёрдамида бу зерикарли иш албатта автоматлаштирилди ва вкладкамиздаги кнопкага қўшилди.

Шу ва бошқа макросларга қизиққанлар учун личкам: @hadjayev


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
АҚШнинг миграция дастури — Green Card (DV-2024) учун аризаларни қабул қилиш бошланди.

⚠️ Дастурда иштирок этиш мутлақо бепул. Линк: https://dvprogram.state.gov/
Тўлдириш йўриқномаси — YouTube

Ўзбекистонликлар ютган грин карталар бўйича кичик статистика:

DV-2023 - 5 511 дона.
DV-2022 - 6 001 дона.

Ўзбекистондан йилига тушадиган заявкалар сони 2 млн атрофида.

Ютиш эҳтимоли 5 000 / 2 000 000 = 0.25 %. Ёки 400 тадан 1 тасига ютуқ чиқади.

Жуфтлик топширса бу эҳтимол 200 га 1.

ЭСЛАТМА:
Green Card АҚШ визасини олишингизни кафолатламайди.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қидирув ва алмаштиришда (ПОИСК и замена = Ctrl + F) юлдузча белгиси билан нюанс юзага келиши мумкин, чунки * белгиси барча символларни ўрнини босувчи белги ҳисобланади. Ва агарда сиз "Қидирув ва алмаштириш"да * ўрнини алмаштирмоқчи бўлсангиз барча ёзувлар ўчиб кетишига гувоҳ бўласиз.

Шунинг учун, агарда сиз * белгиларини ўчирмоқчи ёки бошқа символга алмаштирмоқчи бўлсангиз "Қидирув" майдонига "*" ўрнига "~*" киритинг.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларни яшириш учун чиройли усул.

Маълумотларни кўринмайдиган қилиш учун ячейка форматларини ўзгартирамиз. Бунинг учун:

1️⃣ "Обычный" стильдан нусха олинади (дублирование)
2️⃣ Янги стильга ном берилади, ва "Все форматы"га ўтиб учта нуқта вергул символлари киритилади.
3️⃣ Керакли ячейкаларни белгилаб "Сирли" стиль қўлланилади.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
"Распечатка"да сарлавҳалар барча бетларда такрорланиши учун "Сквозные строки" дан фойдаланинг.

Разметка страницы ➡️ Печатать заголовки ➡️ Сквозные строки майдонига "Распечатка"да чиқадиган қаторларни белгиланг.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ячейка матнидан рақам ажратиб олиш.

Ячейкадан рақам ажратиб олиш учун "Мгновенное заполнение" имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун, автотўлдириш маркеридан (ячейканинг пастки ўнг бурчаги) тортинг, ва контекст менюдан "Мгновенное заполнение" параметрини танланг, ёки Ctrl + E тезкор клавишалар бирикмасидан фойдаланинг.

"Мгновенное заполнение" аниқроқ ишлаши учун биринчи ва иккинчи қаторни тўлдириб олиш керак.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одатда тартиб рақамларини қўйишда кўп фойдаланувчилар "автозаполнение" дан фойдаланишади ёки "А1+1" каби формула билан устунни тўлдиришади. Бу усулларни минус томони, орадаги қаторлар ўчирилса тартиб рақамлари бузилади.

Бунинг ечими СТРОКА() формуласи, бунда қаторлар ўчирилса тартиб бузилмайди.

P.S. Агар Строка формуласида аргумент киритилмаса формула натижасида қаторнинг тартиби чиқади.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Excel билан унча таниш бўлмаганларга ишониш қийин, лекин бу дашборд Excel да қилинган. (Power BI эмас).


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8770575 каби сонларни 8 770,6 минг сўм. кўринишига ўгириш учун:

1️⃣ керакли ячейкаларни белгилаб,
2️⃣ Формат ➡️ Формат ячеек ➡️ Все форматы диалог ойнасига кириб, форматига:
3️⃣ # ###,0 " минг сўм" шаблонини киритинг.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
«IT Masters» ҳамда «Excel Hacks» ҳамкорлигида ташкил этилган техно конкурсда иштирок этинг ва қуйидаги совринлардан бирини ютиб олинг!

🥇 1-ўрин: RGB Gaming Combo 4 in 1 (Клавиатура, сичқонча, қулоқчинлар ва коврик)
🥈 2-ўрин: UzBrand ноутбук сумкаси ва клавиатура.
🥉 3-ўрин: Freemotion B525 Wireless қулоқчинлари.

4-ўрин: Game коврик 30X80 ва К200 колонкалар.
5-ўрин: К200 колонкалар ва сичқонча.
6-ўрин: 16 Gb USB 3.0 флешка ва сичқонча
7-ўрин: USB hub ва сичқонча.
8-ўрин: 8 Gb ли флешка ва сичқонча
9-ўрин: Gaming Mouse M160.
10-ўрин: 16 Gb ли Hikvision USB 3.0 флешка.

Танлов 31 октябрь 23:59 гача давом этади.

Иштирок этиш:
👉 @TexnoKonkursBot
Forwarded from «ТЕХНО КОНКУРС»
ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

❗️Ушбу танловда 10та ғолиблар тўплаган балларига қараб аниқланади.

Баллар қандай тўпланади?

БОТда келтирилган 2 та каналга обуна бўлгач, "Аъзо бўлдим" тугмасини босишингиз билан, сизга махсус реферал линк (ҳавола) берилади. Ўша линк орқали обуна бўлган ҳар бир инсон учун сизга 5 баллдан бериб борилади. Қанча кўп балл йиғсангиз, ғолиб бўлиш имкониятингиз шунча ортиб боради.

⌛️ Танлов 31 октябрь куни 23:59да якунланади.

❗️Диққат! Сунъий (ўлик аккаунтлар қўшган) накрутка ва х.к. лардан фойдаланганлар танловдан четлаштирилади!

🚚 Танлов сўнгида совринлар Ўзбекистон бўйича почта орқали БЕПУЛ етказиб берилади.

😀 Фаол бўлинг ва совринлардан бирини ютиб олинг. Барчага омад!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун 24.06.2020 й". Кунлик -ҳужжатларингиз учун қулай hack😉

СЕГОДНЯ() функцияси ёрдамида бугунги санани киритишни ўрганиб олганингиздан сўнг одатда уни янада қулайроқ кўринишга келтириш истаги пайдо бўлиши мумкин, масалан: "Бугун 24.06.2020 й".

Матн ва санани бирлаштирганингизда, сана - Excel учун оддий сон бўлгани учун, сизнинг уринишингиз - "Бугун: 44006" кўринишга олиб келади.

Буни тўғрилаш учун бизга ТЕКСТ функцияси ёрдам беради. ТЕКСТ функцияси ёрдамида 44006 сонини сана форматига мажбурий тарзда ўтқазамиз. Формат коди: "ДД.ММ.ГГГГ" ( ДД - кунлар, ММ - ойлар, ГГГГ - йил)

ТЕКСТ синтаксиси:
ТЕКСТ(СОН; сизнинг формат кодингиз)


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
💻Эндиликда 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистонлик Coursera дан бепул онлайн таълим олиш имкониятига эга бўлди

25 октябрь куни ҳафталик доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматовнинг Coursera компанияси вакили билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолаш бўйича келишувга эришилди. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб 1,2 миллион ўзбекистонлик ўғил-қиз IT инг 3 та асосий йўналиши (Frontend, Python course, IT-English) бўйича Coursera платформасида онлайн курсларда қатнашиши ва тегишли сертификатларни олиш имкониятига эга бўлишди.

Ушбу курсларни битирган ва сертификатни қўлга киритган ёшларнинг IT компанияларда юқори даромадли ишларга қабул қилинишларига ёки фриланс орқали буюртмалар олишларига кенгроқ йўл очилади.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
"Илғор" раҳбарларга ходимларидан фақат шу жавоб керак. 😉

Яъни "хўп бўлади".


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташкилотингизда ҳужжатлаштирингиз ихтиерий/мажбурий равишда Lotin алифбосига ўтказилаётган бўлса Word ва Excel учун яратилган Excel Hacks вкладкалари сизга яхши дўст бўлади.

Интернетдаги макрослардан фарқли равишда Кириллдан Lotinga ва Lotindan Кириллга ўтказишда кўплаб хатолар бартараф этилган. Excel Hacks вкладкасидаги махсус қуроллар сони — 21 та.

Ушбу вкладкаларимиз Excel ёки бўйича профессионал видеокурсларимизни сотиб олганлар учун бонус сифатида ўрнатиб берилади.

📩 Мурожаат учун: @hadjayev


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 йил давомида кичик харакатлар (яхши одатлар) билан
37 баробаргача яхшиланишнинг оддий сири.

Сеҳрли тепкилар ва кучли мотивацион рухдаги гаплар маълум бир вақтгагина ўз таъсирини кўрсатса, айнан хар куни такрорланадиган кичик, лекин яхши одатлар бизни улкан натижаларга олиб келишини Джеймс Клир ўзининг "Атом одатлар" бестселлерида реал воқеалар мисолида асослаб берган.

Тўлиқ версия бу ерда.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Шундай мутахассис бўлиш керакки, сен ишни ортидан эмас, иш сенинг ортингдан қувлаш керак.

Буни қанча эрта тушунсак шунча ҳаётда бахтли бўламиз. Телефон рақамингни қидириб "таниш-билиш" дан сўраб, сен билан боғланиб, бўшашингни бир неча кунлар, ҳафталар, ойлар кутиб сенинг меҳнатингга зор бўлсагина сен ўзингни бошлиғинг тайинлаган, ёки Дониш-Билиш ёллаган мутлақо кераксиз иш кучи сифатида эмас ҳақиқий мутахассис деб ҳисоблашинг мумкин. Сен ўзингга каттароқ ёки кичикроқ баҳо бериб юборишинг мумкин, лекин тан ол - бу ўта субъектив баҳо, сенинг ўзингга баҳойинг ҳақиқатдан анчагина йироқ бўлиши мумкин. Сенинг меҳнатини қадрлайдиган, тушунадиган инсонларгина сенга объектив баҳо бера олади. Интилганга толе ёр. Мақсадинг сари юр. Ортга тортадиган қисқичбақаларга қулоқ солма. Кичик қадамлар билан бўлса ҳам олдинга интил, натижага эришасан, албатта. Афсус қилишдан кўра мақсадинг йўлида юр, шунчаки тўхтама ...

© Excel Hacks.

Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
Forwarded from Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Файлни пароллаш учун қуйидагиларни бажаринг:

Excel 2007 учун:
Office тугмаси (юмолоқ кнопка) ➡️ Подготовить ➡️ Зашифровать документ. (Пароль киритиб сақланади)

Excel 2010 ва ундан юқори версиялар учун:
Файл ➡️ Сведения ➡️ Защита книги ➡️ Зашифровать с использованием пароля. (Пароль киритиб сақланади)

#файлни_пароллаш

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Excel ни "унча-мунча" биламан деганда шу видеони кўриб хулоса қилинг.

Ишонинг, Excel ячейкасининг рамкасидан ташқарига чиқсангиз унинг атрофида космос мавжудлигига гувоҳ бўласиз.

Тўлиқ демонстрация 👉🏻 Link


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Excel бўйича Жаҳон чемпионатлари ўтказилишидан хабарингиз борми?

Financial Modeling World Cup
улардан бири. Иштирокчилар моделлаштириш билан боғлиқ, мантиқий ва ўта қизиқарли масалаларни ечишда беллашишади.

Шубҳасиз, Excel - моделлаштириш, таҳлил ва прогнозлар учун қудратли ва асосий қуроллардан бири.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси