Excel Hacks
8.54K subscribers
180 photos
222 videos
17 files
435 links
Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз.

Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course
1С видеокурси: @Darslar1C


Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses
Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses
Download Telegram
ВПР ва ГПР каби машҳур функциялар бизга фақат биринчи натижани қайтаради, лекин Сизга охирги натижа керак бўлсачи?

ПРОСМОТР
нинг фойдали томони шундаки, Сиз айнан ушбу функция ёрдамида охирги натижани топишингиз мумкин.

Расмда ишлатилган функциялар:

Биринчи натижа учун: =ВПР(A1;A1:B10;2;0)
Охирги натижа учун: =ПРОСМОТР(A1;A1:A10;B1:B10)

🎯 P.S. Ҳали илғор фойдаланувчи бўлишга улгурмаган обуначиларимизга Excel Hacks видеокурсини ҳозироқ ўрганишни тавсия қиламан. Маълумот учун 👉🏻 @excel_videokursi_bot
Дейлик, А1 дан А3 гача бўлган ячейкаларимизда:

Мухиддин; Мухидин; Мухидинов матнлари киритилган, қидирув (Ctrl + F) майдонига "Мухи*ин" матнини киритиб қидирувни амалга оширсак қайси натижалар топилади?
Anonymous Quiz
13%
Мухиддин
22%
Мухидин
6%
Мухидинов
60%
Барчаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қидираётган матнингиз ёзилишини билмасангиз, уни * ва ? белгилари билан қидиришингиз мумкин.

* - бир нечта номаълум символлар учун,
? - белгиси эса бир дона номаълум символ учун жавоб беради.

P.S. Ушбу дарс ўз ишларида хатоларга тўла ҳужжатлар билан доимий равишда тўқнашиб келаётган ва ичидан керакли маълумотни излашда қийналаётган обуначиларимиз учун фойдали бўлади деб ўйлаймиз. 🤯

👉🏻 https://youtu.be/4cnMtJ5dq3w

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Интилганга толе ёр. Шунчаки, браво!


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Файлингиз ҳажмининг камайтиришнинг усулларидан бири - бу файлни .xlsb форматида сақлаш.

Файл функционали бу ҳолатда бузилмайди, ва бу усулни кўрқмасдан ишлатиб кўришингиз мумкин. 😉

Бунинг учун:

1️⃣F12 клавишасини еки "Сохранить как" командасини танланг.
2️⃣"Расширениялар" ичидан *.xlsb форматини танланг.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Одатда фойдаланувчилар ячейкаларни бирлаштиришда СЦЕПИТЬ ва & белгиларидан фойдаланишади.

Лекин бу функцияларни ноқулайлиги шундаки, ячейкалар орасига хар сафар ажратувчи белги (асосан пробел) куйиб чиқиш керак.

Excel 2019 версиясидан бошлаб бу каби масалалар учун жуда қулай ОБЪЕДИНИТЬ функцияси чиққан. Бу функцияда диапазонни белгилаб ажратувчи белгини кўрсатиш кифоя.

Расмда ишлатилган функция:

=ОБЪЕДИНИТЬ(" ";0;A1:E2)

Функциядаги иккинчи аргумент бўш ячейкаларни инобатга олиш/олмаслик учун ишлатилади. (0 еки 1)


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Лондон кўприги қулади. (с)

Расмларда - Елизаветта II ёшлиги.
Пробелчиларга эслатма. 😉

Ячейкада янги қаторга ўтиш учун 88 та пробел киритиш шарт эмас, Alt + Enter клавишалар бирикмаси кифоя.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Субъективдан "Олий" таълимга бағишланган видеони кўришга улгурмаганлар учун - линк.

Ҳар бир Ўзбекистонлик кўриши шарт бўлган видео.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Forwarded from bakiroo
441 миллион сўм тўлаб Юридикада, 229 миллион сўм тўлаб Мединститутда ўқийдиганлардан қўрқаман

Суперконтракт ва каррасига оширилган тўловлар тизими пайдо бўлганидан кейин исталган абитуриентда талаба бўлиши имконияти пайдо бўлди. Пул бўлса бўлди (пул бўлмаса, мана банклар кредит ҳам таклиф этиб ётишипти).

Тизим ишга тушгандан кейин бу йил биринчи марта улар институт ва универститетларни битиришни ҳам бошлашди. Ўзбекистонда ишлайдиган ва тобора мустаҳкамланиб бораётган тескари лифт уларни, айни шу тоифани тезроқ тепага кўтаради. Эртага шулар биз учун қарор қабул қилади, бизни даволашни бошлашади, бизнинг фарзандларимизга дарс беради вҳк.

Мен шу тоифадан қўрқаман. Айниқса, 441 миллион сўм тўлаб Юридикада, 229 миллион сўм тўлаб Мединститутда ўқийдиганлардан қўрқаман. Доимгидек, тақиқлашга қаршиман. Лекин жамиятнинг шу тоифадан ҳимояланишга ҳаққи бўлиши керак. Айтмоқчиманки, суперконтракт орқали ўқишга кираётганлар кимлар экани очиқланиши зарур. Ёки суперконтрактчилар ўқишга киргандан токи битиргунгача бўлган босқичларда уларнинг қанақадир расмий реестри тузиб борилиши лозим.

@the_bakiroo
Ячейкаларда сонларни ёзганингизда охирида қўшимча сўзлар, масалан "сўм", "кг", "тонна", "дона" каби сўзлар автоматик тарзда қўшилиб боришини истасангиз, унга "Пользовательский" яъни "Фойдаланувчини" форматини қўллаш керак.

Бунинг учун:

1️⃣Ячейкалар белгиланади → Контекст менюсидан "Форматы" → Число → Все Форматы.
2️⃣Тип майдонига ўзингизни форматингизни киритинг.
3️⃣ ENTER

Масалан 5 сонини киритсангиз у 5,00 кг кўринишига ўзгариш учун
# ##0,00"кг"

ёки 7 сонингиз 7 дона га ўзгариши учун
# ## " дона" форматидан фойдаланинг😉.

Аввалги постларимизда бу бўйича видеодарслик ҳам берилган эди.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Маълум бир диапазонда уникал қийматлар (мисолда қайтарилмайдиган исмлар) сонини аниқлаш.

Бу масаламиз учун қуйидаги массив формуласидан фойдаланамиз.
=СУММ(1/СЧЁТЕСЛИ(A1:A10;A1:A10))

1️⃣ 👆🏻Формулани ўзингиз мисолингизда ишлатиш учун, диапазонга ўзингизни диапазонингизни киритинг.

2️⃣ Формулани киритгандан сўнг Ctrl + Shift + Enter бирикмасини босиб юборинг. (Шунда формула массив формуласи сифатида киритилади)


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Ҳиндлар ва IT.

Ҳиндлар деярли барча йирик IT компанияларда раҳбарлик лавозимларига ўтказилмоқда, бунинг бир неча сабаблари бор:

1. Ҳиндлар қийин шароитдан фақат билим билан чиқиб кетиш мумкинлигини тушуниб етишди.
2. Текин таълим қуруқ сафсата эканлигини тушуниб етишди, ота-оналар охирги пулларини сарфлаб бўлса ҳам болаларини ўқитишга тикишди ва тикишмоқда.
3. Мақсадлар катта олинди, фақат Ҳиндистон ичида эмас, бутун дунёга етук мутахассис чиқариш асосий мақсад қилиб қўйилди.
4. Болаларга ёшлигидан қандай қилиб чет эл грантлари ютиш мумкин, қайси йўллар энг қулай йўллар эканлиги ўргатиб борилди, ҳозир ҳиндларнинг биринчи синфда ўқиётган боласи ҳам келажакда Американинг қайси университетига грант ютиш мумкинлиги тўғрисида ўйлайди.
5. Фақатгина таълим бериб қолмай, болалар эрта ёшдан ўз билимларини сотишни ўрганиб боришди, улар дарсларда турли презентация ва софт скиллар орқали ўз билим ва кўникмаларини бошқаларга намоён қилишни ўрганиб боришди.

Натижа:

1.
Сатя Наделла - Microsoft раҳбари.
2. Сундар Пичай - Alphabet (Google)
3. Шантану Нараен - Adobe
4. Арвинд Кришна - IBM
5. Санжай Михротра - Micron
6. Никеш Арора - Palo Alto Networks
7. Рангараж Рагхурам - VMware
9. Жайшри Уллал - Arista Networks
10. Параг Агварал - Твиттер
11. Реватхи Адваитхи - Flex

Таълимга тикилган маблағлар ўзини албатта оқлайди, таълимга тикинг, ютқазмайсиз.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Excel да фақат 15 хонадан кўп бўлмаган сонларни ишлатиш мумкин.

Excel да кўп хонали (15 дан кўпроқ) сонларни формати экспоненциал кўринишга ўтиб қолганда уни оддий кўринишга (форматга) ўтказиш учун ячейка форматини "Текстовой" га ўзгартиринг ёки сон олдида ' белгисини қўйиб ишлатинг.

15 хонадан кейин рақамлар киритмоқчи бўлсангиз ячейка форматини ўзгартириб киритинг, акс холда киритилган рақамлар 0 га айланади.

Масалан, пластик карта рақами (16 хона) ёки ҳисоб рақамларни кўчирганингизда ячейкаларингизни олдиндан "Текстовой" форматга ўгириб олинг.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта ўзгаришларга кичик қадамлар билан етакловчи ҳаракатлар.

Видео манбаси: SUBYEKTIV


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
🤔 Бизнес рентабеллиги (% да) ёки омонат фоиз ставкаси аниқ бўлганда, сизнинг маблағларингиз қанча даврда (қийин фоизлар усулида) маълум миқдорга кўпайишини ҳисобламоқчи бўлсангиз қуйидаги формуладан фойдаланишингиз мумкин:

=1/LOG(1+B2;B3/B1)

Формулада номаълум қиймат бу муддат. Расмда кўрсатилган ячейкаларга маълум қийматларни киритиб, номаълум муддатни аниқлаб олишингиз мумкин.

P.S. Молиячиларда 72/70/69 қоидалари бор, лекин бу қоидалар фақат эмпирик усулдан фойдаланган ҳолда тахминий муддатни аниқлашда ишлайди ва қоидаларни камчилиги – улар фақат маълум бир мақсад суммалари (масалан – фақат 2 баробар кўпайиш муддати) учун эмпирик усул билан аниқлаб олинган.

Юқоридаги формула билан эса номаълум муддатни исталган мақсад суммага аниқлаш мумкин: фоиз ставкаси, бошланғич ва мақсад суммаларини ихтиёрий тарзда ўзгартириш мумкин.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китоб бетларини рақамлаш.

Катта жадвалларни чоп этишда уларни бетларини рақамлаш мақсадга мувофиқ. Excel да буни 1-2 қадам билан бажаришингиз мумкин:

1️⃣ Вид - Разметка страниц;
2️⃣ Конструктор - Номер страниц.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дангасалар ҳақида.

Мени олдимга кўп маротаба Excel бўйича ёрдам сўраб келишади. Хар бир инсон тушунмаган нарсасини кимдурдан сўраши бу табиий ҳол ва ҳайратлантирадиган жойи йўқ. Лекин тушунмаганидан эмас ўрганишни эринганидан осонгина сўраб қўядиганларни ғирт дангаса ва ландавур деб ҳисоблайман. Атига бир маротаба ўрганиш ўрнига 88 марта сўрашни афзал кўришади 😩

Текин Excel Hacks канали бор - очиб ўрган, чексиз билим манбаси YouTube бор - очиб ўрган. Таппа тайёр видеокурс бор - 4 та обед пулинга келади, бюджетингга оғир ботмасин деб сув текинга қилиб куйдим - олиб ўрган! Чайнаб қўйилган, ютса бўлди-ку баракатопгур. 😁

Бунақа ғирт дангасаларга мотивация хам таъсир қилмайди. Ойлигини олиб бир маромда ҳақиқий конформист ҳаётини кечирса бас.

Вақти йўқлар ҳам кўп, лекин ошларга, телефондаги гуруҳларга, обеддаги охирги қошиғини бир соат чайнаб гап сотишга, дунё муаммолари оғирлигидан сигаретини хаёл суриб узоооооқ тутатишга вақт топишади. Ўзини ўзи алдаш осонроқ, чунки дангасаман деган ҳақиқатни тан олиш оғирроқ.

Илм олишга вақт топинг, масалан - ярим кечаси, камина сингари😁. Айнан билимсизлик - вақтингиз душмани. 😉


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Динамика стрелкалари.🔺🔻

Видеодаги мисолимизда динамика стрелкаларини қўйишнинг икки усули қўлланилган, Иккинчи усулнинг ("Условное форматирование") камчилиги шундан иборатки, Excel таклиф қилаётган белгилар сони чегараланган, масалан тепага қараган қизил стрелка мавжуд эмас.

Мисолимиздаги ҳолатда - ўсиш бу салбий динамика (қизил рангда кўрсатиш мақсадга мувофиқ), ва бунда биз биринчи усулни қўллашимиз мумкин. Биринчи усулда стрелкалар ўрнига сиз бошқа символлар ишлатишингиз мумкин.

[Цвет 3]↑-0%;[Цвет 10]↓+0%

Келтирилган форматлаш кодига изоҳ:

Бу кодда икки формат, яъни салбий (0 дан кам - чап томон) ва ижобий (0 дан юқори - ўнг томон) форматлар нуқта вергул билан ажралган, матн ранги рақам (код) билан кўрсатилган. Қизиққанлар учун ранглар кодларининг тўлиқ жадвали бу ерда.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻