Excel Hacks
8.54K subscribers
180 photos
222 videos
17 files
435 links
Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз.

Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course
1С видеокурси: @Darslar1C


Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses
Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses
Download Telegram
Туғилган кунлар кетма-кетлиги.

Туғилган кунларни саралашда муаммолар юзага келиши мумкин, чунки Excel саналарни йил бўйича саралайди.

1️⃣ Бу масалани ечиш учун, биз сананинг бироз ностандарт кўринишидан фойдаланамиз. Яъни аввал ой, кейин кунни битта ячейкага қуйидаги формула ёрдамида матн сифатида бирлаштирамиз.

=ТЕКСТ(B3;"ММДД")

2️⃣ Шакллантирилган матнлларни кўпайиб бориш бўйича саралаб олинг.


Шунда туғилган кунлар кетма-кет жойлашади.


Каналга уланинг
👉 Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Кичик ёзги танаффусдан сўнг таълим олишни давом этамиз.😉


Каналга уланинг
👉 Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
🤔 Бегона компьютерга ўтириб Excel ни тополмасангиз, шунчаки:

1️⃣ Win + R клавишалар бирикмасини босиб
2️⃣ Выполнить майдонига "excel" киритиб 🆗 тугмасини босинг.

Каналга уланинг
👉 Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Ҳаммасини к* тиқдиииииинг.🤦🏿‍♂️

56 балл хам тўплай олмаганларга бағишланади. 😁

Каналга уланинг
👉 Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
ВПР ва ГПР каби машҳур функциялар бизга фақат биринчи натижани қайтаради, лекин Сизга охирги натижа керак бўлсачи?

ПРОСМОТР
нинг фойдали томони шундаки, Сиз айнан ушбу функция ёрдамида охирги натижани топишингиз мумкин.

Расмда ишлатилган функциялар:

Биринчи натижа учун: =ВПР(A1;A1:B10;2;0)
Охирги натижа учун: =ПРОСМОТР(A1;A1:A10;B1:B10)

🎯 P.S. Ҳали илғор фойдаланувчи бўлишга улгурмаган обуначиларимизга Excel Hacks видеокурсини ҳозироқ ўрганишни тавсия қиламан. Маълумот учун 👉🏻 @excel_videokursi_bot
Дейлик, А1 дан А3 гача бўлган ячейкаларимизда:

Мухиддин; Мухидин; Мухидинов матнлари киритилган, қидирув (Ctrl + F) майдонига "Мухи*ин" матнини киритиб қидирувни амалга оширсак қайси натижалар топилади?
Anonymous Quiz
13%
Мухиддин
22%
Мухидин
6%
Мухидинов
60%
Барчаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қидираётган матнингиз ёзилишини билмасангиз, уни * ва ? белгилари билан қидиришингиз мумкин.

* - бир нечта номаълум символлар учун,
? - белгиси эса бир дона номаълум символ учун жавоб беради.

P.S. Ушбу дарс ўз ишларида хатоларга тўла ҳужжатлар билан доимий равишда тўқнашиб келаётган ва ичидан керакли маълумотни излашда қийналаётган обуначиларимиз учун фойдали бўлади деб ўйлаймиз. 🤯

👉🏻 https://youtu.be/4cnMtJ5dq3w

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Интилганга толе ёр. Шунчаки, браво!


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Файлингиз ҳажмининг камайтиришнинг усулларидан бири - бу файлни .xlsb форматида сақлаш.

Файл функционали бу ҳолатда бузилмайди, ва бу усулни кўрқмасдан ишлатиб кўришингиз мумкин. 😉

Бунинг учун:

1️⃣F12 клавишасини еки "Сохранить как" командасини танланг.
2️⃣"Расширениялар" ичидан *.xlsb форматини танланг.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Одатда фойдаланувчилар ячейкаларни бирлаштиришда СЦЕПИТЬ ва & белгиларидан фойдаланишади.

Лекин бу функцияларни ноқулайлиги шундаки, ячейкалар орасига хар сафар ажратувчи белги (асосан пробел) куйиб чиқиш керак.

Excel 2019 версиясидан бошлаб бу каби масалалар учун жуда қулай ОБЪЕДИНИТЬ функцияси чиққан. Бу функцияда диапазонни белгилаб ажратувчи белгини кўрсатиш кифоя.

Расмда ишлатилган функция:

=ОБЪЕДИНИТЬ(" ";0;A1:E2)

Функциядаги иккинчи аргумент бўш ячейкаларни инобатга олиш/олмаслик учун ишлатилади. (0 еки 1)


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Лондон кўприги қулади. (с)

Расмларда - Елизаветта II ёшлиги.
Пробелчиларга эслатма. 😉

Ячейкада янги қаторга ўтиш учун 88 та пробел киритиш шарт эмас, Alt + Enter клавишалар бирикмаси кифоя.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Субъективдан "Олий" таълимга бағишланган видеони кўришга улгурмаганлар учун - линк.

Ҳар бир Ўзбекистонлик кўриши шарт бўлган видео.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Forwarded from bakiroo
441 миллион сўм тўлаб Юридикада, 229 миллион сўм тўлаб Мединститутда ўқийдиганлардан қўрқаман

Суперконтракт ва каррасига оширилган тўловлар тизими пайдо бўлганидан кейин исталган абитуриентда талаба бўлиши имконияти пайдо бўлди. Пул бўлса бўлди (пул бўлмаса, мана банклар кредит ҳам таклиф этиб ётишипти).

Тизим ишга тушгандан кейин бу йил биринчи марта улар институт ва универститетларни битиришни ҳам бошлашди. Ўзбекистонда ишлайдиган ва тобора мустаҳкамланиб бораётган тескари лифт уларни, айни шу тоифани тезроқ тепага кўтаради. Эртага шулар биз учун қарор қабул қилади, бизни даволашни бошлашади, бизнинг фарзандларимизга дарс беради вҳк.

Мен шу тоифадан қўрқаман. Айниқса, 441 миллион сўм тўлаб Юридикада, 229 миллион сўм тўлаб Мединститутда ўқийдиганлардан қўрқаман. Доимгидек, тақиқлашга қаршиман. Лекин жамиятнинг шу тоифадан ҳимояланишга ҳаққи бўлиши керак. Айтмоқчиманки, суперконтракт орқали ўқишга кираётганлар кимлар экани очиқланиши зарур. Ёки суперконтрактчилар ўқишга киргандан токи битиргунгача бўлган босқичларда уларнинг қанақадир расмий реестри тузиб борилиши лозим.

@the_bakiroo
Ячейкаларда сонларни ёзганингизда охирида қўшимча сўзлар, масалан "сўм", "кг", "тонна", "дона" каби сўзлар автоматик тарзда қўшилиб боришини истасангиз, унга "Пользовательский" яъни "Фойдаланувчини" форматини қўллаш керак.

Бунинг учун:

1️⃣Ячейкалар белгиланади → Контекст менюсидан "Форматы" → Число → Все Форматы.
2️⃣Тип майдонига ўзингизни форматингизни киритинг.
3️⃣ ENTER

Масалан 5 сонини киритсангиз у 5,00 кг кўринишига ўзгариш учун
# ##0,00"кг"

ёки 7 сонингиз 7 дона га ўзгариши учун
# ## " дона" форматидан фойдаланинг😉.

Аввалги постларимизда бу бўйича видеодарслик ҳам берилган эди.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Маълум бир диапазонда уникал қийматлар (мисолда қайтарилмайдиган исмлар) сонини аниқлаш.

Бу масаламиз учун қуйидаги массив формуласидан фойдаланамиз.
=СУММ(1/СЧЁТЕСЛИ(A1:A10;A1:A10))

1️⃣ 👆🏻Формулани ўзингиз мисолингизда ишлатиш учун, диапазонга ўзингизни диапазонингизни киритинг.

2️⃣ Формулани киритгандан сўнг Ctrl + Shift + Enter бирикмасини босиб юборинг. (Шунда формула массив формуласи сифатида киритилади)


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Ҳиндлар ва IT.

Ҳиндлар деярли барча йирик IT компанияларда раҳбарлик лавозимларига ўтказилмоқда, бунинг бир неча сабаблари бор:

1. Ҳиндлар қийин шароитдан фақат билим билан чиқиб кетиш мумкинлигини тушуниб етишди.
2. Текин таълим қуруқ сафсата эканлигини тушуниб етишди, ота-оналар охирги пулларини сарфлаб бўлса ҳам болаларини ўқитишга тикишди ва тикишмоқда.
3. Мақсадлар катта олинди, фақат Ҳиндистон ичида эмас, бутун дунёга етук мутахассис чиқариш асосий мақсад қилиб қўйилди.
4. Болаларга ёшлигидан қандай қилиб чет эл грантлари ютиш мумкин, қайси йўллар энг қулай йўллар эканлиги ўргатиб борилди, ҳозир ҳиндларнинг биринчи синфда ўқиётган боласи ҳам келажакда Американинг қайси университетига грант ютиш мумкинлиги тўғрисида ўйлайди.
5. Фақатгина таълим бериб қолмай, болалар эрта ёшдан ўз билимларини сотишни ўрганиб боришди, улар дарсларда турли презентация ва софт скиллар орқали ўз билим ва кўникмаларини бошқаларга намоён қилишни ўрганиб боришди.

Натижа:

1.
Сатя Наделла - Microsoft раҳбари.
2. Сундар Пичай - Alphabet (Google)
3. Шантану Нараен - Adobe
4. Арвинд Кришна - IBM
5. Санжай Михротра - Micron
6. Никеш Арора - Palo Alto Networks
7. Рангараж Рагхурам - VMware
9. Жайшри Уллал - Arista Networks
10. Параг Агварал - Твиттер
11. Реватхи Адваитхи - Flex

Таълимга тикилган маблағлар ўзини албатта оқлайди, таълимга тикинг, ютқазмайсиз.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Excel да фақат 15 хонадан кўп бўлмаган сонларни ишлатиш мумкин.

Excel да кўп хонали (15 дан кўпроқ) сонларни формати экспоненциал кўринишга ўтиб қолганда уни оддий кўринишга (форматга) ўтказиш учун ячейка форматини "Текстовой" га ўзгартиринг ёки сон олдида ' белгисини қўйиб ишлатинг.

15 хонадан кейин рақамлар киритмоқчи бўлсангиз ячейка форматини ўзгартириб киритинг, акс холда киритилган рақамлар 0 га айланади.

Масалан, пластик карта рақами (16 хона) ёки ҳисоб рақамларни кўчирганингизда ячейкаларингизни олдиндан "Текстовой" форматга ўгириб олинг.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта ўзгаришларга кичик қадамлар билан етакловчи ҳаракатлар.

Видео манбаси: SUBYEKTIV


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻