Excel Hacks
8.54K subscribers
180 photos
222 videos
17 files
435 links
Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз.

Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course
1С видеокурси: @Darslar1C


Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses
Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses
Download Telegram
🚀Бизнесга ва ишга сарфланаётган вақтнинг тежаш ягона йўли бу автоматизациядир.

Банк тизимларини автоматизациялаш учун АБС лар мавжуд, бухгалтерия учун - 1С, сотувлар ва логистикага SAP тизимларидан фойдаланилади.

Оддий компьютер фойдаланувчини ҳисоб-китобларини, таҳлилларини, биронта монотон ва такрорий жараёнларини автоматизациялаш учун энг илғор қурол бу Excel.

Нега айнан Excel?

Excel
таркибида автоматизациялаш учун барча имкониятлар мавжуд. Булар:
2000 та функция.
Етишмаётган функцияларни ёзиш учун VBA редактори.
Кўримсиз минглаб қаторлардаги рақамларни тушунарли дашбордларга айлантириш учун барча имкониятлар.

🎯Вақтни йўқотмасдан, Excel ни бизнинг видеокурсимиз ёрдамида забт этинг.


Видеокурснинг тўлиқ таркиби ва бошқа батафсил маълумот олиш учун, администратор билан боғланинг:

📜Маълумот учун: @excel_videokursi_bot
🧰Буюртма учун:
@hadjayev

Гувохнома рақами: 4706585 (Le Mirage Star Group)
Forwarded from Excel Hacks
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Excel дан Word га жадвални осон ва қулай кўчириш усули.

Excel
жадвалларини Word га оддий усул билан кўчирганингизда унинг кўриниши тўлиқ сақланиб қолмайди, қолаверса жадвал ўзгарганда уни такроран кўчиришга тўғри келади.

Жадвал динамик бўлиши ва кўринишини сақлаб қолиши учун қуйидаги усулдан фойдаланинг:

1️⃣ Excel дан жадвал диапазонини "Копировать" қилинг;
2️⃣ Word файлида "Вставка" командасидан "Специальная вставка" танланг;
3️⃣ "Специальная вставка" параметрларини "Связать с" ва "Лист MS Excel" га ўзгартиринг.


Каналга уланинг
👉🏼: Excel Hacks | @uz_excel
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Word жадвалларида сарлавҳаларни кейинги бетга тўғри кўчириш.

Excel
билан кўп ишлайдиган фойдаланувчилар сарлавҳани янги бетда такрорланиши учун "Печатать заголовки" қуролидан фойдаланишади. Бу имконият Word дастурида хам мавжуд.

Сарлавҳалар хар бир бетда қайтарилиши учун қуйидаги қадамларни бажаринг:

1️⃣ Керакли сарлавҳа қаторларини белгиланг;
2️⃣ Жадвал созламаларига киринг;
3️⃣ Строка параметрида "Повторять как заголовок на каждой странице" пунктини белгилаб қуйинг.

#тэглар #сарлавха

🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Forwarded from Xushnudbek.uz
Футболка ва кроссовкадаги, галстуксиз "айти"чилар

Юқорида айтганимиздек, Шавкат Мирзиёев IT соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. Суратлардан кўриниб турибдики, IT-мутахассислари ва ёш дастурчилардан мажбурий костюм-шим ва галстук талаб қилишмабди. Кимлардир кроссовкада, кимлардир футболкада, баъзилар гулли кўйлакларда ўтирибди. Ҳатто оммавий байрам тадбирларида ҳам одатда қора костюм-шим талаб қилинадиган бир пайтда Президент иштирокидаги кичик мажлисларда бунақа кийимда ўтиришгани, аслида кичик, лекин эътибор қилса арзийдиган сигнал.

Маълумотларга кўра, йиғилиш шунга яраша анча эркин суҳбат тарзида ўтмоқда.

«Келгуси беш йилда мамлакатимиз IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз. Агар ёшларни IT касбларга ўқитишни тўғри йўлга қўйсак, уларни сифатли инфратузилма, компьютер ва кафолатли буюртма билан таъминласак, албатта, бу маррага бемалол эришамиз", — деган давлатимиз раҳбари.


👉 @xushnudbek 👈

🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Форматларни тезкор ўзгартириш

1) CTRL + SHIFT + !
2) CTRL + SHIFT + $
3) CTRL + SHIFT + %

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
WORD жадвалларида формулалар ишлатиш имкони мавжуд.

Уларни ишлатиш учун:
1️⃣Жадвални фаоллаштиринг (белгиланг)
2️⃣Жадвал фаоллашгандан сўнг "Констурктор" ва "Макет" вкладкалари пайдо бўлади.
3️⃣Ушбу вкладкадаги "Данные" бўлимидан "Формулы" командасини танланг.

Формула синтаксиси формула номи ва диапазондан иборат.
Формулалар мисоли:
SUM - суммани;
MIN - минимал қийматни;
MAX - максимал қийматни;
AVERAGE - ўртача қийматни аниқлаш формулалари.

Excelдаги диапазонлар ўрнини томонлар босади, яъни:

ABOVE - формуладан юқорида турган ячейкалар билан ишлаш учун;
BELLOW - пастки, LEFT - чапдаги, RIGHT - ўнгдаги ячейкалар учун.

Маълумотлар янгиланса, формула киритилган катакчанинг контекст менюсидан "Обновить поле" командасини босиб юбориш керак.

P.S. WORD версиясиясига қараб кўрсатилган пунктлар жойлашиши фарқ қилиши мумкин.

#word_формула

🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарздорлар мониторинги учун кичик макрос.

Имкониятлари:

Қарзга/насияга/кредитга берилган маҳсулотлар ҳисобини юритишни енгиллаштиради.
Ҳисобни доллар ва сўмда юритиш.
Санани "Календарь формаси" орқали киритиш.
"Сводная таблица" ни автоматик равишда шакллантириш.

Макросни кирим/чиқим/қолдиқ учун хам варианти - биринчи комментарийда.
Буюртма асосида бошқа макрослар яратамиз.

Боғланиш учун: @hadjayev


🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
=ДАТА(ГОД(A1)+3;МЕСЯЦ(A1)+1;ДЕНЬ(A1)+5)

Бу формула, A1 ячейкадаги санага:
3-йил | 1-ой | 5-кун
қўшади.


🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рақамларни 0 000, 00 сўм кўринишига келтириш учун:
Все форматы ёрдамида ўзингизни форматингизни (шаблон) киритинг. Масалан:

# ##0,00" сўм." ёки # ##0,00" UZS."

Бунинг учун:
1️⃣Ячейкалар белгиланади → Контекст менюсидан "Форматы"Число Все форматы.
2️⃣Тип майдонига ўзингизни форматингизни киритинг. 3️⃣ ENTER

Жадвалларни сифатли ва дўстона кўринишга келтиришга эринманг. Сифатли хужжатлар - сифатли иш гарови.

#форматлаш

🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг омбор/дўконингиз борми? Ва сиз ҳалигача кирим/чиқим/қолдиқ ҳисобини дафтарда еки узингиз ясаган жадвалда "ручной" юритасизми? 😩

🎯 Унда видероликдаги макрос-дастур айнан сиз учун.

Имкониятлари:
Кирим/чиқим листларида шакллантирилган маълумотларни қолдиқда автоматик тарзда шакллантиради.
Кирим/чиқим қулай формалар орқали амалга оширилади.

Мурожаат учун: @hadjayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Word да ажралмас пробелларни қўйиш.

Баъзи холатларда матн янги сатрга нотўғри ўтиши мумкин. Масалан, "Фамилия И.Ш.", қисқартирма сўзлар, "ООО Фирма" каби жуфт сўзлар матнда ажралмаслиги лозим.

Шу каби нотўғри "перенос"ларни олдини олиш учун уларни оддий "ПРОБЕЛ" билан эмас "Ctrl + Shift + ПРОБЕЛ" бирикмаси билан ажратиб кетиш мумкин.

Ctrl + Shift + ДЕФИС - ажралмас дефис (тире) учун.

#пробеллар яна😁


🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Эсингизда бўлса Excel да мусиқа яратиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эдим. Энди эса шахмат ихлосмандлари Excel да яратилган ўйинни синаб кўришлари мумкин. 😉

⬇️ Юклаш

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Боғчадан Excel Hacks гача 😁

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларни текшириш. Проверка данных. (Обуначимизнинг саволига жавоб)

Ячейкага маълумотлар киритилишини назорат қилмоқчи бўлсангиз "Маълумотларни текшириш" кенг имкониятларидан фойдаланинг.

Киритилаётган маълумот шартини ЕСЛИ "қолибида" ёзинг. Шартингизни "Маълумотлар текшириш" менюсидан керакли майдонга киритинг. Бунинг учун:

Шартингиз қўлланиладиган биринчи ячейкани белгиланг → Данные вкладкасидан "Проверка данных" менюсига киринг → Параметры → Тип данных → Другой → Формула (Формулага ўзингизни шартингизни киритинг)

Бизнинг мисолимизда ячейкаларга фақат 9-хонали сонлар киритилиши керак, ДЛСТР(B2)=9 формуласи матн узунлигини 9 га тенглигини текширади.
=ЕСЛИ(ДЛСТР(B2)=9;ИСТИНА;ЛОЖЬ) формуламиз, шарт бажарилса ИСТИНА, бажарилмаса ЛОЖЬ қайтаради. ЛОЖЬ қайтарган, яъни узунлиги 9 га тенг бўлмаган матнди блоклайди.

Ҳурматли пробелчилар, видеога қараб C2 ячейкага формула ёзманглар. 😉

#Маълумотларни_текшириш #ДЛСТР

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Forwarded from Excel Hacks Курси
Excel Hacks надстройкасининг маҳсус функциялари сони 21 тага етди.

Булар:

Листдаги матнни кириллдан лотинга ва лотиндан кириллга ўгириш;
Рақамларни матнга ўгириш, рус ва ўзбекча вариантлари;
Санани календарь формаси орқали тезкор киритиш (📌NEW);
Рақамли натижаларни рангларга ажратиш;
Дубликатларни ажратиш;
Формулаларни тезкор тозалаш;
Матн исталган қисмидан санани, ҳисоб рақамини (20, 25 ва 27 тали), паспорт рақамини, ПИНФЛ ни, уникал рақамни (матндан ва ҳисоб рақамдан), телефон рақамини (9 ва 12 тали), электрон почтани ва пластик карта рақамини (16 тали) ажратиш.

🟢 Эслатма. Бу функциялар Excel Hacks видеокурсининг таркибига киради ва БЕПУЛ тақдим қилинади.


📜Маълумот ва БЕПУЛ дарсни кўриш учун: @excel_videokursi_bot
🧰Буюртма учун: @hadjayev
⚡️Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида сўнгги тур

Бугун, 9 август куни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-тури бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон 🇺🇿 терма жамоаси Нидерландия 🇳🇱 терма жамоасига қарши дона суряпти. Ушбу муҳим ўйинни айни пайтда ўзбекча шарҳ билан жонли эфирда томоша қилинг:
👉🏻YouTube 👈🏻

Ватандошларимизга ғалаба тилаб қоламиз!


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
🔥🔥🔥 Ўзбекистон жамоаси 2022 йилги бутунжаҳон шахмат олимпиадасида тарихий ғалаба қозонди!


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Forwarded from Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бетларни бўлиш. Разрыв страницы

Листни белгиланган жойларда бетларга бўлиш учун "Разрыв страницы" командасидан фойдаланинг.

Бунинг учун:

1️⃣ Бетларга бўлиниш чегараси белгилаб олинади;
2️⃣ "Разметка страницы" вкладкасидан ➡️ "Разрыв страниц" ➡️ "Вставить разрыв страницы" командаси.

Бетларга бўлиш амалиётларини бекор қилиш учун "Сбросить разрыв страниц" командаси қўлланилади.

#разрыв_страниц #тэглар

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Word да тасодиф матн ҳосил қилиш мумкин.

Айрим ҳолатларда қайсидир форматлаш усулини синагани ёки бошқа мақсадларда намуна учун узунроқ матн териш керак бўлади.

Айнан шу каби тест ҳолатлар учун Word да махсус формулалар мавжуд.

Қуйидаги формулаларни териб Enter босганингиздан сўнг тасодиф матн автоматик тарзда ҳосил бўлади.

=lorem(x,y) : «Lorem Ipsum» матни билан тўлдириш учун
=rand(x,y) : Рус тилидаги Word ҳақидаги фойдали матн билан тўлдириш учун.
=rand.old(x,y) : "Ўша юмшоқ француз булочкаларидан бир оз истеъмол қилинг." матни билан тўлдиради.

Формулада x - абзацлар сони, y - абзацдаги жумлалар сони.


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Микроқарзлар: 2022 йил август ойи ҳолатига тижорат банкларининг барча таклифлари.
Батафсил


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi