Excel Hacks
8.53K subscribers
180 photos
222 videos
17 files
435 links
Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз.

Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course
1С видеокурси: @Darslar1C


Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses
Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses
Download Telegram
Forwarded from Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санани матн билан тўғри бирлаштириш усули. (Обуначи саволидан)

Турли хил маълумотларни ячейкага бирлаштирганингизда умумий ячейка "Текст" форматига ўзгаради.

Лекин, баъзи маълумотлар "Текст" форматидаги кўриниши тўғри келмаслиги мумкин.

Масалан, видеодаги мисолимизда биз матнни сана билан бирлаштирганимизда сана формати "Текст", яъни "Матн" форматига ўзгариб қолади.

☑️ Ечими: санани алоҳида ТЕКСТ функцияси ёрдамида формат шаблонини белгилаш керак.

Сана форматининг шаблони: ДД.ММ.ГГГ

#сана_ва_матн_бирлаштириш #сана #ТЕКСТ #тэглар

Каналга уланинг
👉🏼 @uz_excel
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Excel Hacks видеокурси таркибидаги бонус функциялар сони 18 тага етди. (Курс таркибидаги жами функциялар - 56 тага етди)
Энди бизнинг Надстройкамиз орқали матнларни осонгина кириллдан лотинчага ва лотинчадан кириллга ўгиришингиз мумкин.

Транслитда "Э", "Ц", "Й" ҳарфлари билан муаммолар мавжуд ЭМАС (бу камчилик интернетдаги сифатсиз макросларда кузатилади). Матнлар хатосиз ўзгаради. Истисно сўзлар макросга қўшилган.

Дарслар таркиби:

39 та дарс, 56 та функция, 31 та мавзу
‼️Дарслар қўшилиб борилади‼️

1-дарс.
Excel билан танишиш.

39-дарс: Узун формулалар билан ишлаш.
=ЕСЛИОШИБКА(ИНДЕКС(ДВССЫЛ("'"&ГПР(C$1;$E$1:$G$2;2;0)&"'!$B$3:$B$20";ИСТИНА);ПОИСКПОЗ(A4;ДВССЫЛ("'"&ГПР(C$1;$E$1:$G$2;2;0)&"'!$C$3:$C$19";ИСТИНА);0));0)

📜Маълумот учун: @excel_videokursi_bot
🧰Буюртма учун:
@hadjayev
Ячейкага (2022) киритса ячейка қайси маълумотга ўзгаради?
Final Results
56%
2022
36%
2022 матн форматида
8%
-2022
Афсуски Excel да сана бўйича квартални аниқлаш функцияси мавжуд эмас.
Шунинг учун қуйидаги бирикмадан фойдаланишингиз мумкин:

=ОКРУГЛВВЕРХ(МЕСЯЦ(Сана ячейкаси)/3;0)


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Инсоннинг мияси умумий вазннинг 2%ини ташкил этади, аммо лекин ишлаётган пайтда барча энергиянинг 20%ини истеъмол қилар экан. Ўйлаш қийин, шу сабаб ҳамма ҳам бу иш билан шуғулланмайди. (с) Алишер Исаев блогидан.

Айнан шунинг учун хам аксарият инсонлар бирон нимани ўрганишга эриниб битта нарсани қайта-қайта бировлардан сураверишади. Худди ҳамкасбларим сингари. 😁


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Forwarded from Excel Hacks
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Excel да жадвалларни фильтрациялаш учун жуда қулай визуал инструмент бор, бу - СРЕЗ.

Ўни қўллаш учун:

1️⃣Жадвални белгилаймиз. 2️⃣Жадвал белгилангандан сўнг КОНСТРУКТОР вкладкаси фаоллашади, унда 3️⃣СРЕЗ ни танлаб, фильтр кўлланиладиган устунларни белгилаб чиқамиз.

Мультитанлов учун Ctrl босган ҳолда бир нечта критерий танлаб оламиз.

#фильтрациялаш #срезы

Каналга уланинг 👉: Excel Hacks
Forwarded from Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ячейка изоҳига расм жойлаштириш (Рисунок в примечании)

Ячейкаларга қўшимча маълумот киритиш учун изоҳлардан фойдаланинг. Оддий матн билан бирга изоҳларга расм жойлаштириш имкони мавжуд.

Бунинг учун, қуйидаги кетма-кетликдан фойдаланинг:

Ячейка контекст менюсисдан "Вставить примечание" ➡️ "Форма примечания" ➡️ "Цвета и линии" ➡️ "Способы заливки" ➡️ "Рисунок".

#изоҳлар #примечание #тэглар

Каналга уланинг
👉🏼 @uz_excel
Forwarded from Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайтарилмайдиган тасодиф сонлар.

Кўп конкурс ташкилотчилари тасодиф ғолибларни аниқлашда random.org сайтидан фойдаланишади. Лекин буни хам Excel ни ўзида уюуштирса бўлади.😉

1️⃣ Рандом функциясини бажарувчи файлни юқоридаги постдан юклаб олинг. 👆🏻
2️⃣ Тартибсиз сонлар миқдорига мос ячейкалар белгиланг.
3️⃣ Формула қаторига Lotto(A;B;C) формуласини киритиб
4️⃣ Ctrl + Shift + Enter клавишалар бирикмасини босиб юборинг.
5️⃣ Тасодиф сонларни янгилаш учун F9 клавишасидан фойдаланинг.

Lotto(A;B;C) формуласига изох:
A - минимал сон (масалан 6/36 лоттореясида бу - 1)
B - максимал сон (6/36 учун бу - 36)
С - тасодиф сонлар миқдори (6/36 учун бу - 6 та)

❗️Макрос файли ишлаши учун макросларни ёқишни унутманг.

#тэглар #лотторея #тасодиф_сонлар

Каналга уланинг
👉🏼: Excel Hacks | @uz_excel

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | 🚀 Excel Hacks Videokursi
Forwarded from Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Power Query. Папкадаги файллар номини жадвалда шакллантириш. (Обуначининг саволига жавоб)

Папкадаги файллар номини кўчириб олиш учун эскирган ФАЙЛЫ() функциясидан ёки Power Query надстройкасидан фойдаланишингиз мумкин.

Видеода бажарилган кетма-кетликлар:

1️⃣ Данные → Создать запрос → Из файла → Из папки → (Керакли папка танланади) → Преобразовать данные;
2️⃣ Шаклланган жадвалдан кераксиз устунлар ўчириб ташланади;
3️⃣ Файллар номида кераксиз қисмини (расширение) ажратиб ўчириб юбориш учун сичқончанинг ЎНГ томонини босиб → Разделить столбец → По разделителю → Пользовательский → Нуқта қўйилади ".";
4️⃣ Закрыть и загрузить.

#PowerQuery


Каналга уланинг
👉: Excel Hacks | @uz_excel
Forwarded from Excel Hacks
Файл ҳажми билан боғлиқ муаммолар.

Сизнинг жадвалингиз 5 та қатор ва 5 та устундан иборат бўлса, бу Excel файлида фақат 5x5 = 25 та ячейка хотирада сақланишини англатмайди.

Масалан, жадвалингизда бутун бошли қаторни, ёки устунни форматлаб ишлатган бўлсангиз, жадвалингиз хар сафар ушбу кераксиз ячейкалардаги маълумотлар билан сақланади.

Excel охирги версияларида қаторлар сони 1 миллиондан ортиқ. Агарда сиз билмаган холда, битта устунни белгилаб ячейкалар форматини ўзгартирган бўлсангиз, файл ҳажми ошиб кетиши мумкин.

Иккинчи асосий сабаблардан бири - формулада ортиқча диапазонлар ишлатилишида. Сизга А1 дан А10 гача диапазон керак бўлсада, сиз формулада А:А белгилаб бутун устун диапазони ишлатсангиз, бу ҳам файл ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу каби муаммолар аксарият ҳолатларда муаммоли устун ва қаторларни тўлиқ ўчириш билан ёки, ишлатилмайдиган ячейкаларни белгилаб "Очистить все" командасини қўллаш билан даволанади.

Яна битта сабаблардан бири, файллар эски *xls форматида яратилганлиги ва унда эски форматлар қўлланилганлигида. Айрим ҳолатларда, ячейкаларни "Dell" командаси билан ўчирсангиз хам, ячейка форматлари ҳақидаги маълумотлар файл хажмида катта қисмни эгаллаши мумкин.

Шунинг учун, файлларни эскирган *xls форматида сақлаш тавсия қилинмайди.

#катта_ҳажм #очистить #тэглар

Каналга уланинг
👉🏼 @uz_excel
Оддий фойдаланувчи:
=СУММ(C1:C12)-C6-C12

Excel Hacks фойдаланувчиси:
=СУММЕСЛИ(B1:B12;"магазин*";C1:C12)
=СУММЕСЛИ(A1:A12;"";C1:C12)
=СУММЕСЛИ(B1:B12;"жами";C1:C12)
Муҳими: шарт уникал бўлиши керак ва суммалар дублировать қилмаслиги керак.

Биринчи усулда, доимгидек фойдаланувчи ўзини вақтини йўқотади ва бу усулда хатога йўл қўйиш эҳтимоли юқори.

Иккинчи усулда суммалар уникал шарт билан ажратиб олинади.

P.S.
Мисолда 2 та "жами" холос. С6+С12+С18+С24 - факат кичик мисолда қўл келиши мумкин. 100 та жамини белгилагунча битта формула ёзиб қўйиш мақсадга мувофиқ.


🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
🚀Бизнесга ва ишга сарфланаётган вақтнинг тежаш ягона йўли бу автоматизациядир.

Банк тизимларини автоматизациялаш учун АБС лар мавжуд, бухгалтерия учун - 1С, сотувлар ва логистикага SAP тизимларидан фойдаланилади.

Оддий компьютер фойдаланувчини ҳисоб-китобларини, таҳлилларини, биронта монотон ва такрорий жараёнларини автоматизациялаш учун энг илғор қурол бу Excel.

Нега айнан Excel?

Excel
таркибида автоматизациялаш учун барча имкониятлар мавжуд. Булар:
2000 та функция.
Етишмаётган функцияларни ёзиш учун VBA редактори.
Кўримсиз минглаб қаторлардаги рақамларни тушунарли дашбордларга айлантириш учун барча имкониятлар.

🎯Вақтни йўқотмасдан, Excel ни бизнинг видеокурсимиз ёрдамида забт этинг.


Видеокурснинг тўлиқ таркиби ва бошқа батафсил маълумот олиш учун, администратор билан боғланинг:

📜Маълумот учун: @excel_videokursi_bot
🧰Буюртма учун:
@hadjayev

Гувохнома рақами: 4706585 (Le Mirage Star Group)
Forwarded from Excel Hacks
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Excel дан Word га жадвални осон ва қулай кўчириш усули.

Excel
жадвалларини Word га оддий усул билан кўчирганингизда унинг кўриниши тўлиқ сақланиб қолмайди, қолаверса жадвал ўзгарганда уни такроран кўчиришга тўғри келади.

Жадвал динамик бўлиши ва кўринишини сақлаб қолиши учун қуйидаги усулдан фойдаланинг:

1️⃣ Excel дан жадвал диапазонини "Копировать" қилинг;
2️⃣ Word файлида "Вставка" командасидан "Специальная вставка" танланг;
3️⃣ "Специальная вставка" параметрларини "Связать с" ва "Лист MS Excel" га ўзгартиринг.


Каналга уланинг
👉🏼: Excel Hacks | @uz_excel
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Word жадвалларида сарлавҳаларни кейинги бетга тўғри кўчириш.

Excel
билан кўп ишлайдиган фойдаланувчилар сарлавҳани янги бетда такрорланиши учун "Печатать заголовки" қуролидан фойдаланишади. Бу имконият Word дастурида хам мавжуд.

Сарлавҳалар хар бир бетда қайтарилиши учун қуйидаги қадамларни бажаринг:

1️⃣ Керакли сарлавҳа қаторларини белгиланг;
2️⃣ Жадвал созламаларига киринг;
3️⃣ Строка параметрида "Повторять как заголовок на каждой странице" пунктини белгилаб қуйинг.

#тэглар #сарлавха

🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Forwarded from Xushnudbek.uz
Футболка ва кроссовкадаги, галстуксиз "айти"чилар

Юқорида айтганимиздек, Шавкат Мирзиёев IT соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. Суратлардан кўриниб турибдики, IT-мутахассислари ва ёш дастурчилардан мажбурий костюм-шим ва галстук талаб қилишмабди. Кимлардир кроссовкада, кимлардир футболкада, баъзилар гулли кўйлакларда ўтирибди. Ҳатто оммавий байрам тадбирларида ҳам одатда қора костюм-шим талаб қилинадиган бир пайтда Президент иштирокидаги кичик мажлисларда бунақа кийимда ўтиришгани, аслида кичик, лекин эътибор қилса арзийдиган сигнал.

Маълумотларга кўра, йиғилиш шунга яраша анча эркин суҳбат тарзида ўтмоқда.

«Келгуси беш йилда мамлакатимиз IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз. Агар ёшларни IT касбларга ўқитишни тўғри йўлга қўйсак, уларни сифатли инфратузилма, компьютер ва кафолатли буюртма билан таъминласак, албатта, бу маррага бемалол эришамиз", — деган давлатимиз раҳбари.


👉 @xushnudbek 👈

🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻
Форматларни тезкор ўзгартириш

1) CTRL + SHIFT + !
2) CTRL + SHIFT + $
3) CTRL + SHIFT + %

Каналга уланинг
👉: Excel Hacks
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
WORD жадвалларида формулалар ишлатиш имкони мавжуд.

Уларни ишлатиш учун:
1️⃣Жадвални фаоллаштиринг (белгиланг)
2️⃣Жадвал фаоллашгандан сўнг "Констурктор" ва "Макет" вкладкалари пайдо бўлади.
3️⃣Ушбу вкладкадаги "Данные" бўлимидан "Формулы" командасини танланг.

Формула синтаксиси формула номи ва диапазондан иборат.
Формулалар мисоли:
SUM - суммани;
MIN - минимал қийматни;
MAX - максимал қийматни;
AVERAGE - ўртача қийматни аниқлаш формулалари.

Excelдаги диапазонлар ўрнини томонлар босади, яъни:

ABOVE - формуладан юқорида турган ячейкалар билан ишлаш учун;
BELLOW - пастки, LEFT - чапдаги, RIGHT - ўнгдаги ячейкалар учун.

Маълумотлар янгиланса, формула киритилган катакчанинг контекст менюсидан "Обновить поле" командасини босиб юбориш керак.

P.S. WORD версиясиясига қараб кўрсатилган пунктлар жойлашиши фарқ қилиши мумкин.

#word_формула

🔥 Excelни профессионал даражада ўрганмоқчи бўлганлар учун: 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻