EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 29 МАЙ (1443ҳ - 28 Шаввол ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:05
ҚУЁШ - 04:44
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:22
ШОМ - 19:39
ҲУФТОН - 21:16


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TONGI SALOMLAR

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃

🌸 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌸 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌸 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌷🌷🌷

😌 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

🍃🌺🌸🌺🍃

️Мана отди, яна бир тонг!
️Нур таралди ҳар томон!
️Хайр, баракот ва раҳматлар..
️Бизга ёғилсин, ҳар он!

Биздан йироқлашманг! 🙃

••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••


@eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида 109-дарс. Азанинг муддати.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида#Азанинг_муддати. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/J80jf0MQL1o
Audio
🍀 6. Сурат эмас, сийрат муҳим!

🎙Муҳаммад Бобур Насриддинов

🕌 “Хомиддин қори” масжиди ноиб-имоми

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
Одоблар ҳақида 110-дарс. Мусибатга сабр қилганларга бериладиган ажр.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида110-дарс#Мусибатга_бериладиган_ажр. Мусохон ибн Абдулмажид домла" на YouTube
https://youtu.be/wc7fQu7RGa0
АҚЛ ЁКИ ИЛМ АФЗАЛЛИГИ ҲАҚИДА

Баъзи инсонлар илм афзал, айримлари ақл афзал, дейди. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан нақл қилинган ривоятда ақл афзал, дейилган. Чунки илм ақлга муҳтож, ақл эса илмга муҳтож эмас. Бу борадаги энг тўғри сўз шуки, илмлар бир неча хил бўлиб, булардан Аллоҳ таоло, дин ва шаръий ҳукмлар тўғрисидаги илм ақлдан афзалдир. Чунки банданинг ақли бўлмаса ҳам қутулади, лекин дин тўғрисида илми бўлмаса, нажот топмайди. Чунки ҳар бир оқил киши ушбу илмларни ўрганишга ва излашга буюрилган ҳамда унга хитоб қилингандир. Ақл Аллоҳ таолони таниш ва дин ҳақидаги илмлардан бошқа касб-ҳунар, юлдузлар ва тиббиёт илмлари каби барча билимлардан афзалдир. Чунки бу турдаги илмлар инсон манфаати ва яхши яшашига қаратилган, ваҳоланки, ақлда манфаат кўпроқдир. Аммо Аллоҳ таолонинг илми ҳар бир махлуқ илмидан афзалдир. Аллоҳ таолонинг илми махлуқ эмас. Илмни ақлдан афзал, деганлар, Аллоҳ таолонинг илми ва унинг дини тўғрисидаги илмини ирода қилишган. Али розияллоҳу анҳу айтганидек, ақлни илмдан афзал деганлари касб-ҳунарларга оид илмни назарда тутишган.

"Ат-тамҳид фи баёнит-тавҳид" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Равза газетаси 17-сон.pdf
1.7 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК

Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.

➡️Батафсил ўқиш ....👇👇👇
http://ravza.uz/story/Tinchlikk_va_hotirjamlikk_

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

Динимизда бола ҳуқуқлари.
Биламизки юртимизда 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади.

➡️Батафсил ўқиш ..... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/1_Xalqaro_bolalarni_himoya_kuni

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД

Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхони очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
– Сен ким бўласан? - деб сўрабди.
– Эй Руҳуллоҳ, Сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, Сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, – дебди.
- Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? – деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
– Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, – дейди.
Исо алайҳиссалом кабрдаги одамга қараб туриб:
- Бизга фарзанднинг фойдаларидан
хабар бергин, - деб сўрайди.
- Эй Руҳуллоҳ, Сиз дунёда нубувват
билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилинади. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар "Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар" дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади." (Термизий)

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
МАҲЗУН БЎЛМА ...🥲🥲

... Хеч қачон маҳзун бўлма!
Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йўқотасан

... Ҳеч қачон маҳзун бўлма!
Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади.
Орзу умидларинг юқ бўлади

... Эй мўмин банда , маҳзун бўлма!
Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб , дўстингни маҳзун қилади . Қайгу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан ...

... Маҳзун бўлма !
Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик , неъматга эса нонкўрлик бўлади ...

... Маҳзун бўлма !
Чунки қайғу , ғам юқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни
қайтармайди , фойда келтирмайди...

... Маҳзун бўлма !
Чунки қайғу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

... Маҳзун бўлма !
Агар сен фақир бўлсанг , умри қарзга ботиб кетган кишилар бор...
Мингани уловинг юқ бўлса , оёғи шол бўлган одамлар бор

... Маҳзун бўлма !
Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг , шундай инсонлар борки бутун оиласидан
маҳрум булган...

... Маҳзун бўлма !
Агар гуноҳкор бўлсанг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт...
Хато қилган бўлсанг ислоҳ қил. Аллоҳнинг раҳмати кенг , тавба эшиклари очиқдир...

... Маҳзун бўлма !
Агар ғамга ботсанг , асабларинг таранглашиб , вужудингни қийнаб , тунларни бедор қиласан.

... Маҳзун бўлма !
Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган , варақлар қуриган , китоб ёпилган , бундан
ошиқча ҳам , кам ҳам бўлмайди , маҳзун бўлма!

... Маҳзун бўлма !
Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса , хали қўлингда сен англаб , англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор .

... Маҳзун бўлма !
Ҳасадгўй , ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма , чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор...
Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

... Маҳзун бўлма !
Касаллик албатта кетади , мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади, албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма ...

... Маҳзун бўлма!
Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади...

... Маҳзун бўлма!
Чунки сенга қилган битта хасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади , балки ундан хам кўпроқ, ин шаа Аллоҳ. Лекин қилган гуноҳинггачи - биттагина жазо берилади..

... Маҳзун бўлма !
Сенда энг катта неъмат бор , чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан ...
Аҳли қибласан , мусулмонсан , қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма .

... Маҳзун бўлма !
Чунки сен хаётнинг енгил - оғир , иссик, - совуқ , фақир ва бой холатингда хам фойда устидасан...
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек :
~ Мусулмон одам яхшилик келса шукр қилиб савоб олади , машаққатли кун келса сабр қилади, яна савоб олади ...

... Маҳзун бўлма !
Ахир сенда Қуръон бор ! Зикр , дуо бор !
Ахир сенда Намоз, амри - маъруф, садақа ва бошқа савобли амаллар бор

...Ким ҳоҳларди дунёда Иймонингни берасан эвазига дунёдаги хамма нарсани бераман деса, қайси мўмин алмаштирарди..?

... Одамларга зулм қилаётган , хақларини еяётган, туҳмат қилаётган, бўхтон қилаётганлар хам бир куни ўлади! Зулм кўрган, Сабр қилган, савоб умид қилган кишилар хам ўлади!
Лекин Аллоҳнинг хузурида ким ютуқда бўлади?

... Дунё ҳаёти вақтинча, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
~ Дунё бир соатлик йўлдир .. Ким ўлмайди?

... Маҳзун бўлма !
Ахир қора булутларни тарқаганини, қоронгу тунни ёришганини, шамолларни тўхтаганини
кўрмаганмисан.. Ин шаа Аллоҳ машаққатларинг роҳатга, ҳаётинг ёруғликка , келажагинг неъматга тўлиб боради , ин шаа Аллоҳ ...

... Маҳзун бўлма!
Агар олдингда чора қолмаса, йўллар беркилиб, умидсизлик бостириб келса я АЛЛОҲ дегин!

Эскиобод жомье масжиди имом хатиби
Ґайратжон домла Асабоев
Каналга аъзо бўлинг👇👇

@eskiobodmasjidi
ГУНОҲЛАРНИ ҲАЛОЛ ДЕЙИШ

Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир. Гуноҳни енгил ҳисоблаш, уни мубоҳ деб билиш ҳам куфрдир.

Ибн Хумом бундай дейди: “Ҳанафий мужтаҳидлари Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларини кўзга илмай тарк этган ёки ёмон кўрган кимсани кофир бўлади, дейишган".

Имом Абу Юсуф Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қовоқни яхши кўрганларини зикр этдилар. Шунда бир одам: "Мен яхши кўрмайман", деди. Имом Абу Юсуф ўша кимсани диндан қайтганига ҳукм этдилар. Ким Аллоҳ таолони Зотига муносиб бўлмаган сифат билан ёдласа ёхуд Аллоҳ таолонинг исмларидан бир исмни ёхуд амрларидан бирини ҳазил-мазах қилса ёки Аллоҳ таолонинг ваъда ва ваъидларини инкор этса, кофир бўлади.

Бир тўп кишилар бир кишини юксак бир жойга ўтқазиб, ундан диний масала сўраб кулсалар, ҳазил-мазах қилсалар, шариатнинг қозилик мақомини камситганлари учун кофир бўлади. Уларнинг кофир бўлишининг сабаби шариатнинг ҳукмларини ҳазил-мазах қилганларидир. Бу каби ҳолатлардан Аллоҳ таоло бизларни асрасин. Яна бир киши бир кишига кофир бўлишни (куфр сўзни айтишни) амр этса ёки шундай амр қилишни азм этса, куфрга рози бўлиш куфр бўлгани учун кофир
бўлади.

Киши зино қилаётганда ёхуд маст қилувчи ичимлик ичаётганда уларнинг ҳалол эканига ишонган ҳолда "Бисмиллаҳ” деса, кофир бўлади.

Яна ким қасддан қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиса ёки таҳоратсиз намоз ўқиса кофир бўлади.

«АЛ–ФИҚҲ УЛ–АКБАР» китобидан.

Эскиобод жомье масжиди имом хатиби
Гайратжон домла Асабоев

📌Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ҚУРЪОН ҚИРОАТИНИ БУЗИШДАН КЎРА ЎЛИМНИ АФЗАЛ КЎРГАН ЗОТ

Бу зот шундай бир мақомда эдиларки, бутун шоирлару адибларни бари бир жойга йиғилсалар ҳам унинг васфларини келтиришга қаламлари ожиз қоларди. Бу зотга ўхшагани бир неча замонлар ва асрлар оша ҳам, нодирлигича қолиши аниқ эди. Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Зоти Риқо ғазотига чиқдик. Бир киши мушриклардан бирининг аёлини асир олиб кетди. Эри келиб, бунинг хабарини эшитганда: "Бу ишни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бирортаси қилган, улардан бирининг қонини тўкмасдан ортга қайтмайман", деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изларидан анча жойгача эргашиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойга тушиб, дам олишга буюрдилар. Асҳобларига юзланиб сўрадилар: “Ким ушбу тун бизларни қўриқлаб чиқади?” Битта муҳожирлардан, кейингиси ансорлардан чиқиши айтилди. Аммор ибн Ёсир ва Аббод ибн Бишр икковлари қўриқчилик қилишларини айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бизларни даранинг оғзида ҳимоя қилинглар”. Икковлари даранинг оғзига чиқишар экан, Аббод ибн Бишр Аммор ибн Ёсирга: “Сиз туннинг қайси қисмида қўриқлайсиз, аввалгисидами ёки кейингисида”, деди. У: "Кейингисида”, дедилар. Ва уйқуга кетдилар.

Аббод ибн Бишр атрофга разм солди. Тун чароғон, ҳар бир нарса Аллоҳга махфий овозда тасбеҳ айтаётган эди. Бу нарса у кишини намоз ўқишга ундади. Чунки Аббод ибн Бишр бу билан иккита яхшиликка эришар эди: бири намоз, иккинчиси: Қуръон қироати.

Бу орада бояги киши етиб келди. Аббод ибн Бишрни кўрди-ю, камонга ўқини жойлаб отди. Ўқ бориб Аббод ибн Бишрга тегди, у ўқни танасидан суғуриб ташлади ва ҳеч нарса бўлмагандек намозида давом этди. Яна иккинчи марта ўқ отди. Лекин Аббод ибн Бишр яна ҳеч нарса бўлмагандек танасига кирган ўқни суғуриб олиб ташлади ва яна давом этаверди. Учинчи марта ҳам шундай ҳолат юз берди. Шунда у руку ва сажда қилиб намозини якунлади-да, шериги Аммор ибн Ёсирнинг олдига борди: “Эй Аммор туринг, менинг мадорим йўқ, яраландим”, деди. Аммор ибн Ёсир сакраб ўрнидан турди. Буларни кўрган бояги мушрик қочиб кетди. Аммор ибн Ёсир шеригининг уч жойидан чиқаётган қонни кўрди-ю: "Субҳаналлоҳ! Нега биринчи камон ўқи санчилгандаёқ мени уйғотмадингиз", деди. Аббод ибн Бишр: "Бир сурани ўқиётган эдим, уни охирига етказмай кесиб қўйишни хоҳламадим. Тугатиб руку килдим-да, сизга хабар бердим. Аллоҳга қасамки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарани қўриқлашга берган амрига осийлик қилиб қўйишимни ўйламаганимда намозимни асло бузмас эдим”, деб жавоб бердилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Эскиобод жомье масжиди имом хатиби
Гайратжон домла Асабоев

«Пайғамбарлар мўъжизалари саҳобалар кароматлари» китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇


@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: Ота-оналар олдида қарздормиз

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
Одоблар ҳақида 111-дарс.

Ўтганлар ортидан қилинган яхшилик етиб боришлиги.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг азизларим, азиз Жаннат Юзлигим!
Алҳамдулиллаҳ!
Жонимиз омон, раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг шафқатидан, ғойибона бўлсада дийдор бахтидамиз.
🌸
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди
''Банда бажариб Аллоҳга яқин бўладиган амалларнинг энг буюги қайси''?...
У киши раҳимаҳуллоҳ йиғлаб юборди-да, сўнгра___
''Аллоҳ қалбингга қараганида, дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғидир'' дедилар.
🌸
Кўнглинг дунёсида Аллоҳни топган бўлсанг, умр ҳам гўзалдир, ўлим ҳам гўзал.
🌸
Қалб уйингни Унинг гўзал исмлари билан безаган бўлсанг, нафас олмоқ ҳам гўзалдир, нафас чиқармоқ ҳам гўзал.
🌸
Юраётган йўлинг “ҲАҚ'' томон бўлса, бу йўлда юрмоқ ҳам гўзалдир, югурмоқ ҳам гўзал.

🌸
Аллоҳим!
Бизларга мана шундай қалб насиб эт!

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин...


@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

ҚУРЪОН ЎҚИЛГАН ЖОЙГА САКИНАТ ТУШАДИ

Арабча “сакинат” сўзи “тинчлик-хотиржамлик” маъносини билдиради. Ҳадиси шарифларда
айтилишича, Қуръон ўқилган жойга сакинат тушади, қори атрофини фаришталар ўраб олади.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Quron_uqilgan_joyga_sakinat_tusjadi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube