EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ГУНОХНИНГ ДОРИСИ

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:

-Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, - дебдилар.

Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:

-Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.

Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:

-Ё, Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. - дея ҳушларидан кетган эканлар.

Эскиобод жомье масжиди Матбуот хизмати ходими Абдусалом Йу́лдошев


@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида 98-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/AN2rseAArZY
Audio
Одоблар ҳақида 98-дарс.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣📣 АССАЛОМУ

АЛАЙКУМ 🦋🌴

ВАРАХМАТУЛЛОХИ 🌴🦋

ВАБОРОКОТУХУ 🌷🌸💚🍀💚🌼

ХАЙРЛИ ТОНГ!🌞🌹💐

БУГУНГИ КУНИМИЗНИ АЛЛОХ СУБХАНАКА ВА ТАОЛОНИНГ ГУЗАЛ ИСМЛАРИНИ ЗИКР КИЛИШ БИЛАН БОШЛАЙМИЗ,💚💚🍁

БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ🌹

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор.
Ким уларни ёд олса, жаннатга киради».

(Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).


✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

@eskiobodmasjidi
ХАРСАНГ ТОШ

Ухлаб ётибсиз, Аллоҳ сизнинг туриб У учун намоз ўқишингизни яхши кўрди. Оҳиста бир шамолни юборади, у деразангизни ҳаракатлантиради ёки бир фарзандингизни тўполон кўтартиради. Хонангизнинг ёнида тўпаланг қилади ёки жуда чанқайсиз-да, сувга турасиз, шунда соатга қарайсиз. Намоз ўқишни хоҳлаб қоласиз, жойнамозни ёзасиз, таҳорат қилиб келасиз-да, сажда қилиб Аллоҳга муножот
қиласиз. Лекин сизни ким уйғотганини билмайсиз.

Тоғ тепаларида машинангизни бошқариб кетяпсиз, тўсатдан заруратни сездингиз. Машинангизни бир чеккага тўхтатдингиз ва бирдан "Пулларим қолиб кетмадими ёки автомобилим ҳужжатлари жойидами” деб текшириб аниқламоқчи бўлдингиз. Тўхтатганингиздан нечадир сония ўтиб олдироғингиздан бир катта харсанг тош думалаб тушди. Агар сиз ўша вақтда тўхтамаганингизда сизни ҳам, машинангизни ҳам яксон қиларди. Шу билан сафарингиз кароматли бўляпти. Лекин сиз сизни кутқарган ким эканлигини билмаяпсиз.

Масалан, бир гуноҳ режасини туздингиз, тунда чиқдингиз, режангиз мустаҳкам, ишончли тузилган. Тўсатдан узоқдан бир машина кўринди, қалбингизга шубҳа оралади. Сиз у мени кузатиб турибдимикин, деб ўйладингиз. Узоқдан кўринган ўша машина сиздаги гуноҳ қилиш фикрини ўзгартириб юборди, хоҳишингиздан қайтдингиз, уйингизга келдингиз. Лекин Ўз лутфи ила сизни шу гуноҳдан буриб қўйган Зотга эътибор қаратмадингиз.

Аллоҳнинг қанча-қанча махфий лутфлари бор. Зийрак одамнинг фаҳми ҳам уни фаҳмлай олмайди. Қанча-қанча ишлар бор, уни бир одамга ёмонлик қиламан деб
бажарасиз, лекин натижада яхшилик бўлиб чиқаверади. Бир кун сиз учун ҳолатларингиз зиқ бўлса ёки сиқилсангиз, ёлғиз ягона олий Зотга суянинг.

«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.‌‌

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ МУОЗ (р.а) ГА ЎРГАТГАН ФАЗИЛАТЛИ ДУО!

Бир куни Пайғамбаримиз ﷺ қўлимдан ушладилар ва айтдилар: "Эй Муоз, Аллоҳга қасамки мен сени яхши кўраман.
Эй Муоз ҳар фарз намозидан сўнг бу калималарни айтишни унутма:


اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

"Аллоҳумма аиънний аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни иъбаадатика"

Эй Аллоҳ сени зикр қилишимда сенга шукр қилишимда, ва сенга гўзал ибодат қилишимга ёрдам бергин.

(📚 Абу Довуд ривояти)

Шарҳ: Дунё ишларига ўн соатлаб вақт ажратиб қийин ва оғир бўлса ҳам қилаверасиз, лекин Аллоҳ ёрдам бермаса 10 дақиқали, куч сарфланмайдиган ибодатни қилишга қийналасиз.

Дунёвий гаплардан соатлаб гаплашасиз, лекин Аллоҳ ёрдам бермаса Роббингизни зикрини қилишга малолланасиз.

Шундай экан ибодатни сизга осон қилишлиги учун Роббингиздан ёрдам сўранг!
@eskiobodmasjidi
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлатган воқеалар:

1. Амакилари Ҳамза ибн Абдул Мутталиб ўлдирилганда.

2. Амакиваччалари Жаъфар ибн Абу Толиб ўлдирилганда.

3. Ўғиллари Иброҳим ўлганда.

4. Набира қизлари Умома бинт Абул Ос жон таслим қилиш вақтида.

5. Оналарининг қабрини зиёрат қилганларида.

6. Саҳобаларидан бирининг қабри устида турганларида.

7. "Агар Аллоҳнинг (тақдирда хатони кечириши тўғрисидаги) битиги бўлмаганида, албатта, сизларга олган (товон)ларингиз учун улкан азоб етган бўлур эди" (Анфол сураси, 68-оят) нозил бўлганида.

8. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу у зотга Нисо сурасини ўқиб берганларида.

9. Саҳобаларига бирор касаллик ва бало етганида.

10. Умматларига раҳм-шафқатлари азбаройи кучли бўлганидан Аллоҳ таоло: "Эй, Муҳаммад! Биз умматингиз борасида сизни рози қиламиз, сизни ранжитмаймиз" деганида.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
@eskiobodmasjidi
ОЛТИ ЯХШИЛИК

Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти яхши амални қилишда бардавом бўлган кишига жаннат кафолатини берганлар.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар менга ўз томонларингиздан олти нарсага кафолат берсангиз, мен сизларга жаннатни кафолат бераман. Гапирсангиз рост сўзланг, ваъда қилсангиз вафо қилинг, омонат берилса адо қилинг, жинсий аъзоларингизни (ношаръий ишлардан) сақланг, кўзларингизни (номақбул нарсаларга тушишидан) асранглар ва қўлларингизни (бошқага озор етказишдан ёки гуноҳ иш қилишдан) тийинг", дедилар".
Байҳақий ривояти.

📚"Енгил амаллар" китобидан.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
РАФИҚАНГИЗГА ЭГИЛСАНГИЗ...

Шуни унутмангки, сиз оила раҳбарисиз ва барча масъулият сизда туради. Лекин шундай бўлса-да, баъзан аёлингиз тарафга ҳам қараб туринг. Доим муноқаша, тортишувларда сиз устун келаверманг. Кучингизни унга кўрсатманг, енгларингизни унга қарата шимарманг. Ахир, у заифа ва мискина бўлса. Ниманидир муҳокама қилсангизлар унинг гапи устига у ҳақ бўлиб турган ҳолатда ҳам ҳужжат, далилингизни тахлаб ташламанг. Яхшиси, сиз, бироз таслим бўлиш оҳангида гапиринг, сохтакорона бўлсада, енгилганингизга ишонтиринг.

Чекинганингизни кўрсин. “Одам боласи хатодан холимас”, дегандай афсусланиб ҳам қўйинг. Гапларига қулоқ солинг. Оранггиздаги ҳақ ва мажбуриятларингизни унутманг. Бироз шу муҳит давом этгач, қарабсизки, ҳолат сизнинг фойдангизга ҳал бўла бошлайди. Рафиқангиз гапларингизни қабул қилса ва муносабатлар ислоҳ бўлса не ажаб!

Сизга айтмоқчи бўлганим шуки, аёлингизга ғалаба нашидасини туйишига қўйиб беринг. Зеро, сиз шундоқ ҳам ҳеч нарса ютқазмайсиз, балки, унинг қалбини одамийлик жиҳатидан ром этасиз. Оилангиз ва турмушингизни сақлаб қоласиз. Мабодо, бунинг аксини қўлламоқчи бўлсангиз, шундоқ ҳам аксар эр йигитлар мана шунисини афзал, деб биладилар, яъни, баҳодирлигингиз тутиб қолса ёки оила юганини измингизга олмоқчи бўлсангиз ёҳуд турли хил филмларда кўриб турганингиз ҳолатларни ҳаётда қўлламоқчи бўлсангиз, унутмангки, бу тасарруфлар барчаси сизнинг зиддингизга хизмат қилади.

Пировардида, жанжаллар оилангиз бузилган, фарзандлар сарсонлиги, осудалик йўқолгани, хуллас, сизнинг мағлубиятингиз билан тугайди.

Рафиқангизга ғалаба қилишига имкон беринг. Уйингиз сакинатга, бирдамликка, нур ва сурурга тўлганини ҳис қиласиз.

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
Қабр азобидан нажот берувчи амаллар

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАРТИБИ

Тирноқ олиш тартиби ҳақида мазҳабимизнинг улуғ имомларидан бири Ҳусомиддин шаҳид (р.а.) бундай деганлар:
Тирноқ олишда аввал ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғидан бошлаб олиб, кичкина бармоғигача олади. Бош бармоқ қолиб туради. Кейин чап қўлининг кичкина бармоғидан бошлаб олиб, бош бармоғигача олади. Сўнгра ўнг бармоғининг қолган бош бармоғини олади. Шунда бошланиш ҳам, тугалланиш ҳам ўнг қўлда бўлган ҳисобланади.

Оёқларнинг тирноқларини олганда эса аввал ўнг оёқнинг кичкинасидан бошлаб, бош бармоққача, сўнг чап оёқнинг бош бармоғидан бошлаб кичкина бармоққача олади.
Демак, ҳаммаси ўнгдан бўлади.

Тирноқ олганда кечаси ҳам, шанба ва якшанбада ҳам олаверади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхшилик кечиктирилмайди” деганлар.

Сўфи Аллоҳёр
📚“Маслак ул-муттақин” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ИНСОННИНГ ХАТОЛАРИ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ таоло Мусо ибн Имронга (алайҳиссалом) Тавротда бундай ваҳий этди: “Асосий хатолар учтадир:”
1. Кибр;
2. Ҳасад;
3. Ҳирс.
Булардан яна олти хато пайдо бўлади. Шундай қилиб, тўққизта бўлади:
4. Тўқлик;
5. Уйқу;
6. Роҳатга ўчлик;
7. Мол-дунё севгиси;
8. Мақтов ва сийловни яхши кўриш;
9. Бошлиқ бўлиш савдоси”.

“Олтин ўгитлар” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Туя шўр сувни хам ичаверади. Хатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.
Туя тиканларни хам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади.Агар сахрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.
Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа- шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.
Туя тана хароратини хам ўзгартира олади.Агар совуқ ерда бўлса,хароратини кўтаради.Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.
"Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми?"
( Ал-ғошия; 17 оят.)

Эскиобод жомье масжиди Матбуот хизмати ходими Абдусалом Йу́лдошев

🔗 Улашинг:
@eskiobodmasjidi
ЁМОН ҚЎШНИ

Абу Заррдан ривоят қилинади: «…Умуртқани синдирадиган нарсалардан: «Турар жойидаги ёмон қўшни. Агар яхшилик кўрса, яширади, агар ёмонлик кўрса, ошкор қилади».

- Изоҳ: Қўшни ҳам доимий муомала қилиб туриладиган шахслардан. Ёмон қўшни ҳам одамнинг умуртқасини синдирадиган кимсалардан бири. Хусусан, у қилган яхшилигингни яшириб, ёмонлигингни ошкор қиладиган бўлса, жуда ноқулай. Маҳалла-кўйда, одамлар орасида тинмай сени ёмонлаб турса, сени одамгарчиликдан чиқариб қўйиши турган гап
(Яхшилик ва силаи раҳм китоби)

Изоҳ: Қўшнини ёмонлиги умуртқани синишига қиёс қилинди. Чунки инсонни умуртқаси синдими у ҳеч нарсага ярамай қолади, бу қиёс ёмон қўшнининг зарари қанчалик улканлигини кўрсатмоқда. Агар қўшни ҳасадчи бўлса, бутун вақтини, умрини ҳатто молини қўшнисига зарар беришга сарфлайди. Сеҳр, ғийбат, туҳмат, фитна қилиб бутун ҳаётини заҳарга айлантиради. Инсонлар уй олаётганида қўшнилари кимлигига жиддий аҳамият бермоқлари лозим.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@eskiobodmasjidi

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Исломнинг асоси бу якдилликдир.

Ислом дини мусулмонлар ҳамжамиятини якдилликда ва иттифоқликда яшашга чақирадиган таълимотлар мажмуасидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда тафриқага берилишдан қайтарган;
“Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг!” (Оли Имрон, 103).

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Islomning_asosi_bu_yakdillikdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 18 МАЙ (1443ҳ - 17 Шаввол ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:18
ҚУЁШ - 04:52
ҚИЁМ - 12:09-12-19
АСР - 17:16
ШОМ - 19:29
ҲУФТОН - 21:02


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
​​​​МАСЖИДУЛ ҲАРОМ хақида баъзи маълумотлар.

1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.

2. Масжид худуди 2 миллион кишини сиғдиради.

3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.

4. Тунукун 24 соат давомида очиқ бўлади.

5. Хеч қачон қулфланмайди.

6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.

7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.

8. 60 та ташқи сахнни тозалаш ускунаси бор.

9. 2000 та чиқиндилар учун контейнерлар бор.

10. Масжиди Харам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шахарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.

11. 13.000 сув ховузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.

12. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта хавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан хисобланади.

13. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик тахлил жўмраклари ўрнатилган.

14. Масжид худудида 1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.

15. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.

16. Харам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.

17. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.

18. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.

19. 4 та катта овоз ускуналари бор.

20. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.

21. Харамда Мусхафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.

22. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан-тўғри таржима қилиб узатилади.

23. Ёрдамга мухтожларга алохида хизмат бўлимлари бор.

24. 10.000та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.

25. 400та электр аравачалар мавжуд.

26. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.

27. Масжидул Харом ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.

28. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.

Аллохим, Байтул Харом - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни хожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт.

Аллохим, масжиди Набавийда бўлиб, хабибинг Мухаммад соллаллоху алайхи васалламни қабрларини зиёрат этишни хам насиб эт.
Омийн!

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Ислом дини мутаассибликни қоралайди

Ислом фақат диний аҳкомлардангина иборат бўлган дин эмас, балки у жамият маънавияти ва маърифатини шакллантирувчи ҳамда камолга етказувчи, жумладан, унинг ижтимоий-сиёсий, руҳий-маънавий талабларини қондирувчи таълимотдир.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Islom_dini_mutaassiblikni_qoralaydi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Нафосат ва гўзалликка интилувчи қалб

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Наманган шаҳридаги "Шайх эшон" жоме масжиди имом-хатиби Турғунов Маъсумхон


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Audio
Одоблар ҳақида 99-дарс.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkentmasjidi