Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Равза газетаси 15-сон.pdf
1.1 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола
РИЁ ВА УНИНГ ЗАРАРЛАРИ
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб касалликларидан бири бу риёдир. “Риё” сўзи “кўз билан кўриш”, “назар солиш” ва “одамлар кўрсин” маъноларини англатади. Охирги маъно риё учун хосдир. Ибн Жарир Асқалоний риёни қуйдагича таърифлайди: “Риё одамлар кўриб, эгасини мақташлари учун ибодатни зоҳир қилишдир.
➡️Батафсил ўқиш... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/riyo_va_uning_zararlari
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гуллар гўзаллик ва нафосат белгисидир
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
Наманган шаҳридаги "Ҳидоя" ўрта-махсус ислом билим юрти директори Абдулазиз Бобамирзаев
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
Наманган шаҳридаги "Ҳидоя" ўрта-махсус ислом билим юрти директори Абдулазиз Бобамирзаев
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Audio
Одоблар ҳақида 97-дарс.
Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.
Мусохон ибн Абдулмажид домла.

Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида97-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/C6wRhbgzVsY
https://youtu.be/C6wRhbgzVsY
YouTube
#Одоблар_ҳақида97-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла.
ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК
Охират саодатига етишга кўмак берган дунё қийматлидир. Дўстлик ҳам шундай. Энг яхши дўстлик қиёмат куни фойда берадиган дўстликдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Дўстлар (гуноҳ ишда дўст бўлганлар) у Куни (қиёмат куни) бир-бирига душман бўлади. Тақво соҳиби (бир-бирини гуноҳдан сақлаган дўстлар) зотлар мустаснодир» Зухруф сураси, 67-оят.
Дўст бўлганлар дўстлик ҳаққига риоя этишлари лозим. Агар дўстлик ҳаққига бепарво бўлсалар, дўстликлари ҳақиқий бўлмайди. Дўстинг сенга нисбатан вазифасини бажармаса ҳам, сен унинг олдидаги вазифангни бажар!
Дўст танлаш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Мўминдан бошқа билан дўстлашма. Таомингни тақводорлар есин!»
(Аҳмад, 2/168; Термизий, «Бирр», 28; Доримий, «Сийар», 3).
«Киши дўстининг динидадир. Дўстингиз ким эканига диққат қилинг!»
(Термизий, «Зуҳд», 45).
📚«Пайғамбаримизнинг ҳазрати Алига насиҳатлари» китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi

📿#Тунги_зикрлар_туркумидан
ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
🌷 🌱 🎋 🌷 🌱 🎋 🌷
🌺 “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
🌺 “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
🌺 “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
🌺 “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
🌺 “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
🌺 “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.” (Аййуҳал валад илмиҳоли). (Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди).
Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. (Зухра-тур-Рияз)
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:
🌺 “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кишига ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”
🌺 “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
🌺 “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта
🌱 Оятал курсини ўқиб,
🌱 33 марта Субҳоналлоҳ,
🌱 33 марта Алҳамдулиллоҳ,
🌱 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта
🌱 “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».
КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.
ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».
БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.
Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади»
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇👇@eskiobodmasjidi

ГУНОХНИНГ ДОРИСИ
Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:
-Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, - дебдилар.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
-Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
-Ё, Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. - дея ҳушларидан кетган эканлар.
Эскиобод жомье масжиди Матбуот хизмати ходими Абдусалом Йу́лдошев

Смотрите "#Одоблар_ҳақида 98-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/AN2rseAArZY
https://youtu.be/AN2rseAArZY
YouTube
#Одоблар_ҳақида 98-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла.
Audio
Одоблар ҳақида 98-дарс.
Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.
Мусохон ибн Абдулмажид домла.
@navkentmasjidi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣📣 АССАЛОМУ
АЛАЙКУМ 🦋🌴
ВАРАХМАТУЛЛОХИ 🌴🦋
ВАБОРОКОТУХУ 🌷🌸💚🍀💚🌼
ХАЙРЛИ ТОНГ!🌞🌹💐
БУГУНГИ КУНИМИЗНИ АЛЛОХ СУБХАНАКА ВА ТАОЛОНИНГ ГУЗАЛ ИСМЛАРИНИ ЗИКР КИЛИШ БИЛАН БОШЛАЙМИЗ,💚💚🍁
БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ🌹
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор.
Ким уларни ёд олса, жаннатга киради».
(Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).
✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

ХАРСАНГ ТОШ
Ухлаб ётибсиз, Аллоҳ сизнинг туриб У учун намоз ўқишингизни яхши кўрди. Оҳиста бир шамолни юборади, у деразангизни ҳаракатлантиради ёки бир фарзандингизни тўполон кўтартиради. Хонангизнинг ёнида тўпаланг қилади ёки жуда чанқайсиз-да, сувга турасиз, шунда соатга қарайсиз. Намоз ўқишни хоҳлаб қоласиз, жойнамозни ёзасиз, таҳорат қилиб келасиз-да, сажда қилиб Аллоҳга муножот
қиласиз. Лекин сизни ким уйғотганини билмайсиз.
Тоғ тепаларида машинангизни бошқариб кетяпсиз, тўсатдан заруратни сездингиз. Машинангизни бир чеккага тўхтатдингиз ва бирдан "Пулларим қолиб кетмадими ёки автомобилим ҳужжатлари жойидами” деб текшириб аниқламоқчи бўлдингиз. Тўхтатганингиздан нечадир сония ўтиб олдироғингиздан бир катта харсанг тош думалаб тушди. Агар сиз ўша вақтда тўхтамаганингизда сизни ҳам, машинангизни ҳам яксон қиларди. Шу билан сафарингиз кароматли бўляпти. Лекин сиз сизни кутқарган ким эканлигини билмаяпсиз.
Масалан, бир гуноҳ режасини туздингиз, тунда чиқдингиз, режангиз мустаҳкам, ишончли тузилган. Тўсатдан узоқдан бир машина кўринди, қалбингизга шубҳа оралади. Сиз у мени кузатиб турибдимикин, деб ўйладингиз. Узоқдан кўринган ўша машина сиздаги гуноҳ қилиш фикрини ўзгартириб юборди, хоҳишингиздан қайтдингиз, уйингизга келдингиз. Лекин Ўз лутфи ила сизни шу гуноҳдан буриб қўйган Зотга эътибор қаратмадингиз.
Аллоҳнинг қанча-қанча махфий лутфлари бор. Зийрак одамнинг фаҳми ҳам уни фаҳмлай олмайди. Қанча-қанча ишлар бор, уни бир одамга ёмонлик қиламан деб
бажарасиз, лекин натижада яхшилик бўлиб чиқаверади. Бир кун сиз учун ҳолатларингиз зиқ бўлса ёки сиқилсангиз, ёлғиз ягона олий Зотга суянинг.
«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.
👇👇👇👇👇👇👇👇

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ МУОЗ (р.а) ГА ЎРГАТГАН ФАЗИЛАТЛИ ДУО!
➖Бир куни Пайғамбаримиз ﷺ қўлимдан ушладилар ва айтдилар: "Эй Муоз, Аллоҳга қасамки мен сени яхши кўраман.
➖Эй Муоз ҳар фарз намозидан сўнг бу калималарни айтишни унутма:
اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ
➖ "Аллоҳумма аиънний аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни иъбаадатика"
➖Эй Аллоҳ сени зикр қилишимда сенга шукр қилишимда, ва сенга гўзал ибодат қилишимга ёрдам бергин.
(📚 Абу Довуд ривояти)
Шарҳ: Дунё ишларига ўн соатлаб вақт ажратиб қийин ва оғир бўлса ҳам қилаверасиз, лекин Аллоҳ ёрдам бермаса 10 дақиқали, куч сарфланмайдиган ибодатни қилишга қийналасиз.
Дунёвий гаплардан соатлаб гаплашасиз, лекин Аллоҳ ёрдам бермаса Роббингизни зикрини қилишга малолланасиз.
➖Шундай экан ибодатни сизга осон қилишлиги учун Роббингиздан ёрдам сўранг!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлатган воқеалар:
1. Амакилари Ҳамза ибн Абдул Мутталиб ўлдирилганда.
2. Амакиваччалари Жаъфар ибн Абу Толиб ўлдирилганда.
3. Ўғиллари Иброҳим ўлганда.
4. Набира қизлари Умома бинт Абул Ос жон таслим қилиш вақтида.
5. Оналарининг қабрини зиёрат қилганларида.
6. Саҳобаларидан бирининг қабри устида турганларида.
7. "Агар Аллоҳнинг (тақдирда хатони кечириши тўғрисидаги) битиги бўлмаганида, албатта, сизларга олган (товон)ларингиз учун улкан азоб етган бўлур эди" (Анфол сураси, 68-оят) нозил бўлганида.
8. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу у зотга Нисо сурасини ўқиб берганларида.
9. Саҳобаларига бирор касаллик ва бало етганида.
10. Умматларига раҳм-шафқатлари азбаройи кучли бўлганидан Аллоҳ таоло: "Эй, Муҳаммад! Биз умматингиз борасида сизни рози қиламиз, сизни ранжитмаймиз" деганида.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

ОЛТИ ЯХШИЛИК
Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти яхши амални қилишда бардавом бўлган кишига жаннат кафолатини берганлар.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар менга ўз томонларингиздан олти нарсага кафолат берсангиз, мен сизларга жаннатни кафолат бераман. Гапирсангиз рост сўзланг, ваъда қилсангиз вафо қилинг, омонат берилса адо қилинг, жинсий аъзоларингизни (ношаръий ишлардан) сақланг, кўзларингизни (номақбул нарсаларга тушишидан) асранглар ва қўлларингизни (бошқага озор етказишдан ёки гуноҳ иш қилишдан) тийинг", дедилар".
Байҳақий ривояти.
📚"Енгил амаллар" китобидан.

РАФИҚАНГИЗГА ЭГИЛСАНГИЗ...
Шуни унутмангки, сиз оила раҳбарисиз ва барча масъулият сизда туради. Лекин шундай бўлса-да, баъзан аёлингиз тарафга ҳам қараб туринг. Доим муноқаша, тортишувларда сиз устун келаверманг. Кучингизни унга кўрсатманг, енгларингизни унга қарата шимарманг. Ахир, у заифа ва мискина бўлса. Ниманидир муҳокама қилсангизлар унинг гапи устига у ҳақ бўлиб турган ҳолатда ҳам ҳужжат, далилингизни тахлаб ташламанг. Яхшиси, сиз, бироз таслим бўлиш оҳангида гапиринг, сохтакорона бўлсада, енгилганингизга ишонтиринг.
Чекинганингизни кўрсин. “Одам боласи хатодан холимас”, дегандай афсусланиб ҳам қўйинг. Гапларига қулоқ солинг. Оранггиздаги ҳақ ва мажбуриятларингизни унутманг. Бироз шу муҳит давом этгач, қарабсизки, ҳолат сизнинг фойдангизга ҳал бўла бошлайди. Рафиқангиз гапларингизни қабул қилса ва муносабатлар ислоҳ бўлса не ажаб!
Сизга айтмоқчи бўлганим шуки, аёлингизга ғалаба нашидасини туйишига қўйиб беринг. Зеро, сиз шундоқ ҳам ҳеч нарса ютқазмайсиз, балки, унинг қалбини одамийлик жиҳатидан ром этасиз. Оилангиз ва турмушингизни сақлаб қоласиз. Мабодо, бунинг аксини қўлламоқчи бўлсангиз, шундоқ ҳам аксар эр йигитлар мана шунисини афзал, деб биладилар, яъни, баҳодирлигингиз тутиб қолса ёки оила юганини измингизга олмоқчи бўлсангиз ёҳуд турли хил филмларда кўриб турганингиз ҳолатларни ҳаётда қўлламоқчи бўлсангиз, унутмангки, бу тасарруфлар барчаси сизнинг зиддингизга хизмат қилади.
Пировардида, жанжаллар оилангиз бузилган, фарзандлар сарсонлиги, осудалик йўқолгани, хуллас, сизнинг мағлубиятингиз билан тугайди.
Рафиқангизга ғалаба қилишига имкон беринг. Уйингиз сакинатга, бирдамликка, нур ва сурурга тўлганини ҳис қиласиз.
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг!

Қабр азобидан нажот берувчи амаллар
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
Каналга аъзо бўлиш: