Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Салафийлик
Сохта Салафийларнинг мақсадлари
“Салафийлик” деган сўзни ниқоб қилиб олиб мусулмонларнинг ўртасида ихтилофга сабаб бўлаётган оқим ҳақида шуни айтиш мумкинки, улар ҳам бошқа оқимлар каби ғаразли мақсадлар учун тузилган оқимдир.
Чунки булар ҳақиқий Салафийлар эмас. Аслида Салафлар деб Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаб ўтганларни айтилади. Хозирги Салафийларни сохта Салафийлар дейилса тўғри бўлади. Улар гўёки ўша Салафийларнинг издошларимиз деб даъво қиладилар.
Одамларни ўша Салафлар давридаги мусулмонлар яшагандек яшашга чақирсаларда ўзларининг яшаш тарзи ва ғоялари бундай эмас. Уларнинг келиб чиқиши Суриялик Ибн Таймия фаолияти билан боғлиқ. Хозирги кунда буларнинг харакатига боғлиқ бир неча оқимлар бор. Сохта салафийларнинг барчасининг фаолияти тақиқланган. Уламолар тамонидан адашган фирқалар қаторига қўшилган.
Уларнинг асосий ғоялари: Қуръон ва ҳадисда ёзилган қоидаларни олади бошқа манбаларни ботил дейди. Жиҳодни исломни олтинчи аркони дейди. Фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қилади. Диний бағрикенг бўлишга қарши. Ҳар қандай янгиликни бидъат дейди. Шулардан билса бўладики улар соҳта Салаф ва адашган оқимлигини.
Аллоҳ таоло халқимизни, хусусан ёшларимизни сохта Салафийлар сафига қўшилиб қолишдан асраб, бу йўлда ўзларининг илму ирфонлари билан бутун дунёга муаллим бўлган ватандош аллома устозларимиз танлаган йўлдан боришликни насиб этсин!
Манбалар асосида
Тожиддин Хўжаханов
таёрлади.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR

#Мақола
#Салафийлик
ВАҲҲОБИЙЛАРНИНГ ЎЗИГА ҲОС БЕЛГИЛАРИ
Ваҳҳобийлик фирқаси издошларининг баъзи бир асосий белги-аломатларини санаб ўтамиз:
1) Аҳли суннадан уларни ажратиб турувчи энг асосий фарқи – Аллоҳнинг зоти ва сифатлари масаласида бўлиб, уларнинг тажсим (Аллоҳга жисм сифатини бериш) ва ташбиҳ(Аллоҳнинг сифатларини махлуқотларни сифатига ўхшатиш) ботил ақийдаларидир. Кўпчилик ваҳҳобийлар (“салафий”лар) ўзларининг биродарларини билиб олиш учун берадиган биринчи саволлари: «Аллоҳ қаерда?» деган саволдир (яъни Суннатга мувофиқ инсоннинг исломи учун “калимаи шаҳодат” талаб қилиниши тўғрисида ижмо қилинган масалада, унга қўшимча қилиб, бошқаларни мусулмон деб ҳисоблаш учун ёмон бидъат талаб ўйлаб чиқарганлар). Улардан бўлган жоҳиллар, Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган муташобиҳ оятларнинг зоҳирий маъносига асосланган ҳолда, Аллоҳнинг сурати, жисмоний тана аъзолари, чегараси бор, У Аршда жой олиб ўтиради, У дунёнинг тарафларининг бирида жойлашган ва ҳар тунда пастки осмонга айнан Ўз зоти билан тушиб келади деб эътиқод қиладилар ҳамда улар билан бунда ҳамфикр бўлмаган барча Аҳли сунна мусулмонларини куфр ва адашувда айблайдилар Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоаси ақийдасига мувофиқ ижмо қилинганки, Аллоҳ таолога макон, тараф, ҳаракат, жисм сифатини бериш мумкин эмас (чунки, айнан шу нарсалар сабабли яҳудий, насроний ва бошқа динлар Аллоҳни махлуқотларга ўхшатиб, бузуқ эътиқод қилиб, куфрга кетганлар). Яъни, биз суннийлар Аллоҳ таоло макон ва замонни яратишдан аввал қандай бўлса, уларни яратгандан кейин ҳам ўзгаришсиз ўшандайдир деймиз ҳамда Аллоҳ таолони бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, дунёнинг олти тарафи (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмаслиги, У Зотни Аршга ва бошқа ҳар қандай Ўзининг махлуқотига эҳтиёжи йўқ эканлигига эътиқод қиламиз.
2) Ақийдада адашувларига ёрқин мисол бўлиб - Аҳли суннанинг икки ақийдавий мазҳаби бўлмиш мотурудийлар ва ашъарийларга ҳужум қилиб, уларни адашганликда айблайдилар, баъзилари ҳатто уларга такфир айтиш (кофир деб эълон қилиш)гача борадилар. Аҳли суннанинг буюк имомлари – Имом Ашъарий, Ғаззолий, Боқилоний, Нававий, Қуртубий, Розий, Суютий, Асқалоний, Субкий раҳимаҳумуллоҳлар ва бошқа минглаб уламолар ақидада ашъарий мазҳабида бўлишганини ҳамда Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг издошлари бўлган ҳанафийлар (Имом Мотурудий, Насафий, Тафтазоний, Сараҳсий, Марғилоний, Мулла Алий Қори, Ибн Ҳуммом, ибн Обидийн раҳимаҳумуллоҳ сингари минглаб буюк имомлар) мана минг йилдан кўп вақт ичида, ҳамма даврларда мотурудия мазҳабида бўлишганини ҳисобга олсак, бор-йўғи 250-300 йил олдин пайдо бўлган ваҳҳобийлар томонидан мазкур ақийда мазҳабларини Аҳли сунна эмас ва ҳатто куфрона ақийдалари бор деган таъкидлари, Ислом шариатига нисбатан қанчалик қабиҳ жиноят эканлигини кўрсатиб турибди.
3) Тасаввуф ва сўфийларга ҳужум қиладилар, тариқатларни, тасаввуф шайхларини буткул рад қиладилар. Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоанинг барча 4 мазҳабининг уламолари, тасаввуфни шариат фанларидан бири бўлган – руҳий тарбия, зуҳд ва тақво фани эканлигини ҳамма даврларда таъкидлаб келганлар. Юқорида санаб ўтилган Аҳли сунна имомларнинг аксари сўфий бўлганларини инобатга олсак, ваҳҳобийларни бу даъвоси ҳам асоссиз эканлиги аён бўлади.
Толибжон Шарипов.
Улашинг:
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi

Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев