EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ГЎЗАЛ МАЪНОЛИ ҲАДИСЛАР

وَعَنْ أبي الفَضْل العبَّاسِ بنِ عَبْدِ الْمُطَّلِب رضي اللَّه عَنْهُ قَالَ: شَهِدْتُ مَعَ رسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ حُنَين فَلَزمْتُ أنَا وَأبُو سُفْيَانَ بنُ الحارِثِ بنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَمْ نفَارِقْهُ، ورَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ علَى بغْلَةٍ لَهُ بَيْضَاءَ. فَلَمَّا الْتَقَى الْمُسْلِمُونَ وَالْمُشْركُونَ وَلَّى الْمُسْلِمُونَ مُدْبِرِينَ، فَطَفِقَ رسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، يَرْكُضُ بَغْلَتَهُ قِبل الْكُفَّارِ، وأنَا آخِذٌ بِلِجَامِ بَغْلَةِ رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَكُفُّهَا إرادَةَ أنْ لا تُسْرِعَ، وأبو سُفْيانَ آخِذٌ بِركَابِ رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أيْ عبَّاسُ نادِ أصْحَابَ السَّمُرةِ»، قَالَ العبَّاسُ، وَكَانَ رَجُلاً صَيِّتا: فَقُلْتُ بِأعْلَى صَوْتِي: أيْن أصْحابُ السَّمُرَةِ، فَو اللَّه لَكَأنَّ عَطْفَتَهُمْ حِينَ سَمِعُوا صَوْتِي عَطْفَةَ الْبقَرِ عَلَى أوْلادِهَا، فَقَالُوا: يالَبَّيْكَ يَالَبَّيْكَ، فَاقْتَتَلُوا هُمْ والْكُفَارُ، والدَّعْوةُ في الأنْصَارِ يقُولُونَ: يَا مَعْشَرَ الأنْصارِ، يا مَعْشَر الأنْصَار، ثُمَّ قَصُرَتِ الدَّعْوةُ عَلَى بنِي الْحَارِثِ بن الْخزْرَج. فَنَظَرَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ علَى بَغْلَتِهِ كَالْمُتَطَاوِل علَيْهَا إلَى قِتَالِهمْ فَقَال: «هَذَا حِينَ حَمِيَ الْوَطِيسُ» ثُمَّ أخَذَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حصياتٍ، فَرَمَى بِهِنَّ وَجُوه الْكُفَّارِ، ثُمَّ قَال: «انْهَزَمُوا وَرَبِّ مُحَمَّدٍ» فَذَهَبْتُ أنْظُرُ فَإذَا الْقِتَالُ عَلَى هَيْئَتِهِ فِيما أرَى، فَواللَّه ما هُو إلاَّ أنْ رمَاهُمْ بِحَصَيَاتِهِ، فَمَازِلْتُ أرَى حدَّهُمْ كَليلاً، وأمْرَهُمْ مُدْبِرا. رواه مسلم.

«الوَطِيسُ» التَّنُّورُ. ومَعْنَاهُ: اشْتَدَّتِ الْحرْبُ. وَقَوْلُهُ: «حدَّهُمْ» هُوَ بِالحاءِ الْمُهْمَلَةِ أي: بأسَهُمْ.

Абулфазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ҳунайн куни мен Расулуллоҳ ﷺ билан бирга эдим. Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ва мен икковимиз Расулуллоҳ ﷺ дан ажрамай бирга юрдик. У зот эса оқ хачирларида эдилар. Мусулмонлар билан мушриклар тўқнашганда, мусулмонлар орқага чекина бошлашди. Расулуллоҳ ﷺ эса хачирларини душман томонга югуртира бошладилар. Мен тезлаб кетмаслиги учун у зотнинг хачирлари жиловидан ушлаб турардим. Абу Суфён эса узангидан ушлаб турар эди. Расулуллоҳ ﷺ : «Эй Аббос! Самура асҳобларини (яъни Ҳудайбия воқеасида Самура дарахти остида байъат қилган саҳобаларни) чақир», дедилар. Ибн Аббос овози баланд киши эди. У киши баланд овозда: «Самура дарахти остида байъат қилганлар қаерда?» десам, Аллоҳ номига қасамки, улар бу сўзни эшитган пайтларида худди мол болалари овозини эшитганда бурилгани каби бурилиб, Расулуллоҳ ﷺ тарафларига лаббай, лаббай деб кела бошлаб, кофирлар билан уруша бошладилар. Ансорийларнинг чақириғи эса, эй Ансорийлар жамоаси, эй Ансорийлар жамоаси, тарзида эди. Урушга чорлаш чақириғи охири Ҳорис ибн Хазраж қабиласига келиб тўхтади. Расулуллоҳ ﷺ хачирлари устида туриб, уруш бўлаётган томонга чўзилиб қараган ҳолда: «Мана уруш энг қизғин паллага кирди», дедилар. Кейин бир нечта майда тошларни олиб кофирлар юзига отдилар. Ва: «Муҳаммаднинг Раббиси номига қасамки, у кофирлар енгилишди», дедилар. Бориб, уруш бўлаётган томонга қарасам,у аввалги ҳолатидек давом этаётган эди. Аллоҳ номига қасамки, Расулуллоҳ ﷺ майда тошларни отишлари билан, у душманнинг тиғи ўтмас ва ишлари орқага кета бошлади.

Имом Муслим ривоятлари
Audio
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Ижтимоий одоблар китобидан.
17. Muso va Horun alayhissalomlar- Shayx Muhammad Sodiq Muhammad…
t.me/anbiyolar_tarixi
📌 17. Muso va Horun alayhissalomlar 3-qism (Anbiyolar Qissasi)
🎙 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

📲 Boshqalarga ham yuboring!
Ulashuvchi ham amal qilganlik savobini oladi In Sha Alloh.
•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Kanalimizga qoʻshiling....👇
ГЎЗАЛ МАЪНОЛИ ҲАДИСЛАР

وعَنْ أبي هُريْرَةَ رضي الله عنْهُ قَالَ: قَالَ رسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أيُّهَا النَّاسُ إنَّ اللَّه طيِّبٌ لا يقْبلُ إلاَّ طيِّبا، وَإنَّ اللَّه أمَر المُؤمِنِينَ بِمَا أمَر بِهِ المُرْسلِينَ، فَقَال تَعَالى: {يَا أيُّها الرُّسْلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّباتِ واعملوا صَالحا} وَقَال تَعالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمنُوا كُلُوا مِنَ طَيِّبَات مَا رزَقْنَاكُمْ} ثُمَّ ذَكَرَ «الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَر أشْعَثَ أغْبر يمُدُّ يدَيْهِ إلَى السَّمَاءِ: يَا ربِّ يَا رَبِّ، وَمَطْعَمُهُ حَرامٌ، ومَشْرَبُه حرَامٌ، ومَلْبسُهُ حرامٌ، وغُذِيَ بِالْحَرامِ، فَأَنَّى يُسْتَجابُ لِذَلِكَ؟». رواه مسلم.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй инсонлар, албатта Аллоҳ таоло покдир. Ва пок нарсаларнигина қабул қилади. Албатта Аллоҳ таоло пайғамбарларига нимани буюрса, мўминларга ҳам ўша нарсани буюрди. Аллоҳ таоло: «(Юборган барча пайғамбарларимизга шундай дедик): Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар», бошқа оятда «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз – покиза нарсалардан енглар», деб айтган,- дедилар. Кейин яна кишини зикр қилдилар, у узоқ сафарларга чиқиб, сочи тўзиган, юзлари тупроқ, қўлини осмонга кўтариб: «Эй Роббим, эй Роббим», дейди. Ваҳоланки унинг овқати ҳаром, ичимлиги ҳаром ва кийими ҳаром бўлиб, ҳаромдан озуқаланади‑да қандоқ қилиб бу одамнинг дуоси қабул бўлсин?!» дедилар.

Имом Муслим ривоятлари
ЭМИЗИКЛИ ОНА ДИЕТА ТУТИШИ

@Savollar_kanal 9590-савол

Ассалому алайкум! Эмизиклиман 5 ойлик чақалогим бор. Боламда озиқ овқат махсулотларига аллергия борлиги сабабли менга жуда кўп махсулотлар истемол қилиш мумкин эмас. Диета тутаётганим сабабли сутим хам камайиб кетяпти. Мумкин бўлмаган махсулотдан озгина есам юзлари ва баданига аллергия тошиб кетяпти. Боламни хам қийнаб қўйяпман, ўзим хам холсизланиб қоляпман. Шу холатда эмизишдан чиқариб юборсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бу узр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Мультфилм

21. Қўйлар ва экинзор (1 бўлим)

«Қуръонда зикри келган ажойиботлар»

Манба: Islom.uz

Улашинг ↘️
t.me/eskiobodmasjidi
АЁЛ ХОМИЛАДОРЛИК ПАЙТИДА

@Savollar_kanal 9591-савол

Ассалому алайкум! Докторларни тавсиясига кўра, аёл киши хомиладор бўлган кунидан бошлаб 2-3 ой давомида жинсий яқинлик қилиш ман қилинади дейишади. Аслида динимизда бу бўйича қандай қараш бор?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бекор гап. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ШУ ҲОЛАТДА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ

@Savollar_kanal 9592-савол

Ассалому алайкум! Ман ҳўжайним билан уришиб қолдим ва у сан билан яшамиман жавобин ўзин билан жавобини бердим бошин очиқ деди шунда ўртага талоқ тушадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушади. Уччала сўз билан ҳам биттадан алоҳида-алоҳида талоқ тушади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ГЎЗАЛ МАЪНОЛИ ҲАДИСЛАР

وَعَنْهُ رضي اللَّه عنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سيْحَانُ وجَيْحَانُ وَالْفُراتُ والنِّيلُ كُلٌّ مِنْ أنْهَارِ الْجنَّةِ». رواهُ مسلم.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сайҳун, Жайҳун, Фурот, Нил барчаси жаннат анҳорларидандир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари


Фойда: Сайҳун ва Жайҳун, Амударё ва Сирдарё сувларидир. Жаннат анҳорлари дейилишига сабаб унинг суви тоза ва атрофида Ислом кенг қулоч очишидир, дейишган. Имом Суютий: «Балки ҳақиқатда унда жаннат моддалари бордир», деб айтганлар. Лекин буларнинг барчаси ҳақиқатини якка Аллоҳ билади.
https://t.me/Soragan
Audio
#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Саҳобаларнинг Ҳабашистонга илк ҳижрати

Улашинг
t.me/eskiobodmasjidi
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Ҳалол луқма.
Саъд ибн Абу Ваққос дуоси ижобат бўлмаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Эй Саъд, ҳаромдан узоқ бўлгин! Чунки кимнинг қорнига ҳаром луқма кирар экан, унинг дуоси қирқ кунгача ижобат бўлмас”.

2. Қиблага қараб дуо қилиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзланиб дуо қилардилар.

3. Паст товушда одоб, хушуъ, хокисорлик ва тавозе билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).

4. Чин ишонч ва ихлос билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бас, Сизлар Унга динни холис қилган ҳолингизда дуо (ибодат) қилингиз!” (Ғофир сураси, 65-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ижобатига ишонган ҳолингизда Аллоҳга дуо қилинг! Билиб қўйингки, ғофил ва сўраган нарсасига эътибори йўқ кимсаларнинг дуосини Аллоҳ ижобат қилмас!” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бировингиз дуо қилса, тилакни жиддий қилсин! “Ё Аллоҳ, хоҳласанг, берарсан!”, демасин. Чунки Аллоҳ таолони мажбурловчи (куч) йўқдир", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

5. Умид ва сабр қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз!” (Аъроф сураси, 56-оят).

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади”, дедилар. Саҳобалар: “Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кўпайтирувчироқ!” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «“Бировингиз дуо қилсам ижобат бўлмади!” дея шошқалоқлик қилмаса, дуоси ижобат бўлади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: “Мен дуонинг ижобати ташвишини қилмайман, балки, дуо қилиш ташвишини қиламан. Чунки дуо қилишга илҳом берилса, албатта у ижобат бўлади”, деганлар.

6. Дуо аввали ва охирида Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга салавот айтиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангиз намоз ўқисангиз, Аллоҳга ҳамду сано айтиш ила бошланг, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг. Сўнгра истаган дуони қилинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

7. Дуо сўнггида қўлни юзига суртиш.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар”.

8. Дуони қисқа, сермаъно қилиш.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуонинг қисқа ва кўп маънолисини яхши кўрар ва бошқасини тарк этар эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).

9. Кафтнинг ичи билан дуо қилиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз, уларни юзингизга суртинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

10. Дуони уч марта такрорлаш.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уч марта дуо қилиш ва уч марта истиғфор айтиш ёқар эди” (Имом Абу Довуд ривояти).

11. Ўзгалар ҳаққига дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта: “Омийн! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!” дейди”» дедилар (Имом Муслим ривояти).
t.me/eskiobodmasjidi
ОНЛАЙН БОЗОР

@Savollar_kanal 9593-савол

Ассалому алайкум! Биз интернет да онлайн олди сотти иш киламиз Хитойдан мол олиб келиб бутун Узбекистон буйича базида эса кушни давлатларга хам сотамиз кеча бир танишим онлайн олди сотти но жоиз деб айтиб колди, бунга сабаб харидор молни асл жисмини курмай туриб сотиб олиши сен эса курсатмай сотишинг деди мен молни расм ва видеоларини курсатиб сотаманку деб айтдим шунда хам булмайди деди биз оладиган молимизни хам худди шундай онлайн тарзда сотиб оламиз базида молларимиз тулик келмай колиб хитойдаги сотувчи корхоналар молни тулик юборганман деб тан олишмай коладиган холатлар хам булган лекин биз сотганимизда масалан Фаргонада туриб Хоразмга сотсак мижозга аввал расми видеоси ва молни тулик маълумотларини берамиз ундан кегин мижоз рози булиб тулик пулини тулагандан сонг биз унга молни юборамиз (молларни шартга кура кафолати хам булади) илтимосим шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мол ўзингизни қўлингизда бўлса интернет орқали савдо қилишингиз жоиз. Пулни ўтказгандан кейин етказиб беришни бўйнингизга олишингиз шарт. Мол хитойда бўлса, сиз расмларини хариборларга кўрсатиб савдо қилмоқчи бўлсангиз «бу мол мени ҳузуримда эмас, сизга шунча пулга олиб келтириб бераман» деб очиқ-ойдин айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Ароқ сотувчилар ҳақида.

🎙 Солиҳон домла

❗️Бошқаларга ҳам юборинг
t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассаламу Алайкум! Сешанба тонгги муборак бўлсин 🌤

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамлар бўлсин!

r.me/eskiobodmasjidi
570. Маъориж 40-44 Нуҳ сураси 1-10-оятлар
Абдулбосит Қобилов
570-саҳифа.

МАЪОРИЖ сураси 40-44 НУҲ сураси 1-10-оятлар.

Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
Forwarded from Halovat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Долзарб мавзу.

Эшитинг азизлар!

Жуда хам ибратли.

"Тўрақул ҳожи масжиди"
имом хатиби
Мусохон Мирзахўжаев.

Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
Forwarded from Halovat.uz
Jannat mo'minlar orzu qilgan
joy.
Abu Hurayra ( r a) dan rivoyat qilingan hadisda MUHAMMAD (c a v) "Jannatda bir daraxt bor, uning soyasini ulov mingan odam ming yilda kesib o'tadi .
Bu abadiylik daraxtidir", deganlar.
Qur'onu karimda zikr etilgan jannat mevalari bu dunyo mevalariga o'xshash. Ammo bu o'xshashlik faqat ismi va shaklida, ta'mi esa o'zgachadir. Banda bu dunyoda istemol qilgan n'ematlarini Jannatda ko'rganida sevinadi, ta'mini totganida kutganidan ziyoda lazzat oladi. Jannatda insonlar qarimaydi, kasal ham bo'lmaydi, g'am-g'ussa chekmaydi. Jannatda yzta daraja bor. Har bir daraja osmon bilan yer orasicha. Eng balandi FIRDAFSdir. Firdafsning ustida ARSH bordir Jannat daryolari o'sha yerdan oqib chiqadi. ALLOH taolo jannat ahliga O'zining jamolini namoyon qiladi. Bu ne'matlar faqatgina Allohning buyrug'ini bajargan va qaytarganidan qaytgan mo'minlarga hos nematdir.

" BOBOIHANDON jome masjidi" imom hatibi Qosimxo'ja Inamov

Kanalga ulanish uchun
👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz