EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Audio
#Аудио

#Мавзу: "Худкушлик Шаҳидлик эмас"

Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра» жоме масжиди имом хатиби Нуруллоҳ Маҳкамов

🔈 Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио

#Мавзу: "YOSHLARIMIZNI ILM-FANGA YO'NALTIRAYLIK"

Ilyozxon Sobitov,
Uychi tumani "Obid qori" jome masjidi imom-xatibi


🔈 Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Мақола #Ихтилоф
#Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Инсон азиз ва мукаррамдир

Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади. "Дарҳақиқат, (Биз) Одам болаларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга от улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга ҳалол пок нарсалардан ризқ-рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик" ( Исро сураси, 70оят ). Аллоҳ таоло ушбу ояти карима орқали миллати, дини ва ирқидан қатъий назар одамзод фарзандининг, жумладан, инсониятнинг мўътабар эканига ишора қилмоқда. Шунинг учун ҳам инсон азиз, инсон улуғдир. Аллоҳ улуғлаган инсонни таҳқирлашга, ўлдиришга, уни қийнашга, хўрлашга ва азоб уқубатларга гирифтор қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Инсон яна шу билан улуғки, Аллоҳ таоло унга ҳеч қайси жонзотга бермаган иккита улуғ неъматни ато этган. Бири ақл, иккинчиси руҳ.

Аллоҳ инсондан бошқа барча маҳлуқотларга чекланган бир ақлни берган бўлса, инсониятга берилган ақлнинг чегараси йўқ. Бирорта маҳлуқотда руҳ йўқ. Бу руҳни ҳалқ тилида қалб деймиз. Инсон- ақлу заковат соҳиби, инсон қалб соҳиби.
Мана шу Аллоҳ берган иккита улуғ неъмат инсонни ер юзида азиз ва мукаррам қилди.


Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАЖ_2024

#Мавзу: Ҳожиларга яратилган шароитлар шукронаси

Баҳодир Мирфайзиев,
Косонсой тумани "Содод" жоме масжиди имом-хатиби

@ravza_uz
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: ҲИЖРАТ ФАРЗМИ?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Чуст тумани бош имом-хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио #Салафий #Раддия

#Мавзу: Ҳудкушлик шаҳидлик эмас

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани "Обид қори" жоме масжиди имом-хатиби

Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио #Тарбия

#Мавзу: ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Муҳаммад Айюб Фахриддинов,
Наманган шаҳар "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди имом-ноиби


🌐Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: ПАЙПОҚГА МАСҲ ТОРТИШНИ ҲУКМИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой туман "Садпири комил" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ КЎРИНИШИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳаммадхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳри “Мулла Исмоил” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА
#МАВЗУ: АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аъзамхон Саминов,
“Ҳидоя” билим юрти мударриси

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: ЭКСТРЕМИСТИК ТАШКИЛОТЛАР ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАРНИ КЎЗЛАЙДИ?

Экстремистик руҳдаги террорчи ташкилотларнинг мақсадлари, гўёки халифалик давлатини тузиш бўлиб, бу тўрт босқичда амалга оширилади;
Диний илми саёз бўлган кишиларга мутаассибликка асосланган ўз қарашларини сингдириш;

Шакллантирилган мутаассиб фикрловчи жамоат ёрдамида ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш;

“Имонли” ва “имонсиз”, “мусулмон” ва “кофир”, “ислом диёри” ва “куфр диёри” каби тушунчаларни кенг ёйиш орқали динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш;

“Жиҳод”, “шаҳидлик” ғояларини нотўғри талқин этиб, тўпланган “жамоат” ёрдамида мавжуд ҳукуматни ағдариш ва халифалик давлатини тузиш.
Экстремистик ташкилотларнинг аксарияти ўз номини муқаддас Ислом дини билан боғлашга урунади.

Ислом сўзининг луғавий маъноларидан бири “тинчлик”дир, у ҳеч қачон бузғунчиликка, қотилликка ундамаган ва ундамайди ҳам.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: "ЖИҲОД" ТУШУНЧАСИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, террорчилик билан «жиҳод» орасида ҳеч қандай муносабат, ўхшашлик ва алоқа мавжуд эмас, балки улар орасида жиддий қарама-қаршиликлар бор.
Жиҳод – Исломни куч билан ёйиш, қурол ёрдамида тарқатиш воситаси эмас. Аксинча, душманликни кетказиш, зулмни бартараф этиш ва заифларни ҳимоя қилиш йўлидир.
Огоҳ бўлиш лозимки, жиҳод мазмунидаги ҳадислардан бузғунчи ва жиноий ҳаракатларни асослаш, қон тўкишни оқлаш ҳамда мусулмонлар орасида фитна чиқариш мақсадида зинҳор фойдаланиб бўлмайди. Бинобарин, Қуръон ва Суннатдаги далилларга асосан айтишимиз мумкинки, муқаддас эътиқодимиз бундай амалларни бутунлай қоралайди. Бу айтилган сўзларга Қуръони карим, ҳадиси шариф ва жумҳур мусулмон уламоларининг қарорларидан далилларни баён қиламиз:
Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 190-оятида шундай деган: “Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг. Ва тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас”.
Мазкур ояти каримада уруш қилган кишиларга қарши уруш қилишлик ва унда ҳаддан ошиб тажовузкор бўлмаслик айтилмоқда. Ҳаттоки, уруш ҳолатида ҳам Ислом уларга зулм ва зўравонлик қилмасликни буюрмоқда.
Ислом дини барча замонларда ҳам, барча маконларда ҳам ва барча ҳолатларда ҳам адолат, эзгулик тарафдори бўлиб келган. Жумладан, эътиқод масаласида ҳам ҳеч бир замонда инсонларни Исломни қабул қилишлари учун мажбурламаган.
Суннати Набавийядан далил: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб дедилар: “Аллоҳнинг йўлига Аллоҳнинг исми ила боринглар. Аллоҳ йўлида душманларингизга қарши урушасизлар. Кекса қария, ёш бола ва аёлларни ўлдирманг. Уларни кишанбанд қилманглар”.
Бу ҳадиси шарифда ҳам мусулмонлар, бошқа уруш олиб бораётганлардан фарқли ўлароқ, душман томонидаги қариялар, ёш болалар ва аёлларни ўлдирмаслик ҳамда уларни кишанбанд қилиб зўравонлик қилмасликлари буюрилмоқда. Агар мажбурлаб Исломга киритиш жоиз бўлганида, қарши томоннинг ота-оналари, аҳли аёллари ва фарзандларини кишанбанд қилиб, сўнгра мақсадларини баён қилсалар яхши имконият бўлмасмиди?!
Ваҳоланки, мусулмон бўлмаганлар томонидан олиб борилган урушларда бу ҳадиси шарифда айтилаган сўзларнинг аксини кўрамиз.

Маҳмудхон Эргашев,
Уйчи туман "Абдуллох ибин Умар" жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: Ихтилофлар

Ваҳҳобийлар ҳақидаги гап-сўзлар ҳам шу қабилдадир. Гап шундаки, ваҳҳобийларнинг раҳбари Ибн Абдулваҳҳобни Мистер Ҳимпер деган инглиз жосуси тайёрлаган эмиш. Буни унинг кундалиги деб эълон қилинган эсдаликдан биламиз. Ҳақли савол: у ҳақиқий жосус бўлса, у ўзининг кундалигини мусулмонларга билдириб, кўрсатиб қўядими? Мусулмонларнинг бирдамлигини бузиш инглиз ва яҳудийларнинг тизимли режаси ва саъй-ҳаракати бўлса, унда уларнинг ўзлари ўз қилмишларини қандай қилиб ошкора қилиб қўяди? Буни ўйлаб ўтирмасдан, мусулмонлар унинг хотиралари деган матнларни араб, урду, турк, рус, ўзбек ва бошқа тилларда тарқатаверадилар. Бу хотиралар ўзбек тилида ҳам нашр қилинди, исломий сайтларда эълон қилинди. Аслида, ваҳҳобийларнинг ва уларнинг раҳбари Ибн Абдулваҳҳобнинг аҳли суннат ва жамоатга зид қарашлари, мусулмонларга кўрсатган ва кўрсатиб келаётган қилмишларининг ўзи унга нафрат билдиришимизга, унинг аслида ким эканлигини билиб олишимизга етиб ортади-ку! Мистер Ҳимпер хотиралари мусулмонларнинг орасини бузишга, бир-бировга нафрат қилишга хизмат қилиб келаётган фитналарнинг биридир. Чунки, унинг нашрини тайёрлаганлар, ушбу хотиралар китобини уч қисмга бўлганлар. Биринчи қисми гўё мана шу Мистер Ҳимпернинг ўз хотираси, яъни унинг Ибн Абдулваҳҳобни қандай қилиб тузоққа илинтиргани ҳикоя қилинади. Иккинчи қисмда эса гап, айтганимиздек, бутун мусулмон оламини бузаётган яҳудийлар ва инглизлар ҳақида. Бу қисмни ва охирги хулоса қисмини ўқилса, гўё бутун дунёни яҳудийлар босиб кетган, мусулмонларнинг барча уламолари уларга хизмат қилаётгандек ваҳима уйғотилади. Иккинчи қисмда исломнинг таниқли олимлари, тафсир ва ҳадис илмларига беқиёс хизмат қилган олимлар бирма-бир саналиб, (жумладан, улар қаторида Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ номи ҳам бор), яҳудийлар ва инглизларнинг малайлари сифатида тақдим қилинади. Мазкур тўпламни ким тузгани номаълум, лекин, асарларига ҳаволалар учрашидан унинг кимлигини аниқлаш мумкин... Уламоларни ва давлат раҳбарларини яҳудий дейиш ва яҳудийлар малайи деб таъна қилиш ана шу яҳудийларнинг бир фитнаси бўлиши мумкин. Текширилмаган гапни тўғри деб қабул қилавермаслик ва уни тарқатавермаслик кераклиги Қуръони каримнинг ҳукми ҳисобланади. Хабарни яхшилаб текшириб кўришимиз керак:
“Эй мўъминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирор хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб – текшириб кўринглар!” (Ҳужурот, 6)
Демак, фалончи олимни ёки давлат раҳбарини ёхуд бирор таниқли шахсни яҳудий деб гап тарқатиш аслида фосиқлик бўлиши мумкин. Шунинг учун бу хилдаги гап-сўзлардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Хабарни аниқлашни эса олимлар ва мутахассислар текшириб берадилар ҳамда улар ўз ҳукмини чиқарадилар. Ўша вақтгача барча ҳолатлар ва шубҳалар текширилиши, ҳолат ва вазият обдон ўрганиб чиқилиши керак бўлади. Бирорта шубҳа бўлса ҳам инсонни кофир деб ҳукм қилиш асло мумкин бўлмаганидек, бир мўъминга тўқсон тўққиз далил кофирлигига, битта кичик далил мўъминлигига далолат қилиб турса, уни кофир дейиш мумкин бўлмаганидек, мўъминман деб турган ҳар кимни яҳудий дейиш, яҳудийликка нисбат қилиш асло мумкин эмас.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мотурудий #Раддия

#Мавзу: АҚИДАДА ҚАБР АЗОБИ.

Ҳар бир Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган мўмин банда борки сирот кўприги хақида гапирилса қалбимизди қўрқув эгаллайди у ердан ўтишликда оёғларим тойилмасмикан,Аллоҳ таоло мўмин бандалари учун вада қилган жаннат тамон ўтаоламанмикан деган қўрқув ва умидда бўлади. Буюк зотлар айтадилар инсон шу дуё хаётида сирлт кўпригидан ўтадилар яъни қуръонга ва хадисга амал қилиб шариатнинг йўлидан ташқарига чиқмай яшаса, ислом дини йўлидан тойилмаса инша Аллоҳ қиёмат кунидаги катта имтихон бўлган сирот кўпригидан ҳам тойилмайди.
Ҳар бир мусулмон борки, Аллоҳнинг ягоналигини сидқидилдан тасдиқ қилиб, тили билан тавҳид калимасини айтади. Шунингдек, у Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, Пайғамбарлари, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши- ёмони Аллоҳдан эканлигига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмоғи шартдир Бу эса имон дейилади.
Шу билан бир қаторда ҳар бир мусулмон киши қабр ҳаёти ва азоби борлигига ишониши лозимдир. Дунё  ва охират ўртасида бошқа бир ҳаёт бўлиб, у барзах ҳаёти, яъни, қабр ҳаётидир.
Қабр ҳаёти ўзига хос бир ҳаётки, у ҳар хил сир-асрорларга, ғаройиб воқеа-ҳодисаларга бой бўлиб, ҳали тириклардан бирон-бир кимса уни ўзида синаб кўрган эмас. Мусулмон киши қабр ҳаёти ҳақидаги маълумотларни Аллоҳнинг китоби ва охир замон Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан олиши керак.
Яна қабрда шундай кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғаройиботлар бор. Улар  охиратга тааллуқли ҳодисалардир.
Масалан, қабрнинг кенг ёки тор, ёруғ-равшан ёки олов бўлиб ловуллаб туриши сингари ҳодисалар шунга мисол бўла олади.
Хадис келтирилади
Инсонлар қабрларда азобланиб ётган ўликларни кўра олишганида ғайбга имон келтиришнинг ҳеч бир қизиғи қолмасди. Шундан кейин ҳам, яъни, азобни ўз кўзи билан кўргач, инсонлар ичида бирорта динни ёлғончи дегувчи кофир кимса қолармиди? Унда бандаларни яратишдан кўзланган ҳикмат қайда қолар эди? Ахир илоҳий ҳикмат ким кофир, ким мўмин бўлишини синаб кўришдан иборат-ку.

Норин туман "Умархўжа эшон" масжиди имом хатиби Бобохўжаев Мухаммадшокир.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Салафий #Раддия

#Мавзу: Намоз ва такфир

Сохта салафийлар тарафидан ҳозирги кунда кенг тарқатилган фитналардан бири намоз ўқимайдиганларни кофирга чиқариб, "Бенамозлар еофирдир", деб жар солинишидир.

Албатта, намоз Ислом арконлардан бўлиб, ҳадисларда" "Намоз диннинг устинидир", дейилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда намознинг фарзлигини баён этиб, бундай мархамат қилади: "Албатта, намоз мўмиинларга вақтида фарз қилингандир". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам бу мавзуда кўплаб ҳадислар келтириш мумеин. Қўйингки, намозниг фарзлигини тан олмайдиган деяарли бирорта мусулмон йўқ. Шу туфайли бу мавзуда сўзни қисқа қиламиз-да," интернет устоз"лардан таълим олиб, "Бенамоз еофирдир" деб айтаётган дўстларимизга юзланамиз.

Энг аввало, бу сўзни айтаётган одамга қуйидаги саволни бериб кўриш лозим: "Айтингчи, дўстим, бу сўзингизнинг тафсили борми ёхуд умумий ҳукм киляпсизми?" Агар у: "Бу сўзим умумий эмас, балеи "намознинг фарзлигини инкор этиб, уни қасддан тарк қилувчиларни назарда тутяпман" деса, унга асло эътирозимиз йўқ. Уни бу сўзини тасдиқлаймиз. Дарҳақиқат, намознинг фарзлигини тан олмаган киши мўмин эмасдир. Лекин "Бу сўзим умумий, бенамознинг бари кофирдир." деб қатъий қарор қилгудай бўлса, у ҳолда бу дўстимизга шундай насиҳатимиз бор.
Аввало, бировни "кофир" дейишга асло шошилмаслик керак. Бу сўз жуда кучли ва аниқ далил асосида бўлиши лозим. Шошмашошарлик, жаҳл—ғазаб ва ҳиссиётларга берилиб бировни "кофирсан" дейиш шариатимизда жуда катта гуноҳ ҳисобланади. Қолаверса, бировни кофир дейишдан олдин айтган одамнинг бу сўзи билан ўзи ҳам иймонидан ажралиб қолиш эҳтимоли борлигини назардан четда қолдирмаслиги керак.

Айниқса, кофир бўлган кишининг ҳукмларини ҳам билиш лозим.
Инсон агар диндан чиқиб кофир бўлса (Аллоҳ сақласин), унинг илгари қилган барча яхши амаллари, ўқиган намози, тутган рўзаларию бошқа ибодатлари пучга чиқади. Шариат бўйича никоҳи бузилади. Жамиятдан ажратиб, яккалаб қўйилади.
Кўряпсизми дўстим, бир мўминга нималарни раво кўрганингизни.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Мустақиллик энг азиз, энг улуғ неъмат

Нуриддин Хамроқулов,
Учқўрғон тумани "Соттибой Ҳалфа" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио #Мазҳаб

#Мавзу: Мазҳабга эргашиш

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани "Обид қори" жоме масжиди имом-хатиби


🌐Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube