EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#МАҚОЛА

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ФАЗИЛАТИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Билолиддин Абдуллаев,
Наманган шаҳри Янги Наманган тумани
"Имом Бухорий" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📝ALLOH MAKONDAN BEHOJAT ZOT!

Muhammad Bobur Nasriddinov,
Namangan shahri "Xomiddin qori" jome masjidi imom xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛМОҚДА.
БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
ТАЙЁРМИСИЗ АЗИЗ ДИНДОШИМ


🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.


“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”.
Имом Шаъроний.


Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ФОЙДА

Мақомга етган киши дунё йигирма беш нарсадан—бештаси қазо ва қадар, бештаси меҳнат, бештаси одат, бештаси қобилият ва бештаси фаросат билан дунё бўлишини англайди.

▪️Қазо ва қадар билан келадиган беш нарса—ризқ, фарзанд, оила, куч-қувват ва умрдир.

▪️Меҳнат билан қўлга киритиладиган беш нарса—жаннат, дўзах, иффат, фаросат ва ёзиш.

▪️Одатий беш нарса—ейиш, ичиш, юриш, уйланиш ва таҳорат ушатиш.

▪️Қобилият билан эришиладиган беш нарса—зуҳд, закийлик, саҳийлик, гўзаллик ва ҳайбат.

▪️Фаросат билан эришиладиган беш нарса—хайрли ишлар қилиш, силаи раҳм, саҳийлик, тўғрилик ва жасорат.

Буларнинг ҳеч бири Набий алайҳиссаломнинг: “Ҳамма нарса қазо ва қадар билан бўлади”, - деган сўзларига зид эмас. Балки баъзи сабаблар ёки ҳеч қандай сабабсиз вужудга келадиган нарсаларнинг ҳаммаси қазо ва қадар ўлчовлари ичида эканини ифода этади.


“40 Ҳадис шарҳи” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
   Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
АМАЛ

— Амал нима?

— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#КУН_ҲИКОЯСИ

ДОНО БОЛА
(Жуда таъсирли воқеа)    

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган.
Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.

Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?


Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.

Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.

Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.

"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Қурбонлик дуоси

اللهم
إن صلوت ونُ ُسكي و ْمَياي ومَات لل رب العالمي، ل شريك لهُ، اللهم تقب ْل هذه الُ ْضحية. ب ْسم الل واللُ أكبُ، اللُهم هذا مْنك ولك، اللُهم تقب ْل هذه الُ ْضحية من أ ْو م ْن فُلن.

Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията. Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.


Маъноси: Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси булган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йуқдир. Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!

https://islom.uz/maqola/22275

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
🌙 УЛУҒ КУНЛАР

"(Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам"
(Фажр сураси, 2-оят).

– Бу шундай улуғ кунларки, Аллоҳ таоло у билан қасам ичган.
– У умр кунларининг энг афзали.
– У маълум ва машҳур кунлардан.
– Шундай улуғ кунларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ссалам солиҳ амал қилиб қолишга тарғиб қилганлар.
– Шундай улуғ кунларки, у кунларда ҳаж амали бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда арафа куни бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда қурбонлик бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда ибодатларнинг онаси ўрин олган.

"Ҳикматлар китоби"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#КУН_ҲАДИСИ

ҲАЛОЛ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР, ҲАРОМ ҲАМ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Уни инсонлардан кўпи билишмайди Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, ҳаромга йўлиқибди. Худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, ундан ўтлаш учун ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.

Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.

Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.

Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».

Муттафақун алайҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради

Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг айримларидан олдин, баъзиларидан эса кейин суннат намозлари бор. Қиёмат куни банданинг фарз намозларидаги камчиликларини суннат намозлари тўлдиради. Шунинг учун ҳар бир фарз намозни ўз вақтида, хушуъ-хузуъ билан адо этиш баробарида суннат намозларга ҳам бефарқ бўмаслик лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”, дедилар.

Ушбу ҳадис ҳар бир бандани суннат намозларга эътибор беришга рағбатлантиради. Ҳадисда суннатларни қолдирмай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бор. Унинг мукофоти – Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдир. Суннат намозларини ўқишга бундан ортиқ тарғиб бўлмайди.

Саҳобалар ушбу ҳадисни эшитганларидан кейин суннат намозларини қолдирмай ўқиганлар. Масалан, Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо онамиз: “Шу ҳадисни эшитганимдан кейин уларни бирор марта қолдирмай ўқидим”, деганлар.

Ҳадисдаги ўн икки ракат суннат намоз бу – бомдоддан олдин икки ракат, пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракат, шомдан кейин икки ракат, хуфтондан кейин икки ракатдир. Бу намозлар таъкидланган яъни суннати муаккада бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим ҳоллардан ташқари, доимо бу намозларни қолдирмай ўқиганлар.

Ҳанафий мазҳабида таъкидланган суннат намозларига алоҳида эътибор берилади. Фарз намозларига тобеъ бўлган суннат намозларни бесабаб тарк қилиш, бефарқ бўлиш гуноҳ саналади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги тўрт ракатни ва бомдоддаги икки ракатни ҳеч қўймас эдилар”.

Шунинг учун бомдоднинг фарзига ухлаб қолган одам уни қазосини ўқимоқчи бўлса, пешин намозининг вақти киргунича суннати билан қўшиб адо қилади. Ваҳоланки бошқа суннат намозларнинг қазоси ўқилмайди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги тўрт ракатни муҳофаза қилган яъни қолдирмай ўқиганларга Аллоҳ дўзах ўтини ҳаром қилишини айтганлар.

Шунингдек, аср ва хуфтон намозларидан аввал тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ асрдан аввал тўрт ракат намоз ўқиган кимсани раҳм қилсин”, деганлар.

Шундай экан, фарз намозлар билан бирга суннат намозларни ҳам адо этишга эътиборли бўлиш, ҳатто сафарда ҳам суннат намозларни қолдирмай ўқишга бефарқ бўлмаслик лозим. Банда фарз намозларни адо этиш орқали Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг азобидан омонда бўлади. Суннат намозлар эса бандани Аллоҳга яқин қилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Эҳромдаги кишининг кийимлари


ع
َنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا يَلْبَسُ الْمُحْرِمُ مِنَ الثِّيَابِ؟ قَالَ: لَا يَلْبَسُ الْقُمُصَ، وَلَا الْعَمَائِمَ، وَلَا السَّرَاوِيلَاتِ، وَلَا الْبَرَانِسَ، وَلَا الْخِفَافَ إِلَّا أَحَدٌ لَا يَجِدُ نَعْلَيْنِ فَلْيَلْبَسْ خُفَّيْنِ، وَلْيَقْطَعْهُمَا أَسْفَلَ مِنَ الْكَعْبَيْنِ، وَلَا تَلْبَسُوا مِنَ الثِّيَابِ شَيْئًا مَسَّهُ زَعْفَرَانٌ أَوْ وَرْسٌ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди?» деди.

«Кўйлаклар, саллалар, шалворлар, кулоҳлар, махсиларни киймайди. Аммо кийгани кавуш топмаса, махси кийиб, ошиғидан пастидан кесиб олсин. Заъфарон ва варас теккан кийимларни кийманглар», дедилар».


Шарҳ: Умуман олганда, эркак киши эҳромга кирганда тикилган нарса кийиши мутлақо мумкин эмас.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22276

🕋 @islomuz
Хотин бўлиш қийин эмас!

Қийини
— эрнинг жахли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир;
Қийини — қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса хам, туриб овқатини олдига қўйишдир;
Қийини — ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир;
Қийини — унинг хам ўз шахсий худуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир;
Қийини — хаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир;
Қийини — кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир;
Қийини — баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, заққига самимий дуолар қила билишдир.
Қийини — қанчалик қизиқ ва сирли туюлса хам, телефонини очиб, ичини титмасликдир;
Қийини — нафсга ёқмаса хам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир;
Қийини — айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир...

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

📚📖📚АЛ-ҒАФФОР БЎЛГАН РОББИМИЗНИНГ МАҒФИРАТИ


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Шайтон: "Эй Робб! Азизлигинг ҳурмати, модомики, бандаларнинг руҳи жасадида турар экан, мен уларни йўлдан оздиравераман", деганида, Робб таоло: "Азийзлигим ва улуғлигим ҳурмати, модомики, улар истиғфор айтишар экан, Мен уларнинг гуноҳларини кечиравераман", деди".
(Имом Аҳмад ривояти)

Ал-Ғофир, ал-Ғафур ва ал-Ғаффор бўлган Роббимиз бандаларининг гуноҳларини кечиришни истайди.

Шунинг учун ҳам истиғфор айтишни жорий қилиб қўйган.

Ҳатто, ал-Ғаффор сифати ила қайта-қайта кечиришдан ҳам малолланмайди.

Баъзан банда бир гуноҳидан тавба қилиб, ожизлиги сабабли, яна гуноҳ қилиб қўйиши мумкин.

Аммо, ҳар гал астойдил, самимий, холис истиғфор айтса, айбига, гуноҳига пушаймон бўлса, Роббининг раҳматидан умидини узмаса, ал-Ғаффор Зотнинг мағфиратига эришар экан
.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#МАҚОЛА

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мансурхон Тўхтахўжаев,
Косонсой туман “Мулла Отавой Охун” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

ЗУЛХИЖЖА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жобирхон Халимхон ўғли
Наманган шаҳар “Яхёҳон тўра” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube