EskiObod_Uz
133 subscribers
4.74K photos
3.11K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ЖАННАТ ДАРАЖАЛАРИ ВА УЛАРДАН МЎМИНГА БЕРИЛАДИГАНЛАРИ ҲАҚИДА

Термизий раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясордан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Бас, агар Аллоҳдан сўрасанглар, Фирдавсни сўранглар".
Ибн Ваҳб айтади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдларига келиб: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), жаннатда нечта даража бор?" деди. "Юзта даража, — дедилар у зот, — ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари,
эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади".
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат юз даражадир. Агар бутун оламлар унинг биттасига жойлапггирилса, бемалол сиғади" (Термизий ривояти).
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Соҳиби Қуръон жаннатга кирганда, "ўқи ва кўтарил!" дейилади. У ўқийди ва ҳар бир оятда бир даража кўтарилиб бораверади, ҳатто ўзи билган оятнинг охиргисини ўқигунча (кўтарилаверади)" (Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Соҳиби Қуръонга, ўқи, кўтарил ва дунёда тартил қилганинг каби тартил қил (тартил — тажвид билан дона-дона ўқиш). Сенинг манзилинг охирги оятни ўқиган жойингдадир", дейилади" (Абу Довуд ривояти).
Абу Ҳафс Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатнинг даражалари Қуръон оятларининг сонига тенг, ҳар бир оятга бир даража берилади. Бу олти минг икки юз ўн олти (6216) оятдир. Ҳар икки даражанинг оралиғи осмон билан ерча келади. У даражалар "иллиййин"нинг энг юқорисида ниҳоя топади. Унинг етмиш минг устуни бор, улар ёқутдан бўлиб, бир неча кеча-кундузлик масофадан нур сочиб туради".
Оиша розийаллоҳу анҳо айтдилар: "Жаннат даражалари Қуръон оятларининг ададича. Жаннатда Қуръон ўқувчи кимсадан ҳам афзалроқ даражада бирор кимса бўлмайди".
Уламолар (уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) айтадилар: "Ҳофизул Қуръон, ҳамалатул Қуръон ва қорилар ҳукмларни, ҳалол ва ҳаромларни билувчилар ва ундаги нарсаларга амал қилувчилардир".
Шунингдек, Қуръонни мақтаниш ва риё учун ўқиган кимсалар ҳақида Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда етарлича огоҳлик бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким Қуръонни ўрганса ва ўргатса-ю, ундаги нарса (буйруқ ва қайтариқ)ларни олмаса ва бузса, жаҳаннамга кириши учун Қуръон унга қарши ҳужжат ва гувоҳ бўлади. Ким Қуръонни таълим олса ва таълим берса ҳамда ундаги нарсаларни олса, жаннатга кириши учун Қуръон унинг фойдасига ҳужжат ва гувоҳ бўлади".
"Саҳиҳул Бухорий"да келган ҳадисда: "Қуръон ўқувчи ва унга амал қилувчи мўминнинг мисоли утружжа (апельсин) каби, унинг таъми ҳам, ҳиди ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмо каби, унинг таъми ширин, лекин ҳиди йўқ. Қуръон ўқийдиган фожирнинг мисоли райҳон кабидир. Унинг мазаси аччиқ, бироқ ҳиди ширин. Ўзи фожир, бунинг устига Қуръон ўқимайдиган кишининг мисоли қалампир каби, унинг ҳиди ҳам йўқ,
мазаси ҳам аччиқ", дейилади.
Хуллас, маълум бўляптики, жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида юрувчиларга тайёрлаб қўйган. Қуръон ўқиш эса, жами даражаларни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло марҳамати ила ихлосли қилсин.

“Жаннат васфи” Имом Қуртубий

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг.

❤️ШУНДА ЖУДА БАХТЛИ ЯШАЙСИЗ!

1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.
2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#МАҚОЛА

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Қодирхон Азизов,
Косонсой тумани “Аълохон махдум” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

ИСЛОМДА ФАТВОНИ КИМ БЕРАДИ?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муродилла Аҳмедов,
Наманган тумани "Отавалихон" жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #ILM

📝 ILM-MA'RIFAT YOSHLARNI KAMOLGA YETAKLAYDI

🎙 Nurulloh Imamov,
To'raqo'rg'on tumani “Xonaqoh” jome masjidi imom-xatibi

🌐Saytdan ko'rish
🎞Yuotubedan ko'rish

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi
Namangan viloyati vakilligi
Matbuot xizmati

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BIR_HADIS_SHARHI

📝 MOʻMIN ODAM BAXIL BOʻLMAYDI

🎙ODILXON ABDURAHMANOV
Namangan shahar "Abdulqodir qori" jome masjidi imom noibi

🌐Saytdan ko'rish
🎞YouTubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди. Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди. Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

* Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.


Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ҲОЖАСИНИ ЙИҒЛАТГАН ҚУЛ

Бир солиҳ одам бозордан қул сотиб олди. Ундан:
- Исминг нима? – деб сўради.
- Ҳожам сен қандай чақирсанг, шу менинг исмимдир.
- Қандай юмушларни бажарасан?
- Менга нимани буюрсанг, шуни.
- Нима ейсан? Нима ичасан?
- Сен менга нимани едириб-ичирсанг, шуни.
- Ўзингга тегишли бўлган бирор истагинг йўқми? Фақат нима десам, шуни бажарасанми?
- Албатта йўқ. Ахир қулда ҳожасининг иродасидан ташқари истак ҳам бўладими? – деди қул.
Қул эгаси ҳайратда қолди. Айни пайтда бу сўзлардан таъсирланиб, кўзёш тўкди. Қулнинг сўзлари унга ўзи ва яратган ўртасидаги муносабатни эслатди. Унга қараб:
- Эй, фалончи, сен менга Тангри Таолога қандай итоат этишни эслатдинг, мени тарбия қилдинг, - деди.

Юсуф Товаслий “ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ”

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ

Техас ресторанларидан бирида қизиқ воқеа рўй берган. Бир куни бир уст-боши кир қария ресторанга кирган ва қалтираб қақшаб столга зўрға бир амаллаб ўтириб олган. Ундан жирканган хўрандалар ҳам ундан олисроққа туриб кетишган ва официантлар ҳам ундан жирканиб ҳеч бири унинг ёнига бориб хизмат қилишни истамаганлар.

Шунда Мария исмли бир официант қиз унинг ёнига боргану, ундан буюртма қабул қилиб хизмат кўрсатишни бошлаган. Менежер эса Марияга агар бу дайди пулини тўламаса унга ўз ҳисобидан тўлатишини айтиб пўписа ҳам қилган. Аммо Мария бунга рози булиб дайдига хизмат қилган. Ҳисоб китоб вақти келганида эса ҳамма ҳайрон қолган. Дайди пулни тўлаган ва устига устак яна қўшимчасига 100 доллар чой учун ҳам қолдирган. Тарелканинг тагига эса бир хат қолдириб кетган.

Унда шундай сўзлар ёзилган эди: "Сен доимо яхшилик қилар экансан, бу ишинг ҳали сени умринг давомида кўп мушкулларингни осон қилади", деб ёзилган эди.
Кейинчалик маълум бўлишича бу "дайди" рестораннинг эгаси бўлиб ўз ходимларини синаш мақсадила шу қиёфада ташриф буюрган экан. Мария эса рестораннинг бош менежери бўлиб кўтарилди ва шундан кейин унинг ҳаётида юксалишлар даври бошланди.
Чунки бу дунёда яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди....

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#КУН_ҲАДИСИ

   Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   «Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Мана бу қора хотин бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва: «Менинг тутқаноқ касалим бор. Ўша касалим келса, баданим очилиб қолади. Аллоҳдан (кетказишини сўраб) менга дуо қилинг», деди.
   Шунда у зот: «Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади. Бўлмаса, Аллоҳга дуо қиламан, шифо беради», дедилар.
   У аёл: «Сабр қиламан, лекин танам очилиб қолмаслиги хусусида Аллоҳга дуо қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилдилар», дедилар».

   Муттафақун алайҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024

САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР

🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#МАҚОЛА #ЭКСТРЕМИЗМ

ЭКСТРЕМИЗМ – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иминжон Абдурахимов,
Поп тумани "Тошхўжа эшон" жоме
масжиди имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА #ТАКФИР

БИР ИНСОННИ КОФИР ДЕЙИШ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Тохиржон Болтабоев,
Янгиқўрғон тумани "Шохўжабой" жоме
масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#АУДИО

ILMNING FAZILATI

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

🌐Saytdan tinglash

Salohiddin Qurbanov,
Namangan tumani "NUR TEPA" jome masjidi imom-xatibi


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#АУДИО

ISLOMDA HIJRAT MASALASI

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

🌐Saytdan tinglash

Ilyosxon Sobitov,
Uychi tumani "Obid qori" jome masjidi imom xatibi


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:

"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:

- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:

- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.

- "Йўқ", деб жавоб берилади.

- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? дейдилар.

- "Йўқ", дейилади.

- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.

- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.

Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
  Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!

Ибн Ал-жавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин.
Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўстлар бергин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BIR_HADIS_SHARHI

📝 TENGI YOʻQ UCH NE'MAT

🎙QODIRXON UMURZAQOV
Pop tumani "Muhammadjon qori" jome masjidi imom xatibi


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobod