EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ИЛОҲИЙ КИТОБЛАРГА ИЙМОН

Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш ҳам улкан ҳикматларга молик иш:

- бу Аллоҳ таоло вақти-вақти билан бандаларига Ўз китоблари, яъни кўрсатмалари тўпламини нозил қилиб, уларни икки дунё саодатига эриштирадиган йўлга ҳидоят қилиб турганига;
- бу Аллоҳ ҳар замонни ўзига яраша китоб билан таъминлаб, аста-секин инсониятни тайёрлаб боргани ва вояга етказганига;
- бу инсоният ўз камолига етганида, Аллоҳ унга баркамол Китобни - қиёматгача мўъжиза бўлиб қолувчи Қуръони Каримни нозил қилганига;
- бу инсоният бундан буён фақат Қуръонга амал қилгандагина мақсадига эришиши мумкинлигига иймон келтиришдир.
- Бу эса инсоннинг саодатли ҳаёт соҳиби бўлиши учун энг муҳим омиллардан биридир.

• Аллоҳнинг китобларига иймон келтирмайдиганлар эса - ушбу эзгуликларнинг барчасига, инсоннинг асли бир эканига, Аллоҳ инсонни улуғлаб, унга Ўз таълимотларини берганига, бошқа махлуқотлардан устун эканини исбот қилганига куфр келтирувчилардир. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг китобларига ёки уларнинг баъзисига иймон келтирмаганлардан фақат ёмонлик чиқади, холос.

«Ислом тарихи - 1» китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
КЎЗ ЗИНОСИ

Аллоҳ таоло “Нур” сураси 30-31-оятларида марҳамат қилади :

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ۝

Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси назар солишдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса уни ё тасдиқлайди, ё ёлғонга чиқаради».

Мусулмон эркак номаҳрам аёлга қайта-қайта қарамаслиги лозим.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир», – деганлар. (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш шаҳват қўзғатади.

Бехосдан назар тушиши гуноҳ эмас.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий розияллоҳу анҳу: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар», - деганлар.

Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ва маънавий мукофотлар ҳам ваъда қилинади.

Имом Тобарий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади», – дейилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бирорта аёлнинг зийнатларига назари тушса-ю, сўнгра кўзини олиб қочса, албатта, Аллоҳ уни шундай ибодатга алмаштирадики, унинг ҳаловатини топади», – деганлар. (Имом Аҳмад ривояти)
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА
#РАМАЗОН

МИНГ ОЙДАН АФЗАЛ КЕЧА

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жобирхон Халимхон ўғли,
Наманган шаҳар “Яҳёхон тўра” жоме
масжиди имом ноиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 САДАҚА БИЛАН МОЛ-ДУНЁ КАМАЙМАЙДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#RAMAZON_2024

📝 VASILA NIMA?

🎙
MUHAMMADAYUB FAXRIDDINOV
Toʻraqoʻrgʻon tumani "ISFAXON" jome
masjidi imom-noibi


🌐 Saytdan ko'rish
🎞Youtube dan ko'rish

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi
Namangan viloyati vakilligi
Matbuot xizmati


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАМ УЧУН РЎЗА ТУТСАМ БЎЛАДИМИ?

Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби  камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 АЛЛОҲ КЕЧИРЯПТИ, НЕГА БИЗ КЕЧИРМАЯПМИЗ?!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Одамлар сизга қарши куч тўплашди, улардан қўрқинглар, дейилганда уларнинг иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!», дейишди» (Оли Имрон сураси, 173-оят).

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига:
«Бошингга оғир иш тушса,
«Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакийл» дегин», деганлар.

Изоҳ: Баъзилар мўминларнинг олдига келиб, қурайшликлар уларга қарши катта куч тўплаганини айтиб, қўрқитмоқчи бўлишди. Бироқ қўрқиш ўрнига мўминларнинг иймони зиёда бўлди, улар
«Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил», дейишди.

«Ҳасбуналлоҳ» – бизга Аллоҳ кифоя,
«ҳасбияллоҳ» – менга Аллоҳ етарли дегани.

Дўстларга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АВЛИЁЛИК ХИСЛАТИ

    Қадим замонда бадфеъллиги билан донг таратган бир одам кунларнинг бирида оппоқ либосларга бурканиб бир донишманднинг олдига борибди.

     Виқор билан савлат тўкиб ўтириб, донишманддан сўрабди:

- Мен шу ўтиришимда кимга ўхшайман?

- Авлиёларга ўхшайсиз, - дебди донишманд.

     Унинг жавобидан мамнун бўлган одам эски одатини қилиб:

- Сен эса гўнг тўлдирилган қопга ўхшайсан, - дебди.         Унинг бу гапини эшитган донишманд кулиб қўйибди.       Донишманднинг ғазабланишини кутган одам ҳайрон бўлиб:

- Нега куласан? - деб сўрабди.

      Донишманд эса:

- Ичи авлиёлик хислати билан тўлган одам бошқаларни ҳам авлиё деб билади, ичи гўнг билан тўла одамга бошқа одамлар ҳам гўнг тўлдирилган қопга ўхшаб кўринади, - деб жавоб берибди.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
   Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА
#ИЙМОН

ИЙМОН МАСАЛАСИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Чуст туман вакили


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА
#Мутаассиб

Мутаассиблик нима?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Шерзодбек Ахмедов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Абдураҳмон” жоме масжиди имом хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
РЎЗАДОРЛАРГА МУКОФОТ

«Рўзадорлар қабрларидан чиқарилганда, улар рўзалари ҳидидан билинади. Улар турли ноз-неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига чорланиб, уларга: “Енглар, сизлар инсонлар тўқ пайти оч эдингиз, ичинглар, сизлар инсонлар сероб пайти ташна эдингиз”, дейилади. Улар инсонлар ҳисоб-китоб қилинаётган пайти еб-ичишади.

“Зуҳратур риёз” китоби.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ИККИ НУР

Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи. Ҳақиқат аҳлининг айтишича, рўза туфайли гуноҳлар кечирилади, қалблар нурланади.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «“Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига икки зулмат зарар қилмаслиги учун икки нур бердим”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки нур нима?” деб сўради. Аллоҳ таоло: “Рамазон ва Қуръон нури”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки зулмат-чи?” деди.
Аллоҳ таоло: “Қабр ва қиёмат зулмати”, деди».
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Биласизми

САЛАФЛАР ҚАЛБ ҲАҚИДА

Тобеинлардан Мужоҳид ибн Жабр раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қалбни инсон кафтига менгзатса бўлади; киши бир гуноҳ қилса қалбидан бир бармоқ букилади, яна бир гуноҳ қилса яна бири.. ҳатто, ҳамма бармоғи букилгач, муштдек қотади-да, кейин унга муҳр урилади..." Ҳилятул авлиё китоби, 3/282.

* * *
Макҳул Димашқий раҳимаҳуллоҳ:
"Энг кам гуноҳ қилганлар энг қалби юмшоқ кишилардир". Имом Аҳмаднинг Зуҳд китоби, 463-бет.

* * *
Умар ибн Солиҳ раҳимаҳуллоҳ: "Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўрадим:
- Қалб нима билан юмшайди?
Менга қараб-қараб тургач, жавоб берди:
- Нима билан бўлар эди, ҳалол ейиш билан".
Табақотул ҳанобила, 1/219.

* * *
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ:
"Қалблар озуқаси зикр (Аллоҳнинг зикри), ақллар озуқаси фикрдир". Тарихи Бағдод, 2/136.

* * *
Масруқ ибн Аждаъ раҳимаҳуллоҳ:
"Кимки қалби ичидаги кечинмаларига Аллоҳни назоратчи қилса, Аллоҳ уни хатти-ҳаракатларида муҳофаза қилади". Сифатус сафва, 4/368.

* * *
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ:
"Қалблар худди қайнаб турган қозонга ўхшайди, чўмичлари эса тиллардир. Кишининг нима дейишига боқинг, чунки унинг тили қалбида қайнаб турган нарсани беради: ширин бўлсин, нордон бўлсин, аччиқ бўлсин, чучук бўлсин". Ҳилятул авлиё, 10/63.

* * *
Иброҳим Хаввос раҳимаҳуллоҳ:
"Қалб давоси беш нарсадир: Қуръонни тадаббур ила (оятлар мағзини чақиб) ўқиш, қоринни холи-оч қилиш, тунги намоз, саҳарги тазарру, солиҳлар билан ўтириш". Заммул ҳаво, 70-бет.

* * *
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ:
"Тақво ва акси бўлмиш фужурнинг асоси қалбдир. Қалб иффатли бўлиб тақво қилса, аъзолар ҳам покизалашади, қалб бузилса, аъзолар-да бузилади". Жомиул улуми вал ҳикам, 1/229.

Эй Раббим! Ўзинг қалбимизни ислоҳ қил! Омин.

Дўстларга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
РЎЗА – КОНИ ФОЙДА

Рўза сабабли жигарда бироз қуруқлик ҳосил бўлади. Агар у сув билан намлантирилса, жигар яна озуқадан фойда олишда давом этади. Шу сабаб ҳам ташна ва чанқоқ рўзадор ифтор вақтида аввал бироз сув ичиб, сўнгра ейишни бошласа, манфаатли бўлади.

"Зодул маъод" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺