🌙 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ҚАНДАЙ АЛОМАТЛАРИ БОР?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У очиқ, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”, (Ибн Хузайма ривояти) дедилар.
Бу кеча Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва “Сидратул мунтаҳо”дан (яъни, Жаброил алайҳиссалом масканидан) ерга тушади, тонг отгунча инсонлар ҳақига дуо қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: “У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир” (Қадр сураси, 4–5-оятлар).
💬РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАР ЭДИЛАР?
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).
🤲 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИДА ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) дедилар.
🧎♂️ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ АДО ЭТИШ ЛОЗИМ?
Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бамдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🤲 ДУО ҚИЛИНГ.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).
Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат ва бошқа хайрли амаллар билан ўтказиш лозим.
Аллоҳ таоло қиёматга қадар келадиган барча мўминларнинг гуноҳини мағфират этсин. Ҳидоятида бардавом қилсин!
#qadr_kechasi #gaflatda_qolmang #ramazon #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Telegram
Muslim.uz
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.
🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot
🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/
🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19