EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
РУКУДАГИ ТАСБЕҲНИ САЖДАДА АЙТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда пешонани ерга қўйганида (саждада) "Субҳаана роббиял азийм" деб қўйса, 2 марта айтганида 3 чинчисида эсига келса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса, зарари йўқ. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" дейиш суннатдир. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Агар саволдаги ҳолатга кўра учинчи тасбеҳда эсига тушиб қолса, учинчисида "Субҳана роббиял аъла"ни айтиб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.

Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДУРДОНА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума куни туғилган қизга Дурдона исмини қўйиш жоизми? Ёки исмни ўзгартириш керакми? Ҳозир у қиз 18 ёшда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда фарзандга уни қайси кунда туғилишидан қатъий назар гўзал исм қўйишга буюрилган. Жума куни туғилган қизларга Одина каби исмни қўйишга келсак, бу халқимиз орасида тарқалган шариатга хилоф бўлмаган одат. Модомики, динимиз томонидан қатъий кўрсатма бўлмаган экан, ундан бошқа исмларни қўйиш ҳам жоиз бўлади.

Исломда ёмон маъноли, хунук ва совуқ хабарларга далолат қилувчи исмларни ўзгартиришга тавсия қилинади. Дурдона исми ўзгартириш шарт бўлмаган исмлар сирасига кирганлиги ва қизингизнинг ёши аллақачон 18 га кириб қолганлиги эътиборидан унинг исмини алмаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРИСТОНДА ТИЛОВАТ ВА ДУОНИ ТИК ТУРИБ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми? Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизни диққат билан ўргансак, қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги, макруҳ эмаслиги айтилган.
Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади ("Оламгирия", "Раддул муҳтор", "Нурул изоҳ" китоблари). Бу ҳақда аввал ҳам батафсил фатво эълон қилинган. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЛАМНИ ОЛДИРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Икки ойлик ҳомиладорман. Камқонман. Боламни олдирсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз болани олдиришдан қаттиқ қайтарган. Жиддий сабаб бўлмаса ҳеч қачон болани олдириш жоиз эмас (ҳатто туғилажак болада нуқсон, ногиронлик бўлган тақдирда ҳам). Айниқса болага жон киргандан (тўрт ойлик бўлгандан) кейин уни олдириш катта гуноҳдир.
Қачонки туғиш ёки ҳомиладорлик онанинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказадиган бўлса уни олдиришга рухсат берилади.

Демак, Сиз ҳам шифокор (диёнатли, гуноҳ савоб нима экани ва жавобгарликни ҳис қиладиган) билан маслаҳатлашиб иш тутишингиз тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отин ойилар "кийимларни тезда тарқатинг қабрда азобланадилар" дейишди. Биз айтганларини қилдик, Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу гап тўғри эмас. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитни кийимларини тарқатиш керак деб, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир. Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир.

Шу билан бирга, мерос моллари қатори маййитнинг кийимлари ҳам меросга ҳақли бўлганлар ўртасида тақсим қилиниши, сўнгра улар ўзлари рози бўлиб кимгадир ҳадя сифатида беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАР НАМОЗНИ КЕЧИКТИРАДИЛАРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёллар намозларини намоз вақтидан кечиктириб ўқийдиларми? Шу ҳакда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти киргандан кейин уни адо қилиш эркак ва аёлга бирдек фарздир. Масалан, Пешин намозини вақти кирса, шу вақтда эркаклар ҳам, аёллар ҳам пешин намозини ўқийди. Аёлларни намоз вақтлари эркакларникидан кейинроқ киради деган бирор-бир шаръий кўрсатма йўқ. Шундай экан, аёллар намозларини ўз вақтидан кечиктирмасдан ўқийверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚЎЙСА НАМОЗ ҚАЗО БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёшим 18да, Рамазон ойида намоз ўқишни бошладим. Кеча витр намозининг 3-ракатида Қунут дуоси тилимга келмай қолди. Эслашга ҳаракат қилдим лекин эслолмаганим учун "Роббана" дуосини ўқиб намозимни давом эттирдим. Бу ҳол шу пайтгача бўлмаганди. 1) Шу намозим қазо бўлдими? 2) Яна шундай ҳолат бўлса нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Намозингиз тўғри бўлган. 2. Яна шундай қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДОНОРЛИКНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, қон нажосат бўлса, уни сотиш жоиз эмас бўлса, донорликнинг ҳукми қандай? Кўп қон донорликлари билишимизча пул эвазига бўлади. Шу иш орқали топилган пул ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.

Лекин инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб даромад қилган киши гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини азондан олдин ўқиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир фарз намозининг ўз вақти бор. Вақтидан аввал ўқилса намоз адо бўлмайди. Намоз вақти кирган бўлиб, ҳали фарз намозга азон айтилмаган бўлса, бирор юмуш билан шошиб турган киши азондан аввал ўзи учун азон айтиб, ўша намозни ўқиб олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar