EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
“БОЛАЛАР ГАПИНИНГ РИОЯСИ ЁҲУД ТУНГИ ИБОДАТЛАРИ”

Болалар Имом Аъзамни кўчада кўришлари билан бир-бирларига:
- “Анови келаётган зот тонггача ухламасдан Аллоҳга ибодат қилади, келинглар у кишини ҳурмат билан қаршилайлик” - дейишди.
Имом ўша кунгача кечанинг маълум бир қисминигина ибодат қилиб ўтказардилар, болаларнинг бу сўзларини эшитгач, гўёки юракларига ўт тушди, кўзлари беихтиёр намланди, сўнг шундай дедилар:
- “Эй Аллоҳим! Болаларнинг кўнглига бу илҳомни солган ўзингсан! Сенга аҳд бераманки, умрим сўнгигача ухламасман ва Ўзингга ибодат қиламан”.
Имом Аъзам бу ҳодисадан сўнг тунлари ухламадилар. Баъзи ривоятларда қирқ йил хуфтон намози учун қилинган таҳорат билан бомдод намозини ўқидилар.
Дарҳақиқат тунлари бедор бўлиб ибодат қилиш солиҳлар одати, Расулуллох (с.а.в)нинг муборак суннатларидир. Аллоҳ таоло Қуръони Карим “Сажда” сурасининг 16-оятида:
- “Уларнинг ёнбошлари ётар жойларидан йироқ бўлур” -деган. Ҳазрат Абу Ханифа Аллоҳнинг бу оятига ва Расулининг суннатларига лаббай деб жавоб берганлар.


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​АЁЛЛАРГА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ

— Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!

— Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг!

— Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин!

— Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!

— Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!

— Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!

— Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!

— Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир».

— Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.

— Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.

— Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.

— Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.

— Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг!

— Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг!

— Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.

— Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.

— Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.

Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!

Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​​​Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм
" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди. 
Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан? 
Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан. 

Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг.
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. 

Одамлар билан:
1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

Каналга уланиш учун !

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ

Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот дунёсидасизлар», дейди»
(Имом Абу Нуайм ривояти).

Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб айласин!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
СИЗНИ ЯХШИ КЎРИШЛАРИНИ АЙТИШДИМИ?

🌷Уларга ўзингизни бепарводек кўрсатманг. Вақт келади, сизни яхши кўрганларни тополмай қоласиз.

🌷Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради. Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.

🌷Оғриқ-аламларини табассум билан ҳикоя қилиб бераётган кишини кўрганингизда билинки, у ичидан минг марта ўлиб бўлгандир.

🌷Кимдир сизни кўрганда ўзини билмаганликка, кўрмаганликка оляптими, демак, сиз унинг зеҳнида яшиндек ярақлаб, барқ уриб турибсиз.

🌷Баъзи вақтларда ўзингиз хоҳлаган нарсангизга эриша олмагансиз, тўғрими? Эҳтимол, ўша эриша олмаганингиз сизга ато этилган улкан неъмат бўлиши мумкин.

🌷Кўз ёшлар энг қиммат суюқликлардир. Улар 1 фоиз сувдан, 99 фоиз ҳис-туйғулардан иборатдир. Заифларнинг қалбларини оғринтирманглар! Тағин у қалблардан бир дуо чиқиб, сизларни ҳалок қилмасин.

🌷Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!..----Эҳтимол вазифангиз ортга сурилаётгандир. Эҳтимол уйланишингиз ёки турмушга чиқишингиз кечикаётгандир.

🌷Эҳтимол касалликдан тузалишингиз ортга сурилиб тургандир. Лекин ажрингиз, савобингиз ҳеч қачон кечикмайди. Сизга сабр қилганингиз миқдорича шодлик келади Иншааллоҳ.

🌷Шунинг учун сизга «Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир»

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#ТАРҚАТИНГ

Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​Набий алайҳиссалом Рамазонга қандай тайёргарлик кўрганлар?

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона», дер эдилар».
Байҳақий ва Тобароний ривояти.

«Ё Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!».

Ражаб ойи шамолга, Шаъбон ойи булутга, Рамазон ойи эса ёмғирга ўхшайди. Энди ким Ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, Рамазон ойида ҳосилни қандай қилиб йиғиб олади?

Шундай экан, ҳосилингиз серҳосил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда солиҳ амаллар билан бирга дуо қилишни ҳам унутманг!

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz
ЭНГ ЯХШИ НЕЪМАТ

Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан дўстликни сезса, уни маҳкам тутсин. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)

• Юсуф ибн Ҳусайн айтади: "Мен Зуннун билан хайрлашаётган чоғимда унга: “Ким билан ҳамсуҳбат бўлай?”, дедим. У: “Уни кўришинг сенга Аллоҳни эслатадиган, унинг ҳайбати махфий ҳолатингга ҳам таъсир қиладиган, унинг суҳбати сенинг илмингни зиёда қиладиган, унинг амали сени дунёда зоҳид қиладиган, у билан бирга бўлишинг сени маъсиятдан қайтарадиган, унинг тили эмас, балки амали сенга насиҳат қиладиган киши бўлсин”, деб жавоб берди".

Ҳикматлар чашмаси”дан

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АВЛИЁГА АЙЛАНАРДИК

​​Суютий раҳимаҳуллоҳ дейдилар:

Ёш болачалардаги бешта хислат агар катталарда ҳам бўлганда борми, албатта авлиёга айланишар эди:

1. Ризқнинг ғамини ейишмайди.

2. Бетоб бўлиб қолишса, Холиқ устидан махлуққа шикоят қилишмайди.

3. Таомни биргаликда жамланиб ейишади.

4. Қўрқишса кўзларига дарров ёш келади.

5. Уришиб қолишса тезда ярашиб кетишади.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ДУО ҚИЛИШНИНГ ОДОБЛАРИ

•  Биринчи одоб – эзгу ният қилиш.

•  Иккинчи одоб – кўп дуо қилиш.
•  Учинчи одоб – таҳоратли ҳолатда дуо қилиш.

•  Тўртинчи одоб – кафтларнинг ички тарафи билан дуо қилиш.

•  Бешинчи одоб – қўлларини баланд кўтариб дуо қилиш.

•  Олтинчи одоб – Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.

•  Еттинчи одоб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

•  Саккизинчи одоб – азму қарор билан сўраш.

•  Тўққизинчи одоб – қалби бошқа нарса билан банд бўлмасдан дуо қилиш.

•  Ўнинчи одоб – ижобатига аниқ ишониб дуо қилиш.

•  Ўн биринчи одоб – бирор гуноҳ ишни амалга ошириш учун ёки қариндошлик алоқаларини узиш учун дуо қилмаслик.

•  Ўн иккинчи одоб – ўзига ё фарзандига ё молига зарар етишини сўраб дуо қилмаслик.

•  Ўн учинчи одоб – бирор зарар ё мусибат етгани сабабли ўлим сўраб дуо қилмаслик.

•  Ўн тўртинчи одоб – дуо қилишда ҳаддан ошмаслик.

•  Ўн бешинчи одоб – дунёнинг ўзида тезроқ жазо берилишини сўраб дуо қилишдан сақланиш.

•  Ўн олтинчи одоб – Аллоҳ таолога доимо муҳтож эканини изҳор қилиб дуо қилиш.

•  Ўн еттинчи одоб – сермазмун ва умумий дуо қилиш.

•  Ўн саккизинчи одоб – кўпроқ офият сўраб дуо қилиш.

•  Ўн тўққизинчи одоб – ижобат сабабларини адо этиб дуо қилиш.

•  Йигирманчи одоб – кўпроқ “Йа Зал жалали вал икром” деб дуо қилиш.

•  Йигирма биринчи одоб – ялиниб дуо қилиб юришда доимий равишда бардавом бўлиш.

•  Йигирма иккинчи одоб – Ижобат ваъда қилинган вақтларда ва фазилатли маконларда дуо қилишга ошиқиш.

•  Йигирма учинчи одоб – кенгчилик ҳолатларда дуо қилишни кўпайтириш.

•  Йигирма тўртинчи одоб – дуо ижобат қилинмаслигига сабаб бўладиган нарсалардан сақланиш.

•  Йигирма бешинчи одоб – етишиб бўлмайдиган беҳуда нарсаларни дуо қилиб сўрашдан сақланиш.

«Эътиқод дурдоналари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#TAʼLIM

ILM OLISH FARZDIR

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

MUHAMMADXON NAJMIDDINOV,
Uychi tumani "Daxyakota" jome
masjidi imom-noibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtube dan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Гуноҳларингиз ўчириб юборилишини истайсизми?

📚 Ҳофиз Камолиддин Дамирий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ривоят қилинган ушбу хабарни келтиради: “Ким ражаб ва шаъбон ойида

🤲 اَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِى لَااِلَهَ اِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّوْمُ وَاَتُوْبُ اِلَيْهِ تَوْبَةَ عَبْدٍ ظاَلِمٍ لَايَمْلِكُ لِنَفْسِهِ ضَرًّا وَلَانَفْعًا وَلَامَوْتًا وَلَاحَيَاةً وَلَانُشُوْرًا

📿Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи тавбата ъабдин зоолимин лаа ямлику линафсиҳи зорран ва лаа нафъан ва лаа мавтан ва лаа ҳайаатан ва лаа нушуурон” дуосини етти марта такрорласа Аллоҳ таоло икки вакил қилинган фариштага унинг гуноҳ саҳифаларини ўчириб юборишни буюради”.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Душанба ва пайшанба кунлари жаннатнинг эшиклари очилади. Бас, Аллоҳга бирор нарсани ширк қилмаган ҳар бир бандани мағфират қилинади. Фақат биродари билан орасида душманлик бор кишигина бундан мустасно. Шунда: «Иккисини ораларини ислоҳ қилишгунча кутиб туринг» дейилади», - дедилар».

«Ал-адаб ал-муфрад»
китобидан.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Мақола

ИНСОНДАН ЯХШИ НОМ ҚОЛИШИНИ ДИНИМИЗ УЛУҒЛАЙДИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб Эронлар" жоме
масжиди имом хатиби


#Батафсил: https://www.ravza.uz/story/Insondan_yaxshi_nom_qolishini_dinimiz_uluglaydi

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Мақола

РИЗҚ ҚИДИРИШ ҲАТТО ИБОДАТ ДАРАЖАСИГА КЎТАРИЛГАН.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Зикруллоҳ Умурзақов,
Норин тумани “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом ноиби


#Батафсил: https://www.ravza.uz/story/RIZQ_QIDIRISH_HATTO_IBODAT_DARAJASIGA_KOTARILGAN

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
АҚЛ ВА ФАРОСАТ БИЛАН БЕРИЛГАН ЖАВОБ

Бир киши имом ҳузурларига ўз мушкулотини баён қилиш учун келиб, деди:
- “Мен аёлим гапирмагунича унга гапирмайман, деб қасам ичдим. Аёлим ҳам токи ўзингиз сўзламагунингизча сўзлашмайман, деб қасам ичди. Бу масалага чора излаб сизнинг ҳузурингизга келдим. Нима қилишни буюрасиз?”.
- “Борингда, аёлингиз билан гаплашаверинг, ҳеч қандай чора лозим эмас сизларга” - дедилар имом.
Бундай ҳукмни эшитган Суфён Саврий:
- “Нимага асосланиб бундай ҳукмни чиқардингиз?” – дея сўрадилар.
Имом Аъзам сўзларини шундай изоҳладилар:
- “Аввал эр қасам ичган, унинг қасамидан сўнг аёли сўз бошлаб қасам ичган. Бу ҳолатда эрнинг қасами ўрнига тушган, яъни аёл эрининг ичган қасамидан кейин гапириб қўйган. Шундай қилиб каффоротни лозим қиладиган ҳолат содир бўлмаган”.
Бу изоҳни эшитган Суфён Саврий ҳазратлари:
- “Илмда сиз эришган кашфлардан бизлар ғафлатдамиз” – деб имомни мақтадилар.
Имом Аъзам юксак ақл ва фаросат соҳиби эдилар. Бу зотга Аллоҳ таоло кўпгина яхшиликларни ато қилган эди.
Набий (с.а.в) ўз ҳадисларида: - “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динни теран тушунадиган қилиб қўяди” – деб марҳамат қилганлар.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БИЗЛАРНИНГ ҚИЁСИМИЗ ҚУРЪОН ВА СУННАТ АСОСИДАДИР

Бир дарсда “қиёс” мавзусида музокара ва мунозара этиларди. Бир киши туриб шундай деди:
- “Ҳаммадан олдин Иблис қиёс қилган эди. Аллоҳ таоло малоикаларга Одамга сажда қилинглар, деб буюрганда Иблис ўзнинг оловдан яратилганини, тупроқдан яратилган махлуқдан афзал эканлигини қиёс қилиб Аллоҳнинг амрига қарши чиқди”.
Ҳазрат Абу Ханифа унга қараб:
- “Эй Аллоҳнинг бандаси, ўринсиз сўзни сўзладингиз. Иблис Роббисининг амрига қарши чиқди. Биз эса Китоб ва Суннатга бир масалани мувофиқ келтириш учун қиёслаймиз. Худонинг амрига буйсуниш учун” – дедилар.
Улкан илм соҳиби бўлмиш имом Абу Ханифа диний масалаларда ҳукм чиқаришда Қуръони карим, Расулуллоҳнинг суннатлари, ижмоъ, қиёс ва саҳобаларнинг қавлларига таянар эдилар.
Имом Абу Ханифа шундай дердилар:
“Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, ким бизни қиёсни ҳадисдан устун қўяди, деса, ёлғон гапирибди ва бизга туҳмат қилибди. Ҳадис бўла туриб, қиёсга ўрин қолармиди?!”
Абу Ханифа фақат ўз раъйи билан ҳукм чиқаради, деганлар катта хато қиладилар.
Фаридиддин Атторнинг “Тазкиратул авлиё” асарида Имом Аъзам хақларида айрим ривоятлар келтирилган.
Ривоятларда келишича, бир кеча имом тушларида ҳазрати Пайғамбар (с.а.в) суннатларидан яхши кўрганларини тўплаб, бир-бир саралаб, танлар эдилар. Бу тушларининг таъбирини Ибн Сийрин шогирдларидан сўрадилар. Айтилдики, “Илм ва амал бобида Пайғамбар суннатларини сақлаб, мухофаза этишда юксак мартабаларга эришгайсиз”.
Дарҳақиқат Абу Ханифа ҳазратларини барча аҳли илмлар, бутун ислом уммати “Имом Аъзам” – “Улуғ имом” деб аташганлиги бежизга эмас.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺