EskiObod_Uz
133 subscribers
4.73K photos
3.11K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#МАҚОЛА

ФИТНА ЖИНОЯТДИР

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Улуғбек Рахматуллаев,
Учқўрғон тумани “Абдулҳамид ҳожи Абдураҳмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби


Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/FITNA_JINOYATDIR

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

ҲАР ИНСОН ВА ҲАР УЙНИНГ ТИНЧИ БЎЛСИН!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Нуруллоҳ Жамалов,
Наманган шаҳридаги “Яҳёхон Тўра” жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Har_inson_va_har_uyning_tinchi_bulsin

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА

Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.

2. Жума куни ғусл қилиш - ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти - жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилиш.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жоме масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътиқофда бўлишни ният қилиш.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.

7. Биринчи сафда туришга интилиш. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказишга уриниш.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
"Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб, (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш мустаҳаб.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#жума

Жумадан олдинги ва кейинги суннат намозлари


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا صَلَّيْتُمْ بَعْدَ الْجُمُعَةِ فَصَلُّوا أَرْبَعًا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлсангиз, тўрт ракъат ўқинг», – дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

وَرُوِيَ عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا، وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар».
Термизий ривоят қилган.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/12333
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Al-Kahf
Abdulbasit Abdulsamad
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ

#Қуръон

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Пайғамбаримизга БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Саловотлар
● Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
● Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.

● Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
● Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР ТУРКУМИДАН

•  Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.

•  Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом;
- Момо Ҳавво;
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор;
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган;

•  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.

•  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.

•  Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.

•  Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги-ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.

•  Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.

Каналларимизга уланинг:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#СИЗ_БУНИ_БИЛАРМИДИНГИЗ

ТИРНОҚ ОЛИШ ТАРТИБИ

Тирноқ олиш тартиби ҳақида мазҳабимизнинг улуғ имомларидан бири Ҳусомиддин шаҳид (р.а.) бундай деганлар:
Тирноқ олишда аввал ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғидан бошлаб олиб, кичкина бармоғигача олади. Бош бармоқ қолиб туради. Кейин чап қўлининг кичкина бармоғидан бошлаб олиб, бош бармоғигача олади. Сўнгра ўнг бармоғининг қолган бош бармоғини олади. Шунда бошланиш ҳам, тугалланиш ҳам ўнг қўлда бўлган ҳисобланади.

Оёқларнинг тирноқларини олганда эса аввал ўнг оёқнинг кичкинасидан бошлаб, бош бармоққача, сўнг чап оёқнинг бош бармоғидан бошлаб кичкина бармоққача олади.
Демак, ҳаммаси ўнгдан бўлади.

Тирноқ олганда кечаси ҳам, шанба ва якшанбада ҳам олаверади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхшилик кечиктирилмайди” деганлар.

Сўфи Аллоҳёр
📚“Маслак ул-муттақин” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛАДИГАН 20 ТА ФОЙДАЛИ ИШ

Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
МУСИБАТЛАР ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТДИР

       Шоир Ибн Муътаздан ушбу сўзлар нақл қилинади: “Ё Аллоҳ, Аллоҳга таваккал қилган кишининг юки нақадар енгил, Унга ишонувчининг қайтиши мунчалар тез!
       Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам: “Мусулмонга етган ғам, ташвиш, қийинчилик, машаққат ва касаллик, ҳатто унга кирган тикан сабабли Аллоҳ унинг хатоларини кечиради”, дедилар.
       Бу башорат машаққатларга сабр этган, савоб умид қилган, Аллоҳга тавбада бўлган ва ўзини Ягона ва Ваҳҳоб Зот билан мулоқот қилаётганини билган кишилар учундир.
       “То сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсиз ва (Аллоҳ) ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) ҳам кетмайсизлар” (Ҳадид сураси, 23-оят).

“Ўкинма” китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
📌 Жаннатда уйим бўлсин десангиз...

Уммул мўминийн Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бирор мусулмон банда Аллоҳ таоло учун ҳар куни ўн икки ракат фарздан ташқари ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ таоло у киши учун жаннатда уй қуради ёки у киши учун жаннатда уй қурилади», деганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ:  Бизнинг Ҳанафий мазҳабимиздаги фарздан олдинги ва кейинги равотиб суннат намозларини ўқиш мана шу ҳадисга асосандир.

Жаннатда уйингиз бўлишини истайсизми? Унда Суннат намозларни ўқишда бардавом бўлинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Қуръони карим фазилатлари

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқ.

Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади. Қарз беришнинг савоб ва фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.

Жумладан:
“Кимки қиёмат кунининг қийинчиликларидан Аллоҳ нажот берсин деса, қарз олиб, қайтаришга қийналиб турган қарздорга тўлаш муддатини узайтириб қўйсин ёки бутунлай қарзидан кечиб юборсин” (Имом Муслим ривояти);

– “Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади” (Имом Муслим ривояти);

– “Узиш нияти билан қарз олган кишининг қарзини Аллоҳ узади. Қайтармаслик нияти билан қарз олган кишининг бойлигини Аллоҳ барбод этади” (Имом Бухорий ривояти);

– “Қодир бўла туриб олган қарзини бермай юриш зулмдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти);

– Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишидан бир ёшли туя қарз олган эдилар. Бир кун келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дағал сўзлар айтиб қарзини қистай бошлади. Бундан жаҳли чиққан баъзи саҳобалар уни урмоқчи бўлдилар. Шунда у зот уларни қайтариб: “Ҳақдор одамнинг гапиришга ҳаққи бордир. Унга бир ёшли туя бериб юборинглар, дедилар. Улар бир ёшли туя топа олмагач, каттароқ туяни бериб юборишга амр этдилар ва айтдиларки, қарзини яхшилаб адо этувчиларингиз сизларнинг энг яхшиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда ҳам қарз беришнинг садақадан афзал экани баён этилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

«“Уч тоифа инсон борки, улар имон билан вафот этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва истаганича ҳурларга уйланади:
1) енгил қарзларини кечиб юборган киши;
2) қотилини афв этган киши;
3) фарз намозларнинг ортидан ўн марта Ихлос сурасини ўқиган киши”.

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Улардан бирини қилган киши ҳамми?” деб сўради. У зот: “Улардан бирини қилган киши ҳам”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
КИШИНИНГ ЎЗ ОИЛАСИГА ҚИЛГАН НАФАҚАСИ ҲАҚИДА

Савбон ризияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Динорларнинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳнинг йўлида минадиган уловига сарфланган пулидир”, дедилар.

Абу Қилоба: “Оила аҳлидан бошладилар. Кичик боқимандаларига Аллоҳ азза ва жалла уларни беҳожат қилгунча нафақа қилган кишидан кўра катта ажрга етадиган одам борми?!” деди.

Шарҳ:
Авваламбор, нафақанинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига қилган нафақасидир. Ундан кейин эса Аллоҳ йўлидаги биродарлари ва Аллоҳ йўлида минадиган уловига сарф қилингани саналади. Чунки аёли ва болаларининг нафақаси ҳар бир оила бошлиғи бўлган эркакнинг зиммасида вожибдир.
Абу Қилоба ҳам мазкур ҳадисни шарҳлай туриб, нафақа қилиш лозим бўлган ўриннинг биринчиси оила деб таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, оилада қўлидан иш келмайдиган ёши кичик боқимандалар бўлса, токи улар нафақага қодир бўлгунларича, уларга ғамхўрлик қилиш оила бошлиғи зиммасида бўлади. Ким бу масъулиятдан бўйин товласа, ислом ҳукми бўйича гуноҳкор саналади ва оила аъзолари ҳақдор бўлган нафақа ундан мажбуран ундириб берилади. Оила бошлиғи бу масъулиятини Аллоҳ таоло буйруғини бажармоқдаман, деб ихлос билан очиқ кўнгиллик ила бажарса ҳам оиласини таъминлийди ҳам ажр-савобга эга бўлади.

“Одоблар дурдонаси” китобидан.


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Шайтонни қувиш сабабларидан

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЖАННАТ ЛИБОСЛАРИ

      Аллоҳ таоло дейди:
"(Улар жаннатларда) ипак шойилардан бўлган, яшнаб турувчи либослар
кийиб..." (Қаҳф, 31);
"Либослари эса ҳарир (ипак бўлур)"
(Ҳаж, 23).

      Барро ибн Озиб айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир ҳарир кийим ҳадя қилинди. Асҳоб қўлма-қўл томоша қила бошлади. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Шундан ажабланяпсизларми?" дедилар. Улар: "Ҳа", дейишди. У зот: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Саъд ибн Муознинг жаннатдаги дастрўмоли бундан яхшидир", дедилар.
Саъд ибн Муоз айтади: "Аторад ибн Ҳожибга Кисро ипак кийим кийгизган эди, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилди. Шунда одамлар тўпланиб, у кийимни ушлаб кўриб ҳайратланишди ва: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, сизга бу осмондан нозил бўлдими?" дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ажабланманглар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Саъд ибн Муознинг жаннатдаги дастрўмоли бундан яхширокдир", дедилар".

"Жаннат васфи" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ИСЛОҲ ҲАҚИДА

Оқил ва олим инсонлар фақат ўзларининг эмас, жамиятнинг ҳам ислоҳ бўлишини истайди.

Ислоҳ ва тарбия учун курашиш узоқ ва машаққатли жараён.

Гоҳо ислоҳ бўлиш ва ислоҳ қилишдан умид кесилганда инсон оғир аҳволга тушади.  Камида толиқади ва дам олишни истайди.

Инсонлар икки тоифадир:

1) ислоҳ бўлишни истайдиган ва гўзал тарбия талабгорлари ҳар қандай ҳолда ҳам мақсадидан қайтмайди, нафсини синдиради;

2) ислоҳ бўлиш истаги бўлмаган, нафсини ҳақ деб биладиган, устоз ва олимлардан ўзини устун, уларни ноҳақ, ўзини ҳамиша тўғри ҳисоблайдиган инсонлар.

Роббим бизни ислоҳ бўлишни истайдиганлар, ислоҳ учун интиладиганлар ва ислоҳга эришувчилардан айласин!

Бунинг акси бўлишдан ва асло тузалишни хоҳламайдиганлардан олис тутсин!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН

-  Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
-  Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
-  Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
-  Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
-  Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
-  Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
-  Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
-  Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
-  Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
-  Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
-  Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
-  Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
-  Фақат ва фақат рост гапиринг;
-  Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
-  Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
-  Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
-  Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
-  Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
-  Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
-  Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
-  Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
-  Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
-  Оғзингизда луқма билан гапирманг;
-  Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ТАҲОРАТДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

- Таҳоратда қайси амаллар макруҳдир?
- Улар саккизтадир:

1. Сувни кўп ишлатиб, исроф қилмоқ.
2. Бурунни ўнг қўл билан ювмоқ.
3. Ювилаётган аъзоларни уч мартадан кўп ёки кам ювмоқ.
4. Бошга икки марта масҳ тормоқ.
5. Юзга сувни қаттиқ чапламоқ.
6. Таҳорат қилганда бошқа кишини ишга солмоқ.
7. Таҳорат чоғи дунёвий сўзларни сўзламоқ.
8. Таҳорат чоғи сувга туфламоқ, унга бурунни қоқмоқ.

“Ибодати исломия”дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар

Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

1. Ишларни тартиблаш;

2. Бекорчи ва беҳуда ўтиришлардан узоқлашиш;

3. Барча ишларда ортиқчаларидан воз кечиш;

4. Вақту дақиқаларни қадрлайдиган оқил, закий ва тиришқоқ кишилар билан дўст бўлиш;

5. Таржимаи ҳоллари кишини рағбатлантирадиган буюк уламолар ҳақидаги хабарларни ўқиш;

6. Илмий ютуқларга эришишда вақтга эътибор бериш лаззатини туйиш;

7. Мутолаадан лаззатланиш;

8. Маърифат ва хабардорлигини оширишда бардавом бўлиш;

9. Маълумотларни таҳқиқ қилишда тўлиқ банд бўлиш ва ҳоказолардир.

Буларнинг бари сизга вақт қадрини ҳамда уни муҳофаза қилишни англатади. Сизни вақтни йўқ қилувчи эмас, уни касб қилувчи қилиб, вақтни зое қилувчи эмас, уни муҳофаза этувчи қилиб тарбиялайди.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺