EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни кулдирган воқеъалар

Рамазонда ман қилинган ишни қилган мискиннинг сўзига кулганлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Сени нима ҳалок қилди?» дедилар.

«Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», деди.

«Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар.

«Йўқ», деди.

«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар.

«Йўқ
», деди.

«Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар.

«Йўқ»,
деди.

Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга):

«Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, унинг (Мадинанинг) икки чети орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:

«Бор! Уни аҳлингга таом қилиб бер», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НОҲАҚ АЗОБ БЕРИШНИНГ ЖАЗОСИ

Жаннат хушхабари берилган ўн кишидан бири бўлган ҳазрати Зубайрнинг ўғли Урва ҳикоя қилади: Саҳобадан Ҳишом ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу бир сафар Шомга борган эди. Мусулмон бўлмаган деҳқонларнинг баъзиларнинг бошларига зайтун ёғи тўкилиб қуёшнинг иссиғи остида туришга мажбур қилинаётганини кўрди.

- Буларга нега бундай жазо берилди? - деб сўраганида
– Булар даланинг солиғини тўламадилар, шу сабабдан уларга шундай жазо берилди, - деб жавоб бердилар. Буни эшитган Ҳишом:

– Қасамки, мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай марҳамат қилганларини эшитдим, деди ва қуйидаги ҳадисни ўқиди: “Инсонларга дунёда ноҳақ азоб берган кимсаларга Аллоҳ охиратда азоб беради”. Сўнгра волийнинг ҳузурига борди. Ўшанда Фаластин ҳудудининг волийси саҳобалардан бири бўлган Умайр ибн Саъд ал-Ансорий эди. Ҳишом унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган юқоридаги ҳадисни ўқиди. Буни эшиттан волий деҳқонларни дарҳол бўшатиб юборишларини амр қилди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ

Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот дунёсидасизлар», дейди»
(Имом Абу Нуайм ривояти).

Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб айласин!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Қуръон_фазилатлари

ҚУРЪОН ЎҚИШДАН ОЛДИН ОҒИЗНИ ТОЗАЛАШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мисвок ишлатиб (ўқилган) намоз мисвок қўлламай (ўқилган) намоздан етмиш баравар афзал”, деганлар .
Бу ерда таъкидланишича, намоздан олдин мисвок билан тишлар яхшилаб тозаланса, ибодат учун олинадиган савоб бир неча баравар кўпаяди. Нега десангиз, намозда Қуръон ўқилади. Покиза оғиз билан тиловат қилиш афзал. Бунинг учун кўпроқ савоб берилади. Бир куни ҳазрат Али розияллоҳу анҳу мисвок ишлатишга буюрди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини таъкидлади: “Агар банда мисвок қилиб намоз ўқишга чоғланса, бир фаришта орқасида туриб қироатини эшитади, унга яқинлашиб келади ёки шунга ўхшаш бир сўз (айтдилар), ҳатто оғзини оғзига қўяди. Унинг оғзидан Қуръондан бир нарса (яъни, оят) чиқса, фаришта ичига тушади. Шундай экан, Қуръон (тиловати) учун оғизларингизни покланг ”.
Яна Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Оғзингиз Қуръон йўлларидир. Шунинг учун уни мисвок билан хушбўй қилинглар ”. Қуръон ҳарфлари оғиз орқали талаффуз этилади. Шунинг учун Қуръон тиловатидан олдин оғиз поклигига эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Айрим мутасаввифлар: “Қуръон ўқиш учун оғизни моддий нопокликлардан тозаланганидек ёлғон, ғийбат, чақимчилик каби маънавий иллатлардан ҳам покланади”, дейишган.
Мусо ибн Халафдан ривоят қилинади: “Мен Қатоданинг: “Қуръон ўқиганимдан бери пиёз емайман”, деб айтганини эшитганман ”. Қуръон ўқийдиган одам пиёз, саримсоқ, турп каби бадбўй ҳидли нарсаларни хом ҳолида емагани маъқул. Пишириб ейилса бўлаверади. Чунки бунда ҳиди қолмайди. Агар хомлигича ейилса, оғиздан нохуш ҳиди келиб, одамларга ҳам, фаришталарга ҳам озор етиши мумкин.

**"Қуръон - қалблар шифоси"** китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​📝 ОХИРАТ.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР

- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#БИЛАСИЗМИ?

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

Манба: Mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌙 ИККИ ҲАМД ИЛА АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ

🔸Аллоҳ таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳмли Зотки, кичик амалларга ҳам улкан ажр-мукофот беради. Икки марта “Алҳамдулиллаҳ” дейиши туфайли бандасидан рози бўладиган Зот нақадар саховатлидир!

🔹Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Банда овқат еб, ортидан ҳамд айтса ёки ичимлик ичиб, ҳамд айтса, Аллоҳ (у) бандасидан рози бўлади”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

🔸Аллоҳнинг розилиги эса улкан мукофотдир. Қуръони каримда: «...Аллоҳнинг розилиги эса, ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу Буюк саодатдир» (Тавба сураси, 72-оят), дейилган.

Қиёматда афзал кишилар

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким тонг отганида ва кеч тушганида “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деб юз мартадан айтса, қиёмат куни фақат шунча айтган ёки ундан кўпроқ айтган кимсагина ундан афзалроқ нарса билан келади» (Имом Бухорий ривояти).

🤝 Қўл бериб кўришиш эвазига мағфират

🔸Бир мусулмоннинг биродари билан қўл бериб кўришиши туфайли уларнинг гуноҳи мағрифат қилинади.

🔹Баро розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки мусулмон учрашиб, бир-бири билан қўл бериб кўришса, улар айрилмасларидан олдин гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар (Имом Термизий ривояти).

«Саноқли дақиқаларда тоғдай савоблар» китобида.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БОШҚА УММАТЛАРГА БЕРИЛМАГАН БЕШ ХИСЛАТ

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Умматимга рамазон ойида бошқа умматларга берилмаган бешта хислат берилди. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Aллоҳ наздида мушкнинг ҳидидан яхшироқ; ифтор қилгунларича малоикалар уларнинг гуноҳларини кечиришни сўрайдилар; бу ойда шайтоннинг саркашлари боғланади; бу ойда одамлар бошқа ойларда бўлмаган ихлосларини топадилар; бу ойда ҳар куни Aллоҳ таоло жаннатни зийнатлайди ва жаннатга айтади: "Менинг бандаларимдан қийинчилик ва азиятлар кўтарилишига оз қолди. Улар сенга қараб юрадилар ва охирги кечада уларнинг гуноҳлари кечирилади". "Эй Aллоҳнинг элчиси, Лайлатул-қадр ўша кечами?" деб сўрашди. Aйтдиларки: "Йўқ. Лекин амал қилувчи амалини бажарса, унинг ажри мўл-кўл берилади".

"Танбеҳул ғофилийн" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ПАЙПОҚ-МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО
#ДОЛЗАРБ
#ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати пайпоқ-маҳси (жавроб) масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу фатвонинг хулосаси қуйидагилардан иборат:

1️⃣. Агар маҳси тўлиқ теридан бўлса, унга масҳ тортиш жоиз. Бу борада мужтаҳидлар орасида ихтилоф йўқ;
2️⃣. Тўпиқни ёпиб турадиган, этикка ўхшаган пойафзалларга масҳ тортиш жоиз.
3️⃣. Бугунги кунда кийилаётган оддий пайпоқларга масҳ тортиш мутлақо жоиз эмас.
4️⃣. Пайпоқ-маҳси (жавроб) устига ҳеч нарса киймасдан бир фарсах (6 км) юришга яраса, боғичсиз ўзи оёқда турадиган, ташидан ичи (яъни оёқ) кўринмайдиган, сувни дарҳол ўтказиб юбормайдиган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз.

Эслатма: Бу шартларга қўшимча тарзда пайпоқ-маҳси энг камида таг қисми тери билан қопланган бўлса, унга масҳ тортиш жоизлигида уламоларимиз якдил фикрдалар.
Мўмин-мусулмонларга қулайлик яратиш учун пайпоқ-маҳси ишлаб чиқараётган ёки уларни чет эллардан олиб келаётган тадбиркорлар ўз фаолиятларини юқорида айтилган шартларга риоя қилган ҳолда олиб боришларини тавсия қиламиз. Ушбу шартлар топилиши баробарида пайпоқ-маҳсиларнинг остини эҳтиёт юзасидан теридан қилишлари, намозхонларимиз ҳам ушбу жиҳатга эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Фатвонинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:👇👇👇
ПАЙПОҚ МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Эслатма

ЯНГИ ИШ БОШЛАШДА БАЖАРИЛАДИГАН 4 АМАЛ

1️⃣. Ушбу оятни ўқиш:
قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

“Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳуу қовлий”

“Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар”
(Тоҳо сураси, 25-28 – оятлар).

2️⃣. Ушбу дуони ўқиш:
“Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил хойри”

“Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин”.

3️⃣. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун холис бажариш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, сизлардан бирингиз бирор иш қилса, Аллоҳ уни пухта қилишини севади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

4️⃣. Ёлғондан узоқ бўлиш.
“Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким алдамчилик қилса, биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАМАД
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?!

«Аллоҳ» ёзуви бор қўзичоқ, тарвуз, қовун, тухум, булут, ёнмай қолган Каъба расми, рукуъ ва сажда қилиб турган дарахт, харсангтош кабиларни «мўъжиза» деб айтишади. Нима, шулар пайдо бўлмагунча бошқа мўъжизаларга эътибор бермай, ибодат қилмай юраверамизми?!

Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?!

Бошимиз узра устунсиз кўтариб қўйилган осмон, ўта улкан оғирликка эга бўлса-да, қулаб тушмайдиган атмосфера қобиғи, бу қобиқнинг азот, кислород, инерт газлардан иборат қилиб яратилгани, бир тупроққа экилган ва бир сувдан ичадиган ўсимлик ва меваларнинг турлича бўлиши, хулқи энг гўзал инсоннинг бизга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) этиб юборилиши, у зот алайҳиссаломга Қуръони Каримнинг нозил этилгани, саҳобаларнинг кучли иймон, муҳаббат ва хотирага эга бўлганлари, сайёрамизнинг тортишиш кучига эга қилиб яратилгани, Ерда сув миқдори қуруқликдан кўпроқ қилиб қўйилгани, танамизнинг тузилиши, аъзоларимизнинг жойлаштирилиши, жонзотларнинг турличалиги ва ҳоказолар Аллоҳ таолонинг улкан мўъжизалари эмасми?!

Ҳатто битта баргнинг тузилиши Аллоҳ таолонинг борлиги, бирлиги, қудрати ва мусаввирлигига далолат қилади.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда”, дедилар” (Имом Термизий ривоят қилган).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг вақти қуйидаги пайтларда бўлади:
1. Бомдод намози вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунча.
2. Пешин намози вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.
3. Аср намози вақти – ҳар бир нарсанинг сояси ўзига нисбатан икки баравар ортганидан қуёш ботгунча.
4. Шом намози кун ботган пайтдан кунботар томонда шафақ кўринмай қолгунча.
5. Хуфтон намози – шафақ батамом йўқолгандан кейин. Витр намозининг вақти хуфтон ўқилгандан кейин киради.
Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.

•  Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтга мувофик бўлади.
•  Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.
•  Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.
•  Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.
•  Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлганлар субҳ олдидан ўқиса, мустаҳабга амал қилган бўлади.
•  Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш, бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофикдир.

Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
- қуёш чиқаётган пайтда;
- қуёш қиём (тикка)га келганида;
- қуёш ботиш чоғида.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

«Муснади Кеший» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌙 Дин ва миллат учун хизмат қилиш – ҳар бир пешвога масъулият юклайди

Шу йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар. Жиззах вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатибларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлис Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🔸Муфтий ҳазратлари бугун ҳар бир дин пешвоси дин ва миллат учун астойдил хизмат қилиши, амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, мўмин-мусулмонлар фаровонлиги йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирларда фаол иштирок этиш, айниқса, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар имом-домлаларимиз зиммасига катта масъулият юклаши ҳақида сўз юритдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 Сайтдан ўқиш
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
ФОСИҚ ҲАҚИДА ҒИЙБАТ ЙЎҚ

Фосиқ сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади.

Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай очиқ-ойдин беҳижолат қиладиган одамга фосиқ, дейилади.

Оиша розияллоҳу анхрдан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. Бас, у зот: “Унга изн беринглар. У ўз уруғининг қандоқ ҳам ёмон биродари ёки уруғининг қандоқ ҳам ёмон ўғли”, дедилар. У кирганда эса, унга мулойим гап айтдилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули! Айтган гапингизни айтдингизу кейин унга мулойим гапирдингиз?” дедим. “Эй Оиша! Одамларнинг ёмони одамлар унинг фаҳшидан қўрқиб тарк қилганларидир”, дедилар”.
Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу ҳадиси шарифда номи зикр қилинмай, у ҳақда сўз кетаётган одамнинг исми Махрама ибн Навфал бўлган. Мазкур шахс мунофиқ ва фосиқ одамлардан бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳакда ўзига эшитдирмасдан мазаммат сўзини айтганлар.
  У зот бу билан унинг ёмонлигини бошқаларга билдириб, уларни ундан эҳтиёт бўлишлари чорасини кўрганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдан ёмон одамлар билан уларнинг шарридан сақланиш мақсадида муроса учун мулойим сўзлаш мумкинлиги келиб чиқади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: ”Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи,
фалончиларни динимиздан бирор нарсани билади, деб, ўйламайман", дедилар”.

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикри келган икки киши ҳам мунофиқлардан бўлганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни улардан огоҳлантириш учун шу гапларни айтганлар.

Айниқса, диний масалада бундоқ маълумотларни одамларга айтиб қўймоқ зарурдир.
  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мужоҳирдан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда, Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам, эй фалончи, кечаси ундоқ қилдим, бундоқ қилдим, демоғидир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда у ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади”, дедилар”.
Икки шайх ривоят қилишган.

Шарҳ: “Мужоҳир” луғатда жаҳр сўзидан олинган бўлиб, ошкора қилувчи маъносини билдиради.

Шаръий истилоҳда эса, гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.
Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф бўлмас экан. Ана шундоқ мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан.

“Ҳадис ва Ҳаёт, 34-жуз” китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҲАРОМДИР

—Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир.

ومر النبي صلى الله عليه وسلم برجل يبيع طعاما، فسأله، : "كيف تبيع؟" فأخبره، فأوحى إليه أن أدخل يدك فيه، وأدخل يديه، فإذا هو مبلول، فقال النبي صلى الله عليه وسلم: "ليس منا من غش". رواه أبو داود و مسلم والترمذي ولفظهما: فقال: "ما هذا، يا صاحب الطعام؟" قال: أصابته السماء يا رسول الله، قال: "أفلا جعلته فوق الطعام كي يراه الناس"، ثم قال: "من غش فليس مني".

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга: "Кўлингни у(таом)нинг ичига киргиз", деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини киргизсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким алдаса, биздан эмасдир", дедилар".
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Муслим ва Термизийнинг лафзида:
"У зот: "Эй таом эгаси, бу нимаси?!" дедилар. "Ёмғир теккан эди, Эй Аллоҳнинг Расули", деди. "Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!" дедилар", дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ботил йўл билан фойда кўради.
Иккинчидан, ёмғир теккан буғдойни сақлаб бўлмайди.
Шунинг учун бундай махсулотларни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.

Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ борасида бир қанча фойдалар олинади:
1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга экани.
2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.
3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиб кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб, билиб туриб олса ўзининг иши.
4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Биздан эмасдир" деганлари "Менинг динимда эмас" деганларидир.

Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Сотувчининг нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молини ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ.

Бунда кўргазмага яхши, сифатли молни қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, "Ёмғир тегиб қолган эди" дейиш қаёқда, зироат маҳсулотини бозорга олиб чиқиш учун узиб ёки териб олишдан олдин, томиридан сув ичиб, тўйиб олгунича атайлаб сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлганидан кейингина бозорга олиб  чиқилади. Бундай маҳсулотни еган одамнинг эса мазаси қочиши шубҳасиз.

Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганларга жуда кўпчилигимиз алданганмиз.
Озғин қўйнинг оёғидан тешик очиб, насос билан ичига ҳаво пуфлаб шишириб сотишар экан. Ўша қўйни бозордан сотиб олиб келиб, қўйхонага қама қўйиб, бир пиёла чойни ичиб бўлиб қараса, қўйнинг пучайиб ётганидан фиғони фалакка чиққан харидларнинг ҳасратларига шерик бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас.

Қўйингки, бозор ҳеч бир инсон боласининг ақлига сиғмайдиган ҳийла-найранг, алдов, қаллоблик каби иллатларнинг уясига айланган. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳуммуд соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!

  Аллоҳ таолодан қўрқиш, алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади, эгасига юқмайди, бошига битган бало бўлади.
  Энг асосийси, Аллоҳ таолодан қўрқмаган, алдамчиликни ўзига касб қилиб олган кимса қиёматда шарманда бўлади.

"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Тонги_зикрлар

​​АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.

☝️ Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.

👍 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БИЛАСИЗМИ...

🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу –  ҳасад.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу –  ўзини йўқотиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу –  ношукрлиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидининг сўниши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

Дуонинг одоблари кўпдир. Ўшалардан баъзиларини эслаб ўтайлик:
1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
3. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
5. Азму қарор билан, иккиланмай, бўшашмай сўраш.
6. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва "Нима учун дуоим қабул бўлмаяпти", демаслик.
7. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
8. Ўзини ва ўзига тобе шахс ва нарсаларни дуоибад қилмаслик.
9. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
10. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилиш.
11. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
12. Дуони уч марта такрорлаш.
13. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийими ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилиши. Акс ҳолда дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
14. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
  Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб-чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, "Эй Роббим, эй Роббим", дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан овқатлангандир. Бас, қандай қилиб унга ижобат қилинсин", деганлар.
15. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
16. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғиш бошланган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
17. Овозни ўртача қилиб - жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
18. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо билан дуо қилиш лозим.
19. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
20. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб дуо қилиш лозим.

© "Одоблар хазинаси" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

• Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

• Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

• Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺