EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Муҳаррам ойи - хайру саховпт ойи

Абдулҳай домла Турсунов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Овқатланиш пайтидаги ёқимсиз ишлар

Овқатланиш пайтида ёқимсиз саналган ишларни қилиш одамларга хуш келмайди. Уларнинг иштаҳасини бўғиб қўяди. Овқатдан ҳам барака кўтарилади.
Овқатланиш одобига тўғри келмайдиган макруҳ (ёқимсиз) ишлар 3 хил турга бўлинади:
1) Овқат ейишдаги макруҳ ишлар:
1. Чап қўлда овқатланиш;
2. Оғзидагини ютмасдан овқатга қўл чўзиш;
3. Тик туриб ёки юриб овқатланиш;
4. Ёнбошлаб ёки оёқни узатиб овқатланиш;
5. Оғзида овқат билан гапириш;
6. Чапиллатиб ейиш, ҳўриллатиб ичиш;
7. Шошиб овқат ейиш;
8. Имиллаб овқат ейиш;
9. Овқатга пуфлаш;
10. Тўйгандан сўнг ҳам еявериш.

2) Ўзини тутишдаги макруҳ ишлар:
1. Овқатни айблаш;
2. Ёқимсиз сўзларни гапириш;
3. Дастурхонга қараб йўталиш, аксириш;
4. Бурун, тиш ёки қулоқ кавлаш;
5. Бирор ерини қашлаш.

3) Бошқалар билан овқатланишдаги макруҳлар:
1. Овқатга чақирганда тез келмаслик;
2. Катталардан аввал овқатни бошлаш;
3. Бировнинг оғзига ёки овқатига қараш;
4. Таомнинг яхшисини ўзига олиш;
5. Бировнинг олдидагини олиб ейиш;
6. Ҳаммадан аввал қўлни тортиб олиш;
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш;
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш;
9. Ҳаммадан кўп гапириш;
10. Сукут сақлаб ўтириш.
Булардан ташқари қошиқ ва идишларни қаттиқ тақирлатиш, тўкиб-сочиб овқатланиш ҳам яхши эмас. Синган ва дарз кетган идишда овқат ейиш соғлиқ учун зарарли.

"Бола – одоби билан азиз" китобидан
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Шеърият

Ўткинчи дунё

Яъқуб пайғамбарга шум хабар етди:
«Юсуф ўғлингизни бўри еб кетди».
Аждодлар ҳаётни фоний деб кетди,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Оламни забт этган Искандар қани?
Тиллога бурканган амирлар қани?
Кулбага зор бўлган қаландар қани?
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Ажал доми шаксиз бирма-бир ютгай,
Паймона тўлганни Азроил тутгай.
Яхши ҳам, ёмон ҳам, замон ҳам ўтгай,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Ўлимдан қочолмас кўкда учган ҳам,
Самода пар бўлиб юлдуз қучган ҳам.
Куну тун мангулик майин ичган ҳам,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Гуноҳга муккадан шўнғиган ёмон,
Қалбини ит тирнар, ранг-рўйи сомон.
Тонг-ла Ҳақ бўйнидан тутгай бегумон,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Кимлардир юрмоқда йўлини топмай,
Гарчи қилич берсанг, нафсини чопмай.
Бир гапим бор, эшит, қулоғинг ёпмай:
«Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган!»

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ОТА-ОНА РОЗИЛИГИ
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
Исмоил Иброхимов,
Наманган шаҳри “Абдуллоҳ ибн Масуд” жоме масжиди имом-ноиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ota_ona_roziligii

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtu
#МАҚОЛА

ЕТИМНИНГ МОЛИНИ ЕЙИШ
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
Абдулвоҳид Исақов,
Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакибой” жоме масжиди имом- хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Yetimning_molini_yeyish

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#ЯНГИЛИКЛАР

Тўрақўрғон туманидаги “Абдулваҳоб қори” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
СУБҲАНАЛЛОҲ!

-------
Қанотларида бойўғлининг кўзларига ва тумшуғига ўхшаш тасвир бор капалак. Бу унга ҳужум қилиши мумкин бўлган қушларни қўрқитишда ас қотади.

Қаранг, бу тасвирда бойўғлининг юз тасвири яққол кўриниб турибди.

Аллоҳ таолонинг Мусаввирлигига, тадбирига, санъатига боқинг.

Аллоҳ таоло бу капалакни ана шундай ҳимоя воситаси билан жиҳозлаб қўйган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло барчамизга яратганлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин!

У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират айлаб, хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Муҳаррам ойи - Рамазон ойидан кейинги мартабада турадиган ой (давоми)

Абдулҳай домла Турсунов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

(Ашуро – муҳаррам ойининг ўнинчи куни)

Ибн Аббос ривоят қилади: «Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Мадинага келганда ашуро куни яҳудийларнинг рўза тутаётганини кўрдилар. Сабабини сўрадилар. Улар: «Аллоҳ таоло шу куни ҳазрат Мусони ва Бани Исроилни Фиръавннинг зулмидан қутқарди. Биз Аллоҳнинг шу ишига ҳурматан рўза тутамиз!» - дейишди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Биз Мусога сиздан кўра яқинроқмиз!» - деб шу куни рўза тутилишини яхши деб топдилар. Лекин: «Яҳудийларга ўхшаб қолмаслик
учун ашуро кунидан бир кун олдин ва бир кун кейин рўзадор бўлинг»,
— деб буюрдилар.

Ашуро кунининг фазилати ҳақида бир талай маълумот ва хабарлар бор. Одам алайҳиссалом ўша куни яратилгани, шу куни жаннатга киритилгани, шу куни тавбаси қабул қилингани, Аршнинг, Курсининг, кўклар (осмонлар)нинг, ернинг, қуёш, ой ва юлдузларнинг шу куни яратилгани, Иброҳимнинг алайҳиссалом шу куни туғилгани ва Намруднинг оташидан шу куни қутулгани тўғрисидаги ривоятлар шулар жумласидандир.

Имом Байҳақий келтирган ҳадисда бундай дейилган: «Ким ашуро куни оила аъзоларини яйратса, Аллоҳ ҳам бутун йил давомида уни яйратади». Имом Табароний қайд этган, лекин саҳиҳлиги аниқланмаган бошқа ҳадисда эса бундай келган: «Ашуро куни қилинган бир яхшилик етмиш минг яхшиликка тенг». Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) неваралари Ҳусайннинг ашуро куни қатл этилгани, Аллоҳ наздида унинг қадри ва даражаси юксаклигини тасдиқлайди. Шунингдек, бу Аллоҳ таоло уни пок Аҳли байт яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонига мансуб бўлганларнинг олий мақомларига дахлдор қилганини кўрсатувчи шаҳидликдир. Ким ашуро куни Ҳусайн мубтало бўлган мусибат (кўргилик)ни хотирламоқчи бўлса, барча инсонлар фақат ўткинчи эканларини ва ҳамма Аллохдан келиб, Аллоҳга кайтишини ёдда тутиб, тафаккурга берилмоғи лозим.

Рофизийлар, шиалар ва бошқа
фирқаларнинг бидъат йўлларига тушмаслиги керак, йиғлаб-сиқтаб, фарёд кўтариб, аза тутишлар ярамайди. Чунки бундай хатти-ҳаракатлар мусулмончилик хулқига тўғри келмайди. Агар мусулмончилик хулқида дод-фарёд солиб, ўнгу сўлга қарамай ҳар ёққа лаънатлар ёғдириб мотам тутиш бўлсайди, Ҳусайннинг бобоси, коинотнинг қуёши - Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) вафоти куни бунга лойиқроқ эди. Аллоҳ таолонинг Ўзи биз учун
етарлидир. У Зот накадар гўзал Вакилдир!

«Мукошафатул қулуб» китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Қуръон...☝️🌹

  ​​Қуръони каримни тиловат қилиш ёки ёдлаш мақсадида Қуръон китобини қўлга олиш ёки Қуръондан кунлик вазифани ўқиш осон иш эмас!

Ундай ҳолатга Аллоҳ насиб қилган кимсаларгина  сазовор бўлади холос.

Аллоҳ Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган одамларгагина раво кўради.

"Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик"
(Фотир сураси, 32 оят).

Эътибор беринг, танлаб олганларимиз, деб айтмоқда.

Шундай экан уни ўқишликка ва ёд олишга ошиқинг...!



Яқинларингизга улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ЯХШИЛИГИМИЗ ЎЗИМИЗГА ҚАЙТАДИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Yaxshiligimiz_uzimizga_qaytadi

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аллоҳ кўрмайдиган жойни топмадим"
Ҳабибуллоҳ домла Зокиров

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar