EskiObod_Uz
125 subscribers
4.88K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
АЛЛОҲ ТАОЛО ҚИЛИНГАН ХАЙРИ ЭҲСОННИНГ ҚАНЧАЛИГИГА ҚАРАМАЙДИ

Ёдда тутингки, Аллоҳ таоло қилинган эҳсоннинг қанчалигига қарамайди. Балки, банданинг ихлосига қарайди. Масалан, ойлик даромади юз минг бўлиб, ундан бир сўмини Аллоҳ йўлида хайри эҳсон қилган киши, ойига бир миллион олиб, юз мингини хайри эҳсон қилган киши билан баробардир. Балки, Аллоҳ йўлида бир сўм хайри эҳсон қилган киши юз минг хайри эҳсон қилган кишидан ихлоси юқори бўлганлиги сабабли даражаси ҳам баланд бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон қўлидан келганича Аллоҳ йўлида хайри эҳсон қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигини талаб қилиши лозим. Агар ҳар бир инсон шу ишни амалиётга қўйиб олса, бой бўлганимда хайри эҳсон қилар эдим, деган орзусини амалга оширган бўлади ва Аллоҳ таоло унинг касб-корига барака бериб қўяди.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
​Ҳикоя қилишларича, бир сичқон туяни яхши кўриб қолиб, тизгинидан ушлаб уйига олиб келибди. Уй эшигига етиб келишганида туя эшикка тикилиб тўхтаб қолди, эшик жуда кичик, туя эса баҳайбат эди. Шунда туя сичқонга: “Ё маҳбубингга мос уй қур, ё уйингга мос маҳбуб топ!”, деган экан.

Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Бадoиъул фавоид” (“Фойдаларнинг гўзалликлари”) китобида ушбу ҳикояни келтириб, ортидан ҳар бир мўмин ва мўминага хитоб қилган:
“Ё маъбудингизга лойиқ намоз ўқинг,
Ё намозингизга лойиқ маъбуд топинг!”


Намозини вақтидан кечиктириб ўқишга одатланган киши ҳаётидаги барча ишлари кечикиб кетишига тайёр турсин!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Агар сенга намозинг аҳaмиятсиз бўлса, унда сен учун муҳим нарса нима ўзи?”, деганлар.

Намозингизни қанча тўғри қилсангиз, ҳаётингиз шунча тўғриланади.

Намоз нажот билан тенглаштирилганини билмадингизми? Кунда беш бора “Ҳайя ъалас-солаҳ! Ҳайя ъалал фалаҳ!” – “Намозга келинг! Нажотга келинг!” деган нидони эшитмайсизми? Аллоҳнинг ҳаққига жавоб бермай туриб, Ундан қандай қилиб тавфиқ (муваффақият) сўрайсиз?

Иброҳим алайҳиссалом қилган дуoни эсланг:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин” (“Иброҳим сураси”, 40-оят).
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
ЖАННАТ ХАЗИНАЛАРИДАН БИРИ БЎЛГАН КАЛИМА ҲАҚИДА.

وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلاَ أَدُلُّكَ عَلَى كَنْزٍ مِنْ كُنُوزِ الجَنَّةِ؟»، فَقُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ الله، قَالَ: «لاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бири бўлган калимани сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда у зот: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», дедилар”.

[Муттафақун алайҳ]

Qur'on va sahih hadislar
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
КАМЧИЛИКНИ КЎРАМИЗ, АММО...

Устоз ўз талабаларга бир қоғозни кўрсатиб, уларни фикрлашга чорлабди. Қоғознинг ўртасида биттагина қора нуқта бор экан.
- Айтингчи, нимани кўряпсизлар?
- Нуқтани – дебди биринчи талаба.
- Қора нуқтани – дебди иккинчиси.
- Қора ва қалин нуқтани – шошиб жавоб берибди учунчи талаба.

- Афсус, – бир муддат хаёлга берилиб қолган устоз аста сўз бошлабди. – Ҳаммангиз оқ қоғоздаги кичкинагина қора нуқтани кўрдингиз, лекин ўша нуқта турган катта ва оқ қоғозни пайқамадингиз.

Ҳаётда ҳам худди шунақа бўлади-да. Одамларни арзимаган кичик камчиликлари учун айблаймиз. Аслида эса ўша кичик нуқсон ортидаги катта ва олийжаноб юракни пайқамаймиз. Ёки шунчаки пайқашни истамаймиз...
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТГАН ЙИҒИЛИШДА ПОЙТАХТГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ ТАЙИНЛАНДИ

🔹2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

❗️Танқидий руҳда ўтган йиғилишда йўл қўйилган хатолар, фуқаролар мурожаатини тинглашдаги камчиликлар, аҳоли билан ишлашдаги муаммолар ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлашдаги оқсоқликлар таҳлил қилинди.

🔸Шунингдек, пойтахтдаги бир нечта туман бош имом-хатиби ва марказий масжид имом-хатиби вазифалари вакант бўлиб тургани оқибатида келиб тушаётган шикоятларга ҳам мажлисда урғу қаратилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal
МУҲТОЖЛАРНИ КИЙДИРГАН КИШИГА АЛЛОҲ ҚАНДАЙ МУКОФОТ БЕРАДИ?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ёнимга бир тиланчи келиб савол берди:
– Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик берасанми?
- Ҳа! -дедим.
– Рўза тутасанми?
- Ҳа!
Шундан кейин Ибн Аббос: “Сен сўрадинг. Сўраганнинг бир ҳаққи бордир. Бизнинг ҳам сўраганга бериш зиммамиздаги вазифадир”, дейди ва унга бир либос ҳадя қилади. Сўнг шундай қўшимча қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эдим: Бир мусулмонга либос кийдирган ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳнинг паноҳидадир. То у кийдирганидан бир бўлак мато ҳам унинг эгнида бўлгунга кадар (Термизий ривояти).

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.

"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​​#хайрли_тонг

🌱 Сиз ишлaрингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди.

🌱 Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади.

🌱 Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади.

🌱 Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз, албатта гўзаллашади.

Ассалому алайкум, яхшилар.
Яна бир гўзал ва мунаввар тонг муборак!

Аллоҳ бу кунимизни хайрли ишлар ва мўл - кўл савобларга васила қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Сохта салафийларнинг “рафъ ул-ядайн” масаласидаги иддаоларига раддиялар

Фиқҳий истилоҳда “рафъ ул-ядайн” деб намозда қўлларни елка баробарича кўтаришга айтилади. Ўрта осиё халқлари орасида ҳанафий мазҳаби кенг ёйилгани учун, халқимиз намозда бир марта – намозни бошлашдаги “такбири ифтитоҳ” чоғидагина “рафъ ул-ядайн” қилади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Soxta_salafiylarning_Rofulyadayn_masalasasidagi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ АМАЛ

Маълумки, Динимизда ўз аро низолашиб қолган инсонлар ўртасини ислоҳ қилиш савобли амаллардан саналади. Бу борада аллох таоло: “Албата, мўминлар ўз аро биродарлардир. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳим қилинсангиз”, дея мархамат қилинган. (Ҳужжирот сураси, 10-оят).

➡️Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Gunohlarga_kafforot_amal

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг:
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
ТУРМУШ ҚУРАЁТГАН ЁШЛАРГА НАСИҲАТ.

Турмуш қураётган ёшлар бир-бирини албатта яхшилаб синовдан ўтказишлари, ақида борасида имтиҳон қилишлари шарт. Чунки улар бир умрга турмуш ўртоқ танлашмоқда, шу билан бирга бўлажак фарзандларга ота-она ҳам. Кўп жойларда эшитиб қоламан, ёшлар бир-бирига кераксиз саволларни бериб синашмоқда. Йўқ, турмуш арафасида бўлиб турган йигит-қизлар берадиган саволларини аниқлаштириб олсин. Албатта, биринчи саволи, Тавҳидни биласизми? бўлсин. Роббини таниган, Тавҳидни билган инсон сизни ҳеч қачон хор қилиб қўймайди.

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

Тавҳид иймоннинг аслидир. У жаннат аҳли билан дўзах аҳлини ажратиб турувчи сўздир. У жаннатнинг баҳосидир. Ҳеч кимнинг исломи усиз тўғри эмас.

«Мажмуъул фатавa», 24/235.

Турмушга чиқаётган қизларга маслаҳатлар:
тепадаги саволларни бериш билан бирга, уларни ўзлари ҳам бу саволларни жавобларини билишлари, ва Тавҳидни яхшилаб ўрганишлари керак. Ва бошқа илмларни ўрганган бўлишлари шарт.

Солиҳ йигитга турмушга чиқишни истасангиз, ўзингиз ҳам унга муносиб бўлинг. Илм ўрганинг, номусингизни ҳаромдан сақланг. Аллоҳга ва Росулига итоатда бўлинг.  Қуръон ва Суннатдан узоқлашманг.
Зеро, Қуръон ва Суннатдан узоқлашиш бахтсизликка этаклайди.

Тавҳид билан ширк бир қалбда бирлашмагани каби, холис тавҳид аҳли билан ширк аҳли ҳеч ҳам бирга яшай олмайдилар.

Тавҳидни ўрганинг!

Абу Холид Хоразмий

Qur'on va sahih hadislar
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
❗️ «Қалбингиз ўлган»

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ Басра бозоридан ўтиб қолди. Одамлар унинг атрофида тўпланиб, «Эй Абу Исҳоқ, биз дуо қиляпмиз, нега дуоларимиз ижобат бўлмаяпти?» деб сўрашди. Иброҳим шундай деди: «Қуйидаги ўнта нарса туфайли қалбингиз ўлган:
1. Аллоҳни танийсиз, аммо Унинг ҳаққини адо қилмайсиз;
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз деб даъво қиласиз, аммо у зотнинг суннатларини тарк этасиз;
3. Қуръонни ўқийсиз, аммо амал қилмайсиз;
4. Аллоҳнинг неъматларини ейсиз, аммо шукрини адо қилмайсиз;
5. Шайтонни душманим дейсиз, аммо у билан муроса қилаверасиз;
6. Жаннатни ҳақ деб биласиз, аммо унга кириш учун солиҳ амал қилмайсиз;
7. Дўзахни ҳақ дейсиз, аммо ундан қочмайсиз;
8. Ўлим ҳақ дейсиз, аммо унга тайёргарлик кўрмайсиз;
9. Бошқаларнинг айби билан машғул бўлиб, ўз айбларингизни унутасиз;
10. Ўлганларни дафн қиласиз, аммо бундан ибрат олмайсиз».


Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)
@fitratuz

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
#Долзарб

Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга

МУНОСАБАТ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Батафсил ўқиш

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МУСУЛМОН БИРОДАРИНГ САЛОМАТ ҚОЛМАБДИ-ДА

Суфён Ибн Ҳусайн Воситийдан ривоят қилинган: "Мен Басра қозиси – Иёс ибн Муовия Музанийнинг олдида бир кишини ёмон сўз билан зикр қилдим (Қози Иёс тобеинлардан бўлиб, заковати зарбулмасал бўлган). Шунда менинг юзимга қаради ва шундай деди:
– Сен Румга қарши жанг қилганмисан?
– Синд, Ҳиндистон ва туркларга қарши-чи?
– Йўқ.
– Сендан Рум, Синд, Ҳиндистон ва турклар омонда қолибди-ю, мусулмон биродаринг саломат қолмабди-да?!"
Суфён: "Шундан кейин одамларнинг бирор айби ёки ғийбатига қайтмадим", деган".
Ибрат: солиҳ зотлар нафсни тарбия қилиш йўлларини ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатганлар. Инсон ўз айбини сезмагани учун бир тарбиячига муҳтож бўлади.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬