EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Сохта салафийлар ҳар қандай янгиликни бидъат деб ҳисоблаб, фиқҳий мазҳабларни инкор қиладилар

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда “салафийлик”, “салафийлар” каби иборалар тез-тез такрорланиб турибди. Хўш, аслида салафийлар кимлар?


➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Soxta_salafiylar_har_qanday_yangilikni_bidat_deb_hisoblab_

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Муташобиҳ оятлар тўғрисида тортишманг!
Қуръони каримда муташобиҳ оятлар ҳам бўлиб унинг асл маъноси бандасига маълум эмас. Масалан, бундай оятлардан бири “Тоҳо” сурасининг 5-оятида: "Раҳмон аталмиш Зот Арш узра муставий бўлди", – дейилади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Mutoshobih_oyatlar_tugrisida_tortishmang

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
ЖУМА ХУТБАСИ

Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ танишиб қўйсак яхши бўлади. Жума хутбасига, хутба қилувчига оид суннат амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Хатибнинг таҳоратли бўлиши.
2. Хатибнинг аврати сатрли бўлиши.
3. Хутбани минбарда туриб қилиш.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир аёл:
"Эй Аллоҳнинг Расули, сизга устида ўтирадиган бир нарса қилиб берайми? Менинг дурадгор қулим бор", деди.
"Агар хоҳласанг", дедилар у зот. Шунда у минбар қилиб берди".
Учовлари ривоят қилишган.
4. Хутбани бошлашдан олдин минбарга ўтириш.
5. Имом ўнгга ёки чапга қарамасдан, қавмга қараб туриши.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қавмга юзланиб туриб хутба қилганлар.
6. Азонни битта муаззин айтиши.
7. Хутбани Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.
8. Хутбада икки шаҳодатни айтиш.
9. Хутбада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
10. Хутбада ваъз-насиҳат қилиш.
11. Хутбада Қуръондан бир оят бўлса ҳам қироат қилиш.
12. Хутбани иккита қилиш.
13. Икки хутбанинг орасида ўтириш.
14. Иккинчи хутбанинг аввалида ҳамду сано ва салавотни қайтариш.
15. Хутбада мўминлар ҳаққига дуо қилиш.
16. Хутбани баланд овоз билан қилиш.
17. Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асога ёки қиличга суяниб туриши.
18. Икки хутбани қисқа қилиш.
19. Имомнинг минбардан тушиши.
Имом минбардан тушиб, муаззин иқомани тугатиши билан намозга такбир айтишни йўлга қўяди.
Хутбанинг макруҳлари:
1. Мазкур суннатлардан бирортасини тарк қилиш.
2. Хутбани узун қилиб юбориш.
3. Хутба чоғида одамларни оралаб ўтиш.
4. Имом хутбани бошламасидан олдин. бировга тегмасдан, кийимини босмасдан, оралаб ўтса бўлади.
5. Хутба давомида тиланчилик қилиш ёки унга садақа бериш ҳам макруҳдир.

"Кифоя" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КУЛГИЛАРИ

«Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирармидинг?» дейилди.
«Ҳа. Кўпинча у зот бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришарди. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишар, кулишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар», деди».

Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукутлари узун, кулгилари оз бўлган зот эдилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солганимда кўзларига сурма суртилган дер эдим. Ҳолбуки, сурма бўлмасди».
Яъни киприклари қора ва қалинлигидан сурма суртиб олган одамга ўхшаб кўринар эдилар.

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».
Иккисини Термизий ривоят қилган.

«Руҳий тарбия» китобидан

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! 🍁

Хайрли тонг 🌤

💐 Роббимиз - Аллоҳ
💐 Динимиз - Ислом
💐 Қибламиз - Каъба
💐 Айёмимиз - Жума
💐 Фарзимиз - Намоз
💐 Қарзимиз - Закот
💐 Орзуимиз - Ҳаж
💐 Амалимиз - Савоб
💐 Тилимиз - Тақво
💐 Нафратимиз - Зино
💐 Севганимиз - Ҳайит
💐 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
💐 Энг катта орзуимиз -
Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Такфир ҳақида

Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани Эскиобод жоме масжиди имом-хатиби

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏
@eskiobodmasjidi

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Ўтганларимиз ҳақларига дуо қилиб туришни унутмайлик.

Аллоҳ таоло айтади:
«Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар.
(Ояти каримада Ислом умматининг аввали билан охирини боғлаб турувчи ип намоён бўлмоқда. Кейин келган мусулмон авлоди, ким бўлишидан қатъий назар, ўзидан аввал ўлиб кетганларни яхшилик билан эслаб, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қиладилар. Ўлганларни сўкиш, уларни хорлаш мусулмонларга муносиб иш эмас. Ислом умматининг ўлигию, тириги, аввалию охири бир хилда эъзозга лойиқдир.)

Дунёдан ўтган барча мўмин-мусулмонларни, шу жумладан яқинларимизни ҳам Аллоҳ таоло раҳматига олсин, уларнинг гуноҳларини мағфират этиб, қабрларини мунаввар айласин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам :
Аллоҳ таоло жаннатдаги бир солиҳ банданинг мақомини кўтаради. Шунда : “Эй Раббим, бу мақом мен учун қаердан?” деса, унга “Фарзандингни сенга истиғфор айтганлиги туфайли” дейилади” деганлар".

(Ибн Можа ривояти, саҳиҳ ҳадис).

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
#ИБРАТ

ДОИМО ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтган сўзларини эсланг «

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
“СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ..."

– Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, ростгўй бўлган кишидир.
– Қалби тозалиги қандай? – деб сўралди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– У
(инсон шундайки,) жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг калбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир.
Яна сўрашди: – Ундан кейинги даражада ким?
Айтдилар:
– Дунëни ëмон кўрадиган, охиратни севадиган киши (дунё билан машғул бўлишни ёмон кўрадиган).
Ундан кейин ким?
– Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир.
("Саҳиҳул жомиъ", 3291-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир".
("Силсилатус саҳиҳа", 426-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир"
("Саҳиҳул жомиъ", 329-ҳадис).

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Зикрнинг 33 фойдаси (1-қисм)

1. Аллоҳ таолога яқинлаштиради;
2. шайтонни қувади;
3. қалбдан ғам-қайғуни кетказади,
4. қувонч, хотиржамлик, кенглик бахш этади;
5. вужудга ва юракка қувват беради;
6. юзни, қалбни нурлантиради;
7. ризқни кенгайтиради;
8. инсон сиймосини ҳайбатли, ёқимли қилади;
9. илоҳий муҳаббатга сазовор этади;
10. Аллоҳ таолодан қўрқувни орттиради;
11. Аллоҳ таолонинг ҳам зокир бандасини эслашига васила бўлади;
12. қалбни ғафлатдан уйғотади, гуноҳнинг кирларидан тозалайди, жилолантиради;
13. сакинат ва раҳмат ёғилишига, зокирни фаришталар қуршашига сабаб бўлади;
14. тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғон, фаҳш ва бекорчи сўзлардан сақлайди;
15. қиёмат кунида бандани пушаймонликдан қутқаради;
16. зикр ибодатларнинг энг устуни, афзали бўлиш билан бирга, энг осони ҳамдир;
17. Аллоҳ таолони зикр этишда давомлилик билан банда дунё ва охиратда Аллоҳни унутиш сабабли келадиган бадбахтликдан омон бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
ЖАМОАТ НАМОЗИДА ИМОМДАН ОЛДИН ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК ҲАҚИДА.

عنْ أَبي هُريْرَةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَمَا يَخْشَى أَحَدُكُمْ إِذا رفَعَ رأْسَهُ قَبْلَ الإِمَامِ أَنْ يَجْعلَ اللَّه رأْسَهُ رأْسَ حِمارٍ، أَوْ يَجْعلَ اللَّه صُورتَهُ صُورَةَ حِمارٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз (саждада) бошини имомдан олдин кўтаргудек бўлса, Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошидек қилишидан [ёки Аллоҳ унинг суратини эшак суратидек қилишидан] қўрқмасмикин?!» дедилар».

[Муттафақун алайҳ]

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
АЛЛОҲДАН ҚАТЪИЯТ БИЛАН СЎРАШ ҲАҚИДА.

عنْ أَبي هُريْرَةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لا يَقُولَنَّ أَحَدُكُمْ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي إِنْ شِئْتَ: اللَّهُمَّ ارْحَمْني إِنْ شِئْتَ، لِيعْزِمِ الْمَسْأَلَةَ، فإِنَّهُ لا مُكْرِهَ لَهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وفي روايةٍ لِمُسْلِمٍ: وَلكنْ، لِيَعْزِمْ وَلْيُعْظِّمِ الرَّغْبَةَ، فَإِنَّ اللَّه تَعَالى لا يتَعَاظَمُهُ شَـيْءٌ أَعْطَاهُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз ҳаргиз: «Аллоҳим, хоҳласанг, мени мағфират қилгин, Аллоҳим, хоҳласанг, мени раҳматингга олгин», деб айтмасин. Қатъият билан сўрасин, чунки У Зотни мажбурловчи йўқ», дедилар.

[Муттафақун алайҳ]

Муслимнинг ривоятларида: «Лекин қасд қилиб, рағбатини кучайтирсин. Аллоҳ таолонинг берадиган нарсасида бирор нарса улкан бўлмайди», бўлиб келган.


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​​БОМДОД ШАМОЛИ

Бомдод намозидан кейин эсадиган илоҳий шамол ҳақида нима биламиз?
Саҳиҳ ривоятларга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозидан кейин қуёш чиққунича ухламасдан ўйғоқ ўтирганлар. Пайгамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.
Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Факат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди, хофизаси кучланади.
Бу ҳаво яъни енгил шабада қуёш чиқиши билан йўколади.
Қуёш чиққунича ухлаганлар бу ҳаводан маҳрумдир.
Ажойиб бир сири бор бу шабаданинг. Бомдодга уйғониб таҳорат олганларнинг вужуди магнит каби бу ҳавони ўзига торта бошлайди. Чунки таҳорат олган кишининг вужуди бу ҳавони ўзига ёпиштириш хусусиятига эга модда ишлаб чиқара бошлайди.
Таҳоратли инсон ундан хам нафас олади, ҳам вужудида тўплайди. Бу бирикма ундаги иммунитетни кучайтиради. Маънавий фойдаси ҳақида олимлар:
“Бу ҳаводан таннаффус қилганлар (нафас олганлар) ҳилм соҳиби бўлади”, – деганлар.
Руҳи ҳузурли бўлади.
Энди сиз сўрайсизки, бу соатда уйғоқ, аммо таҳорат олмаган, намоз ўқимаган ғайримуслимларнинг ҳолати нима бўлади дея.
Аллоҳ таолонинг марҳамати шу қадар кенгки, фақатгина уйғоқ бўлгани учун улар хам фойда кўради.
Иймонли, иймонсиз, англаган, англамаган, инсондир, жиндир, ҳайвондир, фарқи йўқ, ҳаммаси у ҳаводан ухламагани боис фойда кўради.
Демакки, фақат ухлаб ётганлар бу неъматдан маҳрум бўладилар

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
ҒАЗАБ КЕЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ

«Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтони», деб айт», дедилар».

(Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
🌹ҚУРЪОН ҚАЛБИНГИЗГА ТУШСА...!!!


​​🌹 Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун бу уммат энг яхши умматга айланди.

🌹 Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойларнинг султони бўлди.

🌹 Қуръон қадр кечасида нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.

Агар энди шу Қуръон қалбингизга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўринг!

Азиз бродарим! Бир фикр қилайлик, агар Қуръонни ўрганиб, инсонларга ўргатсак, инсонларни ичида қандай мартабага эришамиз?!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАГАН ВА АЛЛОҲНИ УНУТГАН КИМСА

Бир дўстимнинг айтишича, у бефарзанд ўтган бир ишбилармон шахсни танир экан. Унинг ёши саксондан ўтиб қолган, ўзи мол-мулкининг хизматидаги кимса бўлиб, кечаю кундузини тижорий ишлари, ўзининг савдо объектларида ўтказади. Унинг сармояси бир неча юз миллиондан ошади. Шунга қарамай бу киши жамоат намозларига қатнашмас, ҳатто айрим ҳолларда ижараларининг ҳисоб-китоби учун тижорий маконларига кетади. Унга бақиради, бу билан жанжаллашади, бошқасига ўшқиради. Унинг на оиласи бор ва на хотини. Бойлигига қарамай у энг бахтсиз кишидир. Унинг уйқуси ором бахш этувчи уйқу эмас. У на ташқи кўринишига ва на бошқа нарсага эътибор бермайди. Қачондир у ҳам тўсатдан вафот этади ва бор бойлиги қайсидир қариндошларига мерос бўлиб қолади.

Тириклигида бойлигидан фойдалана олмаган, сармояси ила Аллоҳ азза ва жалла учун бирор яхши амал қилмаган, Аллоҳнинг ҳузурида ўзига фойда берадиган ишларни бажармаган бу бечорага қаранг! На боласи ва на хотини бўлмай туриб, бу бечора бор умрини ана шу мол-дунёсига хизмат қилиб ўтказди. Ҳақиқий бенасиблик мана шудир. Хорликдан Аллоҳнинг Ўзи паноҳ берсин.

«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
“СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ..."

– Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, ростгўй бўлган кишидир.
– Қалби тозалиги қандай? – деб сўралди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– У
(инсон шундайки,) жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг калбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир.
Яна сўрашди: – Ундан кейинги даражада ким?
Айтдилар:
– Дунëни ëмон кўрадиган, охиратни севадиган киши (дунё билан машғул бўлишни ёмон кўрадиган).
Ундан кейин ким?
– Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир.
("Саҳиҳул жомиъ", 3291-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир".
("Силсилатус саҳиҳа", 426-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир"
("Саҳиҳул жомиъ", 329-ҳадис).

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ЎЗБЕКИСТОН ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ЎЛКАСИ.

Ислом дини ниҳоятда бағрикенг бўлиб, дўстлик ва биродарлик динидир. Бу динда миллатчилик йўқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунёдаги ҳамма миллатларни бир ота – бир онадан яратганлигини билдириб, “Ҳужурот” сурасининг 13-оятида: “Эй одамлар, биз сизларни бир эркак ва бир хотиндан яратдик, ҳамда бир-бирингиз билан танишиб, дўст –биродар бўлишларинг учун сизларни турли-туман халқ ва қабила элатлари қилиб қўйдик.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Ozbekiston_diniy_bagrikenglik_ulkasi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube